одам организми ўсиши ва ривожланишининг умумий қонуниятлари ва босқичлари

DOC 93.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1527345023_71800.doc одам организми ўсиши ва ривожланишининг умумий қонуниятлари ва босқичлари режа: 1. одам организми ўсиши ва ривожланиши 2. онтогенезнинг энг муҳим даври одам организми тухум ҳужайра уруғланишидан то ўлгунича жуда мураккаб ўсиш ва ривожланиш жараёнларини кечади. шу даврда содир бўладиган морфологик ва функционал ўзгаришлар шахсий ривожланиш – онтогенезни ташкил қилади. одам онтогенезида тўртта йирик давр тафовут қилиннади: она қорнидаги ривожланиш даври (антенатал ривожланиш), болалик даври, етуклик даври, қарилик даври (кейинги учта давр постнатал ривожланишни ташкил этади). ривожланишнинг турли даврларида бўлган организмнинг тузилишида, фаолият кўрсатишида, ўзгарувчан муҳит шароитларига мослашишида, касалликларга дучор бўлишида жуда катта фарқ бор. шунинг учун ҳозирги вақтда онтогенезнинг турли даврларини ўргатадиган махсус фанлар ўқитилади. организмнинг она қорнида ривожланиш даврини эмбриология ўрганади. бола организмининг физиологик хусусиятларини ва касалликларни ўрганиш педиатриянинг вазифаси. геронтология ва гериатрия қариялар физиологияси ва патологияси билан шуғулланади. онтогенезнинг энг муҳим даври – болалик даври бўлиб, унга организмнинг тез ўсиши ва ривожланиши хосдир. ўсиш жуда кўп метаболик …
2
улардан асосийлари: 1) ўсиш ва ривожланиш тезлигининг нотекислиги; 2) айрим аъзо ва тўқималар ўсиб ривожланишининг бир вақтда эмаслиги; 3) ўсиш ва ривожланишнинг жинсга боғлиқлиги; 4) ушбу жараёнларнинг генетик ва муҳит омилларига боғлиқлиги. шуни ёдда тутиш керакки, онтогенезнинг турли даврларида ўсиш ва ривожланиш жараёнларининг кўрсатилган қонуниятларга бўйсуниш даражасида катта фарқ бўлиши мумкин. масалан, бола мурғак вақтида унинг ўсиши ва ривожланиши жинсга деярли боғлиқ эмас. ўсмирлик даврида эса одамнинг жинси бу жараёнларга кучли таъсир қилади. демак, ўсиш ва ривожланиш жараёнлари, уларнинг умумий қонуниятлари онтогенезнинг турли даврларига боғлиқ ҳолда таҳлил қилиниши керак. ҳозирги вақтда кўпгина ривожланган мамлакатларда жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (воз) мутахассислари ишлаб чиққан постнатал онтогенезни даврларга бўлиш схемаси қабул қилинган (1-жадвал). 1-жадвал 1 чақалоқлик - 1-10 кун 2 эмизикли - 10 кундан 1 ёшгача 3 эрта болалик - 1-3 ёш 4 биринчи болалик - 4-7 ёш 5 иккинчи болалик - ўғил болаларда 8-12 ёш қиз болаларда 12-15 ёш 6 ўсмирлик - …
3
нг 60-йилларида қабул қилинган воз схемасидан аввал мавжуд бўлган схемаларда индивидуал ривожланиш ижтимоий омилларга асосланган ҳолда даврларга бўлинган (2-жадвал). 2-жадвал 1 чақалоқлик - туғилгандан кейин 4 ҳафта 2 эмизикли - 4-ҳафтадан 1 ёшгача 3 ясли даври (мактабгача даврдан олдинги давр) - 3 ёшгача 4 мактабгача давр - 3 ёшдан 6 ёшгача 5 бошланғич мактаб даври - 6 ёшдан 10 ёшгача 6 ўрта мактаб даври - 11 ёшдан 14 ёшгача 7 ўсмирлик даври - 15 ёшдан 18 ёшгача болаликни даврларга бўлиш учун асос қилиб олинган мезон – бола тарбия оладиган муассаса ҳисобланади. шу асосда даврларга ажратиш маориф, соғлиқни сақлаш ва болалар билан шуғулланадиган бошқа соҳаларнинг амалий фаолияти учун анча қулай. аммо ўсиш ва ривожланиш – мураккаб физиологик жараён. шунинг учун онтогенезни даврларга бўлиш физиологик мезонлар асосида амалга оширилиши керак. кўпчилик олимларнинг фикрича, ҳар қайси даврдаги организм фаолиятида ва унинг ташқи муҳит билан бўлган муносабатларидаги ўзига хослик асосий мезон сифатида танланиши мумкин. …
4
аси фаолият кўрсата бошлайди. ҳомила она қорнидаги ҳарорат мувозанатлигидан (370) ҳарорати анча паст бўлган (20-220) шароитга ўтади. тана ҳарорати доимийлигини сақловчи механизмлар анча зўриқади. қисқа қилиб айтганда, чақалоқлик даврида организм тизимларининг барчасида сезиларли фаолий ўзгаришлар кузатилади. юқорида келтирилган 1-жадвалда чақалоқлик даврига 10 кун, иккинчи жадвалда эса 4 ҳафта ажратилган. бунинг сабаби – даврларни ажратишда асос қилиб олинган мазонлардаги фарқ. чақалоқлик даврини 10 кун билан чегаралаган тадқиқотчилар асосий мезон сифатида боланинг овқатла-нишидаги хусусиятни – оғиз сутини олишган. бу – жиддий асос. чунки оғиз сути одиий она сутидан бола организмига зарур бўлган моддалар миқдорининг кўплиги билан ажралиб туради. масалан, оғиз сутида оқсиллар, минерал тузлар, ҳимоя омилларининг (иммуноглобулин а ва бошқ.) миқдори 2-3 марта юқори. чақалоқ ўз ҳаётининг биринчи 24 соати давомида оғиз сути билан 10 г дан кўп, кейин эса кунига 3 г дан иммуноглобулин а олади. оғиз сутини барвақт эмган чақалоқ тез ривожланади, юқумли касалликларга чидамлилиги ортади. аммо 10 кун давомида …
5
ссуроти остида бир умр қолади. шунинг учун туғилгандан кейин кўп вақт ўтмасдан чақалоқ онасини кўриши, қўйнига кириши керак, оғиз сути йиғилиб қолмасдан, тўйиб эмиши зарур. чақалоққа сут илк бор сўрғич орқали берилса, у кейин сўрғични она кўкрагидан афзал кўради, ҳатто онасини эммай қўйиши мумкин. чақалоқда ҳаётининг биринчи кунлариданоқ онасининг ҳидига, товушига шартли рефлекслар пайдо бўлади. буларнинг ҳаммаси болани онаси билан боғловчи муҳим омиллардир. онтогенезнинг чақалоқликдан кейинги даврини ажратишда ҳам боланинг овқатланишидаги хусусият асос қилиб олинган. бу давр давомида (камида 5-6 ой) бола фақат она сутини истеъмол қилади. эмизикли даврида учта бурилиш босқичини кузатиш мумкин. бола 2,5-3 ойлик бўлганида бошини вертикал ҳолатда ушлаш қобилиятига эга бўлади. айни вақтда қўллари “ечилади” – букувчи мускуллар тонуси пасайиб, бола қўлларининг ҳаракатлари енгиллашади. бу биринчи антигравитатсион (ернинг тортиш кучига қарши) реакция ва бошқа ўзгаришлар эмизикли даврининг биринчи бурилиш босқичидир. иккинчи босқич бола 5-6 ойлик бўлганида кузатилади. унга болада иккинчи антигравитатсион реакция шаклланиши – ўтириш қобилиятининг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "одам организми ўсиши ва ривожланишининг умумий қонуниятлари ва босқичлари"

1527345023_71800.doc одам организми ўсиши ва ривожланишининг умумий қонуниятлари ва босқичлари режа: 1. одам организми ўсиши ва ривожланиши 2. онтогенезнинг энг муҳим даври одам организми тухум ҳужайра уруғланишидан то ўлгунича жуда мураккаб ўсиш ва ривожланиш жараёнларини кечади. шу даврда содир бўладиган морфологик ва функционал ўзгаришлар шахсий ривожланиш – онтогенезни ташкил қилади. одам онтогенезида тўртта йирик давр тафовут қилиннади: она қорнидаги ривожланиш даври (антенатал ривожланиш), болалик даври, етуклик даври, қарилик даври (кейинги учта давр постнатал ривожланишни ташкил этади). ривожланишнинг турли даврларида бўлган организмнинг тузилишида, фаолият кўрсатишида, ўзгарувчан муҳит шароитларига мослашишида, касалликларга дучор бўлишида жуда катта фарқ бор. шунинг учун ҳозирги ...

DOC format, 93.5 KB. To download "одам организми ўсиши ва ривожланишининг умумий қонуниятлари ва босқичлари", click the Telegram button on the left.