psixik rivojlanish bosqichlari

DOCX 11 sahifa 78,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
1-мавзу: психик ривожланиш босқичлари режа: 1.психик ривожланиш ҳақидаги асосий назариялар. 2.психик ривожланиш шартлари ва уни ҳаракатга келтирувчи кучлар. 3.психик тараққиёт ва таълим ўртасидаги ўзаро муносабат. инсон ва ҳайвон психикаси доимий ривожланиш ҳолатида бўлади. бироқ ҳайвонот дунёсидаги ва инсониятда бўладиган ривожланиш жараёни ўз характери ва мазмуни жиҳатидан бир-биридан тубдан фарқ қилади. ҳайвонот дунёсидаги психик тарраққиёт механизмлари – наслий, биологик жиҳатдан мустаҳкамланган тажрибани авлоддан - авлодга узатиш бўлиб, унинг асосида ҳайвонларнинг ташқи муҳитга индивидуал мослашуви рўй беради. инсон психик функцияларининг ривожланиш моҳияти шундан иборатки, улар боланинг ижтимоий - тарихий тажрибани ўзлаштириш жараёнида ривожланади. бола инсонлар орасида, инсоний предметлар ҳамда муносабатлар дунёсида оламга келади ва яшайди. бу предмет ва муносабатларда эса ижтимоий амалиёт тажрибаси қайд этилган. боланинг ривожланиши эса мана шу тажрибани ўзлаштириш жараёнидир. бу жараён катталар томонидан доимий раҳбарлик қилиш шароитларида, яъни таълим, тарбия орқали амалга оширилади. психик онтогенез муаммоси, инсон шахсининг таркиб топиш муаммоси психологиянинг энг мураккаб масалаларидан биридир. шу билан …
2 / 11
линади. биологик оқим намоёндалари инсондаги туғма, ҳаётий жараёнларни уни ривожланишига ҳал қилувчи таъсир қилади, деб тан оладилар. социал оқим намоёндалари эса, аксинча, асосий омил – ташқи таъсир, деб ҳисоблайдилар ва биологик факторнинг ролини инкор этадилар. ҳар иккала оқим ҳам психик онтогенезга таъсир этувчи битта омилни тан оладилар ва улар ўртасидаги ўзаро муносабат ҳам ўзаро таъсирини кўрмайдилар. психик онтогенез масаласини ҳал қилишда иккала омил таъсирини бирликда қараш тўғри йўналиш ҳисобланади. биологик омилларга ирсият ва туғма, наслдан - наслга ўтувчи хусусиятлар киради. бола наслий йўл билан аввалом бор нерв системаси тузулишини бош мия, сезги органларининг инсоний хусусиятларини; ҳар бир киши учун хос бўлган жисмоний белгилар – икки оёқлаб юриш, атроф-муҳитни билиш ва унга таъсир этиш органи сифатида қўлга эгалик, нутқ ҳаракат аппаратининг ўзига хос, инсоний тузилишини олади. булардан ташқари биологик, инстинктив эҳтиёжлар – овқатга, иссиқликка бўлган эҳтиёжларни, онф типи хусусиятларини ҳам бола наслий йўл билан қабул қилади. нерв системаси, сезги органлари, бош …
3 / 11
этади. табиий ва ижтимоий муҳит фарқланади. табиий муҳитни иқлим, ўсимликлар ҳамда географик шароитлар ташкил қилади. табиий шароитлар боланинг ривожланишига таъсир қиладими? табиий муҳит боланинг ривожланишига организм сифатида таъсир қилади. масалан: иссиқ чўл зонасида яшовчи бола билан шимолда ёки денгиз бўйида яшовчи болаларнинг модда алмашинувида кескин фарқ қилади. бироқ, табиий муҳит боланинг шахс сифатида шаклланишига бевосита таъсир қилмайди, балки социал муҳит, кишиларининг ижтимоий меҳнат фаолияти орқали таъсир этади. демак, боланинг психик ривожланишида социал муҳит катта аҳамиятга эга. тажрибанинг кўрсатишича, инсоният жамиятидан ташқарида гўдак ҳақиқий, тараққий этган инсон бўла олмайди. ҳар бир бола яшайдиган ижтимоий муҳит бир эмас, балки бир неча қаватдан, зонадан иборат. энг яқин зона – оилавий муҳитдир. оилага қараганда кенгроқ зонани боланинг ўртоқлари, тарбиячилари ташкил этади. бундан ташқари яна бир зонани боланинг қариндошлари, қўшнилари ташкил қилади ва ниҳоят, энг кенг зона – ижтимоий муҳит бўлиб ҳисобланади. унинг таъсири фақат бевосита ҳатти-ҳаракат намуналари, алоҳида кишиларнинг мулоҳазалари орқали эмас, балки китоб …
4 / 11
иқади. онг фаолиятда намоён бўлади ва ривожланади. боланинг активлиги турли формада бўлиши мумкин: тақлиддан тартиб то ижодий активлик, ташаббускорликкача. аммо боланинг активлиги қайси формада бўлмасин, у атроф муҳитни, дунёни билиш унинг ривожланиши учун зарур ҳисобланади. активликда бола ўзини намоён қилади ва ривожланиб боради. ривожланишнинг самарали бўлиши бола активлигининг катталар томонидан бошқарилишига боғлиқ бўлади. бола акивлигини ривожланишнинг барча босқичларида бошқариб бориш муҳимдир. бола активлигини ташкил қилишининг асосий формаси эса – таълим ва тарбиядир. ривожланиш процессида бола шахсининг ўзгариши ҳам рўй беради. бу ўзгаришларни 3 та гуруҳга бўлиш мумкин. 1. шахс йўналишининг ривожланиши. 2. фаолиятнинг психологик структурасидаги хусусиятлар. 3. онг механизмларнинг ривожланиш даражаси. ривожланиш процессида болаларда шаклланувчи мотивлар турлитумандир. шунга мувофиқ уларнинг йўналиши ҳам ҳар-хил бўлиши мумкин. баъзи болаларда ўқишга бўлган йўналиш етакчилик қилади: бу болалар учун яхши ўқиш, ўқитувчи тингловчиларни бажариш муҳимдир, уларни ўзлаштириш баҳолари ташвишлантиради. бошқа болалар ўзларининг билишга бўлган йўналишлари билан ажралиб турадилар. улар масалалар ечиш, янги билимлар олишни …
5 / 11
и. бола ривожланишида фаолиятининг мақсадга йўналганлиги аста-секин шаклланади. масалан: 3 ёшли болалар ўз харакатларини кўзлаган мақсад бўйича ташкил эта олмайдилар, улар мақсадни унутиб қўйишлари мумкин. 5-6 ёшли болалар ҳаракатлари материалга боғлиқлиги билан характерланади. кичик мактаб ёшининг охирларига келиб, болаларда фаолият мақсади билан мотив ўртасида алоқа ўрнатиш малакаси шаклланади. шундай қилиб, фаолият психологик структурасининг ривожланиш процессида бола ҳаттихаракатининг хусусиятлари ва фаолиятининг тузилиши ўзгаради. мақсадга йўналганлик, иҳтиёрийлик, уюшқоқлик ривожланади. онг ривожланиш процессида бола томонидан воқеликни идеал равишда акс эттириш меҳанизмлари, структура ва мазмуни ўзгаради. бу айниқса, бола ақлий фаолияти хусусиятларининг ўзгаришида намоён бўлади. онг ривожланишининг муҳим кўрсаткичи, ўз-ўзини, ўзининг “мен” ини англашдир. ўзининг “мен” ини англаш бола шахси ривожланишининг турли томонларини характерловчи асосий механизмлардир. бола психик ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучлари ҳақидаги масала ҳам энг муҳим масалалардан биридир. ривожланиш, онтогенез ҳақидаги бир-бирига қарама-қарши бўлган 2 та концепция мавжуд. булар: 1. диалектик. 2. метафизик. биринчи концепцияга мувофиқ, онтогенез қарама-қаршиликлар бирлигидан иборат бўлса, иккинчисига биноан онтогенез …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"psixik rivojlanish bosqichlari" haqida

1-мавзу: психик ривожланиш босқичлари режа: 1.психик ривожланиш ҳақидаги асосий назариялар. 2.психик ривожланиш шартлари ва уни ҳаракатга келтирувчи кучлар. 3.психик тараққиёт ва таълим ўртасидаги ўзаро муносабат. инсон ва ҳайвон психикаси доимий ривожланиш ҳолатида бўлади. бироқ ҳайвонот дунёсидаги ва инсониятда бўладиган ривожланиш жараёни ўз характери ва мазмуни жиҳатидан бир-биридан тубдан фарқ қилади. ҳайвонот дунёсидаги психик тарраққиёт механизмлари – наслий, биологик жиҳатдан мустаҳкамланган тажрибани авлоддан - авлодга узатиш бўлиб, унинг асосида ҳайвонларнинг ташқи муҳитга индивидуал мослашуви рўй беради. инсон психик функцияларининг ривожланиш моҳияти шундан иборатки, улар боланинг ижтимоий - тарихий тажрибани ўзлаштириш жараёнида ривожланади. бола инсонлар орасида, инсоний пред...

Bu fayl DOCX formatida 11 sahifadan iborat (78,5 KB). "psixik rivojlanish bosqichlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: psixik rivojlanish bosqichlari DOCX 11 sahifa Bepul yuklash Telegram