нафас аъзолари физиологияси

DOC 91,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1527345412_71809.doc нафас аъзолари физиологияси режа: 1. нафас олиш механизми. 2. хаво йўллари. 3. ўпка вентиляцияси ва сиғимлари. 4. ўпкада газлар алмашинуви ва диффузияси. 5. қоннинг кислород ва корбонат ангидридларни ташишлари. 6. нафас маркази. нафас олиш механизми. организм ҳужайраларига узлуксиз равишда кислород етказиб бериб, уларда ҳосил бўлган корбонат ангидридни чиқариб туриш керак. бу нафаснинг мохияти хисобланади. инсон ва ҳайвонларнинг ҳужайралари атмосфера хавосидан бевосита кислород олиб, карбонат ангидрид ажрата олмайди. бу жараён нафас аъзолари ва қон фаолияти туфайли юзага чиқади. кислороднинг тўқимага етказилиши: 1) атмосфера хавосининг ўпка авльеолаларига нафас йўллари орқали етказилиши; 2) кислороднинг альвеоладаги хаводан ўпка капиллярларидаги қонга диффузияланиб ўтиши; 3) кислородни қон таркибида тўқима капиллярларига етказилиши; 4) кислородни бу капиллярдан тўқимага диффузия йўли билан ўтиши орқали амалга оширилади. карбонат ангидридни чиқариб ташлаш ҳам шу тўрт босқичда бўлади. аммо босқичлар тартиби аксинча бўлади. бу босқичлар узлуксиз равишда ва айни бир вақтда содир бўлади. ўпка альвеолалари билан ташқи муҳит ўртасида хаво алмашиниши …
2
и ва ташқарига чиқариб ташланади. нафас йўлларига хаво билан кирган каттароқ заррачалар уларни таъсирлаб, йўтал ёки аксириш пайдо қилади ва ўпкадан катта босимда чикаётган хаво уларни ташқарига олиб чиқади. хиқилдоқда жойлашган товуш бойламлари нафас йўлларини икки қисмга – юқори ва пастки нафас йўлларига бўлади. бойламлардан тепадаги юқори хаво йўллари (ҳалқум, оғиз ва бурун бошлиқлари) резенатор сифатида товуш чиқаришда муҳим роль ўйнайди. хиқилдоқ ва ўпкадан чиқаётган хаво таъсирида тебранаётган товуш бойламлари одамнинг нутқ аппаратини ташкил қилади. кичик бронхлар ва бронхиолалар деворида халқасимон силлиқ мушак қават яхши ривожланган. бу мушак толалар фаолиятини симпатик ва парасимпатик асаблар бошқаради. парасимпатик асаблар кўзғалганда бу мушаклар бўшашади, бронхлар кенгаяди. ўпка вентиляцияси ва сиғимлари. тинч холатда катта ёшли одам 500мл га яқин ҳавони нафасга олади ва чиқаради. ҳавонинг бу ҳажми нафас ҳавоси деб аталади. одатдагича нафас олингандан кейин яна қўшимча равишда анчагина – 2000–2500мл ҳаво олиниши мумкин. бу ҳажм нафас олишнинг қўшимча ҳажми деб аталади. тинч нафас …
3
холатда нафас ҳажми (500мл) функционал қолдиқ сиғимидан (2500мл) да бир неча марта кам. кислородга бой, карбонат ангидриди кам бўлган оз миқдордаги нафас хавоси анча катта бўлган функционал қолдиқ сиғим билан аралашганда алвеоляр хаво таркиби унча ўзгармайди. альвеоляр хаво билан қон ўртасида газлар алмашувини муътадил бўлиш учун унинг аҳамияти катта. тириклик сиғими ва қолдиқ ҳаво йиғиндиси ўпканинг умумий сиғимини ташкил қилади ва у 5500– 6000мл га тенг. ўпкада газлар алмашинуви ва диффузияси. очиқ жойдаги атмосфера ҳавонинг газлар таркиби: 20,94% кислород, 0,03% карбонат ангрид ва 79,03% азотни ташкил қи-лади. нафасдан чиққан хавода 16,3% кислород, 4% карбонат ангрид ва 79,7% азот бўлади. альвеоляр хаво таркибида 14,4% кислород, 5,6% карбонат ангрид ва 80% азот бўлади. альвеолар йўллар деворининг ярим шарсимон бўртиғи диаметри 150-300м км. одамнинг ҳар бир ўпкасида 400млн атрофида альвеолалар бўлади. альвеола деворининг ташқи юзаси капилляр билан қопланган. юзасининг умумий сатхи 90-100м2. ўпка капиллярлардаги қонни альвеолалар ичидаги хаводан аэрогематик тўсиқ ажратиб туради. бу …
4
ги 20мм с.у. даги фарқ тўқимадан қонга қаратилган бўлиб, шу йўналишда газ диффузиясини таъминлайди. қоннинг кислород ва корбонат ангидридларни ташишлари. артериал қоннинг 100мл дан 19мл кислород ажратиб олиш мумкин. бу миқдордан фақат 0,3мл қонда эриган холда бўлади. кислороднинг асосий қисмини қон гемоглобинга боғлаган холда ташийди. ўпкада кислороднинг порциал босими юқори бўлган шароитда гемаглобин окси-генацияга учраб, кислород билан бўш, осон диссоциаланадиган оксигемаглобинни ҳосил қилади. тўқимада кислороднинг порциал босими паст бўлган шароитда оксигемоглобин диссоциацияга учраб, кислород ажратади. оксигемоглобинни парчаланиши кислотали муҳитда, юқорироқ ҳароратда тезлашади. артериал қон тўқима капиллярлардан ўтар экан 100мл қондаги 19мл кислородни атиги 5-6мл тўқималарга ўтади ва шу миқдорга тенг артерио-веноз фарқ пайдо бўлади. қон ўпка капиллярларидан ўтаётганда бу фарқни тўлдиради. қон карбонат ангидридни 3 хил шаклда ташийди. веноз қоннинг 100мл дан 55-58мл карбонат ангидрид ажратиб олиш мумкин. бу миқдорининг фақат 3-6% плазмада эриган холда бўлади, 15% гемоглобин билан бирикиб, иккинчи шаклни, яъни карбогемоглобинни ҳосил қилади, карбонат ангидрид қолган 80% …
5
карбонат кислотага айланади. натижада эритроцит ичида нсо3- аниони миқдори кўпаяди ва қонцентрация градиенти бўйича плазмага чиқади. эритроцит мембранасининг анионлар учун ўтказувчанлиги юқори, катионларни эса бу мембрана деярли ўтказмайди. карбонат кислотанинг аниони плазма-даги калий ва натрий катионлари билан бирикиб, бикарбонат тузлар ҳосил қилади. бу катионлардан ажралган хлор аниони эритроцит ичига ўтади ва осмотик босимни сал кўтарилишига сабаб бўлади. бунинг натижасида эритроцитларга сув кириб, ҳажми сал ошади. айни вақтда оксигемоглобиндан кислород ажралади ва тўқималарга ўтади. гемоглобин билан боғлиқ бўлган калийни кўмир кислота сиқиб чиқаради ва калий бикорбанат ҳосил қилади. кислотадан ажралган водород ионлари гемоглабин билан бирикиб, кам диссоциацияланувчи тикланган гемоглабин ҳосил қилади (ннg) айланади. эритроцит тўқима капиллярларидан ўтаётганидаги реакцияни қуйидагича тасаввур қилиш мумкин: кнgо2 қ н2со3 қ ннg қ о2 қ кнсо3. карбонат ангидридга бойинган, кислороднинг бир қисмини йўқотган веноз қон ўпка капиллярларига етиб келганда аксинча ходисалар рўй беради. биринчи галда эриган карбонат ангидрид диффузия йўли билан қондан альвеоляр ҳавога ўта бошлайди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"нафас аъзолари физиологияси" haqida

1527345412_71809.doc нафас аъзолари физиологияси режа: 1. нафас олиш механизми. 2. хаво йўллари. 3. ўпка вентиляцияси ва сиғимлари. 4. ўпкада газлар алмашинуви ва диффузияси. 5. қоннинг кислород ва корбонат ангидридларни ташишлари. 6. нафас маркази. нафас олиш механизми. организм ҳужайраларига узлуксиз равишда кислород етказиб бериб, уларда ҳосил бўлган корбонат ангидридни чиқариб туриш керак. бу нафаснинг мохияти хисобланади. инсон ва ҳайвонларнинг ҳужайралари атмосфера хавосидан бевосита кислород олиб, карбонат ангидрид ажрата олмайди. бу жараён нафас аъзолари ва қон фаолияти туфайли юзага чиқади. кислороднинг тўқимага етказилиши: 1) атмосфера хавосининг ўпка авльеолаларига нафас йўллари орқали етказилиши; 2) кислороднинг альвеоладаги хаводан ўпка капиллярларидаги қонга диффузияланиб ўти...

DOC format, 91,0 KB. "нафас аъзолари физиологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.