gazlar almashinuvi

DOCX 14 pages 35.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
тўқималарда газлар алмашинуви. катта қон айланиши доираси капиллярлари ва тўқималар орсида кислород ва карбонат ангидриди газларининг алмашинуви оддий диффузия йўли билан содир бўлади. газларнинг ўтиши капилляр, тўқима ва интерстициал суюқликлар орасидаги уларнинг таранглиги фарқи бўйича амалга ошади. кислороднинг таранглиги унинг истеъмол қилинадиган жойларида энг паст бўлади. биологик оксидланиш жараёни кечадиган жой митохондрияларда 0,5 мм сим уст га яқин бўлади. оксигемолобин диссоциацияси натижасида ажралиб чиққан кислород молекулалари паст тарангликка эга бўлган жойларга ўта бошлайди. тўқималарда кислороднинг таранглиги кўпчилик омилларга боғлиқ: қон оқиш тезлигига, капиллярларнинг тузилиши ва бир-бири орасидаги масофага, ҳужайраларнинг капиллярларга нисбатан жойлашишига, оксидланиш жараёнлари фаоллигига ва х.к. тўқималараро суюқликда кислороднинг таранглиги 20-40 мм сим уст га тенг. капиллярлардан ўтаётган қондан тўқимага ўтган о2 миқдорининг қон о2 сиғимига нисбати - қоннинг кислород сиғими - кислороднинг ўтилизация коэффициенти деб аталади. тинч турган вақтда бу кўрсатгич 30-40% га тенг.тўқималарнинг кислородга бўлган эҳтиежи турли бўлганлиги учун кислороднинг утилизация коэффициенти ҳам турлича бўлади. масалан: миокардда, …
2 / 14
диришга қаратилган жараёндир. ўпка орқали нафас олишнинг асосий физиологик аҳамияти артериал қонда газларнинг оптимал миқдорини ушлаб туришга қаратилганлигидадир. ташқи нафаснинг бошқарилиши рефлектор йўллар билан амалга оширилиб, ўпка тўқималари ва қон томирларнинг рефлексоген соҳаларида жойлашган махсус рецепторлар қўзгалиши ҳисобига амалга оширилади. нафасни бошқарувчи марказий механизмлар орқа мия нерв элементларида, узунчоқ мияда ва мнт нинг юқори қисмларида жойлашган. мия ўзагининг нафас нейронлари орқа мия мотонейронларига ва нафас мускулларига ритмик равишда сигналлар юбориб туради. нафас маркази. узунчоқ миянинг нафас ритмини таъминловчи ҳусусий ядролари тўплами нафас маркази дейилади. нафас марказлари физиологик шароитда қондаги о2 ва н+ лар концентрацияси ҳақидаги ахборотни периферик ва марказий хеморецептор-лардан олади. хеморецепторлардан келаётган афферент сигналлар нафас марказига келаётган бошқа афферент таъсирлар билан ҳамкорликда ишлайди, лекин охир оқибат нафаснинг гуморал бошқарилиши нейроген бошқарилишидан устунлик қилади. масалан, инсон узоқ вақт нафасни ихтиёрий ушлаб туролмайди, чунки бу пайтда гипоксия ва гиперкапния кучайиб кетади натижада нафас олишга мажбур бўлади. нафас маркази иккита асосий функцияни …
3 / 14
илувчи нейроннинг танаси орқа мия iii-iv бўйин сегментининг олдинги шохларидан иннервация олади. қобирғалар ва қорин мускуллари эса орқа миянинг кўкрак сегментларидан иннервация олади. агар орқа мия кўкрак ва бўйин сегментлари оралиғидан кесиб қўйилса, диафрагма ёрдамида нафас олиш сақланиб қолади, қобирғалар ёрдамида нафас олиш тўхтайди, чунки диафрагма нервининг мотонейрони кесилган жойдан юқорида қолади. орқа мия узунчок мия остидан кесиб қўйилса, нафас таққа тўхтайди. бироқ, бурун ва хиқилдоқни бевосита узунчоқ миядан чиқарадиган нервлар билан иннервацияловчи ёрдамчи нафас мускуллари қисқариши бир неча вақт давом этиб туради. ҳайвонларда узунчоқ миянинг қуйи қисмига шикаст етказилганда нафас тўхташи мумкинлиги xviii асрда маълум бўлган. 1842 йилда флуранс узунчоқ миянинг айрим қисмларини шикастлаб ва таъсирлаб, нафас маркази узунчоқ мияда жойлашганлигини тажриба йўли билан исботлаб берди. 1885 йилда н.а.миславский узунчоқ миянинг айрим қисмларини шикастлаб, нафас маркази узунчоқ миянинг iv қоринча туби каудал қисмида жойлашган тузилмалар йиғиндиси эканлигини аниқлади. бундан ташқари олим нафас марказини икки қисмдан - нафас олиш (инспиратор) …
4 / 14
и эгаллаб турган нейронлар экспиратор ва инспиратор нейронлардан иборатдир. бу гурух нейронлар қобирғалараро ва қорин мускулларига пастга тушувчи тармоқларни беради. орқа миянинг инспратор нейронлари асосан ii-vi кўкрак, экспиратор нейронлари эса viii-x кўкрак сегментларида йиғилган. вентрал гурух нейронларининг каудал қисми фақат экспиратор нейронлардан иборат. барча экспиратор нейронлардан орқа мияга аксонлар боради. булардан 40 % ички қобирғалараро мускулларни, 60% эса қорин мускулларини иннервация қилади. нафас маркази нейронлари уч гурухга бўлинади: 1) юқори нафас йўлларини иннервация қилувчи, нафас йўлларида ҳаво ҳаракатини бошқарувчи нейронлар. 2) орқа мия мотонейронлари билан синаптик боғлар ҳосил қилиб, нафас олиш ва чиқариш мускуллари ишларини бошқарувчи нейронлар. 3) нафас марказини бошқа марказ нейронлари билан боғловчи проприобулбар нейронлар. нафас ритмини бошқаришда иштирок этади. варолиев кўприги соҳасида нафас нейронларининг икки ядроси жойлашган: медиал парабрахиал ва шатр (келликер) ядроси. агар ҳайвонларда мия ўзаги варолиев кўприги остидан кесиб қўйилса, нафас ҳаракатлари сақланиб қолади. фақат ажралган ҳолда юқоридан келувчи импулслардан маҳрум бўлган марказ, примитив (оддий) …
5 / 14
нларига ритмик автоматия хос. нафас маркзига келувчи афферент импулслар тўхтатиб қўйилгандан кейин ҳам биопотенциалларнинг ритмик ўзгаришлари рўй бериши уларни электр асбоблар билан қайд қилиш мумкинлиги нафас марказида автоматия борлигини кўрсатади. нафас марказининг ўзидаги модда алмашинув жараёнлари ва уни карбонат ангидридга нисбатан юксак сезгирлиги нафас марказининг автоматик равишда қўзғалишига сабаб бўлади. ўпка рецепторлари, томирларнинг рефлексоген соҳалари, нафас мускуллари, скелет мускулларининг рецепторлари, шунингдек марказий нерв системасининг юқорироқдаги қисмларидан келадиган импулслари, ниҳоят гуморал таъсирлар нафас марказининг автоматиясини бошқариб туради. нафас марказининг автоматияси юрак мускуллари автоматиясидан фарқ қилади. биринчидан, нафас маркази бошқа марказлар билан алоқада бўлиши шарт. иккинчидан, бу марказга рецепторлардан, айниқса хеморецепторлардан афферент импулслар келиб туриши керак. нафаснинг рефлектор бошқарилиши. нафас маркази нейронлари нафас йўли, ўпка алвеоласи ва қон томир рефлексоген соҳаларидаги механорецепторлар билан боғланганлиги туфайли рефлектор бошқарилиш амалга оширилади. одам ўпкасида қуйидаги механорецепторлар мавжуд: 1. ирритант ёки нафас йўли шиллиқ қаватида жойлашган тез мослашувчи рецепторлар; 2. ўпка чўзилганда қўзғаладиган рецепторлар; 3. j-рецепторлар. …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "gazlar almashinuvi"

тўқималарда газлар алмашинуви. катта қон айланиши доираси капиллярлари ва тўқималар орсида кислород ва карбонат ангидриди газларининг алмашинуви оддий диффузия йўли билан содир бўлади. газларнинг ўтиши капилляр, тўқима ва интерстициал суюқликлар орасидаги уларнинг таранглиги фарқи бўйича амалга ошади. кислороднинг таранглиги унинг истеъмол қилинадиган жойларида энг паст бўлади. биологик оксидланиш жараёни кечадиган жой митохондрияларда 0,5 мм сим уст га яқин бўлади. оксигемолобин диссоциацияси натижасида ажралиб чиққан кислород молекулалари паст тарангликка эга бўлган жойларга ўта бошлайди. тўқималарда кислороднинг таранглиги кўпчилик омилларга боғлиқ: қон оқиш тезлигига, капиллярларнинг тузилиши ва бир-бири орасидаги масофага, ҳужайраларнинг капиллярларга нисбатан жойлашишига, оксидланиш ...

This file contains 14 pages in DOCX format (35.3 KB). To download "gazlar almashinuvi", click the Telegram button on the left.

Tags: gazlar almashinuvi DOCX 14 pages Free download Telegram