қон айланиш тизими физиологияси

DOC 915.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1521186859_70247.doc қон айланиш тизими физиологияси · юрак физиологияси. · юрак тузилиш ва автоматияси. · юрак мушагининг қўзғалувчанлиги. · юракни ўтказувчи тизими. · юрак цикли босқичлари, зарби ва тонлари. қоннинг систолик ва дақиқалик хажми. · юрак фаолиятини бошқариш механизмлари. · қон томирлар тизими физиологияси. қон томирларнинг фаолият таснифи. · қон оқишининг чизиқли ва хажм тезлиги. артерияларда қон оқиши ва унинг босими. · веналарда қоннинг оқиш тезлиги ва босими · майда қон томирларда қоннинг оқиши (микроциркуляция) ва унинг бошқарилиш. · матнинг қон айланишини бошқаришдаги иштироки. · баъзи аъзоларда қон айланишининг хусусиятлари. юрак физиологияси қон ҳаракатини юрак таъминлайди. юракни “чап юрак” ва “ўнг юрак” ларга ажратилади. уларнинг ҳар бири бўлим ва қоринчадан иборат. қон кислородни тўқималарда қолдириб, ўнг юракка оқиб келади ва ўпка томон йўл олади. қон ўпкада кислородга тўйиниб, чап юракка қайтади, у қонни яна бутун организмга тар-қатади. қоннинг ўпка қон томирлари орқали ўнг юракдан чап юракка ҳаракати ўпкада қон айланишини, яъни …
2
ўпка венаси) бўлмаларга қўйилади. бўлмалар систоласи туфайли қон қоринчаларга ўтади. қонни юракка етказиб берадиган қон томирларни веналар, юракдан четга тарқатувчиларини артериялар деб аталади. юрак тузилиш ва автоматияси морфологик ва функционал ҳоссаларга кўра, юракнинг мушак толалари икки турга бўлинади: 1) бўлмалар ва қоринчаларнинг ишчи толалари, улар юрак мушагининг асосий массасини ташкил қилиб, юракнинг қон хайдаш фаолиятини амалга оширади; 2) ритм етакчиси вазифасини ва ўтказиш тизимини ташкил қилувчи атипик толалар. бу толалар қўзғалишни рўёбга чиқаради ва уни миокарднинг ишчи толаларига ўтказади. юрак мушаги (миокард) қўзғалувчанлик, ўтказувчанлик, қисқарувчанлик, автоматия ҳоссаларига эга. миокарднинг скелет мушагидан фарқи шуки, у функионал бирлик (синцитий) дан иборат. қўзғалиш миокарднинг қайси бир нуктасида вужудга келмасин, бутун миокардга тарқаб, толаларни ҳаммасини кўзғатади. бунинг сабаби шундаки, миокарднинг ишчи толалари оралиқ дисклар – оқими кўрсатадиган қаршилиги жуда кам. улар орқали қўзғалиш қаршиликка учрамай тез тарқалади. шунинг учун ҳам юрак якка тола сингари “бор ёки йўқ” қонунига итоат қилади. агар юрак организмдан ажратиб …
3
лар орқали қўзғалишни қоринчалар миокардига тарқатади. қўзғалиш атриовентрикуляр тугундан юракнинг ўтказувчи тизими бўйлаб юқори тезликда (2мс) тарқалади. шу сабабдан қоринчаларнинг ҳамма қисми деярли бир вақтда қўзғалиб, қисқаради. юракнинг автоматик равишда қисқариши фақат сино-атриал тугун фаолиятигагина боғлиқ эмас. юрак ўтказувчи тизимининг бошқа қисмлари ҳам ўз-ўзидан импульс вужудга келтириш қобилиятига эга. аммо ўтказувчи тизимнинг қайси бир қисми сино-атриал тугундан қанча узоқ бўлса, унда ҳосил бўлган импульсларнинг сони шунча кам бўлади. атрио-вентрикуляр тугун бир дақиқада 40-60 импульс вужудга келтира олса, гис тутами 30 - 40 импульс пайдо қилади, пуркинье толалари эса атиги 20 импульс ҳосил қила олади. юрак мушагининг қўзғалувчанлиги асаб ҳужайралари, кўндаланг-тарғил мушаклардаги каби, кардиомиоцитларда ҳам ҳаракат потенциали мембрана потенциалини тез ўзгаришидан бошланади. у тинчлик потенциали даражасидан (-90 мв) ҳаракат потенциалиникига (30 мв) етади. буни тез деполяризация босқичи 1 - 2 мс ни ташкил қилади. кардиомиоцитлар мембранасининг деполяризацияси суст натрий-калий каналларни фаоллайди. ҳужайра ичига қаратилган кальций оқими ҳаракат потенциалида яссилик (плато) ривожланишига …
4
бўлиб, ўз-ўзидан камаяди ва мембрана деполяризация-ланади. деполяризация критик даражага (-50мвга) етиши билан ҳаракат потенциали вужудга келади. ўз-ўзидан вужудга келадиган мембрананинг суст диастолик деполяризацияси юрак автоматиясининг асосидир. ритм етакчиси ҳужайраларининг ҳаракат потенциалида ҳам фарқ бор. биринчидан, потенциал секин кўтарилади. иккинчидан, платога ўтмай туриб, секин реполяризация ривожланади ва у тез реполяризациланиш босқичига қўшилиб кетади. натижада мембрана потенциали яна таҳминан -60 мв га қайтади. ўз-ўзидан суст диастолик деполяризация бошланиб, кейинги ҳаракат потенциали юзага чиқади. бу ҳужайралар ҳаракат потенциалида деполяризация босқичининг секин ривожланиши жараёнида тезкор натрий каналлари иштирок этмаслигига боғлиқ. деполяризацияни кальций каналларининг фаолланиши таъминлайди, катион оқими уларда нисбатан суст бўлади. суст диастолик деполяризациянинг ривожланиш тезлигини ват назорат қилиб туради. симпатик асаблар медиатори норадреналин суст кальций каналларни фаоллаб, ўз-ўзидан деполяризацияланишни тезлаштиради ва юрак уриш (қўзғалиш) маромини кучайтиради. адашган асаблар медиатори ацетилхолин мембрананинг калий ўтказувчанлигини ошириб, суст диастолик деполяризацияни секинлаштиради ёки бутунлай тўхтади. шунда юрак уриши секинлашади, хатто тўхтаб қолиши мумкин. демак, кардиомиоцитларнинг ҳаракат потенциали …
5
тез тарқалишини таъминлайди. сино-атриал тугунни атрио-вентрикуляр тугун билан боғловчи атипик толалар мавжуд. қоринчаларга импульслар фақат гис тутами бўйлаб тарқалиши мумкин, чунки атрио-вентрикуляр тўсиқнинг бошқа қисмлари қўзғалувчан бўлмаган бириктирувчи тўқимадан иборат. қўзғалиш ўтказувчи тизим бўйлаб тарқалиш жараёнида атрио-вентрикуляр тугунда бир зум тўхтаб ўтади. ўтказувчи тизимнинг бошқа қисмлари-гис тутами, чап ва ўнг оёқчалари ва уларнинг шохлари -пуркинье толалари - импульсларни бир сонияда 2м га тенг юқори тезликда ўтказади. натижада чап ва ўнг қоринчалар миокарди деярли бир вақтда қисқаради. юракнинг ўтказувчи тизимини ташкил қилувчи атипик ҳужайраларнинг ҳар бири ўз-ўзидан импульслар ишлаб чиқариш қобилиятига ёки автоматияга эга. аммо, табиий шароитда сино-атриал тугун пастки автоматия марказларини ўзига бўйсиндиради. юракнинг ўтказувчи тизими ритмик равишда импульслар ҳосил бўлиши, бўлмалар ва қоринчаларнинг кетма-кет қисқаришини, қоринчалар миокарди ҳужайраларининг синхрон қисқаришини таъминлайди. юрак мушагининг қисқариш механизми скелет мушагининг қисқариш механизмидан фарқ қилмайди. актин иплар миозин иплар оралиғига сирпалиб кириб миокард толаларини қисқартиради. бу сирпалиш кўндаланг кўприкчаларининг эшкаксимон ҳаракатлари натижаси хисобланади. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қон айланиш тизими физиологияси"

1521186859_70247.doc қон айланиш тизими физиологияси · юрак физиологияси. · юрак тузилиш ва автоматияси. · юрак мушагининг қўзғалувчанлиги. · юракни ўтказувчи тизими. · юрак цикли босқичлари, зарби ва тонлари. қоннинг систолик ва дақиқалик хажми. · юрак фаолиятини бошқариш механизмлари. · қон томирлар тизими физиологияси. қон томирларнинг фаолият таснифи. · қон оқишининг чизиқли ва хажм тезлиги. артерияларда қон оқиши ва унинг босими. · веналарда қоннинг оқиш тезлиги ва босими · майда қон томирларда қоннинг оқиши (микроциркуляция) ва унинг бошқарилиш. · матнинг қон айланишини бошқаришдаги иштироки. · баъзи аъзоларда қон айланишининг хусусиятлари. юрак физиологияси қон ҳаракатини юрак таъминлайди. юракни “чап юрак” ва “ўнг юрак” ларга ажратилади. уларнинг ҳар бири бўлим ва қоринчадан иборат...

DOC format, 915.5 KB. To download "қон айланиш тизими физиологияси", click the Telegram button on the left.