таълим ва тарбия ишлари гигиенаси

DOC 48,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1527234924_71780.doc таълим ва тарбия ишлари гигиенаси режа: 1. ўқувчи ва талабаларнинг ишчанлик қобилияти. 2. мактаб ёши ҳақида тушунча. 3.ўқув йили гигиенаси. 4. дарс ва дарс жадвалларига қўйиладиган гигиеник талаблар. 5. мактаб ёшидаги болаларнинг кун тартиби. умумий ўрта таълим мактабларида жорий қилинган иш дастурига асосан ўқув жараёнининг давомийлиги кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар учун қисқароқ, ўрта, катта мактаб ёшидаги ўқувчилар ва лицей талабалари учун эса давомлироқ бўлади. ўқув йили давомида ўқувчиларнинг иш қобилиятининг сақланиб туришида қишки, баҳорги, ёзги таътил кунларида болаларнинг яхши дам олишлари муҳим ахамиятга эга. ўқув машғулотларини таътиллар билан алмашлаб туриш режадаги ўқув материалининг бир меъйорда тақсимланиши билан ўқувчилар толиқишининг олди олинади, меҳнатдан сўнг соғлиғи ва иш қобилиятининг қайта тикланишига имконият яратилади. маълумки, ақлий қобилият диққат - эътибор, хотира кўринишлари ёздан кейин, яъни куз ойларида айнан аҳоли дастурхони мева ва сабзавотлар билан тўлган ойларида, октябрдан то январгача анча юқори бўлади. болалар рационидаги мева ва сабзавотларнинг камайиши туфайли январ - март …
2
ларнинг қайси сменада ўқиши уларнинг ақлий фаолиятига таъсир кўрсатади. иккинчи сменада ўқийдиган ўқувчилар мактабга анча толиқиб келадилар, шу сабабли уларнинг ўқиш кунини ташкил қилиш муҳим аҳамиятга эгаа. биринчи ва битирувчи синфлар албатта, биринчи сменада ўқишлари керак. бир сменали мактабларда ўқишни соат 8.30 ёки 9.00 дан, икки сменали мактабларда эса 8.00 да бошлаш зарур. умумий ўрта таълим мактабларининг ҳозирги вақтда ўзбекистондаги ўқув юкланмаси қуйидагилардан иборат: · 1-2-3 - синфларда бир ҳафталик юклама - 24 соат; · 4- синфда 27 соат; · 5-6-7- синфларда 32 соат 4; · 8- синфларда 34 соат; · 9 - синфларда, колледж ва лицейларда 36 соат бўлиши керак. факультатив машғулотлар юқори синфларда 4 соат бўлиши қайд этилган. дарс ва дарс жадвалларига қўйилган гигиеник талаблар ҳозирда олий, ўрта махсус ва умумий ўрта мактабларида таълимнинг асосий шакли дарс бўлиб, у турлича олиб борлиши мумкин. ақлий меҳнат қобилиятини оптимал даражада сақлаш учун дарсининг тузилиши ва ўқувнинг ташкил қилиниши муҳим аҳамиятга …
3
билан дарсларнинг қанча давом этиши ўқув жараёнини гигиеник жиҳатдан ташкил этишнинг муҳим омили ҳисобланади. узоқ ва яқин хорижий мактабларда, шу жумладан, бизнинг мамлакатимизда ўқитиш юзасидан тўпланган кўп йиллик тажриба 45 дақиқали дарсни энг қулай муддат деб эътироф этади. дарс тўғри этилган тақдирда бу муддат самарали натижа бериши мумкин. физиолог ва гигиенистларнинг фикрича, биринчи синф ўқувчилари учун дарс 35 дақиқадан ошмаслиги керак. эндигина мактабга қадам қўйган болаларда мактабгача даврда пайдо бўлган ва одат тусига кирган стерреотип бузилади ва бола ўзига нотаниш бўлган мактаб шароитига мослаша бошдайди. шу ёшидаги болаларнинг асаб жараёнлари меъёридан ортиқ тез ўзгарувчан бўлиб, қўзғалиш тормозланишга нисбатан устун туради. бу эса кўпинча ўқув машғулотларининг юкламаси ортиқча бқлиши натижасида уларнинг тезда чарчаб қолишига олиб келади. бошланғич синф ўқувчисининг диққати узоқ вақтга бардош бера олмайди, дарс охиригача бола партада тинч ўтира олмайди, чарчаш бошланиши билан ҳаракатланиб диққати бўлинади. ўтирган ҳолатда дарс тинглаш ўқувчи учун катта статик иш ҳисобланиб, 45 дақиқа давомида …
4
ги учун дарсда кўргазма қуролларидан, дидактик воситаларидан кенг фойдаланиш мумкин. бу ўқувчиларнинг иш қобилиятини оширади, чунки биринчидан биринчидан, бош мия пўстлоғининг ҳали чарчамаган жойларини, янги анализаторларни ишга жалб этади, таъсиротар хусусиятини ўзгартиради, иккинчидан эса бир турдаги фаолиятидан иккинчи бир турдаги фаолиятига ўтилганда ишда бироз тўхталиш, гўё кичик бир танаффус пайдо бўлиши мумкин. баъзи дарсларда бу кичик танаффуслар бирмунча узоқроқ бўлиши ёки жисмоний ҳордиқ лаҳзалари кўринишида бўлиши мумкин. мана шундай танаффусларда н кейин болаларнинг машғулотларга яна бажону дил киришиб кетишлари кўпдан кўп кузатувлардан маълум. мактаб таълимини гигиеник жихатдан ташкил этишда дарсларнинг сони катта аҳамиятига эга. амалдаги ўқув режасига мувофиқ 1-3-синнфларда кунига 4 тадан, 4- синфда 4-5 тадан, 5-9-синфларда кунига 5-6 тадан, 10-11-синфларда 6 тадан, лицейларда 6-7 тадан дарс ўтиш кўзда тутилади. таълимни тўғри ташкил этиш учун кун ва ҳафта давомида дарсларни тақсимлаш, бошқача айтганда, дарс жадвалини тўғри тузиш жуда муҳим аҳамиятга эга. ўқувчининг иш қобилияти, фанларни ўзлаштиришининг ижобий самарли бўлиши кўп …
5
сия этилади, 4- соатда эса ўқувчиларда чарчаш белгилари пайдо бўла бошлацди. шуниниг учун дарс жадвалиниг 4-соатига ақлий меҳнат, чуқур фикрлаш талаб ўилинмайдиган фанлар (жисмоний тарбия, меҳнат, расм, ашула) қўйилиши иў қобилиятининг янада ошишига имкон беради ва ниҳоят, 5, 6- соатларга ўртача қийинликдаги (тарих, табиатшунослик, география, она тили ва адабиёт) фанлари қўйилса , уларни ўзлаштириш яхши бўлади. шуни қайд қилиш керакки, кўп ёзиш ёки чуқур фикрлаш билан боғлиқ бўлган фанларни дарс жадвалига кетма -кет қўйиш мумкин эмас. чунки бир хил машғулотларни кетма-кет бажариш ўқувчиларни тез чарчатади. шунинг учун тез фикрлаш билан боғлиқ фанлар (математика, физика, кимё) ҳаракатланиш билан боғлиқ фанларга (жисмоний тарбия, меҳнат) алмаштирилиб, кўпроқ ёзиш билан боғлиқ фанлар(чет тили, рус тили, она тили, расм) эса эштиш ва кўриш қобилияти билан боғлиқ фанлар (тарих, адабиёт, география, жамиятшунослик)га алмаштирилиб турилса, ўқувчиларда чарчаш ҳолатининг олди олинади, уларнинг ўзлаштириш қобилияти яхши бўлади. ўқувчиларнинг ўзлаштирилиши ҳафта давомида ҳам ўзгариб туради. дам олиш кунидан кейин биринчи …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "таълим ва тарбия ишлари гигиенаси"

1527234924_71780.doc таълим ва тарбия ишлари гигиенаси режа: 1. ўқувчи ва талабаларнинг ишчанлик қобилияти. 2. мактаб ёши ҳақида тушунча. 3.ўқув йили гигиенаси. 4. дарс ва дарс жадвалларига қўйиладиган гигиеник талаблар. 5. мактаб ёшидаги болаларнинг кун тартиби. умумий ўрта таълим мактабларида жорий қилинган иш дастурига асосан ўқув жараёнининг давомийлиги кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар учун қисқароқ, ўрта, катта мактаб ёшидаги ўқувчилар ва лицей талабалари учун эса давомлироқ бўлади. ўқув йили давомида ўқувчиларнинг иш қобилиятининг сақланиб туришида қишки, баҳорги, ёзги таътил кунларида болаларнинг яхши дам олишлари муҳим ахамиятга эга. ўқув машғулотларини таътиллар билан алмашлаб туриш режадаги ўқув материалининг бир меъйорда тақсимланиши билан ўқувчилар толиқишининг олди олинади, меҳн...

Формат DOC, 48,0 КБ. Чтобы скачать "таълим ва тарбия ишлари гигиенаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: таълим ва тарбия ишлари гигиена… DOC Бесплатная загрузка Telegram