овқатланиш физиологияси ва унинг ёшга боғлиқ хусусиятлари

DOC 70,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1527345108_71802.doc овқатланиш физиологияси ва унинг ёшга боғлиқ хусусиятлари режа: 1. овқатланиш физиологияси 2. озиқланишга бўлган асосий гигиеник талаблар дарслигимизнинг олдинги бобларида айтиб ўтганимиздек, ҳар бир организм ўзининг ҳаёти давомида амалга оширадиган ҳар бир фаолияти учун (ақлий ва жисмоний) ҳамда барча аъзо ва тизимларнинг (юрак-қон томирлари, ўпкалар, ошқозон-ичак йўли, жигар, буйраклар, асаб тизими ва бошқалар) доимимй равишда ишлаб туриши ҳамда тўқима ва ҳужайраларнинг янгиланиши, янгидан ҳосил бўлиши учун тегишли миқдорда энергия ва пластик материаллар сарфлаб боради. сарф қилинган энергия ва моддаларнинг ўрни тўлиқ қоплангандагина меъёрий ўсиш, ривожланиш, мақсадга мувофиқ фаолиятлар кўрсатиш кузатилади. бунинг учун ташқт муҳитдан керакли миқдорда озиқ моддалар доимий суръатда қабул қилиб турилиши керакки, уни озиқланиш ёки овқатланиш деб айтилади. кишиларнинг, жумладан болаларнинг ҳам озиқланиши деганда уларнинг ёши, қиладиган меҳнати, жинси, об-ҳаво шароитлари, миллий урф-одатлари ва организмнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниб асосий озиқ моддалари-оқсил, ёғ ва углеводлар ҳамда минерал моддалар, сув, витаминлардан қанча ва қандай қилиб қабул қилиш …
2
зиқ моддалари-оқсил, ёғ ва карбонсувларнинг энергетик қиймати ҳисобланилди. бу кўрсаткич 1 г оқсил учун 4,1 ккал, шунча ёғ учун 9,3 ккал ва шунча углевод учун 4,1 ккал- га тенг. ҳар бир ақлий ва жисмоний фаолият учун тегишли вақт оралиғида қанча энергия сарфланиши маълум бўлганлиги боис шунча миқдорда энергияга эга озиқ-овқат миқдорини ҳисоблаш осон. бу ўринда албатта организмнинг ёшига қараб унда бўладиган асосий алмашинав учун қанча энаргия сарфлаши ҳам ҳисобга олинади. озиқланиш меъёрларини аниқлашда яна озиқ моддаларнинг (оқсил, ёғ, углевод) ёшга ва меҳнат хусусиятлари, об-ҳаво шароитига қараб ўзаро нисбати, минерал моддалар ҳамда витаминлар қабул қилишнинг қанча бўлиши ва бошқалар инобатга олинади. меъёрий қоидаларга кўра оқсил, ёғ ва углеводларнинг истеъмол қилинадиган бир-бирига нисбати 1:1:4 кўринишида бўлиши аниқланган. қуйидаги жадвалда болалар ва ўсмирларнинг энергия асосий озиқ моддалари ҳамда айрим минерал моддаларга бўлган меъёрий талаблари келтирилган. болалар ва ўсмирларнинг умумий энергия, озиқ моддалари ва минерал моддаларга нисбатан физиологик талаблари (вопр. питания 1992 №2 стр …
3
лган маҳсулотлар истеъмол қилинмаганлигидан юз берса, баъзан айни витаминнинг қайси озиқ моддада борлигини билмаслик оқибатида пайдо бўлади. масалан, қиш пайтлари қишлоқ шароитида кишиларнинг, жумладан болаларнинг ҳам кунлик овқатланишида витаминга бой маҳсулотлар жуда кам ишлатилади, баъзан эса умуман ишлатилмайди. таомлар билан бироз кўкат қўшиб истеъмол қилинса вазиятдан осонгина чиқиш мумкин, бунга эътибор қилинса бас. озиқ овқатларни, уларни тайёрлашда ишлатиладиган маҳсулотларни узоқ муддат қайнатиш ёки қуритилганидан фойдаланиш овқат билан танага кирадиган айрим витаминлар миқдорини жуда камайтириб юборади, шунинг учун ҳар куни иложи борича мактаб ошхоналарида, уй шароитида энди узилган кўкатлардан фойдаланиб туриш тавсия қилинади. қуйидаги жадвалда турли ёшдаги болаларни витаминларга бўлган суткалик талаб меъёрлари келтирилган. турли ёшли болаларда витаминларга бўлган суткалик физиологик талаб ёш (йиллар) жинс витаминлар с мг а мкг е мг д мкг в1 мг в2 мг в6 мг рр мг в12 мкг 1-3 - 45 450 5 10 0,8 0,9 0,9 10 1,0 4-6 - 50 500 7 2,5 …
4
и қонда озиқ моддалар концентрациясининг камайиши, марказий нерв системасига тааллуқли нерв марказларининг нерв марказларининг қўзғалиши, ошқозон-ичакларга тегишли шираларнинг ажралиши, қолаверса уларнинг ҳаракат функциясида ўзгариш бўлиши билан кузатилади. одам организмидаги барча ҳаётий функциялар маълум бир даврий хусусиятга эга бўлиб, шу жумладан ҳазм ва озиқланишни ҳам маълум тартибда амалга оширилиши лозим. бевосита овқатланишни амалга оширилиши овқатланиш рефлекси дейилиб, у болаларда ҳар 3,5-4 соатда такрорланиб туриши лозим. шу ҳисобда бир кунда 3-4 марта овқатланиш керак. ўз вақтидан кеч ёки эртачи овқатланиш ҳазм жараёнларининг меъёрий боришини бузади ёки иштаҳа бузилади. натижада овқатланиш рефлекси анча кучсизланиб қолади. бир кун давомида неча марта овқатланишга қараб истеъмол қилинган озиқ-овқатлар турлича миқдорда ўзлаштирилади, масалан, 4 марта овқатланишда ейилган таомларнинг 82-84 фоизи ўзлаштирилса, 3 марта овқатланиш бўлганида эса бу сон 75-76 фоизга тенглашади. одам уйқуда бўлганида ҳазм билан боғлиқ бўлган кўпгина жараёнлар, жумладан, ширалар, ферментлар фаоллиги, ошқозон - ичакларнинг ҳаракат функцияси бирмунча сусаяди. шунинг учун кун охирида охирги овқатланиш …
5
шундан иборатки. ошқозонга тушган овқат ва унга нисбатан ажралган меъда шираси сув ва бошқа ичимликлар билан аралашиб, ҳазм ферментларининг ҳамда меъда ширасидаги хлорид кислотанинг фаоллиги ва концентрацияси пасайиб кетади. энг яхшиси овқат ейилиб бўлинганидан кейин 20-25 минут вақт ўтказиб, сув ёки чой каби ичимликларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. бу вақт ичида ошқозонга тушган овқат унга тегишли бўлган шира билан бемалол аралашиб ҳазм бўлишга тайёрланиб улгуради. овқатнинг шошилмасдан тегишли вақт ичида чайналиши унинг ошқозон ичак йулида яхши ва тўлиқ ҳазм бўлиши учун муҳим аҳамият касб этади. шунинг учун болалар орасида шошиб овқатланиш вақти-бевақт овқатланиш каби салбий ҳолатларни олдин олиш борасида мактаб ўқитувчилари, ота-оналар ҳамда тарбиячилар тегишли тарғибот ишларини олиб боришлари лозим. adabiyotlar: 1. b. sodiqov, l. kuchkarova, sh. qurbanov “bolalar va o`smirlar fiziologiyasi va gigiyеnasi” o`zbеkiston milliy entsiklopеdiyasi davlat milliy nashriyoti. t. 2005 y. 2. q.s. sodiqov “o`quvchilar fiziologiyasi va gigiyеnasi” t. o`qituvchi, 1992. 3. a.g. xripkova, m.v. antropova, d.a. farbеr, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"овқатланиш физиологияси ва унинг ёшга боғлиқ хусусиятлари" haqida

1527345108_71802.doc овқатланиш физиологияси ва унинг ёшга боғлиқ хусусиятлари режа: 1. овқатланиш физиологияси 2. озиқланишга бўлган асосий гигиеник талаблар дарслигимизнинг олдинги бобларида айтиб ўтганимиздек, ҳар бир организм ўзининг ҳаёти давомида амалга оширадиган ҳар бир фаолияти учун (ақлий ва жисмоний) ҳамда барча аъзо ва тизимларнинг (юрак-қон томирлари, ўпкалар, ошқозон-ичак йўли, жигар, буйраклар, асаб тизими ва бошқалар) доимимй равишда ишлаб туриши ҳамда тўқима ва ҳужайраларнинг янгиланиши, янгидан ҳосил бўлиши учун тегишли миқдорда энергия ва пластик материаллар сарфлаб боради. сарф қилинган энергия ва моддаларнинг ўрни тўлиқ қоплангандагина меъёрий ўсиш, ривожланиш, мақсадга мувофиқ фаолиятлар кўрсатиш кузатилади. бунинг учун ташқт муҳитдан керакли миқдорда озиқ моддалар до...

DOC format, 70,5 KB. "овқатланиш физиологияси ва унинг ёшга боғлиқ хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.