сут тишларининг ривожланиши

DOC 189,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1444145102_61771.doc сут тишларининг ривожланиши режа: 1. cут тишларининг анатомияси ва физиологияси 2. болалар oғиз бўшлиғи хасталикларини даволашда қўлланадиган оғриқсизлантириш усуллари 3. болалар ёшида профилактика мақсадида руҳий ҳолатни барқарорлаштирувчи муолажалар. 4. игна ва шприц ёрдамида амалга ошириладиган (инъекцион) анестезия сут тишларининг ривожланиши (доимий тишлардан фарқли ўларок) тўрт даврни ўз ичига олади: 1. тиш куртакларининг ҳосил бўлиши ва уларнинг жағ суяги алвеоласи ичидаги шаклланиш даври. 2. ёриб чиққан тишлар илдизининг шаклланиш даври. 3. сут тишларининг тўлиқ шаклланган даври. 4. сут тишлари илдизининг сўрилиш даври. доимий тишлар учун тўртинчи давр хос эмас. сут тишлари ҳомила хаётининг 5-6 хафтасидан бошлаб ривожлана бошлайди. бунда оғиз тирқишннинг юқори ва пастки юзаларида эпителий қалинлашиб, мезенхима қаватга ботиб киради. хосил бўлган эпителиал тасмачалар (юқори ва пастки) ёй шаклида бўлиб, бўлажак альвеоляр ўсиқ, соҳасида жойлашади ва тишларнинг дастлабки куртакларининг ҳосил бўлишига сабаб бўлади. эпителиал тиш тасмачалари ҳужайралари гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир бўлажак жағ соҳасида 10 тадан эпителиал эмал аъзоларини …
2
). эмалнинг шаклланган эмаль аъзосининг кўксига (қадах бўшлиғига) қарама-қарши томондан мезенхима тўқимаси ўсиб кириб, тиш сўрғичини ҳосил қилади. кейинчалик мезенхима тўқимаси шаклланиб, тиш куртаги атрофини ўраб олади ва умумий тиш қопчиғи - фолликулани шакллантиради. ҳосил бўлган тиш фолликуласи ўз ичига эмаль аъзосини ва тиш сўрғичини олади. ривожланишнинг кейинги даврларида эмаль аъзосининг ички цилиндрсимон ҳужайралар қаватидан (амелобластлар) - эмаль, тиш сўрғичининг четида жойлашган ҳужайралардан (одонтобластлар) - дентин, марказий қават ҳужайраларидан - тиш пульпаси шаклланади. (2-расм) 2-расм. тиш қаттиқ тўқималарининг ҳосил бўлиши. 1-энамелобластлар; 2-эмал тўқимаси; 3-милк эпителийси; 4-дентин тўқимаси; 5-одонтобласт ҳужайралари; 6-эмал органи қолдиғи; 7-тиш сўрғичи (пульпаси). эпителиал тиш тасмаси ва куртаклари ҳомила ривожланиши даврида олдин пастки, кейин юқори жағ соҳасида пайдо бўлади. олдинги тишлар куртаги пастки жағ соҳасида 7-хафтанинг, юқори жағ соҳасида эса 8-ҳафтанинг охирида ҳосил бўлади. тиш куртаклари жағлар соҳасида алоҳида шаклланиб бўлгандан сўнг, уларни бирлаштириб турган тасмачалар сўрила бошлайди. боланинг туғилиши пайтида улар ҳали тўлиқ сўрилишга улгурмайди. баъзан истисно …
3
ти, илдизларининг шаклланиш ва сўрилиш муддатлари 1-жадвалда келтирилган. 1 жадвал. сут тишларининг чиқиш, шаклланиш ва сўрилиш муддатлари. тишлар чиқиш муддати, ойи илдиз шаклланишининг тугаш йили илдиз сўрилишининг бошланиш йили i ii iv iii v 6-8 ой 8-12 ой 12-16 ой 16-20 ой 20-30 ой 2 ёшда 2 ёшда 4 ёшда 5 ёшда 4 ёшда 5 ёшдан 6 ёшдан 7 ёшдан 8 ёшдан 7 ёшдан шундай қилиб, 2,5-3 яшар боланинг оғиз бўшлиғида сут тишлар қатори тўлиқ шаклланади ва улар қуйидаги клиник тиш формуласи ёрдамида ифодаланади: v iv iii ii i i ii iii iv v v iv iii ii i i ii iii iv v бундан кўриниб турибдики, сут тишлари клиник формулада доимий тишлардан фарқли ўларок, араб рақамлари билан эмас, балки рим рақамларида ўз ифодасини топган. сут тишлари ёриб чиқиши билан уларнинг суяк альвеоласи ичидаги ривожланиш даври тугайди ва иккинчи - илдиз шаклланиш даври бошланади. тиш илдизи асосан бола туғилганидан кейин …
4
ил қилади. сут тишлари доимий тишлардан ўзига хос оқиш-кўкимтир ранги билан фарқ қилади. сут тишларининг ўзига хос белгиларидан бири - тож қисмининг илдизга яқин тиш соҳасидаги эмалнинг қалинлашиб, болишсимон шаклни олишидир. бу айниқса чайнов тишларида яққол намоён бўлади. сут тишларининг бўшлиғи доимий тишларникидан кенгрок бўлади. тиш пульпасининг шохлари ўткирлашиб, тишнинг кесувчи ёки чайнов юзасига кескин яқинлашади. сут тишларининг илдизлари анча керилган бўлиб, бу кўп илдизли тишларда айниқса яққол сезилади. сабаби, улар ўзларининг орасида доимий тиш куртакларини сақлайди. тиш илдизи чўққисига яқин жойда ҳосил бўлган қўшимча илдиз каналчалари доимий тишникидан сон жиҳатидан озроқ бўлади. 2,5-3 ёшда шаклланиб чиққан сут тишлари бир-бирига зич ёпишиб туради. 4 ёшдан бошлаб тишлар орасида тирқиш ҳосил бўла бошлайди. бундай ҳолат физиологик диастема деб аталади. 6 ёшдан бошлаб тишлар орасидаги масофа сезиларли даражада кенгая бошлайди. физиологик диастема - тирқишнинг ҳосил бўлиши жағ суякларининг ўсиши ва доимий тиш куртакларининг катталашуви билан боғлиқдир. сабаби, кейинчалик сут тишларининг ўрнини доимий …
5
штириш каби жараёнлардан ташқари, сўзлашиш, ютиниш, товуш ўзгартириш каби вазифаларни бажаради. болалар oғиз бўшлиғи хасталикларини даволашда қўлланадиган оғриқсизлантириш усуллари болаларда тиш ва оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасининг хасталикларини даволашда оғриқсизлантирувчи воситаларни турли, ўз ўрнида қўллаш муҳим аҳамиятга эгадир. оғриқсизлантириш усулларининг бир неча хили мавжуд бўлиб, улардан асосийлари қуйидагилардир: 1) игнасиз (ноинъекцион) терминал анестезия; 2) игна ва шприц ёрдамида (инъекцион) амалга ошириладиган оғриқсизлантириш; 3) игнасиз махсус асбоблар ёрдамида катта босим остида дори моддаларини пуркаш йўли билан амалга ошириладиган оғриқсизлантириш; 4) болаларнинг руҳий ҳолатини барқарорлаштириш йўли билан амалга ошириладиган маҳаллий оғриқсизлантириш. терминал анестезия болаларда уларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмаслик учун оғриқсизлантиришнинг бу усулидан фойдаланиш жуда катта қулайлик туғдиради. бу усул асосан оғриқсизлантириш лозим бўлган соҳага оғриқсизлантирувчи воситани чаплаш ёки суртиш, оғриқсизлантирувчи намланган салфеткаларни бир оз тутиб туриш каби йўллар билан амалга оширилади. шуни назарда тутмоқлик лозимки, бундай усул ёрдамида тўқиманинг фақат юза қаватларигина оғриқсизлантирилади. бундай усулдан тиш қаттиқ тўқималарининг юза, ўрта ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сут тишларининг ривожланиши"

1444145102_61771.doc сут тишларининг ривожланиши режа: 1. cут тишларининг анатомияси ва физиологияси 2. болалар oғиз бўшлиғи хасталикларини даволашда қўлланадиган оғриқсизлантириш усуллари 3. болалар ёшида профилактика мақсадида руҳий ҳолатни барқарорлаштирувчи муолажалар. 4. игна ва шприц ёрдамида амалга ошириладиган (инъекцион) анестезия сут тишларининг ривожланиши (доимий тишлардан фарқли ўларок) тўрт даврни ўз ичига олади: 1. тиш куртакларининг ҳосил бўлиши ва уларнинг жағ суяги алвеоласи ичидаги шаклланиш даври. 2. ёриб чиққан тишлар илдизининг шаклланиш даври. 3. сут тишларининг тўлиқ шаклланган даври. 4. сут тишлари илдизининг сўрилиш даври. доимий тишлар учун тўртинчи давр хос эмас. сут тишлари ҳомила хаётининг 5-6 хафтасидан бошлаб ривожлана бошлайди. бунда оғиз тирқишннинг юқори ...

Формат DOC, 189,0 КБ. Чтобы скачать "сут тишларининг ривожланиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сут тишларининг ривожланиши DOC Бесплатная загрузка Telegram