сут тишлар кариеси

DOC 627,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1444144803_61770.doc сут тишлар кариеси режа 1. тиш эмалининг хусусиятлари ва структура тузилиши. 2. тишлар кариеси этиологияси ва патогенези. 3. тиш эмалининг деминерализацияси. 4. кариес касаллиги таснифи 5. болалар ёшида кариес ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари. 6. сут тишлар қаторида кўплаб учрайдиган кариес. 7. циркуля кариес. 8. яссиланиб кечувчи кариес. 9. ўрта кариес 10. чуқур кариес 11. бошланғич кариес давоси. 12. кариеснинг давоси. 13. ўрта ва чуқур кариесини даволаш. тиш эмалининг хусусиятлари ва структура тузилиши. тиш эмали инсон организмида энг қаттиқ тўқима бўлиб, инсон хаётида тишларга юкланган асосий вазифани ўтовчи тиш тож қисмини қоплаб туради ва ташқи муҳит омиллари билан бевосита мулоқотда бўлади. иккинчи томондан тиш эмали қопловчи эпителий тўқимасига ўхшаб, ички муҳитни ташқи муҳитдан ажратиб турувчи чегара сифатида ҳам ўзини намойиш этади. эмал тўқимасининг қаттиқлиги унинг кимёвий таркибий қисмини ташкил қилувчи анорганик моддалар (доимий тишларда 95 - 96%, сут тишларида 70-73%) мавжудлиги билан боғлиқдир. органик моддалар оқсил, ёғ, углевод эса бу …
2
гандир. тўлиқ минераллашиб такомиллашган эмалнинг 2% ноапатит шаклдаги минераллар қолдиғи бўлиб, улар тиш тараққиёти пайтида иштирок этган, ёки тиш чиққандан сўнг минерализация бузилиши оқибатида ҳосил бўлган бирикмалардир. тиш эмали структура жиҳатдан эмал призмаларининг дастасидан тузилган бўлиб, улар эмал-дентин чегарасидан бошланиб 8 шаклида буралиб, тишнинг ташқи юзасига бориб тақалади. махсус изланишлар маълумотига асосан тишнинг катта-кичиклиги, ўлчамларига қараб ҳар бир тишда 5 миллиондан-15 миллионгача эмал призмалари бўлиши мумкин. эмал призмалари орасида микро (кичик) бўшлиқлар бўлиб, улар ҳажми эмал ҳажмининг 0.5-5% ни ташкил қилади. ёш улғайган сари бу бўшлиқчалар сони камаяди. эмал призмаларининг субмикроскопик структура бирлиги бўлиб криссталлар ҳисобланади. криссталлар призманинг бош қисмида призма ўқига нисбатан параллел, дум қисмида эса 20 -45 градусли бурчак остида жойлашади. эмал призмаси криссталлари жуда кўп молекула, аниқроғи ионлар мажмуасидан иборат. тиш эмали призмаларида криссталларни ҳосил қилувчи чамбараклар асос ҳисобланиб, улар турғун ҳолатда бўлади. ионлар унчалик турғун бўлмасдан оҳакланган тўқималарда уларнинг пропорцияси енгил ўзгариб туриши мумкин. эмал призмаси …
3
лнинг юза қаватларида юқори бўлган-фтор, рух, қўрғошин, сурма, темир киради. иккинчи гурухга-концентрацияси эмалнинг ички қисмларида кўпроқ бўлган-натрий, магний, карбонатлар киради. учинчи гурухни-эмал тўқимасининг барча қатламларида ҳам бир хил концентрацияда учрайдиган микроэлеметлар-стронций, мис, алюминий ва калий ҳосил қилади. эмал тўқимасида реминерализация жараёни криссталлар таркибидаги гидроксиапатитлар ҳусуситятига асосан амалга ошади. бунда эмал тўқимаси кўп тешикли ғалвир сифатида иштирок этиб жуда майда ионларни ичкарига ўтказиб, каттароқларини юза қисмида сақлаб қолади. гидроксиапатитлар шу йўл билан 1/3 қисмгача таркибини алмаштириши мумкин. натижада кальций ионлари натрий, кремний, стронций, қўрғошин, кадмий, гидроксон ва бошқа катионлар билан алмашиниши мумкин. гидроксил ионлари ўз навбатида фтор, хлор ва бошқа элементлар ионлари билан ўрнини алмаштиради. моддаларнинг эмал тўқимасига сингиб кириши ва ионлар алмашинуви жарёни бир неча босқичларда содир бўлади. эмал юзасидан микропоралар (кичик бўшлиқлар) орқали ионлар кристалнинг сувли қаватига сўнг крисстал юзасига кейинчалик криссталнинг турли қисмларига, унинг панжараси бўйлаб тарқалади. биринчи босқич жараёни-ионларнинг криссталл сувли қаватига сингиб ўтиши бир неча дақиқаларда …
4
да тасдиқланган. тиш эмалининг ўтказувчанлик хусусияти унинг барча анатомик соҳаларида бир хил бўлмаслиги(тиш бўйни қисми, фиссуралар, чуқурчаларининг эмал қавати колган соҳаларга нисбатан ўтказувчанлиги анча юқоридир) тасдиқланган. бундан ташқари эмалнинг ҳар хил қатламларининг ўтказувчанлик даражаси ҳам ҳар хил бўларкан: ўрта қатлам яхши ўтказувчанлик хусусиятига эга бўлса, юза қатламга яқинлашган сари ўтказувчанлик ёмонлашиб, эмалнинг энг устки қатлами ўтказувчанлик қобилияти жуда пастлиги аниқланган. бундай хусусият эмал тўқимасининг ҳар хил қатламларида оҳакланиш даражаси крисстал панжараларнинг ҳар хил зичликда жойлашиши билан боғлиқ бўлса керак. ёш ўтиши, инсоннинг қариш жараёни билан эмал ўтказувчанлигининг ёмонлашуви ҳам криссталл панжаралар зичлашуви билан боғлиқ деб ҳисобланади. тишлар кариеси этиологияси ва патогенези. кариес-бу сўз лотинча суяк чириши маъносини англатади. илмий жиҳатдан кариес-тишларни эмал, дентин тўқималарининг асосий қисмини ташкил қилувчи, уларнинг қаттиқлигини таъминловчи минерал тузларнинг хилма-хил сабабларга кура ювилиб чикиб кетиши (деминерализация) оқибатида тўқимапарининг мўртлашуви, юмшаб емирилиши натижасида тишлар бутунлгининг бузилиши ва коваклар ҳосил бўлиш жараёнидир. бугунги кунда илмий текширувлар, тажрибаларга таяниб …
5
мухитни юзага келтиришда фаол иштрок этувчи микроорганизмлар бўлиб, streptococcus mutans, лактобациллалар ва актиномицетлар ҳисобланади. бу микроорганизмларнинг кўпчилиги озиқ-овқат таркибидаги шакардан ҳужайра ташқарисида полисахарид синтез қилади. улар эса ўз навбатида тиш усти карашларининг асосига кириб микробларни карашларда мустаҳкам ўрнашиб қолишини таъминлайди. кариес касаллигини келиб чиқишида нафақат углеводлар тури, балки уларни истеъмол шакли ҳам алохида ўрин тутаркан. бир марта кўп миқдорда углеводли овқат қабул қилишдан кўра оз-оздан тез-тез уларни истеъмол қилиш кўпроқ хавфлидир. айниқса улар ёпишқоқ бўлиб, овқатланишлар орасида истеъмол қилинса, бунда уларнинг кариесоген таъсири кучлироқ бўлади. енгил парчаланувчи: глюкоза, сахароза каби кичик молекуляр оғирликдаги углеводлар қабули 1-3 минут ичида рн кўрсаткични 4.4-5.0 даражага пасайтиради. рн ни одатдаги (7.0-7.4) ҳолга келиши учун эса 2-2.5 соат вақт талаб қилинади. водород ионлари конценрациясини бундай ўзгариши, айниқса рн кўрсаткичнинг 5.5 атрофида бўлиши эркин водород ионлари тиш эмал қаватига сингиб ўтиб, криссталларни эришига ва деминерализациясига сабаб бўлади. деминерализация жараёни сўлак таркибида кальций ва фосфат ионлари концентрацияси …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сут тишлар кариеси"

1444144803_61770.doc сут тишлар кариеси режа 1. тиш эмалининг хусусиятлари ва структура тузилиши. 2. тишлар кариеси этиологияси ва патогенези. 3. тиш эмалининг деминерализацияси. 4. кариес касаллиги таснифи 5. болалар ёшида кариес ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари. 6. сут тишлар қаторида кўплаб учрайдиган кариес. 7. циркуля кариес. 8. яссиланиб кечувчи кариес. 9. ўрта кариес 10. чуқур кариес 11. бошланғич кариес давоси. 12. кариеснинг давоси. 13. ўрта ва чуқур кариесини даволаш. тиш эмалининг хусусиятлари ва структура тузилиши. тиш эмали инсон организмида энг қаттиқ тўқима бўлиб, инсон хаётида тишларга юкланган асосий вазифани ўтовчи тиш тож қисмини қоплаб туради ва ташқи муҳит омиллари билан бевосита мулоқотда бўлади. иккинчи томондан тиш эмали қопловчи эпителий тўқимасига ўхшаб, ичк...

Формат DOC, 627,0 КБ. Чтобы скачать "сут тишлар кариеси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сут тишлар кариеси DOC Бесплатная загрузка Telegram