bolalar yoshida og‘riqsizlantirish usullari paytida yuzaga keladigan xato kamchiliklarni bartaraf qilish

PPTX 42 стр. 2,8 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 42
buxoro davlat tibbiyot instituti stomatologiya fakulteti. мавзу: болалар ёшида оғриқсизлантириш усуллари пайтида юзага келадиган хато камчиликларни бартараф килиш . руҳий ёки (соматик) жисмоний оғриқ деярли ҳамма маълум касалликларнинг ривожланиши ва турли босқичларида кузатилади. оғриқни камайтириш тиббиёт илми ва амалиётининг энг мураккаб муаммоларидан бири ҳисобланади. ҳозирда маҳаллий анестезия соҳасида катта ютуқлар қўлга киритилган: бугунги кунда таркиби оптимал бўлган, организм томонидан амалда салбий реакциялар келтириб чиқармайдиган ва минимал миқдорда исталган даражада самарали анестезияловчи эритмалар ишлаб чиқилган. инъекцион анестезия ўтказишда қўлланиладиган маҳаллий оғриқизлантириш воситалари ҳозирги давр – тўртинчи авлод анестетиклари даври, улар иккинчи авлоднинг оғриқсизлантирувчи воситалари – эфир туридаги (новокаин ёки прокаин) ва учинчи авлоднинг – амидли анестетиклари лидокаин ва тримекаинга нисбатан анчагина ҳавфсиз ва самарали. тўртинчи авлод маҳаллий анестетиклари таркибига чуқур таъсир этувчи фаол модда артикаин препарати киритилади (1974 йилда j.e. winther томонидан синтез қилинган). маҳаллий анестетик қуйидаги ҳусусиятларга эга бўлиши талаб этилади: *сувда ва физиологик муҳитларда етарлича ва тез эрувчанлик; *эритмаларда …
2 / 42
да анча яхши оғриқсизлантирилади. шу мақсадда болаларда шафтоли мойидаги 5-20% анестезин эритмаси қўлланилар эди. ҳозирда замонавий гель, малҳам дорилар қўлланилади (масалан, перилен-ультра, ксилонор-гель, инстила-гель, пиромекаин 1-2% эритмаси ёки 5% малҳами) анестезиянинг аппликацион усулига кўрсатма: инъекцион анестезия олдидан, игна санчиш жойини оғриқсизлантириш; милкда юза жойлашган шиллиқ ости абсцессларини кесиш. инфильтрацион оғриқсизлантириш инфильтрацион оғриқсизлантиришда анестезияловчи эритма тўқима ичига киритилади, тўқимага сингиб, шу жойдаги нерв толалари ва тугунларини блокада қилиши кўзда тутилади. ривожланаётган патологик жараён ва оператив аралашув ўтказиладиган жойга нисбатан инфильтрацион анестезиянинг фокал ва перифокал усуллари ишлатилади. фокал инфильтрацион анестезия усулида эритма бевосита аралашув амалга ошириладиган жойга киритилади. масалан, фиброма ёки лунж шиллиқ пардаси папилломалари қесиб олинаётганда, анестетик модда тахмин қилинаётган кесмалар соҳасига киритилади. перифокал инфильтрацион анестезия усулида анестетик модда хирургик аралашув ўтказиладиган соҳага эмас, балки ундан ташқари (атроф)га киритилади. стоматологияда болалар ёши қуйидаги даврларга ажратилади: i- тишсиз жағлар даври (1-кундан 6-ойгача); ii – вақтинчалик тишлар пайдо бўлиши давр (6-ойдан 2-ёшгача); iii …
3 / 42
арни, кичик ўсмасимон шишларни олиб ташлаш, юқори ва пастки жағлардаги тишларни даволашда - iii даврда – юқори ва пастки жағлардаги вақтинчалик тишларни олиш, юзнинг юмшоқ тўқималари ва оғиз бўшлиғи тўқималарининг кичикроқ ўсмаларини олиш; юқори ва пастки лабларнинг узангисини узайтириш; юзнинг юмшоқ тўқималари ва оғиз бўшлиғининг кичикроқ жарроҳатларига хирургик ишлов бериш. - iv даврда – юқори ва пастки жағлардаги вақтинчалик тишларни, юқори жағдаги доимий кесувчи тишларни, папиллома, фибромани олиш; юз ва оғиз бўшлиғининг ретенцион кисталарини хирургик даволаш; ўтказувчан анестезиядан аввал қўшимча оғриқсизлантириш. - v даврда – юз соҳаси юмшоқ тўқималарининг кичикроқ жарроҳатларига хирургик ишлов бериш, кичикроқ ўсма ва ўсмасимон ҳосилаларни олиш; перифокал инфильтрацион анестезия билан оғиз бўшлиғи ва юз-жағ соҳаси абсцессларини очиш; ўсмалар ва ўсмасимон ҳосилаларнинг диагностик пункциялари; юмшоқ тўқималар ўсмаларининг биопсияси; юмшоқ тўқималарни оғриқсизлантириш учун инфильтрацион анестезия қуйидагича бажарилади: шиллиқ парда ёки тери (олдин ўтказилган аппликацион анестезиядан сўнг) юзасига нисбатан кичикроқ бурчак остида тўқимага игна суқилиб; киритиш билан аста секин …
4 / 42
ликларга эга: -оғриқсизлантиришнинг тез бошланиши; -анестезияловчи моддаларнинг кичик концентрацияларда қўлланилиши, уларнинг оғриқсизлантириш хусуситларини сақлаган ҳолда токсиклигини камайтиради. - тўқима кесилганда оғриқсизлантирувчи эритманинг қисман ярага чиқиши, организмга суриладиган анестетикнинг умумий миқдорини камайтиради; - тўқималарнинг анестетик модда билан инфильтрацияси уларнинг ҳажмини, таранглигини ошириб турли аралашувларнинг бажарилишини енгиллаштиради; - анестетик моддага қон томирини торайтирувчи моддалар (вазоконстрикторлар)ни қўшилиши кесилган тўқималарга гемостатик таъсир килади; - хирург нерв толаларининг бош суягидан чиқиши, юз юмшоқ тўқималарида тарқалиши (анатомияси)ни инобатга олишга зарурат йўқ. инфильтрацион анестезия усулининг айрим камчиликлари ҳам мавжуд: анестетик имбибицияси тўқималар конфигурацияси ҳамда ўлчамини ўзгартиради ва маҳаллий пластик операциялар ўтказилишини мураккаблаштиради; инфильтрациядан сўнг, тўқималар рангини ўзгартириб уларнинг нормал ва патологик ўзгарган қисмларини ажрата олишни қийинлаштиради; яллиғланиш ўчоғида оғриқсизлантирувчи эритма инактивацияси натижасида тўқима ичида босим кўпайишидан оғриқ янада кучаяди (хатто перифокал усулда киритилган ҳолда ҳам); юз скелети суякларида адекват равишда аралашувлар ўтказиш имконияти чекланган. таъкидлаш жоизки, кўзланган оғриқсизлантиришга тўлиқ эришиш учун, ҳар қандай даволаш тури каби, анестезиянинг …
5 / 42
ешик, қирралар ва ҳ.к.)нинг жойлашиши ўзгаради : - юқори жағда – кўз ости тешиги, кўз косасининг остки четидан пастга бола ёшига кўра: 6 дан 12 ёшгача – 1-2 мм га, 13 дан 15ёшгача – 4-5 мм гача “силжийди”; - юқори жағ дўнглиги участкасида орқа юқори альвеоляр толалар чиқиш жойи ҳам пастга силжиш тенденциясига эга ва катта ёш гуруҳидаги болаларда қарийб альвеоляр ўсиққа яқин жойлашади; - курак тишлар тешиги (foramen incisium) альвеоляр ўсиқдан марказий тишлар чизиғи бўйича ортга томон кўчишга мойил бўлади; - танглайнинг катта тешиги жойлашиши қаттиқ ва юмшоқ танглай чегараси йўналишидан бироз орқага силжийди; 4. iv гуруҳ ёшидаги (6-12 ёш) болаларда периферик ўтказувчан анестезия ўтказилаётганда, игнани жағ суяги каналларига киритиш шарт эмас, анестетик эритмасини тешик атрофига юборилиши кифоя килади. 5. периферик ўтказувчан (палатиналдан ташқари) анестезия болаларда экстраорал усулда бажарилгани маъқул, чунки бунда тўқималарга инфенкция тушиши эҳтимоли камаяди, инъекцион игнани cуяк (суяк пардаси) ва мушак бўйлаб киритиш эҳтиёжи бўлмайди ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 42 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "bolalar yoshida og‘riqsizlantirish usullari paytida yuzaga keladigan xato kamchiliklarni bartaraf qilish"

buxoro davlat tibbiyot instituti stomatologiya fakulteti. мавзу: болалар ёшида оғриқсизлантириш усуллари пайтида юзага келадиган хато камчиликларни бартараф килиш . руҳий ёки (соматик) жисмоний оғриқ деярли ҳамма маълум касалликларнинг ривожланиши ва турли босқичларида кузатилади. оғриқни камайтириш тиббиёт илми ва амалиётининг энг мураккаб муаммоларидан бири ҳисобланади. ҳозирда маҳаллий анестезия соҳасида катта ютуқлар қўлга киритилган: бугунги кунда таркиби оптимал бўлган, организм томонидан амалда салбий реакциялар келтириб чиқармайдиган ва минимал миқдорда исталган даражада самарали анестезияловчи эритмалар ишлаб чиқилган. инъекцион анестезия ўтказишда қўлланиладиган маҳаллий оғриқизлантириш воситалари ҳозирги давр – тўртинчи авлод анестетиклари даври, улар иккинчи авлоднинг оғриқсизл...

Этот файл содержит 42 стр. в формате PPTX (2,8 МБ). Чтобы скачать "bolalar yoshida og‘riqsizlantirish usullari paytida yuzaga keladigan xato kamchiliklarni bartaraf qilish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: bolalar yoshida og‘riqsizlantir… PPTX 42 стр. Бесплатная загрузка Telegram