bolalar yoshida mahalliy og‘riqsizlantirish. o‘tkazuvchi og‘riqsizlantirish xususiyatlari

PPTX 42 pages 2.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 42
buxoro davlat tibbiyot instituti stomatologiya fakulteti. болалар стоматологияси кафедраси болалар хирургик стоматологиясининг долзарб муаммолари фани мавзу: болалар ёшида маҳаллий оғриқсизлантириш. ўтказувчи оғриқсизлантириш хусусиятлари бухоро давлат тиббиёт институти стоматология факултети. руҳий ёки (соматик) жисмоний оғриқ деярли ҳамма маълум касалликларнинг ривожланиши ва турли босқичларида кузатилади. оғриқни камайтириш тиббиёт илми ва амалиётининг энг мураккаб муаммоларидан бири ҳисобланади. ҳозирда маҳаллий анестезия соҳасида катта ютуқлар қўлга киритилган: бугунги кунда таркиби оптимал бўлган, организм томонидан амалда салбий реакциялар келтириб чиқармайдиган ва минимал миқдорда исталган даражада самарали анестезияловчи эритмалар ишлаб чиқилган. инъекцион анестезия ўтказишда қўлланиладиган маҳаллий оғриқизлантириш воситалари ҳозирги давр – тўртинчи авлод анестетиклари даври, улар иккинчи авлоднинг оғриқсизлантирувчи воситалари – эфир туридаги (новокаин ёки прокаин) ва учинчи авлоднинг – амидли анестетиклари лидокаин ва тримекаинга нисбатан анчагина ҳавфсиз ва самарали. тўртинчи авлод маҳаллий анестетиклари таркибига чуқур таъсир этувчи фаол модда артикаин препарати киритилади (1974 йилда j.e. winther томонидан синтез қилинган). маҳаллий анестетик қуйидаги ҳусусиятларга эга бўлиши талаб …
2 / 42
лиқ парда, тери)га анестетикни тампон билан бостириш ёки спрей сепиб оғриқсизлантиришни кўзда тутади. шиллиқ парда, терига қараганда анча яхши оғриқсизлантирилади. шу мақсадда болаларда шафтоли мойидаги 5-20% анестезин эритмаси қўлланилар эди. ҳозирда замонавий гель, малҳам дорилар қўлланилади (масалан, перилен-ультра, ксилонор-гель, инстила-гель, пиромекаин 1-2% эритмаси ёки 5% малҳами) анестезиянинг аппликацион усулига кўрсатма: инъекцион анестезия олдидан, игна санчиш жойини оғриқсизлантириш; милкда юза жойлашган шиллиқ ости абсцессларини кесиш. инфильтрацион оғриқсизлантириш инфильтрацион оғриқсизлантиришда анестезияловчи эритма тўқима ичига киритилади, тўқимага сингиб, шу жойдаги нерв толалари ва тугунларини блокада қилиши кўзда тутилади. ривожланаётган патологик жараён ва оператив аралашув ўтказиладиган жойга нисбатан инфильтрацион анестезиянинг фокал ва перифокал усуллари ишлатилади. фокал инфильтрацион анестезия усулида эритма бевосита аралашув амалга ошириладиган жойга киритилади. масалан, фиброма ёки лунж шиллиқ пардаси папилломалари қесиб олинаётганда, анестетик модда тахмин қилинаётган кесмалар соҳасига киритилади. перифокал инфильтрацион анестезия усулида анестетик модда хирургик аралашув ўтказиладиган соҳага эмас, балки ундан ташқари (атроф)га киритилади. стоматологияда болалар ёши қуйидаги даврларга ажратилади: …
3 / 42
бериш вақтида кўкрак сўрғичини шикастловчи туғма кесувчи тишларни олиб ташлаш. - ii даврда – юз ва оғиз бўшлиғидаги безарар ўсмаларни, кичик ўсмасимон шишларни олиб ташлаш, юқори ва пастки жағлардаги тишларни даволашда - iii даврда – юқори ва пастки жағлардаги вақтинчалик тишларни олиш, юзнинг юмшоқ тўқималари ва оғиз бўшлиғи тўқималарининг кичикроқ ўсмаларини олиш; юқори ва пастки лабларнинг узангисини узайтириш; юзнинг юмшоқ тўқималари ва оғиз бўшлиғининг кичикроқ жарроҳатларига хирургик ишлов бериш. - iv даврда – юқори ва пастки жағлардаги вақтинчалик тишларни, юқори жағдаги доимий кесувчи тишларни, папиллома, фибромани олиш; юз ва оғиз бўшлиғининг ретенцион кисталарини хирургик даволаш; ўтказувчан анестезиядан аввал қўшимча оғриқсизлантириш. - v даврда – юз соҳаси юмшоқ тўқималарининг кичикроқ жарроҳатларига хирургик ишлов бериш, кичикроқ ўсма ва ўсмасимон ҳосилаларни олиш; перифокал инфильтрацион анестезия билан оғиз бўшлиғи ва юз-жағ соҳаси абсцессларини очиш; ўсмалар ва ўсмасимон ҳосилаларнинг диагностик пункциялари; юмшоқ тўқималар ўсмаларининг биопсияси; юмшоқ тўқималарни оғриқсизлантириш учун инфильтрацион анестезия қуйидагича бажарилади: шиллиқ парда …
4 / 42
иянинг афзалликлари ва камчиликлари инфильтрацион анестезия ўтказувчан огриксизлантириш усули билан солиштирилганда қуйидаги афзалликларга эга: -оғриқсизлантиришнинг тез бошланиши; -анестезияловчи моддаларнинг кичик концентрацияларда қўлланилиши, уларнинг оғриқсизлантириш хусуситларини сақлаган ҳолда токсиклигини камайтиради. - тўқима кесилганда оғриқсизлантирувчи эритманинг қисман ярага чиқиши, организмга суриладиган анестетикнинг умумий миқдорини камайтиради; - тўқималарнинг анестетик модда билан инфильтрацияси уларнинг ҳажмини, таранглигини ошириб турли аралашувларнинг бажарилишини енгиллаштиради; - анестетик моддага қон томирини торайтирувчи моддалар (вазоконстрикторлар)ни қўшилиши кесилган тўқималарга гемостатик таъсир килади; - хирург нерв толаларининг бош суягидан чиқиши, юз юмшоқ тўқималарида тарқалиши (анатомияси)ни инобатга олишга зарурат йўқ. инфильтрацион анестезия усулининг айрим камчиликлари ҳам мавжуд: анестетик имбибицияси тўқималар конфигурацияси ҳамда ўлчамини ўзгартиради ва маҳаллий пластик операциялар ўтказилишини мураккаблаштиради; инфильтрациядан сўнг, тўқималар рангини ўзгартириб уларнинг нормал ва патологик ўзгарган қисмларини ажрата олишни қийинлаштиради; яллиғланиш ўчоғида оғриқсизлантирувчи эритма инактивацияси натижасида тўқима ичида босим кўпайишидан оғриқ янада кучаяди (хатто перифокал усулда киритилган ҳолда ҳам); юз скелети суякларида адекват равишда аралашувлар ўтказиш имконияти чекланган. таъкидлаш …
5 / 42
қулодда ҳолатлардагина ўтказилади. 3. жағ суякларининг ўсиш жараёни давомида, улардаги анатомик тузилма (эгат, чуқурча, дунглик, тешик, қирралар ва ҳ.к.)нинг жойлашиши ўзгаради : - юқори жағда – кўз ости тешиги, кўз косасининг остки четидан пастга бола ёшига кўра: 6 дан 12 ёшгача – 1-2 мм га, 13 дан 15ёшгача – 4-5 мм гача “силжийди”; - юқори жағ дўнглиги участкасида орқа юқори альвеоляр толалар чиқиш жойи ҳам пастга силжиш тенденциясига эга ва катта ёш гуруҳидаги болаларда қарийб альвеоляр ўсиққа яқин жойлашади; - курак тишлар тешиги (foramen incisium) альвеоляр ўсиқдан марказий тишлар чизиғи бўйича ортга томон кўчишга мойил бўлади; - танглайнинг катта тешиги жойлашиши қаттиқ ва юмшоқ танглай чегараси йўналишидан бироз орқага силжийди; 4. iv гуруҳ ёшидаги (6-12 ёш) болаларда периферик ўтказувчан анестезия ўтказилаётганда, игнани жағ суяги каналларига киритиш шарт эмас, анестетик эритмасини тешик атрофига юборилиши кифоя килади. 5. периферик ўтказувчан (палатиналдан ташқари) анестезия болаларда экстраорал усулда бажарилгани маъқул, чунки бунда тўқималарга инфенкция …

Want to read more?

Download all 42 pages for free via Telegram.

Download full file

About "bolalar yoshida mahalliy og‘riqsizlantirish. o‘tkazuvchi og‘riqsizlantirish xususiyatlari"

buxoro davlat tibbiyot instituti stomatologiya fakulteti. болалар стоматологияси кафедраси болалар хирургик стоматологиясининг долзарб муаммолари фани мавзу: болалар ёшида маҳаллий оғриқсизлантириш. ўтказувчи оғриқсизлантириш хусусиятлари бухоро давлат тиббиёт институти стоматология факултети. руҳий ёки (соматик) жисмоний оғриқ деярли ҳамма маълум касалликларнинг ривожланиши ва турли босқичларида кузатилади. оғриқни камайтириш тиббиёт илми ва амалиётининг энг мураккаб муаммоларидан бири ҳисобланади. ҳозирда маҳаллий анестезия соҳасида катта ютуқлар қўлга киритилган: бугунги кунда таркиби оптимал бўлган, организм томонидан амалда салбий реакциялар келтириб чиқармайдиган ва минимал миқдорда исталган даражада самарали анестезияловчи эритмалар ишлаб чиқилган. инъекцион анестезия ўтказишда қўлл...

This file contains 42 pages in PPTX format (2.8 MB). To download "bolalar yoshida mahalliy og‘riqsizlantirish. o‘tkazuvchi og‘riqsizlantirish xususiyatlari", click the Telegram button on the left.

Tags: bolalar yoshida mahalliy og‘riq… PPTX 42 pages Free download Telegram