шахс психологияси

DOC 99,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403619925_46171.doc шахс психологияси режа: 1. шахс ва унинг хусусиятлари, қобилиятларини шакллантиришда генетик, оилавий-ижтимоий омилларни роли ва вазифасини билиш 2. шахснинг шакилланиш босыичлари 3. «шахс», «характер», «темперамент» тушунчаларини билиш шахс ва унинг хусусиятлари, қобилиятларини шакллантиришда генетик, оилавий-ижтимоий омилларни роли ва вазифасини билиш шахс – ижтимоий ва шахслар аро муносабат махсули, онгли фаолиятнинг субъекти бўлмиш индивиддир. шахсга таълуқли бўлган энг мухим хусусиятлари унинг жамиятдаги мураккаб ижтимоий муносабатларига бевосита алоқадорлик, ижтимоий фаолиятга нисбатан ҳам объект, ҳам субъект бўлишидир. демак шахс ташқи ижтимоий таъсирларни ўз онги ва идроки билан қабул қилиб, сўнгра шу таъсирларнинг субъекти сифатида фаолият кўрсатади. ижтимоий мухит – бу инсоннинг аниқ мақсадлар ва режалар асосида фаолият кўрсатадиган дунёсидир. ижтимоийлашув – инсон томонидан ижтимоий тажрибани эгаллаш ва ҳаёт фаолияти жараёнидир. содда тил билан айтганда, ижтимоийлашув – ҳар бир шахснинг жамиятга қўшилиши, унинг нормалари, талаблари ва таъсирини қабул қилган ҳолда ҳар бир харакатни ва муомиласида уни кўрсатиши ва шу ижтимоий тажрибаси билан ўз …
2
аридан яна бири шахсга шаклланадиган мақсадлар ва идеаллардир. улар шахсни келажакни башорат қилиш эртанги кунини тасаввур қилиш, узоқ ва яқинга мўлжалланган режаларни амалга оширишга тайёрлигини таъминлайди. уларнинг шаклланиши ва онгда ўрнатилишида маълум маънода идеал ҳам мухим роль ўйнайди. идеал ёрдамида киши ўз олдига мақсадлар айтиб унга эришиш йўлидаги қийинчиликларни енгишга иродани сафарбан қилишга ёрдам беради. қизиқишлар – бирон бир сохада тўғри мўлжал олишга, янги фактлар билан танишишга, воқейликни анча тўла ва чуқур акс эттиришга ёрдам берадиган мотивдир. қизиқишларнинг энг мухим томони шахснинг дунёқараши ва этиқодини шакллантиришга асос бўлади. эътиқод ва дунёқараш. эътиқод – шахсни ўз қарашларига, тамойилларига дунёқарашига мувофиқ тарзда иш кўришга даъват этадиган мотивлар системасидир. эътиқод ва қизиқишлар дунёқарашини шакллантиради. дунёқараш – тартибга солинган яхлит онгли тизимга айлантирилган билим, тасаввур ва ғоялар мажмуи бўлиб, у шахсни маълум бир қолипда, ўз шахсни қиёфасига эга тарзда жамиятда муносиб ўрин эгаллашга чорлайди. установка (йўл-йўриқ) – шахснинг атроф мухитда содир бўлаётган ижтимоий ходисаларни …
3
блайди шу нуқтаи назардан олимлар шахсни ривожланишнинг ёш хусусиятлари ҳисобга олган ҳолда даврларга ажратадилар. жумладан: 1) мактабгача ёшдаги болалар психологияси бу ёшдаги давр инсоннинг туғилганидан 6-7 ёшгача бўлган даврни ўз ичига олиб, унинг ўзи ҳам 1 қанча даврларга бўлиниб кетади: 1. чақалоқлик даври (10 кунлигигача) 2. гўдаклик даври (10 кунликдан то 1 ёшгача) 3. илк болалик даври (1-3 ёш) 4. мактабгача ёшдаги болалар психологияси (3-4 ёшдан 6-7) 5. кичик мактаб ёшидаги болалар психологияси (6-7 ёшдан 10-11 ёшгача) 6. ўсмирлар психологияси (11-15 ёшгача) 7. балоғат даври 1-босқичи (15-17 ёш) 2-босқичи (17-18 ёшдан 22-25 ёшгача бўлган даври олади) 8. етуклик даври (23-28 илк даври, ёшлик даври) етуклик даврининг 1 босқичи 28-35 ёш, 2-босқичи 36-55 (60) 9. қарилик даври 56(61) – 74, 75-90 ёшгача к . роджерснинг «мен – концепция»си назариясининг асосий мазмуни. 1. одам бевосита ўзи ва билвосита ташқи олами билан боғлиқ бўлган ўзининг ички ўзгарувчан тушунчалари ва тасаввури дунёси яшайди. 2. …
4
жараённинг натижаси ҳисобланади. ўзининг «мен» нини хис қилиш шахснинг чақалоқлик давридан аста секин бошланади ва узоқ давом этади. 1 ёшли бола ўз танасининг сезгирлигини ўзидан ташқаридаги буюмлар туфайли содир бўлаётган сезгилардан фарқини англай бошлайди. сўнгра 2-3 ёшидан бола буюмлар билан ўз хусусий холатлари жараёнини катта одамларнинг холатларидан фарқини ажрата бошлайди ва барча холатларни ўзи бажаришига харакат қила бошлайди. ҳамда ўз хатти – харакатларини англай бошлайди. болаларда боғча билан мактабга бориш оралиғида ва бошланғич синфларда ҳамда ўсмирларда катта ёшдагилар ёрдамида ўз ютуқлари ва мувафақиятсизликларининг сабабларини англаб етиш даражасида ўзининг психик хусусиятларига бахо бериш имкониятлари пайдо бўлади. ўспиринлик ва ёшлик даврида ижтимоий ҳаётга ва меҳнат фаолиятига фаол қўшилиб кетиш натижасида ўзига ижтимоий – ахлоқий жиҳатдан бахо беришнинг кенгайтирилган тизими шакллана бошлайди, ўзини англаб етиши тугалланади ва «мен» образи таркиб топади. шахс бу босқичда ўзининг ҳаётдаги ўрнини ва теварак атрофдагилар билан мухитлар субъекти сифатида ўзини англаб етишига интилиши кучаяди. «мен» образи – индивиднинг …
5
а намоён бўладиган барқарор индивидуал хусусиятлари бўлиб, индивид учун типик хулқ атвор усулларини юзага келтиради. қобилият – шахснинг мазкур фаолиятини мувафақиятли амлага ошириши шарти хисобланган ва бунинг учун зарур билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш динамикасида юзага чиқадиган фарқларда намоён бўладиган индивидуал хусусиятдир. малака деб – кишида мақсадга мувофиқ тарздаги хатти харакатларни ижро этиш ва бошқаришнинг айнан шу тарзда қисман автоматлашувига айтилади. кўникма деб – қўйилган мақсадга мувофиқ тарзда хусусият усулларини танлаш ва амалга ошириши учун мавжуд билимлар ва малакалардан фойдаланишга айтилади. гипократ таълимотига кўра одамларнинг темпераменти жихатидан турлича бўлиши уларнинг организмидаги суюқликларнинг нисбати турлича бўлишидадир. гипократ фикрича одам танасида 4 хил суюқлик яъни қон, сариқ ўт, қора ўт, ва балгам – шилимшиқ модда (яъни лимфа) лар бор. аралашмалардан қайси бири устун бўлишига қараб, одамлар темпераменти ҳар хил бўлади. жумладан холерикларда сариқ ўт, сангвиникларда – қон, меронхоликларда қора ўт, флегматикларда эса балғам (лимфа, шилимшиқ модда) устун бўлади. и.п.павлов темпераменти олий нерв …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"шахс психологияси" haqida

1403619925_46171.doc шахс психологияси режа: 1. шахс ва унинг хусусиятлари, қобилиятларини шакллантиришда генетик, оилавий-ижтимоий омилларни роли ва вазифасини билиш 2. шахснинг шакилланиш босыичлари 3. «шахс», «характер», «темперамент» тушунчаларини билиш шахс ва унинг хусусиятлари, қобилиятларини шакллантиришда генетик, оилавий-ижтимоий омилларни роли ва вазифасини билиш шахс – ижтимоий ва шахслар аро муносабат махсули, онгли фаолиятнинг субъекти бўлмиш индивиддир. шахсга таълуқли бўлган энг мухим хусусиятлари унинг жамиятдаги мураккаб ижтимоий муносабатларига бевосита алоқадорлик, ижтимоий фаолиятга нисбатан ҳам объект, ҳам субъект бўлишидир. демак шахс ташқи ижтимоий таъсирларни ўз онги ва идроки билан қабул қилиб, сўнгра шу таъсирларнинг субъекти сифатида фаолият кўрсатади. ижтимоий ...

DOC format, 99,0 KB. "шахс психологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: шахс психологияси DOC Bepul yuklash Telegram