psixologiya va shaxs psixologiyasi

DOCX 68 sahifa 1,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 68
2-farg’ona tibbiyot kolleji jamiyat sog’liqni saqlash va tibbiy statistika fanidan mavzular to’plami 11- 20 dars mashg’ulotlari uchun farg’ona – 2021 11-mavzu: psixologiya va shaxs psixologiyasi. шахс – ижтимоий ва шахслар аро муносабат махсули, онгли фаолиятнинг субъекти бўлмиш индивиддир. шахсга таълуқли бўлган энг мухим хусусиятлари унинг жамиятдаги мураккаб ижтимоий муносабатларига бевосита алоқадорлик, ижтимоий фаолиятга нисбатан ҳам объект, ҳам субъект бўлишидир. демак шахс ташқи ижтимоий таъсирларни ўз онги ва идроки билан қабул қилиб, сўнгра шу таъсирларнинг субъекти сифатида фаолият кўрсатади. ижтимоий мухит – бу инсоннинг аниқ мақсадлар ва режалар асосида фаолият кўрсатадиган дунёсидир. ижтимоийлашув – инсон томонидан ижтимоий тажрибани эгаллаш ва ҳаёт фаолияти жараёнидир. содда тил билан айтганда, ижтимоийлашув – ҳар бир шахснинг жамиятга қўшилиши, унинг нормалари, талаблари ва таъсирини қабул қилган ҳолда ҳар бир харакатни ва муомиласида уни кўрсатиши ва шу ижтимоий тажрибаси билан ўз навбатида ўзгалага таъсирини ўтказа олиш жараёнидир. ижтимоийлашув жараёнида таъсир этувчи ташқи омилларга оила, боғча, махалла, мактаб, …
2 / 68
га тайёрлигини таъминлайди. уларнинг шаклланиши ва онгда ўрнатилишида маълум маънода идеал ҳам мухим роль ўйнайди. идеал ёрдамида киши ўз олдига мақсадлар айтиб унга эришиш йўлидаги қийинчиликларни енгишга иродани сафарбан қилишга ёрдам беради. қизиқишлар – бирон бир сохада тўғри мўлжал олишга, янги фактлар билан танишишга, воқейликни анча тўла ва чуқур акс эттиришга ёрдам берадиган мотивдир. қизиқишларнинг энг мухим томони шахснинг дунёқараши ва этиқодини шакллантиришга асос бўлади. эътиқод ва дунёқараш. эътиқод – шахсни ўз қарашларига, тамойилларига дунёқарашига мувофиқ тарзда иш кўришга даъват этадиган мотивлар системасидир. эътиқод ва қизиқишлар дунёқарашини шакллантиради. дунёқараш – тартибга солинган яхлит онгли тизимга айлантирилган билим, тасаввур ва ғоялар мажмуи бўлиб, у шахсни маълум бир қолипда, ўз шахсни қиёфасига эга тарзда жамиятда муносиб ўрин эгаллашга чорлайди. установка (йўл-йўриқ) – шахснинг атроф мухитда содир бўлаётган ижтимоий ходисаларни объектларни ижтимоий гурухларни маълум тарзда идрок этиш қабул қилиш ва улар билан муносабат ўрнатишга рухий ички хозирлик сифатида одамдаги дунёқарашни ҳам ўзгартиришга алоқадор …
3 / 68
вр инсоннинг туғилганидан 6-7 ёшгача бўлган даврни ўз ичига олиб, унинг ўзи ҳам 1 қанча даврларга бўлиниб кетади: чақалоқлик даври (10 кунлигигача) гўдаклик даври (10 кунликдан то 1 ёшгача) илк болалик даври (1-3 ёш) мактабгача ёшдаги болалар психологияси (3-4 ёшдан 6-7) 2. кичик мактаб ёшидаги болалар психологияси (6-7 ёшдан 10-11 ёшгача) 3. ўсмирлар психологияси (11-15 ёшгача) 4. балоғат даври 1-босқичи (15-17 ёш) 2-босқичи (17-18 ёшдан 22-25 ёшгача бўлган даври олади) 5. етуклик даври (23-28 илк даври, ёшлик даври) етуклик даврининг 1 босқичи 28-35 ёш, 2-босқичи 36-55 (60) 6. қарилик даври 56(61) – 74, 75-90 ёшгача к . роджерснинг «мен – концепция»си назариясининг асосий мазмуни. 1. одам бевосита ўзи ва билвосита ташқи олами билан боғлиқ бўлган ўзининг ички ўзгарувчан тушунчалари ва тасаввури дунёси яшайди. 2. психик борлиқни ўзи бевосита тушунмаган ҳолда ўзининг ички дунёсини ташқи борлиги деб ҳисоблаб идрок этади. 3. ўз-ўзини англаш ва идрок этишининг барқарор йиғиндиси – «мен» образини, …
4 / 68
буюмлар туфайли содир бўлаётган сезгилардан фарқини англай бошлайди. сўнгра 2-3 ёшидан бола буюмлар билан ўз хусусий холатлари жараёнини катта одамларнинг холатларидан фарқини ажрата бошлайди ва барча холатларни ўзи бажаришига харакат қила бошлайди. ҳамда ўз хатти – харакатларини англай бошлайди. болаларда боғча билан мактабга бориш оралиғида ва бошланғич синфларда ҳамда ўсмирларда катта ёшдагилар ёрдамида ўз ютуқлари ва мувафақиятсизликларининг сабабларини англаб етиш даражасида ўзининг психик хусусиятларига бахо бериш имкониятлари пайдо бўлади. ўспиринлик ва ёшлик даврида ижтимоий ҳаётга ва меҳнат фаолиятига фаол қўшилиб кетиш натижасида ўзига ижтимоий – ахлоқий жиҳатдан бахо беришнинг кенгайтирилган тизими шакллана бошлайди, ўзини англаб етиши тугалланади ва «мен» образи таркиб топади. шахс бу босқичда ўзининг ҳаётдаги ўрнини ва теварак атрофдагилар билан мухитлар субъекти сифатида ўзини англаб етишига интилиши кучаяди. «мен» образи – индивиднинг ўзи хақидаги нисбатан барқарор, кўпроқ ёки озроқ даражада англашилмаган, бетакрор деб хис қилинадиган тасаввурлар тизими бўлиб, индивид бошқалар билан ўзаро биргаликда ҳаёт қилишида ана шунга асосланади. …
5 / 68
собланган ва бунинг учун зарур билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш динамикасида юзага чиқадиган фарқларда намоён бўладиган индивидуал хусусиятдир. малака деб – кишида мақсадга мувофиқ тарздаги хатти харакатларни ижро этиш ва бошқаришнинг айнан шу тарзда қисман автоматлашувига айтилади. кўникма деб – қўйилган мақсадга мувофиқ тарзда хусусият усулларини танлаш ва амалга ошириши учун мавжуд билимлар ва малакалардан фойдаланишга айтилади. гипократ таълимотига кўра одамларнинг темпераменти жихатидан турлича бўлиши уларнинг организмидаги суюқликларнинг нисбати турлича бўлишидадир. гипократ фикрича одам танасида 4 хил суюқлик яъни қон, сариқ ўт, қора ўт, ва балгам – шилимшиқ модда (яъни лимфа) лар бор. аралашмалардан қайси бири устун бўлишига қараб, одамлар темпераменти ҳар хил бўлади. жумладан холерикларда сариқ ўт, сангвиникларда – қон, меронхоликларда қора ўт, флегматикларда эса балғам (лимфа, шилимшиқ модда) устун бўлади. и.п.павлов темпераменти олий нерв фаолияти билан боғлиқлигини ўз тажрибаларида исботлайди ва о.н. фаолиятининг 4 асосий типини ажратиб кўрсатади. бу типлар гиппократнинг темперамент типига мос келади деб таъқидлайди. яъни, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 68 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"psixologiya va shaxs psixologiyasi" haqida

2-farg’ona tibbiyot kolleji jamiyat sog’liqni saqlash va tibbiy statistika fanidan mavzular to’plami 11- 20 dars mashg’ulotlari uchun farg’ona – 2021 11-mavzu: psixologiya va shaxs psixologiyasi. шахс – ижтимоий ва шахслар аро муносабат махсули, онгли фаолиятнинг субъекти бўлмиш индивиддир. шахсга таълуқли бўлган энг мухим хусусиятлари унинг жамиятдаги мураккаб ижтимоий муносабатларига бевосита алоқадорлик, ижтимоий фаолиятга нисбатан ҳам объект, ҳам субъект бўлишидир. демак шахс ташқи ижтимоий таъсирларни ўз онги ва идроки билан қабул қилиб, сўнгра шу таъсирларнинг субъекти сифатида фаолият кўрсатади. ижтимоий мухит – бу инсоннинг аниқ мақсадлар ва режалар асосида фаолият кўрсатадиган дунёсидир. ижтимоийлашув – инсон томонидан ижтимоий тажрибани эгаллаш ва ҳаёт фаолияти жараёнидир. содда ...

Bu fayl DOCX formatida 68 sahifadan iborat (1,2 MB). "psixologiya va shaxs psixologiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: psixologiya va shaxs psixologiy… DOCX 68 sahifa Bepul yuklash Telegram