тарбиявий ишларни ўтказишда маҳкумларнинг индивидуал психологик хусусиятларини ҳисобга олиш

DOC 82.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1546788570_73598.doc тарбиявий ишларни ўтказишда маҳкумларнинг индивидуал психологик хусусиятларини ҳисобга олиш режа: 1. тарбиявий ишларни ўтказишда маҳкумларнинг индивидуал психологик хусусиятларини ҳисобга олиш 2. маҳкумнинг хулқига жамоада унга нисбатан қилинадиган муносабатлар ҳам таъсир этади. тарбиявий ишларни ўтказишда маҳкумларнинг индивидуал психологик хусусиятларини ҳисобга олиш инсон дунёга келган дастлабки кундан бошлаб асосан атрофдаги муҳит таъсирида шаклланиб боради ва шу аснода шахсий йўналганлик таркиб топади. йўналганлик шахснинг мураккаб хусусиятларидан бўлиб, инсоннинг фаоллиги ва муносабатларни танлаш тизимини ўз ичига олади. талаб ва ишонч, хулқ ва одатлар, мақсад ва келажакдаги режалар – буларнинг ҳаммаси шахс йўналишининг турли элементлари ҳисобланади. шахснинг йўналганлиги ҳаёт ва фаолиятнинг ҳар хил муҳитида юзага келади, шу боис маънавий-сиёсий, касбий ва маиший турларга бўлинади. маҳкумлар шахсини кўриб чиқадиган бўлсак, уларнинг йўналганлигига ғоясизлик, сиёсатга нисбатан эътиборсизлик, маънавий ва ижтимоий тубанлик хосдир. маиший йўналганлик эса, яшаш давомида моддий ва эстетик қарашлар туфайли юзага келади. инсон ўз йўналишига кўра ҳаракат қилаётганида турли ҳолатларни бошқаради. айримлари умумжамият таъсири …
2
фақат битта касбий фаолият муҳити билан чекланади. олдинги жиноий ўтмишидан ҳақиқатан воз кечган маҳкум озодликка чиққандан кейинги ҳаётида ҳар хил йўлларга кирмасликка аҳд қилиб, топширилган мажбуриятларни сидқидилдан бажариб, ишлаб чиқариш фаолиятида самарали меҳнат қилади. иккиланган ёхуд ўз йўлини тўғри танлай олмаган маҳкумлар эса бефарқ бўлиб қоладилар, тарбиявий таъсирларга қаршилик кўрсатадилар. маҳкумлар фаолиятидаги мотивлар шахс йўналишининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. мотив – инсон онгида акс этган эҳтиёж. мотив сифатида хоҳиш, дунёқараш, истак, қизиқиш ҳамда идеаллар намоён бўлиши мумкин. инсон эҳтиёжлари қанчалик кенг ва турли-туман бўлса, мотивлари ҳам шунчалик турғун, хилма-хил ва кўп қиррали бўлади. мотивлар инсон фаолиятини уйғунлаштириб ва йўналтирибгина қолмай, балки унинг субъектив фаолияти ва ҳаракатларига шахсий маъно беради. бир хилдаги қилмишларни содир этган маҳкумлар қарама-қарши мотивларга эга бўлишлари ҳам мумкин. шунга кўра уларни баҳолаш ҳам ҳар хил бўлиши лозим . маҳкумлар шахсининг йўналишида қизиқиш, дунёқараш ва идеаллар ўзини тутиш мотивлари сифатида асосий ўрин эгаллайди. маҳкумларнинг мотивлари жуда ўзгарувчандир. суд, …
3
ча амалга ошиши мумкин. мақсад ва мотивлар асосида келажак режалари шахснинг йўналиши сифатида шаклланади. бундай режаларга эришиш учун эса одамдан жуда катта куч, энергия талаб этилади, ирода керак бўлади. инсонда битта эмас, бир неча келажак режалари бўлиб, улар ягона тизимни ташкил қилади. жиноий жазони ижро этиш муассасаларида шахснинг келгусидаги режалари муаммоси катта аҳамият касб этади. жумладан, маҳкумларни тўғри йўлга солиш ва тарбиялаш жараёнига тўсиқ бўлувчи ҳолатлардан бири маҳкумларнинг ўз келажагини тасаввур қила олмасликларидир. маҳкумларда ўз келажак тизимини қайта қуриш ва ишлаб чиқишда эски ва янги режалар ўртасида кураш юзага келади. бу кураш давомли ҳамда азобли бўлади, аммо тарбиячилар ва жамоанинг доимий таъсири натижасида анча енгиллашади. инсонлар бир-бирларидан темпераменти билан ҳам фарқ қилади. улар ўз кучи, тезлиги, ҳаракатларининг суръати ва ритми, юриштуриши, ҳиссиётларга тез ёки секин берилиши, нутқ талаффузи кабилар билан ажралиб турадилар. и. п. павловнинг фикрига кўра, темперамент «инсоннинг умумий тавсифи» ҳисобланади. психик фаолият динамикаси нафақат темпераментга, балки одамнинг психик …
4
аҳолаб бўлмайди ва ўзўзидан бундай бўлиши ҳам мумкин эмас. шахснинг жиноий хаттиҳаракатидаги темпераменти унинг бошқа хусусиятлари билан бирга баҳоланади. юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда маҳкумлар билан тарбиявий жараённи олиб боришда уларнинг темперамент хусусиятлари албатта ҳисобга олиниши керак. меланхолик темпераментли маҳкумлардаги ўзига ишончсизлик, шубҳаланиш, ўзи билан ўралашиб қолиш каби хусусиятларни жамоатчилик таъсирида бартараф этиш керак бўлади. умумий ва касбий таълим жараёнида ҳам темперамент хусусиятларини ҳисобга олиш муҳим. ўқув материалини ўзлаштириш қобилияти маҳкумларнинг ўқув жараёнида муваффақиятга эришишларига сабаб бўлади. шу боис ўқув жараёнининг самарадорлиги маҳкумларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олиш даражасига чамбарчас боғлиқ. сангвиниклар ўқув материалини тез ўзлаштирадилар, флегматиклар янги материални ўзлаштиришга улгурмайдилар, холериклар эса яхши шароитли дарсларда фаол бўлишади, меланхоликлар машғулот шароитларига жуда таъсирчан, тарбиячининг дағал гапириши ёки кулгига олишини жуда оғир қабул қиладилар. меҳнат фаолиятида маҳкумларнинг темпераментидаги хусусиятларни инобатга олиш мақсадга мувофиқ бўлади. ҳар қандай фаолият инсон психикасининг динамикасига маълум талаблар қўяди. маҳкум учун иш танлаганда унинг темпераментига эътибор бериш керак. лекин …
5
учун шароит яратади. инсоннинг индивидуал-психологик хусусиятлари ва хулқ-атвори ўзига хос бўлиб, бири бошқасидан кўпгина жиҳатлари билан фарқ қилади. индивидуал хусусиятларни биологик (кўз ва соч ранги, қаддиқомати ва бўйи) ва психологик (меҳнатсеварлик, эътиборлилик, онглилик сингари) турларга бўлиш мумкин. барча биологик ва кўпгина индивидуал-психологик хусусиятлар хулқ-атвор белгиларига тааллуқли бўлмайди. масалан, бирмунча паст механик хотира бунга мисол бўла олади. инсоннинг феъли, хулқ-атворини мукаммал ўрганиш орқали унинг ҳар хил ҳолатларда ўзини қандай тутишини олдиндан билиш мумкин. бу эса катта криминологик аҳамиятга эга бўлиб, масалан, жиэмдан озод этилган маҳкумлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган қилмишлар ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси учун зарур. хулқ-атворнинг физиологик асосларини билиш жиэм ходимлари учун жуда муҳим бўлиб, маҳкумларнинг хулқ-атворини ижобий томонга ўзгартириш муваффақиятли амалга оширилишига имкон беради. инсоннинг хулқ-атвори унинг одатларига узвий боғлиқ бўлади. одатлар деганда, шаклланган ҳаракатлар тушунилади. улар инсон характерини белгилайди. характер эса кишининг хатти-ҳаракати ва фаолиятида намоён бўладиган индивидуал-психологик хусусиятлар мажмуи ҳисобланади. у индивидуалликнинг муҳим белгиларидан бўлиб, кишига такрорланмайдиган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тарбиявий ишларни ўтказишда маҳкумларнинг индивидуал психологик хусусиятларини ҳисобга олиш"

1546788570_73598.doc тарбиявий ишларни ўтказишда маҳкумларнинг индивидуал психологик хусусиятларини ҳисобга олиш режа: 1. тарбиявий ишларни ўтказишда маҳкумларнинг индивидуал психологик хусусиятларини ҳисобга олиш 2. маҳкумнинг хулқига жамоада унга нисбатан қилинадиган муносабатлар ҳам таъсир этади. тарбиявий ишларни ўтказишда маҳкумларнинг индивидуал психологик хусусиятларини ҳисобга олиш инсон дунёга келган дастлабки кундан бошлаб асосан атрофдаги муҳит таъсирида шаклланиб боради ва шу аснода шахсий йўналганлик таркиб топади. йўналганлик шахснинг мураккаб хусусиятларидан бўлиб, инсоннинг фаоллиги ва муносабатларни танлаш тизимини ўз ичига олади. талаб ва ишонч, хулқ ва одатлар, мақсад ва келажакдаги режалар – буларнинг ҳаммаси шахс йўналишининг турли элементлари ҳисобланади. шахснинг йўн...

DOC format, 82.0 KB. To download "тарбиявий ишларни ўтказишда маҳкумларнинг индивидуал психологик хусусиятларини ҳисобга олиш", click the Telegram button on the left.