бачадон ва тухумдонлар касалликлари

DOC 110,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403351442_45193.doc бачадон ва тухумдонлар касалликлари режа: 1. бачадоннинг касалликлари. 2. тухумдонлар касалликлари ва функцияларининг бузилишлари. ўткир эндометрит (endometritis). бачадон шиллиқ пардасининг яллиғланиши бўлиб, ҳамма турдаги ҳайвонлар учрайди ва ҳаёти давомида юзага келадиган бепуштликнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. яллиғланиш маҳсулотларнинг таъсирида жинсий ҳужайралар нобуд бўлади ёки зигота фагоцитозга учрайди. бачадон шиллиқ пардасининг яллиғланиши натижасида тухумдонлар кўпинча иккиламчи тартибда шикастланади (сариқ тана туриб қолади, фолликулалар ёрилмайди, яллиғланишга учрайди ва ҳ.к.) ва фолликулларнинг етилиши издан чиқади. ўткир эндометрит гиперемия ва бачадон шиллиқ пардасининг шиши билан кечади. гиперемиянинг зўрайиши билан томирларнинг эктравазацияси, яъни қон зардоби ва ҳатто, шаклли элементларининг томирлар девори орқали бачадон ҳужайралари орасидаги бўшлиққа сизиб чиқиши кузатилади. сабаблари. бачадон шиллиқ пардаси кўпинча микроорганизмлар (стрептококк, стафилококк, ичак таёқчаси ва б.)нинг қиндан ёки қон томирлари орқали ўтишидан яллиғланиши мумкин. патологик туғишларда бачадоннинг жароҳатланиши, ажралмай қолган ҳомила пардаларининг чириши, бачадон инволюциясининг секинлик билан (бачадон атонияси) кечиши эндометрит пайдо бўлишига саса бўлади. ҳайвонларни нотўғри асраш ва …
2
пардаси тиқинга ўхшаб дўппайиб туради, қизарган ва бир оз бўртган бўлади, бачадон бўйни канали очиқ туради, қин тубида экссудат тўпланиб туради. катарал эндометритда экссудат хира, кул ранг ва ёпишқоқ, йирингли эндометритда эса сарғиш рангли, баъзан қўланса ҳидли бўлади. касаллик оқибати. ўз вақтида, тўғри даволанса, касаллик ўтиб кетади. акс ҳолда сурункали катарал ёки йирингли-катарал эндометритга айланади. касалликни даволаш. эндометрит билан оғриган ҳайвонларга антибиотикотерапия: (пенициллин, стрептомицин, биомицин, тетрациклин, эритромицин ва бошқалар) тавсия этилади. пенициллин кўпинча стрептомицин ва бошқа антибиотиклар билан биргаликда қўлланади. пенициллин дозалари (1 кг тана вазнига минг тб ҳисобида): отларга - 1-2, қорамолларга - 2-3, қўйларга - 4-10, чўчқаларга - 2-3 ҳисобида мускул орасига юборилади. стрептомициннинг ўртача суткалик дозаси қорамол учун 1 г - 100 минг тб (500 минг тб/кг дозада кунига икки маҳал). касал ҳайвоннинг аҳволига қараб, ҳар 3-6 соатда 1 марта инъекция қилинади. антибиотиклар, одатда, касаллик ўтиб тана ҳарорати меъёрига келганидан кейин ҳам 3-4 кун давомида қўлланилади. антибиотиклар …
3
гунча давом эттирилади. бир марта ювиш учун яллиғланиш жараёнининг тури ва даражасига кўра, 2 л дан 10 л гача дезинфекцияловчи эритма ишлатилади. бачадонда экссудатнинг тўпланишига қараб, ҳар куни ёки кун ора ювилади. ажратмалар анча камайиб қолгандан кейин уч-тўрт кунда бир марта ювилса бўлади. ювиш вақтида юборилган эритманинг ҳаммасини бачадондан чиқариб ташлаш зарур. бачадонни ювишдан олдин иригатор ёки махсус насос билан яллиғланиш экссудатини тортиб олиш тавсия этилади. бачадондан экссудатни чиқариб ташлашга ёрдам берадиган, унинг қисқаришини кучайтирадиган бошқа даво усулларидан озокерит, парафин, аппликациялар қўйишни, балчиқ билан даволаш ва бачадонни массаж қилишни айтиб ўтиш зарур. бармоқларнинг юмшоқ жойи билан силаб, массаж қилинади. лимфа ва вена томирлари бўйлаб, яъни шохларининг учидан бўйнига қараб, 3-5 дақиқа давомида массаж қилиб борилади. қон қуйилгандан кейин, гематомалар, йирик қон томирларининг тромбоз ива барча турдаги йирингли яллиғланиш жараёнларида ҳамда ёмон сифатли ўсмаларда бачадонни массаж қилиш ярамайди. бачадоннинг қисқаришини кучайтириш учун тери остига питуитрин, прегнантол ёки белладона эктракти юборилади (йирик …
4
хлорамин эритмаси биринчи суткада 2 марта, кейинчалик, ҳар 24 соатда алмаштириб турилади. уруғдон ва тухумдонларнинг тўқимаси аввал 1%-ли ош тузида 30-40 дақиқа сақланади, кейин 2%-ли хлорамин эритмасига солиниб, амнион тўқимаси қанча муддат сақланадиган бўлса бу эритма ҳам шунча муддат сақланади. тўқима препарати бўйин соҳасининг ўртадаги учдан бир қисмига, бўйин қиррасидан 8-10 см пастроқда тери остига ўтказилади. бунинг учун тери кесилиб, тери ости клечаткаси очилади, кейин скалпел тиғи билан тери ости клечаткаси қирқилади ва ўтмас учи билан халтача ҳосил бўладиган қилиб фасциялардан ажратилади. кўчириб ўтказиш учун тайёрлаб қўйилган амнион тўқимаси, тухумдон ёки уруғдон бўлаги стерилланган пинцет билан халтачага солинади ва жароҳат четлари чоклаб қўйилади, чоклар 9-10- куни олиб ташланади. ўткир ва сурункали эндометритларни даволашда биостимулгин тўқима препаратини ишлатиш мумкин. биостимулгин бўйин соҳасида териси остига бир марта ўнг томондан ва бир марта чап томондан қуйидагича юборилади: биринчи уч кунда кунига бир марта, кейин кунора икки-уч марта ва кейин ҳайвон тузалиб кетгунча, 2 …
5
ришларни топиб бўлмайди. ҳайвон куйиккан пайтида эса бачадондан одатдагидан кўра кўпроқ лойқаланган, баъзан йирингли экссудат аралашган суюқлик чиқади. бияларда яширин сурункали эндометритда куйикиш белгилари яхши билинмайди ва куйикиш вақтида қинда ўлган тўқималар аралашган лойқа, ёпишқоқ шилимшиқ тўпланиб қолади. урғочи ҳайвонлар мунтазам куюкиб, уруғлантирилиб турилсада, бўғоз бўлмайди. шу хилда ўтадиган эндометритда ҳайвонларнинг қисир қолиши жинсий йўлларида сперматозоидларнинг ҳаракатига тўсқинлик қиладиган шилимшиқнинг ҳаддан ташқари кўп бўлиши ҳамда бачадондаги экссудатининг сперматозоидларга ўлдирувчи таъсир этиши сабабли кузатилади. диагностикаси. сигирлар одатдагича куюкиб тургани билан қисир қолишига, шунингдек, ҳайвон куйиккан даврда жинсий йўллардан кўп миқдорда йиринг аралаш лойқа шилимшиқ суюқлик оқиши диагноз учун асос бўлади. бияларда бу касаллик тўғри ичак орқали текшириш билан аниқланади. бунда бачадон танасининг ёки кўпинча иккала шохининг ҳамма жойида ёки қисман қалинлашганлиги топилади, улар қўлга зичлашган, атония ҳолида сезилади, баъзан ҳайвонда оғриқ сезиш кузатилади. оқибати. ўз вақтида даволанганда ҳайвоннинг уруғланиши аслига келади. даволаш. ҳайвонни етарлича озиқлантириш ва парваришлаш, яйратиб туриш. даволашда бачадон …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бачадон ва тухумдонлар касалликлари" haqida

1403351442_45193.doc бачадон ва тухумдонлар касалликлари режа: 1. бачадоннинг касалликлари. 2. тухумдонлар касалликлари ва функцияларининг бузилишлари. ўткир эндометрит (endometritis). бачадон шиллиқ пардасининг яллиғланиши бўлиб, ҳамма турдаги ҳайвонлар учрайди ва ҳаёти давомида юзага келадиган бепуштликнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. яллиғланиш маҳсулотларнинг таъсирида жинсий ҳужайралар нобуд бўлади ёки зигота фагоцитозга учрайди. бачадон шиллиқ пардасининг яллиғланиши натижасида тухумдонлар кўпинча иккиламчи тартибда шикастланади (сариқ тана туриб қолади, фолликулалар ёрилмайди, яллиғланишга учрайди ва ҳ.к.) ва фолликулларнинг етилиши издан чиқади. ўткир эндометрит гиперемия ва бачадон шиллиқ пардасининг шиши билан кечади. гиперемиянинг зўрайиши билан томирларнинг эктравазац...

DOC format, 110,0 KB. "бачадон ва тухумдонлар касалликлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.