ҳамид олимжон

DOC 119.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662839364.doc ҳамид олимжонни биламизми ҳамид олимжон тарих - инсонни шахс сифатида шакллантирувчи муҳим омиллардан бири. тарихни ўрганган сари, кечмиш воқеа-ҳодисалар моҳиятини англаган сари кишининг дунёга назари теранлашиб, атрофида юз бераётган воқеа-ҳодисалар моҳиятига яқинлашиб боради. табиийки, бундай одам кимнингдир етовида бўлиши мумкин эмас, чунки у ўз қарашига, ўзининг англанган ижтимоий мақоми ва мавқеига эга бўлади. унинг жисми эркин бўлмаслиги мумкин, лекин руҳи ҳар вақт эркин бўлади. шундан бўлса, эҳтимол, фотиҳларнинг деярли барчаси ўзлари забт этган юртларда халқ хотирасидан ўтмишни ўчиришга интилган. бироқ фотиҳлар бу мақсадларига айрим юртларда анчайин осон эришган бўлсалар, бошқаларида исталган натижага эришолмаганлар. негаки, халқнинг тарихи нечоғли бой бўлса, унинг миллат хотирасидан ўчиши-да шунчалик қийин бўлади. зеро, асрлар давомида «суяк суриб» авлоддан авлодга ўтиб келаётган бой тарихий хотира мудраши мумкин — мутлақо ўчиб кетиши душвор. ўзини фотиҳ эмас, аксинча, «озод қилувчи» деган даъво билан чиққан шўро ҳам сиёсатда фотиҳлардан гула кўтарган эди. шўро ўтмишни қора рангда кўрсатиш, шу асосда …
2
рни ва мақомини белгилашга фаол киришган ёш бўғин башарият тарихини октябрь тўнтаришидан ҳисоблашга мойиллашган, шўронинг ўз мудҳиш мақсадига етиши аниқдай бўлиб қолган эди... шукрки, миллатимизнинг тарихи мингйилликлар билан ўлчанади, бой тарихий хотира мудради - ўчиб кетмади, унинг уйғониши, ўзига келиши учун эса кичкина бир туртки кифоя... иккинчи жаҳон уруши даврида, фашистлар германияси қизил империя остонасига келиб қолган паллада бу офатни миллионлаб жонларни қурбон қилишнинг ўзи билангина даф этиш душворлиги аён бўлиб қолди. зеро, қуллик асоратига тушиб қолмаслик, қулликдан ҳазар қила билиш учун жоннинг ўзи кифоя эмас, руҳ ҳам керак! руҳки, ўзининг кимлигини билган, теран томирлардан озиқланган ҳолда «олий ирқ» даъвосига қарши тура оладиган руҳ керак эди. дўппи тор келган айни шу паллада шўро ҳукумати адабиёт ва санъатнинг тарихга мурожаатига рағбат билдирди: шўро адабиёти ва санъатида ўнлаб тарихий асарлар дунёга келдики, улар халққа руҳий мадад бўлди, унинг ғалабага ишончини мустаҳкамлади, курашга руҳлантирди. орадан маълум вақт ўтгач эса музаффар шўронинг адабий сиёсатига …
3
к нарсаларга сарф бўлди... начора, аслида бу ҳам шоирнинг қисмати: мурғак ёшиданоқ шўро таъсирида шаклланган, ўзига сингдиргани ёлғон ҳақиқатларга чин ҳақиқат дея юракдан ишонган ва ўсмирларга хос ўжар фидойилик билан даврнинг зиддиятли ғоявий курашлар майдонига кирган фаол шахс ҳаёти, ижоди, фаолияти тенденциоз бўлмаслиги маҳол эди. зеро, истеъдоднинг чинакам санъат асарига дўниши учун ижодкор ҳаётни гўё «четдан» эстетик мушоҳада (эстетическое созерцание) қила олиши, бошқача айтсак, руҳан «узлат» ҳолатида бўлиши даркор. қайноқ фаолият кишиси бўлмиш ҳ.олимжонда бундай имконият кам бўлган, натижада аксар асарлари шу хил ҳолат маҳсули эмас, кўпроқ ижтимоий фаолиятининг инъикоси тарзида дунёга келган. эҳтимол, не-не ақлларни лойқалаган ғоявий курашлар суръатининг сусайишию ҳаётий тажрибанинг ортиши баробари улкан истеъдодини тўла намоён қилиш имконияти ҳам ортган бўлармиди, афсуски, тақдир ҳ.олимжонга бундай имконият қолдирмади. тақдирнинг ўйинини қарангки, шўро замонида «бахт ва шодлик куйчиси» дея алқанган шоир кейинча «шўро замонида бахт ва шодлик куйчиси» бўлгани учун-да эътибордан қолди... йўқ, тақдирдан нолиб бўлмайди, унга тан бермоқдан …
4
мос келмайди. негаки, тарих жонсиз фактлар мажмуигина эмас. шахс онги тарих билан тўқинганда ўша фактлар жонланади. шуниси ҳам борки, бир томондан, фактлар шахс орқали, яъни, унинг кайфияти, ҳолати, қарашларига боғлиқ ва уларга мос ҳолда жонланади; иккинчи томондан, жонланган тарих шахснинг ҳолати, кайфияти, қарашларига зарур таҳрирлар киритади. демак, шахснинг тарихга «мурожаат»и моҳиятан иккиёқлама жараён — мулоқот экан. шахс онгида жонланган фактлар фаоллашгач, унинг ўзини руҳий фаолликка — ўхшашлик асосида (метафорик тарзда) замонасини мушоҳада қилишга ундайди, ўз даврини теранроқ англашига асос бўлади. бизнингча, «муқанна»ни ёзиш давомида ҳ.олимжон руҳиятида ҳам худди шундай жараён кечганки, эндиги муддаомиз буни имконимиз доирасида асослаш бўлади. маълумки, драматик асарда муаллиф шахси билвосита намоён бўлади — персонажларга, драматик холатларга сингдириб юборилади. шу жиҳатдан қаралса, «муқанна»да, айниқса унинг дастлабки саҳналарида муаллиф шахси, фикримизча, гулойин образида ўз аксини топади. асарнинг илк кўринишида гулойин ҳақида ота-онасининг қисқагина гап алмашишидан унинг баҳорни, гулларни, умуман, гўзалликни севувчи ҳассос қалб эгаси эканлиги англашилади. гулойин саҳнада …
5
да чечаклар. гулойин чечак билан хурсанд бўлса гар одам, ер юзида бўлмас эди қайғу-ғам. ҳамма унда ёлғиз бир гул терарди, на хоҳиши, на озори, на дарди... сиртдан қараганда бахтли кўринган гулойиннинг ичи тўла ғам, кўнглида «хоҳиш, озор, дард» борлиги бежиз эмас. бу, бизнингча, «шодлик ва бахт куйчиси» сифатида танилган ҳ.олимжоннинг, тарих билан тўқинганида у орқали замонасини ва замонадаги ўзини «четдан» мушоҳада қилаётган шоирнинг «муқанна»ни яратиш жараёнидаги ҳолати. айтмоқчимизки, «муқанна»га қадар кечган ҳаёти, ўзи шоҳиди ёки иштирокчиси бўлган воқеаларни тарих кўзгусига солиб кўраётган, унинг тош-тарозусида тортиб кўраётган ижодкор ҳолати, руҳияти гулойинда ифода топгандек кўринади. шу эҳтимолни назарга олайлик-да, асарнинг кейинги сатрларини ўзгачароқ, яъни, шунга мувофиқ тарзда талқин қилиб кўрайлик. гулойин юқоридаги фикрини давом эттириб айтади: мана баҳор, бутун атроф лола, гул, ҳамма одам терганда ҳам ётар мўл. гул очилган қояларнинг бошида, лолалар бор булоқларнинг тошида. аммо ҳеч ким шоду ҳуррам эмас-ку? (лолани кўрсатиб) бахтиёрлик аломати эмас бу, баҳор ўзи яхши нарса …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ҳамид олимжон"

1662839364.doc ҳамид олимжонни биламизми ҳамид олимжон тарих - инсонни шахс сифатида шакллантирувчи муҳим омиллардан бири. тарихни ўрганган сари, кечмиш воқеа-ҳодисалар моҳиятини англаган сари кишининг дунёга назари теранлашиб, атрофида юз бераётган воқеа-ҳодисалар моҳиятига яқинлашиб боради. табиийки, бундай одам кимнингдир етовида бўлиши мумкин эмас, чунки у ўз қарашига, ўзининг англанган ижтимоий мақоми ва мавқеига эга бўлади. унинг жисми эркин бўлмаслиги мумкин, лекин руҳи ҳар вақт эркин бўлади. шундан бўлса, эҳтимол, фотиҳларнинг деярли барчаси ўзлари забт этган юртларда халқ хотирасидан ўтмишни ўчиришга интилган. бироқ фотиҳлар бу мақсадларига айрим юртларда анчайин осон эришган бўлсалар, бошқаларида исталган натижага эришолмаганлар. негаки, халқнинг тарихи нечоғли бой бўлса, унинг м...

DOC format, 119.5 KB. To download "ҳамид олимжон", click the Telegram button on the left.

Tags: ҳамид олимжон DOC Free download Telegram