фан ва ижод

DOC 72,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403865585_48003.doc фан ва ижод режа: 1.илмий ижод тушунчаси ва унинг илмий жараёндаги ўрни 2.илмий эксперимент таянч тушунчалар абстрактлаштириш ёки мавхумлаштириш (фанда) фикрлаш жараёни, ўрганилаётган ҳодисаларнинг асосий қонуниятларини акс эттириш имконини берадиган назарий умумлаштириш. адаптация ёки мослаштиршн (фанда) акс эттиришнинг алоҳида шакли, ички ва ташқи муҳит ўртасида динамик мувозанат ўрнатувчи жараён. архетип жамоавий онгсиз ҳолатларда мавжуд бўлиб, тасав вурнинг фаоллигини ўстирувчи фантазиялар образларининг туғма психик тузилмалари, бошланғич схемалари. креационизм худо оламни йўқдан яратгани ҳақидаги диний таълимот. «учинчи тулкин» цивилизацияси ҳозирги вақтда ҳукм сураётган индустриал цивилизация ўрнида инсоннинг уз кадркни топиши ва ўзини ўзи рўёбга чикариш гуманистик моделининг тасдикланиши. илмий ижод тушунчаси ва унинг илмий жараёндаги ўрни бугунги кунда, учинчи тўлқин цивилизацияси, постиндустри​ал, ахборот жамияти даврида фан ва илмий техника тараққиёти жамият ривожланишини, шу жумладан унинг моддий, иқтисодий негизи ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ривожланишини белгиловчи омиллар ҳисобланади. «фалсафа фанлари энциклопедияси»да гегель фан тизимли хусусиятга эга эканлигини кўрсатар экан, шу жумладан: «фан моҳият эътибори …
2
соннинг атроф оламни сурункали узлаштиришига, ўзини қуршаган воқеликнинг борлиги ҳакида аниқ ва теран ахборот олиши, бундай ахборотни сақлаш, кайта ишлаш ва ундан фойдаланишига йўналт рилган ижтимоий онгнинг алоҳида шаклидир. бугунги кунда фан ижтимоий онг шакли сифатида ҳозирги замон постиндустриал, ахборот жамиятининг архетипидан мустахкам ўрин олган. ҳозирги замон ижтимоий борлиғидага жадал ривожланаётган ижтимоий институтлардан бири сифатида фан кўплаб ижтимоий муҳим роллар ўйнамоқда, эвристик, эпистемологик, ахборот, амалий, техникавий технологик функцияларни бажармоқца. бозор иқтисоди ривожланган, илғор технология ва инфратузилмали мамлакатларда илмий тадкиқот фаолияти билан шуғулланиш жуда обрўли ва фойдалидир: илмий билишни ўстиришга интеллектуал ва моддий ресурсларни жойлаштириш жуда катта дивидендлар келтирадиган фойдали бизнесдир. ҳозирги замон жамияти учун фан улкан ижтимоий қимматга эга. гап шундаки, турмушни ташкил қилишнинг ижтимоий даражаси юксак даражада рационаллиги билан ажралиб туради. бутун инсоният, табиий ресурслари чекланганлигига қарамай, фанга инвестицияларни муттасил ошириб бораётганлиги кишилик жамиятининг ижтимоий онги илмий билимни узлуксиз ўстиришдан манфаатдор эканлигини кўрсатади. бугунги кунда фан бутун жамиятни билиш …
3
нга бефарк , энг номақбул ҳолатда эса унга нисбатан душманона кайфиятдадир. яшаб қолиш учун инсоният мураккаб, баъзан ўзига нисбатан душманона кайфиятдаги ташқишароитларга мослашиши зарур, шунинг учун ҳам у илмий билимни табиатга ижтимоий қалқон, табиатнинг сўқир ва аёвсиз кучларидан ўзига хос химоя воситаси сифатида қарши қўяди. фан бу ерда бутун кишилик жамиятининг ривожланиш, мослашиш ва яшаб қолиш жараёнида ҳимоя воси​таси бўлиб хизмат қилади. илмий билиш объектига эпистемологик жиҳатдан чуқур кириб бориш учун фан ижтимоий институт сифатида илмий кадрлар билан узлуксиз тўлдирилиб боршшши керак. шунинг учун ҳам у жамиятда маърифий, ўқитувчилик функциясини бажаради, зотан, олимларнинг ўсиши, шаклланиши айнан илмий жамоаларда содир бўлади. бу ерда, шунингдек, илмий ходимларнинг қобилияти, билими ва кўникмаларига қараб саралаб, танлаб олиш ҳам содир бўлади. м. полани қайд этиб ўтганидек: «фан​ни маҳоратли одамлар яратади». жамиятнинг маънавий маданияти элементи сифатида фаннинг эпистемологик функцияси жамиятнинг илмий билим билан боғлиқ бўлган қадриятлари, мақсадлари, манфаатларини жамлаб боришни назарда тутади. фан одамларга ўз кучига, …
4
одамларга атроф олам ҳакида янги илмий билимлар, аниқ илмий ахборот беради. инсоният янги янги илмий билимларни умуминсоний маданият хазинасига киритиб, к. поппер таъбири билан айтганда, «билимдан лаззат олади». бинобарин, фан гедонистик ижтимоий функцияни ҳам бажаради. бунинг устига, хар бир инсонга бўлгани сингари, жамиятга хам қизиқувчанлик хосдир. фан мана шу ижтимоий эхтиёжни кондиради. ҳозирги замон жамиятида фан нафакат одамлар, балки бу тун сайёранинг хаёти учун ижтимоий масъулдир, зотан, илмий билимнинг ўсиши кандай окибатларга олиб келиши ҳанузгача кўп жиҳатдан мавхум ва хатарлидир. жамият ҳаётининг барча соҳаларида глобализация жараёнлари содир бўлаётган ҳозирги замон шароитларида илмий би​лимнинг нотекис, экспоненциал ўсиши илгари кузатилмаган янги бир парадигмани—фаннинг ривожланиш парадигмасини вужудга келтирди. илгари илмий билиш жараёни озми кўпми бир маромда кечган, яъни адиабатик хусусиятга эга бўлган бўлса, бугунги кунда вазият бутунлай ўзгарди. фаннинг ўсиши жиддий ноадиабатик, сакровчи, нотекис хусусиятга эга бўлиб, эпистемологик вазият кескин, қўқкисдан, кутилмаганда ўзгаради. бундай ғайриоддий шароитларда ҳозирги замон олими нафақат чукур илмий билим …
5
плар, одатлар, анъаналар ва шартлиликлар доирасидан онгли равишда чиқиш демакдир, зеро, субъект ижод жараёнида тараққиёт йўлида тўғаноқ бўлган эски нарсаларни онгли равишда четга улоктиради. ижодий фаолият туфайли янги ғоялар, қарашлар, назариялар одамларнинг қалби ва аклида хукм сура бошлайди, бу эса ижтимоий тараққиётга олиб келади. ҳар хил догматизм, стереотиплар, нохолислик, дунёқарашнинг торлиги ижодга мутлақо ётдир. эришилган тараққиёт даражасининг догмалашиши тарақкиёт йўлидаги, янги хаётни эркин, ижодий яратиш йўлидаги тўсикдир. ҳар қандай шахснинг ички маънавий салоҳияти фақат сифат жихатидан янги нарсани вужудга келтирадиган ижод жараёнида ўзини тўлиқ намоён этиши мумкин. инсон ижоди хилма хилдир. у бадиий, илмий тадқикот, кон структорлик, сиёсат сохаларидан намоён бўлиши мумкин. беморда ўзига хос жарроҳлик операциясини амалга оширган врач хам, риционализаторлик таклифини киритган ишчи хам ижодкор шахслардир. шунингдек, лабораторияда мураккаб тадқиқотлар ўтказган олимни ҳам, янги роман ва шеърлар ёзган ёзувчи, шоирни хам, бетакрор мусиқа асарлари яратувчи бастакорни ҳам ижодкор шахслар деб аташ мумкин. ижод бу субъектнинг тафаккури, ақли ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фан ва ижод"

1403865585_48003.doc фан ва ижод режа: 1.илмий ижод тушунчаси ва унинг илмий жараёндаги ўрни 2.илмий эксперимент таянч тушунчалар абстрактлаштириш ёки мавхумлаштириш (фанда) фикрлаш жараёни, ўрганилаётган ҳодисаларнинг асосий қонуниятларини акс эттириш имконини берадиган назарий умумлаштириш. адаптация ёки мослаштиршн (фанда) акс эттиришнинг алоҳида шакли, ички ва ташқи муҳит ўртасида динамик мувозанат ўрнатувчи жараён. архетип жамоавий онгсиз ҳолатларда мавжуд бўлиб, тасав вурнинг фаоллигини ўстирувчи фантазиялар образларининг туғма психик тузилмалари, бошланғич схемалари. креационизм худо оламни йўқдан яратгани ҳақидаги диний таълимот. «учинчи тулкин» цивилизацияси ҳозирги вақтда ҳукм сураётган индустриал цивилизация ўрнида инсоннинг уз кадркни топиши ва ўзини ўзи рўёбга чикариш гуманист...

Формат DOC, 72,0 КБ. Чтобы скачать "фан ва ижод", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фан ва ижод DOC Бесплатная загрузка Telegram