илмий ижод методологияси курсининг предметы, вазифалари

DOC 41.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663529118.doc илмий ижод методологияси курсининг предметы, вазифалари ва мақсадлари режа: 1. курснинг предметы 2. фалсафанинг илмий билишдаги ўрни 3. илмий ижод методологияси, унинг предмети курснинг предметы ижод деганда кенг маънода объектга (бутун атроф мухит ёки унинг озми кўпми ажратиб олинган, алоҳида бўлагига) субъект нинг (алоҳида шахе, ижтимоий табақа, жамиятнинг) фаол, изчил таъсири тушунилади. мазкур таъсир жараёнида субъект ўзини ҳуршаган мухитни ўзгартиради, шу пайтгача кўрилмаган, билинмаган, ўрганилмаган, ғаройиб ва жозибали янгиликни яратади ёки кашф этади. ижодий жараён давомида шахс хам дунёни ўзгартиради, ҳам ўзини яратувчи, ижодкор, кошиф сифатида кашф этади. инсоннинг ижоди бу шахснинг туб хусусияти, унинг имманент хоссасидир: шахснинг, унинг қобилиятлари ва кўникмаларининг ривожланиш даражаси, шунингдек, унинг иж тимоийлашганлик даражаси унинг ижодий бунёдкорлик фаоллиги билан белгиланади. ижод шахснинг бунёдкорлик, яратув чилик салоҳиятини рўёбга чиқаради. шахс ижод усули билан янгилик яратади, хилма хил муаммоларни қуяди ва ҳал қилади, уларнинг ўзига хос ечимларини, баъзан бундай ечимларга нисбатан бетакрор ёндашувлар, усуллар, методларни топади. …
2
угунги кунда фан ҳозирги замон постиндустриал, ахборот жамиятининг архетипидан мустаҳкам ўрин олган. бунда борлиқнинг тузилишини ижодий билиш институти сифатидаги фаннинг эпистемологик, креативэвристик функцияси алоҳида рол ўйнайди. ҳозирги замон ноклассик (квант реалитивистик) фанининг кре​атив эвристик роли алохида яратувчи олимнинг илмий ижодида ҳам, илмий жамоалар—лабораториялар, институтлар, синов полигонлари ва ҳоказоларнинг илмий ижодида ҳам ўз аксини топа​ди. илмий ижод бу илмий билишни ривожлантириш, янги илмий билим олиш ва ундан фойдаланиш, илмий билимни янги қонунлар ва крнуниятлар, янги илмий принциплар ва назариялар, инсон фаолиятининг хар хил соҳаларидаги амалиётга фаол чиқишлар билан бойитиш билан боғлиқ билиш ва бунёдкорлик фаолиятидир. илмяй ижод бу асосий жиҳати ўрганилаётган ҳодисалар ва жараёнларнинг, уларнинг ҳаракат ва ривожланиш қонунларининг мохиятини абстракт тушунчалар, схемалар, формулалар, тенгламалар ва ҳоказолар шаклида ифодалашдан иборат бўлган объек​тив воқеликни субъектив акс эттиршцдир. инсон ижодий илмий тадқиқотлар ёрдамида ўзини курашаган оламга эпистемологик жихатдан фаол, муттасил равишда чукур ва кенг кириб боради. илмий кашфиёт илмий ижоднинг мухим жиҳати бўлиб, …
3
ҳозирги замон илмий тадқиқотларига хос хусусиятдир. фалсафанинг илмий билишдаги ўрни фалсафа ўзининг кўп асрлик таракдиётида хамиша илмий ижод билан узвий боғлиқ бўлган, ўз қонун қоидаларида муайян фанларнинг ютуклари ва хулосаларига таяниб келган. шу билан бирга, фалсафа муайян фанларга нисбатан ўз методологик функциясида билимга чанқоқ, фаннинг, ҳақикатнинг тагига етиш сари машакатли ижодий йўлини ёритувчи йўлчи юлдуз вазифасини ҳам бажаради. фалсафа бу фан эпистемологияси, илмий ижоднинг методологик негизидир, зеро, у илмий тадқиқотлар уммонида олимга методологик ва дунёга қарашга доир мўлжал бўлиб хизмат килади. фалсафа илмий ижоднинг методологик асоси ҳисобланади, зотан, у илмий дунёкарашнинг моҳияти, ўзаги, туб негизидир. фалсафа фанни илмий билишнинг умумий, инсон амалиёти синовидан ўтган, ҳаққоний усуллари билан қуроллантиради. у илмий ижоднинг махсус методлари ва методикаларининг объектив асослари ва умумий мазмунини, уларнинг моҳияти ва умумий тузилишини очиб беради, бу маълум методларни илмий тартибга солиш ва туркумлаш, илмий билишнинг оддий усулларини қидириш ва ишлаб чиқиш воситаларинй яратиш имконини беради. илмий ижод методологияси, …
4
методлари: анализ ва синтез, индукция ва дедукция, абстракциялаштириш, абстрактликдан конкретликка томон юқорилаб бориш ва бошқалар олимларнинг кўплаб авлодлари илмий ижодининг маҳсулидир. илмий метод - бу илмий билимни муттасил ўстиришга йуналтирилган инсон билишининг объектив жараёнлари, қонунлари ва тенденцияларини аксэттирадиган илмий билимдир. бу нуқтаиназардан илмий метод ўз моҳиятига кўра ижодий методдир. ил​мий ижод деганда авваламбор илмий билишнинг хар хил усулларидан янги илмий билим олиш воситаси сифатида фойдаланиш тушунилади. одатда, олим уз ижодида методлар, ёндашувлар ва концепцияларнинг тизимидан фойдаланади. шунинг учун хам илмий ижод вокеликни илмий билиш ва ўзгартиршнинг абадий барҳаёт, ўзгарувчан, ҳарсафар ўзгарган шароитларга мослашувчан усули ҳисобланади. ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримовнинг фаолияти ижтимоий тараққиётнинг хозирги босқичида ўзбекистонни ривожлантириш муаммолари ва истиқболларини илмий жиҳатдан чуқур, объектив кўриб чиқишга нисбатан ижодий ёндашувнинг ёрқин мисолидир. и.а.каримов ўзининг теран ижодий тадкиқотлари, китоблари, асарлари, маърузаларида халқ, жамият, давлатни ижтимоий ривожлантиришнинг тарихий илдизларини ва истиқболларини чукур таҳлилдан ўтказди. президентимиз яратган ижтимоий демократик ислоҳотларни амалга оширишнинг ўзига хос ва …
5
илмий ижод методологияси курсининг предметы, вазифалари - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "илмий ижод методологияси курсининг предметы, вазифалари"

1663529118.doc илмий ижод методологияси курсининг предметы, вазифалари ва мақсадлари режа: 1. курснинг предметы 2. фалсафанинг илмий билишдаги ўрни 3. илмий ижод методологияси, унинг предмети курснинг предметы ижод деганда кенг маънода объектга (бутун атроф мухит ёки унинг озми кўпми ажратиб олинган, алоҳида бўлагига) субъект нинг (алоҳида шахе, ижтимоий табақа, жамиятнинг) фаол, изчил таъсири тушунилади. мазкур таъсир жараёнида субъект ўзини ҳуршаган мухитни ўзгартиради, шу пайтгача кўрилмаган, билинмаган, ўрганилмаган, ғаройиб ва жозибали янгиликни яратади ёки кашф этади. ижодий жараён давомида шахс хам дунёни ўзгартиради, ҳам ўзини яратувчи, ижодкор, кошиф сифатида кашф этади. инсоннинг ижоди бу шахснинг туб хусусияти, унинг имманент хоссасидир: шахснинг, унинг қобилиятлари ва кўникмала...

DOC format, 41.5 KB. To download "илмий ижод методологияси курсининг предметы, вазифалари", click the Telegram button on the left.