қурилиш статистикаси курсининг предмети, усуллари, вазифалари

DOC 51,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662580042.doc қурилиш статистикаси курсининг предмети, усуллари, вазифалари режа: 1. қурилиш статистикаси ҳақида тушунча 2. «қурилиш статистикаси»нинг вазифалари 3. қурилиш маҳсулоти статистикаси 1. қурилиш статистикаси ҳақида тушунча қурилиш ҳам ишлаб чиқарувчи, ҳам истеъмолчи тармоқдир. унинг провард маҳсулоти ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш асосий фондларининг ишга туширилиши, ишлаб турган корхоналарни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кенгайтириш, уларни замон талабига мувофиқ қайта қуриш ҳисобланади. қурилиш кўплаб тармоқлар ва ишлаб чиқариш жабҳалари билан чамбарчас боғланган бўлиб, унинг тараққиёти ҳал қилувчи даражада саноат тараққиётига боғлиқдир. қурилиш моддий ишлаб чиқариш тармоғи сифатида алоҳида аҳамиятга эга. бу соҳа, аввало, маҳсулотнинг ўзига хослиги, яъни яратилган жойидан қўзғалмаслиги, ҳажми, оғирлиги, ҳар турлилиги ва мураккаблиги билан ажралиб туради. қурилиш ишлаб чиқариши нафақат қурилиш ташкилотлари, балки буюртмачилар, лойиҳалаш ташкилотлари, матерал ва конструкциялар етказиб берувчи корхоналар, режалаштириш ташкилотлари ва бошқа муассасаларга боғлиқдир. «қурилиш статистикаси» миқдор кўрсаткичлари ёрдамида тармоқ ишлаб чиқаришида намоён бўлган ҳодиса ва жараёнларнинг ички боғланиш ҳамда ривожланиш қонуниятларини ўрганади. қурилишда ҳосил …
2
аларни жалб этиш ҳисобига ривожланиши мумкин эмас. бугунги кун вазифаси ишлаб чиқариш заҳиралари, машина ва жиҳозлар ҳамда капитал қўйилманинг ҳар бир сўмидан тўлиқ ва имконияти борича мақсадга мувофиқ фойдаланишдир. «қурилиш статистикаси»нинг вазифаларига асосан ишлаб чиқариш самарадорлигини ўрганиш, ишлаб чиқаришнинг ички манбаларини аниқлаш, ишлаб чиқаришда эришилган ютуқ ва камчиликларни аниқ маълумотларда кўрсатиш, ишлаб чиқариш бўйича олинган натижаларни таққослаш ва бошқалар киради. қурилиш маҳсулоти капитал қўйилма билан узвий боғлиқдир. капитал қўйилма деганда давлат томонидан қурилишга ва ускуналарни сотиб олиш учун ажратиладиган маблағ (пул) тушунилади. демак, капитал қўйилма капитал ишлар ва тайёр асосий фондлар предметларини сотиб олиш учун ишлатилади. қурилиш ишлари капитал ишларнинг бир қисми бўлиб, иморатлар ва иншоотлар қуришдан иборатдир. 3. қурилиш маҳсулоти статистикаси қурилиш ишлаб чиқариши фаолияти натижасида яратилган моддий буюмлар йиғиндиси қурилиш маҳсулоти ҳисобланади. шунга кўра, қурилиш маҳсулотига бинолар ҳамда иншоотларнинг капитал таъмирлаш ишлари қиймати киради. қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўчмас характерга эга бўлиб, у яратилган жойида қолади. қурилиш маҳсулоти …
3
қоқиш, эшик ва ром ўрнатиш ишлари бошланиб, охирига етказилмаган, аммо ҳисобот ойи тугаган, шу сабабли бундай ишлар бўйича сарфланган барча харажатлар тугалланмаган қурилиш ишлаб чиқаришига киритилади. қурилиш маҳсулотлари натурал ва қиймат ҳолида ҳисобга олинади. натурал ўлчов бирлиги қуриб битказилган ва ишга туширилган қурилиш объектлари ва айрим қурилиш ишларининг бажарилган ҳажми бўйича қўлланади . натурал ўлчов бирлиги қурилишнинг бир турдаги маҳсулотлари йиғиндисини аниқлаш, алоҳида қурилиш ишлари бўйича режа кўрсаткичларининг бажарилишини кузатиш, ишга туширилган объектларнинг қуввати ва фойдали ҳажми кўрсаткичларини аниқлаш, алоҳида ишлар бўйича механизация даражаси ва бошқа қатор иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш имконини беради. қурилиш маҳсулоти умумий ҳажмига тавсиф бериш, унинг динамикасини ўрганиш структурасини аниқлаш учун маҳсулотлар қиймат ҳолида ҳисобланиши лозим. қурилиш маҳсулотининг қиймат кўрсаткичлари қурилишнинг ялпи ва соф маҳсулотлари кўрсаткичидан иборатдир. қурилиш янги маҳсулоти – ҳисобот даври ичида қурилиш ишлаб чиқаришида яратилган маҳсулот қийматининг йиғиндисидир. шунга кўра, қурилиш ялпи маҳсулотига ҳисобот даври ичидаги тайёр қурилиш объектларининг қиймати (сотиб олиб ўрнатилган ускуналар …
4
урилиш ишлаб чиқаришида янгидан яратилган қийматдир. соф маҳсулот ҳажми қурилишнинг ялпи маҳсулоти қийматидан шу ялпи маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган материаллар харажати қийматини чиқариш йули билан аниқланади. қисқача хулосалар «қурилиш статистикаси»да асосан ишлаб чиқариш самарадорлиги, соф маҳсулотнинг келиб чиқиши ўрганилади. «қурилиш статистикаси» миқдор кўрсаткичлари ёрдамида тармоқ ишлаб чиқаришида намоён бўлган ҳодиса ва жараёнларнинг ички боғланиш ва ривожланиш конуниятларини ўрганади. қурилишда ҳосил қилинган маҳсулотларнинг ҳажми, турлари, сифати, меҳнат ресурслари; иш ҳақи, меҳнат унумдорлиги, асосий ва айланма фондлари каби иқтисодий категориялар тармоқ статистикаси томонидан рақамлар ёрдамида ўрганилади. назорат ва муҳокама учун саволлар 1. «қурилиш статистикаси»нинг предмети нималардан иборат? 2. «қурилиш статистикаси»нинг қандай вазифалари бор? 3. қурилиш маҳсулотлари қандай номланади? 4. капитал қурилиш статистикасининг таркибий қисмлари нималардан иборат? асосий адабиётлар 1. набиев х.н. макроиқтисодий статистика, т., 2000. 2. шодиев х., ҳамроев м. молия статистикаси. т., 2002. 3. устинов а. статистика капитального строительство. м., 1998.
5
қурилиш статистикаси курсининг предмети, усуллари, вазифалари - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қурилиш статистикаси курсининг предмети, усуллари, вазифалари" haqida

1662580042.doc қурилиш статистикаси курсининг предмети, усуллари, вазифалари режа: 1. қурилиш статистикаси ҳақида тушунча 2. «қурилиш статистикаси»нинг вазифалари 3. қурилиш маҳсулоти статистикаси 1. қурилиш статистикаси ҳақида тушунча қурилиш ҳам ишлаб чиқарувчи, ҳам истеъмолчи тармоқдир. унинг провард маҳсулоти ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш асосий фондларининг ишга туширилиши, ишлаб турган корхоналарни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кенгайтириш, уларни замон талабига мувофиқ қайта қуриш ҳисобланади. қурилиш кўплаб тармоқлар ва ишлаб чиқариш жабҳалари билан чамбарчас боғланган бўлиб, унинг тараққиёти ҳал қилувчи даражада саноат тараққиётига боғлиқдир. қурилиш моддий ишлаб чиқариш тармоғи сифатида алоҳида аҳамиятга эга. бу соҳа, аввало, маҳсулотнинг ўзига хослиги, яъни яратилган жойида...

DOC format, 51,0 KB. "қурилиш статистикаси курсининг предмети, усуллари, вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.