“бизнесни тадқиқ этиш усуллари” фанининг предмети ва вазифалари

DOCX 325,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1665942268.docx “бизнесни тадқиқ этиш усуллари” фанининг предмети ва вазифалари “бизнесни тадқиқ этиш усуллари” фанининг предмети ва вазифалари режа: 1. “бизнесни тадқиқ этиш усуллари” - фан ва ўқув курси сифатида. 2. курснинг тузилиши ва унинг иқтисодий фанлар тизимида тутган ўрни ҳамда бошқа ўқув фанлари билан боғлиқлиги. 3. курснинг бозор иқтисодиёти шароитига ва ислоҳотлар талабига хос вазифалари. 4. ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш тўғрисидаги қонунлар, фармонлар ва низомлар. 1. “бизнесни тадқиқ этиш усуллари” - фан ва ўқув курси сифатида. мамлакатимиз иқтисодиётини мутаносиб ривожлантириш, унинг самарали таркибий тузилмасига эга бўлиш ва шу орқали барқарор иқтисодий ўсиш суръатларига эришиш ватанимиз тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлашнинг муҳим шартларидан ҳисобланади. ушбу мақсадга эришиш учун эса энг аввало иқтисодиётнинг реал секторини жадал ривожлантириш зарур бўлади. ўзбекистон республикаси президенти томонидан қабул қилинган “ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация …
2
публикаси президентининг “ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги пф-4947-сонли фармони. // халқ сўзи. 8 февраль 2017 йил. ] амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар давомида иқтисодий муносабатларда, энг аввало, мулкчиликка бўлган муносабатда туб ўзгаришлар рўй берди. республикада хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш бўйича илгари қабул қилинган дастурларни амалга ошириш ҳисобига кўп укладли иқтисодиёт аниқ қарор топди, иқтисодиётнинг нодавлат сектори мустаҳкамланди ва фаол роль ўйнай бошлади. шу боис, ҳаракатлар стратегиясининг мазкур йўналишида тизимли тадбирларни амалга оширишнинг муҳим шарти сифатида қуйидагилар белгиланган: · хусусий мулк ҳуқуқи ва кафолатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожи йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, унга тўлиқ эркинлик бериш, «агар халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва кучли бўлади» деган тамойилни амалга ошириш; · кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик тузилмаларининг фаолиятига давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари томонидан ноқонуний аралашувларнинг қатъий олдини олиш; …
3
вожланиш жараёнларини тартибга солишда давлат иштирокини камайтириш, давлат бошқаруви тизимини марказлаштиришдан чиқариш ва демократлаштириш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш, нодавлат, жамоат ташкилотлари ва жойлардаги ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини ошириш. иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш бевосита хусусийлаштириш жараёнлари орқали амалга оширилиб, у фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини, жумладан, «ноль» харид қиймати бўйича сотиш жараёнларини янада соддалаштириш ҳамда бундай объектлар тадбиркорлик субъекти томонидан аниқланганда, уларни сотиб олиш юзасидан таклифларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартибини белгилашни назарда тутади. янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва фаолият юритаётганларининг самарадорлигини ошириш мақсадида: кичик саноат зоналари иштирокчиларининг зарурий муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ҳолатини танқидий ўрганган ҳолда тегишли чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш; кичик саноат зоналарига уларнинг ихтисослашуви, ҳудуднинг ресурс салоҳиятини инобатга олган ҳолда, ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш; инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва иштирокчиларга юклатилган мажбуриятларнинг ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш; кичик саноат зоналари ҳудудида янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини кенгайтириш. ушбу тадбирларни …
4
тилган. жорий 2018 йилда умумий қиймати 1,0 млрд. долларлик 145 та ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш орқали 75 дан ортиқ янги турдаги рақобатдош тайёр маҳсулотлар ўзлаштирилиши назарда тутилган. мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида 147 млн. долларлик 63 та лойиҳа, рангли ва қимматбаҳо металларни чуқур қайта ишлаш бўйича 217 млн. долларлик 6 та лойиҳа, кимёвий хом ашёларни чуқур қайта ишлаш бўйича 25 млн. долларлик 2 та лойиҳа, углеводород хом ашёларини қайта ишлашни чуқурлаштириш бўйича 342 млн. долларлик 6 та лойиҳа, тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича 6 млн. долларлик 9 та лойиҳа, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни оширишга йўналтирилган 24 млн.долларлик 7 та лойиҳа, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича 151 млн. долларлик 29 та лойиҳа, тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича 178 млн. долларлик 15 та лойиҳа шулар жумласидан. ушбу тадбирларни амалга ошириш саноат тармоқларидаги йирик корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини ўртача 8 фоизга …
5
ликларни узлуксиз тарзда амалиётга жорий этиш жамият ва иқтисодий ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланганлигини кўрсатмоқда. бугун ривожланишнинг инновацион моделлари ва “ақлли” технологиялар амалга оширилаётган мамлакатлар энг муваффақиятли ва барқарор ҳисобланади. бундай мамлакатларнинг барқарор тараққиёти, уларнинг жаҳон бозорларида рақобатбардошлиги табиий ресурсларни экспорт қилиш ва жисмоний меҳнатдан фойдаланишга эмас, балки инновацион ғоялар ва ишланмаларга асосланади. ушбу мамлакатларда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш бўйича давлат стратегиясининг ижроси шартли равишда “келажак вазирликлари” деб номланувчи махсус идоралар томонидан амалга оширилади. 2017 йил 22 декабрь куни симпозиумлар саройида ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг ўзбекистон республикаси олий мажлисига мурожаатномаси эълон қилинди. президент кириб келаётган янги - 2018 йилни ўзбекистонда “фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллабқувватлаш йили” деб эълон қилишни таклиф этди. “бу масала бўйича кўп ўйладик, кўп маслаҳатлашдик. йил давомида келган кўплаб мурожаатлар, фикр-мулоҳазалар эътиборга олинди. иш ўринларини яратмасак одамлар биздан рози бўлмайди, кўп муаммолар бор йўл йўқ, свет, газ йўқ, ногиронлар қанча, ҳаммасини яшириб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"“бизнесни тадқиқ этиш усуллари” фанининг предмети ва вазифалари" haqida

1665942268.docx “бизнесни тадқиқ этиш усуллари” фанининг предмети ва вазифалари “бизнесни тадқиқ этиш усуллари” фанининг предмети ва вазифалари режа: 1. “бизнесни тадқиқ этиш усуллари” - фан ва ўқув курси сифатида. 2. курснинг тузилиши ва унинг иқтисодий фанлар тизимида тутган ўрни ҳамда бошқа ўқув фанлари билан боғлиқлиги. 3. курснинг бозор иқтисодиёти шароитига ва ислоҳотлар талабига хос вазифалари. 4. ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш тўғрисидаги қонунлар, фармонлар ва низомлар. 1. “бизнесни тадқиқ этиш усуллари” - фан ва ўқув курси сифатида. мамлакатимиз иқтисодиётини мутаносиб ривожлантириш, унинг самарали таркибий тузилмасига эга бўлиш ва шу орқали барқарор иқтисодий ўсиш суръатларига эришиш ватанимиз тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлашнинг муҳим шартларидан ҳисобланади. ушб...

DOCX format, 325,1 KB. "“бизнесни тадқиқ этиш усуллари” фанининг предмети ва вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.