астрономияга кириш

DOC 61.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662983441.doc астрономияга кириш қисқача тарихий очерк астрономия ҳам барча бошқа фанлар сингари жамиятнинг амалий эҳтиёжлари асосида вужудга келган. астрономиянинг куртаклари бобил, миср, хитой, ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда бундан бир неча минг йил аввал мавжуд б(лган масалан, миср коҳинлари милоддан 3 минг йилча аввал нил дарёси тошқинининг бошланиш кунини астрономик кузатишлар асосида олдиндан айтиб берганлар. бунда осмоннинг шимолий ярим шарининг энг ёруғ юлдузи сириуснинг шарқда эрталабки қуёш шафақлари билан бир вақтда пайдо б(лиши арафасида, нил дарёси тошқинининг бошланиши орасида боғланиш борлиги аниқланган эди. к(п йиллик бундай кузатишлар, тропик йилнинг узунлигини аниқлашга олиб келди. қадимда юнон астрономлари кузатишлар билан бир қаторда кузатилган астрономик ҳодисаларни келиб чиқиш сабабларини тушунтиришга ҳам ҳаракат қилганлар. хусусан пифагор (э.о.vi-аср) ернинг шарсимон шаклда эканлиги ҳақида фикр берди, аристотель эса (э.о.iv аср) эса оламни марказида ҳаракатсиз ер жойлашган деган геоцентрик системага асос солган (3-расм). александриялик эратосфен э.о.iii асрда биринчилардан бўлиб, ер меридиани ёйини ва, кейинчалик шу асосда, планетамизнинг радиусини …
2
ирмаган бўлсада, бироқ у салкам ўн беш аср давомида тан олиниб келинди. умуман олганда, яьни iii-v асрларгача астрономлар эришган муваффақиятлари шулар бўлиб, vi-xii асрларда парчаланган феодал европада феодал тузумнинг емирилиши, ўзининг қолоқ аграр хўжалигини ва савдо алоқаларини йўлга қўйишда, астрономиядан амалий билимларга катта эхтиёж сезарди. бу даврда мавжуд барча динлар учун олам марказида ер жойлашган деган теологик қараш ҳукмрон эди. шу боисдан бундай қарашга шак келтирадиган ҳар қандай бошқа қарашларнинг муаллифлари, дин вакиллари томонидан қаттиқ жазога мустабид эдилар. айни даврда шарқда вужудга келган йирик теократик давлат бағдод халифатида фан ва маданиятнинг тараққиёти учун қулай шароит вужудга келди. айниқса ix-xv асрларда, яқин ва œрта шарқ ҳамда марказий осиё мамлакатларида йирик астрономик расадхоналар қурилиб ишга туширилди. уларда ал-баттоний, ал-фарғоний, ал-хоразмий, абул-вафо бузжоний, абу маҳмуд ҳўжандий, абдурахмон ас-сўфий ва ибн юнус каби машҳур олимлар ижод қилдилар (5-расм). хусусан ал-баттоний юнон астрономияси эришган ютуқларни умумлаштириб, ой ҳаракатига доир баьзи маълумотларларни аниқлади. ал-фарғоний ёзган "астрономия …
3
ри келтирилган. берунийннг издоши умар хайём ҳам коинот ҳақида бир қатор фалсафий фикрлар билдириб, ниҳоятда катта аниқликка эга бўлган қуёш календарини ишлаб чиқди (7-расм). xv асарда шарқ астрономиясининг яна бир буюк намоёндаси улуғбек самарқандда дунёда энг йирик бурчак астрономик расадхонани ишга туширди. расадхонанинг бир неча ўн йиллик фаолияти давомида, қозизода румий, ђиёсиддин жамшид коший ва али қушчи каби таниқли олимлардан иборат астрономия мактаби шаклланди (8-9 расмлар). астрономиянинг кейинги равнақи, европада бир қатор олимларнинг астрономия соҳасидаги фундаментал кашфиётлари билан боғлиқ. бу борада польшалик астроном н.коперник (1473-1543), италиялик ж.бруно (1548-1600) ва галилей (1564-1642), немис иоганн кеплер (1572-1630) ва инглиз исаак ньютон (1643-1727) ларнинг ижодий фаолиятлари айниқса баракали бўлди. xvi асрдан xx асрнинг бошларигача табиатшунослик йўналишида қилинган асосий кашфиётлар ва қонуниятларнинг аксарияти юқоридаги олимларнинг номлари билан боғлиқ. шунингдек бу даврда таниқли олимлардан о. к. ремер, э. галлей, ж. брадлей, и. г. галле, в. я. струве, ф. в. бессель ва бошқаларнинг астрономия фанининг ривожлантиришда …
4
нг космосни ўзлаштириш билан боғлиқ фаолияти, унга она планетамиз ернинг геологик бойликларини, табиати ва иқлимини ўрганишга катта имкониятлар яратади. инсон коинотдан ерга назар солиб, унинг нақадар митти, ноёб ва гўзал кароргох эканлигини англади. шу билан бирга бу назар орқали у, планетамиз хаётиги тахдид солаётган экологик, энергетик ва демографик муаммоларини ҳам бутун бўй басти билан кўра олади. охирги ўн йиллар ичида космонавтиканинг тараққиёти, ердаги бу муаммоларни бартараф қилиш нинг йўл-йўриқларини инсонга кўрсатибгина колмай, бу ишда космонавтиканинг ўзи актив иштирок этиши мумкинлигини ҳам маълум килди. хусусан ерда энергетик кризиснинг олдини олиш учун, қуёш энергиясидан фойдаланиш имконини берувчи йирик космик иншоатларнинг лойиҳаларини, демографик ҳалоқатдан қутулиш учун эса, ер атрофи зонасини “ўзлаштириш”нинг космик “мустамлакалар” қуришнинг режаларини, тўла ҳисоб- китоби билан дунё олимлари олдига ташлади. айниқса, ердаги хаётга тахдид солаётган экологик муаммоларнинг олдини олишда инсоният космонавтиканинг -ёрдамига катта эхтиёж сезади. космосни ўзлаштириш билан боғлиқ барча тадқиқотлар цивилизациямиз ижтимоий хаётига радиоэлектрониканинг ривожланиши қандай ижобий таъсир кўрсатган …
5
втиканинг энг мухим вазифаларидан ҳисобланади. мазкур йўналишлар бўйича ишлар, шунингдек планетамиз экологик муаммоларини бартараф қилиш бўйича ҳам мухим аҳамият касб этиб, ракета ва космик техника ёрдамида сайёрамиз бағрида кўпаяётган ва қайта ишлатиб бўлмайдиган захарли ва радиоактив чиқиндиларни ердан ташқарига улоқтириб ташлашни режалаштирмокда. космонавтика, якин ўн йиллар ичида, космосда йирик энергетик қурилмаларни, хом ашё ресурсларини ишлаб чиқариш комплексларини жойлаштириш бўйича ишларни ҳам мўлжалламокда. буларнинг барчаси келажакда космик фазо, биринчи навбатда ер атрофи зонаси ҳам инсон яшайдиган ва фаолият кўрсатадиган мухитга айлантирилишидан дарак беради. якин космосни инсон учун хизмат қиладиган мухитга айлантирилиши, бошқача айтганда, космосни экологизациялаштириш, айни пайтда экологик кризислар глобал масштабда қамраб келаётган планетамизни уларнинг ҳалоқатли оқибатлардан қутқариш борасида инсон кўрсатаётган мухим фаолиятларидан ҳисобланади. хусусан орбитал станцияларда ўта тоза металл қотишмаларини олиш, ноёб кристалларни ўстириш, юқори сифатли янги қотишмалар ва тоза доривор препаратларни тайёрлаш ишлари бўйича жуда кўп сонли экспериментлар ўтказилганлиги маълум бўлди. халк хўжалиги учун зарур бўлган кўплаб материалларни ишлаб …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "астрономияга кириш"

1662983441.doc астрономияга кириш қисқача тарихий очерк астрономия ҳам барча бошқа фанлар сингари жамиятнинг амалий эҳтиёжлари асосида вужудга келган. астрономиянинг куртаклари бобил, миср, хитой, ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда бундан бир неча минг йил аввал мавжуд б(лган масалан, миср коҳинлари милоддан 3 минг йилча аввал нил дарёси тошқинининг бошланиш кунини астрономик кузатишлар асосида олдиндан айтиб берганлар. бунда осмоннинг шимолий ярим шарининг энг ёруғ юлдузи сириуснинг шарқда эрталабки қуёш шафақлари билан бир вақтда пайдо б(лиши арафасида, нил дарёси тошқинининг бошланиши орасида боғланиш борлиги аниқланган эди. к(п йиллик бундай кузатишлар, тропик йилнинг узунлигини аниқлашга олиб келди. қадимда юнон астрономлари кузатишлар билан бир қаторда кузатилган астрономик ҳодисаларни...

DOC format, 61.5 KB. To download "астрономияга кириш", click the Telegram button on the left.

Tags: астрономияга кириш DOC Free download Telegram