ички сиёсат мансаб ва унвонлар

DOC 98,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1555325599_74099.doc ички сиёсат мансаб ва унвонлар режа: 1. ички сиёсат. мансаб ва унвонлар 2. ҳарбий тизим ва ҳуқуқий муносабатлар. 3. амир темур ва темурийлар даврида ҳуқуқни муҳофаза этиш ишлари ички сиёсат. мансаб ва унвонлар. амир темурнинг кучли марказлашган давлат барпо этиши натижасида мовароуннаҳрда ўзаро уруш ва низоларга барҳам берилиб, унинг барча ҳудудларида тинчлик ва осойишталик ўрнатилди. фан, маданият, ҳунармандчилик, деҳқончилик, савдо-сотиқнинг ривожланишига имкон яратилди. амир темур вафот этгач бу анъаналар бузилган бўлса-да, шоҳруҳ ва улуғбек соҳибқирон давридаги тартиб-қоидалани тиклаш борасида сайъи-ҳаракатлар олиб бордилар. бизга манбалардан маълумки, амир темур ҳокими мутлақ бўлиб, унинг фармолари сўзсиз ижро этилган. аммо, ўрта асрлар давлатчилик анъаналарига кўра, насл-насаби хон авлодига мансуб бўлмаган шахс тахтни бошқара олмас эди. шунинг учун ҳам, ўз даврида амир қозоғон томонидан белгиланган анъанага кўра, амир темур аввал чингизхон авлодидан бўлган суюрғатмишни (1370-1388 йй.) кейин эса унинг ўғли султон маҳмудхонни (1388-1402йй.) ўз ҳузурида “хон” қилиб кўтаради. уларнинг номидан ёрлиқлар чиқарилиб, танга пуллар …
2
қатнашиш ёки талаб қилинган аскарни юбориб туришдан иборат эди. амир темур ва темурийлар даври давлатчилигида марказда ва жойларда хон бошчилигида мукаммал ва пухта давлат бошқарув аппарати, бошқарувдаги икки муҳим, ҳамда асосий идора- даргоҳ ва девонлар (вазирликлар) мавуд эди. даргоҳ- энг олий давлат идораси бўлиб, олий ҳукмдор амир темур, юқорида эслатганимиздек, суюрғатмишни “хон” деб эълон қилган бўлса-да, ҳокимият батамом соҳибқирон иҳтиёрида бўлган. “сохта хон” эълон қилиниши ҳолати ўша давр вазияти ва воқейлигидан келиб чиқиб, амир темур ҳокимиятини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилган эди. “тузуклар”да келтирилишича, даргоҳда вақти-вақти билан хос мажлислар ўтказилиб турилган. бундай мажлисларда давлат ва мамлакат идораси, содир бўлаётган ўзгаришларга муносабат, мансаб ва вазифаларга тайинлаш масаласи кўриб чиқилган. бундай тадбирларни тор доирада ўтказилишига сабаб, давлат аҳамиятига молик масалаларни четга аён бўлишидан сақланиш эди. даргоҳ фаолиятини бошқариш, унинг девонлар ва жойлардаги маҳаллий ҳокимият идоралари билан боғланиб туриш ишлари олий девон зиммасида бўлган. даргоҳ тизимидаги бу девонга девонбеги бошчилик қилган. ўша даврда олий …
3
ган:бири пастдан юқорига, яъни, арзчилар, тўғридан-тўғри даргоҳга мурожаат қилиш имконига эга бўлганлар, иккинчиси эса, махсус хизмат орқали жойлардаги вазият давлат томонидан, аниқроғи, олий ҳукмдор даргоҳи орқали текшириб борилган. мавжуд ҳолатлар аниқланиб, шунга яраша чора-тадбирлар кўрилган; · аминлар – тушган маълумотларни жойларга топшириб, адолатсизлик, тартибсизлик, давлат ва жамият манфаатига зид ишлар ҳақида ёзма маълумот бериб турадиган махсус ишончли вакиллар ҳисобланиб, уларнинг вазифасига бундан ташқари тобе ерлар тўловларининг йиғиб келиш ҳам кирган; · тавочи – муҳим лавозимлардан бири бўлиб, олий фармонга кўра, жойларга бориб ҳарбий юриш учун лашкар тўплаш билан шуғилланган. тавочилар аввал бошдан белгиланган лашкар сонининг тахт бўлиши, тайёргарлик даражаси, таъминоти кўнгилдагидек талабга жавоб бериши, кўрсатилган жойга муайян йўл билан ўз вақтида етиб бориши каби ғоятда маъсулиятни тадбирларга жавобгар бўлганлар. уларнинг бошлиғи бош тавочи деб аталиб, улар туманот (ўн минглик), ҳазоражот (минглик), садажот (юзлик), етакчиларидан, вилоят ҳокимларидан қўшинни ўз вақтида, белгиланган сон ва сифат, таъминланганликда етказиш бериш тўғрисида тилхат олганлар. шунингдек …
4
зир ҳисобланиб у мамлакатнинг муҳим ишлари, кундалик муаммолар, халқ аҳволи, вилоятларда олинадиган ҳосил, солиқлар ва уларни тақсимлаш, кирим-чиқимлар, ободончилик ишлари, аҳоли фаровонлиги, хазинанинг аҳволи кабиларга масъул бўлган ҳамда мазкур масалалар бўйича ҳукмдорга тегишли маълумот ва ҳисоблар бериб турган. 2. ҳарбий ишлар вазири – ҳарбийларнинг маоши, алоҳида хизматлари учун уларга туҳфа қилинган ер-сувлар бошқаруви, қурол-аслаҳа таъминоти, ҳарбий кўрикларни тайёрлаш, жангларда ярадор бўлиб хизматга яроқсиз бўлганларга нафақа тайинлаш, истеъфога иққан ҳарбийлар тўғрисида қайғуриш каби масалалар билан машғул бўлган 3. мулкчилик ва солиқ ишлари вазири – турли сабабларга кўра эгасиз ва қаровсиз қолган мол-мулкларни назоратга олиш ва қўриқлаш, савдогарлардан закот ва бож ундириб олиш, мамлакат чорвалари, ўтлоқ-яйловларни бошқариш, ер солиғи, чорва солиғи, закотларни ўз вақтида йиғилиши ва ўз вақтида давлат хазинасига тушишини назорат қилиш, мулкчиликдаги меросхўрлик тартибларини амалга ошириш каби вазифаларни бажарган. 4. молия вазири – бутун салтанат идоралариниг кирим-чиқимлари, хазинадан сарф қилинаётган барча харажатлар ҳисобини олиб бориш вазифасини бажарган. 5. давлат корхоналари …
5
кўриб чиқиб, муҳокама қилган. 9. вақф ишлари вазири – бу вазирликка садр ус-судур (садрлар бошлиғи, садрлар садри) бошчилик қилган бўлиб, у вақф мулклари билан боғлиқ масалаларга мутасадди бўлган. 10. ҳабар ва алоқа вазири – бу вазир зиммасига мамлакатнинг турли бурчакларида содир бўлаётган воқеалардан ҳукмдорни огоҳ қилиб туриш, марказдан жойларга буйруқ, фармон ва кўрсатмаларни жўнатиш, марказга турли ҳужжат, ҳисобот кабиларни етказиши, ташқи сиёсий-дипломатик муносабатларни амалга ошириш ҳамда давлат юкларини ўз манзилларига етказиш юклатилган. вазирликнинг ўзи девони расоил, девони иншо деб аталган. мамлакатда ички ва ташқи фавқулодда воқеалардан воқиф этиб турувчи минг нафар пиёда, минг нафар туя минган, минг нафар от минган чопарлар бўлган. бутун салтанат бўйлаб бир кунлик йўл оралиғида ёмхоналар ташкил этилган бўлиб, ҳар бир ёмда эллик бошдан икки юз бошгача от-улов сақланган. тадқиқотлардан маълумки, амир темур ва темурийлар давлатни улус, вилоят ва туманларга бўлиб бошқарганлар. темур даврида салтанат тўрт улусга бўлиниб, уларга ўғил ва набираларни ҳукмдор этиб тайинлаган. шунингдек, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ички сиёсат мансаб ва унвонлар"

1555325599_74099.doc ички сиёсат мансаб ва унвонлар режа: 1. ички сиёсат. мансаб ва унвонлар 2. ҳарбий тизим ва ҳуқуқий муносабатлар. 3. амир темур ва темурийлар даврида ҳуқуқни муҳофаза этиш ишлари ички сиёсат. мансаб ва унвонлар. амир темурнинг кучли марказлашган давлат барпо этиши натижасида мовароуннаҳрда ўзаро уруш ва низоларга барҳам берилиб, унинг барча ҳудудларида тинчлик ва осойишталик ўрнатилди. фан, маданият, ҳунармандчилик, деҳқончилик, савдо-сотиқнинг ривожланишига имкон яратилди. амир темур вафот этгач бу анъаналар бузилган бўлса-да, шоҳруҳ ва улуғбек соҳибқирон давридаги тартиб-қоидалани тиклаш борасида сайъи-ҳаракатлар олиб бордилар. бизга манбалардан маълумки, амир темур ҳокими мутлақ бўлиб, унинг фармолари сўзсиз ижро этилган. аммо, ўрта асрлар давлатчилик анъаналарига кў...

Формат DOC, 98,5 КБ. Чтобы скачать "ички сиёсат мансаб ва унвонлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ички сиёсат мансаб ва унвонлар DOC Бесплатная загрузка Telegram