амир темур ва темурийлар даврида моварауннаҳр ва хуросонда давлатчилик ривожи

DOC 103,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1555325823_74103.doc амир темур ва темурийлар даврида моварауннаҳр ва хуросонда давлатчилик ривожи режа: 1. амир темурнинг сиёсий ҳокимиятни қўлга олиши ва марказлашган давлат асосларининг яратилиши. 2. амир темур зукко, тажрибали ва сиёсатдон, буюк давлат арбоби. давлат бошқарувидаги ислоҳотлар. 3. амир темурнинг эл юртни ўз тасарруфи ва итоатида тутиш учун тузган ўн икки «тузуг»и: давлат бошқарувида даргоҳ ва девонлар. амир темурнинг ҳокимият тепасига келиши ва марказлашган давлат тузиши. мовароуннаҳрдаги сиёсий тарқоқлик. ўзбекистон давлатчилиги тарихининг ўрта асрлар давридаги янги босқичи буюк саркарда ва давлат арбоби амир темур ибн тарағай баҳодир номи билан боғлиқдир. амир темур 1336 йил 8 апрелда (ҳижрий 376йил, шаъбон ойининг 25 кунида) кеш туманига қарашли хўжа илғор (ҳоз. қашқадарё вилояти, яккабоғ тумани) қишлоғида барлос бекларидан бири амир тарағай баҳодир ибн барқал оиласида дунёга келди. темурнинг болалиги ва ўспиринлик йиллари кеш ва унинг атрофларида ўтиб, маҳаллий амирлар, нўёнлар ва бекларнинг ўзаро урушлари, низоларига тўғри келди. маълумки, xiv асрнинг 40-йилларига келиб чиғатой …
2
шубҳасиз бегоналар қўлига ўтиб кетади. лозим топсангиз мен подшоҳ (туғлуқ темурхон) хизматига борсам.” амир темур меросий юртни қўлдан бермаслик мақсадида туғлуқ темур ишончини қозониб (амир ҳожи сайфиддин ёрдамида) унинг хизматига ўтади ва кеш вилоятининг ҳокими этиб тайинланади. аммо, туғлуқ темур ўғли илёсхўжани мовароуннаҳрнинг ҳокими этиб тайинлангач амир темур унга хизмат қилишдан бош тортиб, балх ҳокими, амир қозоғоннинг набираси амир ҳусайн билан иттифоқ тузади. ўша даврдаги вазият тақозоси билан темур мовароуннаҳрни тарк этишга мажбур бўлиб, ҳусайн билан иттифоқ тузган эди. 1361-1370 йиллар давомида амир темур ва амир ҳусайн дастлаб дўстона, кейин эса душманчилик муносабатда бўлдилар. 1363 йилда муғулистон ҳокими туғлуқ темур вафот этгач илёсхўжа мовароуннаҳрдан ҳайдалади. аммо, кўп ўтмасдан мовароуннаҳр устига янгидан юришга тайёргарлик кўра бошлайди ва 1365 йилда катта қўшин билан сирдарё томонга йўлга чиқади. бундан хабар топган ҳусайн ва темур ҳарбий кучларини жангга тайёрлайдилар. бирлашган кучлар ва туғлуқ темур қўшинлари ўртасидаги жанг 1365 йил 22 майда чиноз ва тошкент …
3
и сарбадорлар “озодлик йўлида дорга осилишга тайёрмиз” шиори остида (сарбадор-форсча, боши дорда) муғулларга қарши кураш учун бутун халқни даъват этдилар. сарбадарлар ҳаракати xiv асрнинг 30-йилларида хуросонда (афғонистоннинг шимоли-ғарби, марв воҳаси ва эроннинг шимоли-шарқий қисми) пайдо бўлиб, бу ҳудудлардаги муғуллар ҳукмронлиги барҳам берадилар ва маркази сабзавор шаҳри бўлган сарбадорлар давлатига (1337-1381 йй.) асос соладилар сарбадорлар ҳаракати xiv асрнинг 50-60-йилларида ижтимоий-сиёсий ҳаракат сифатида мовароуннаҳрга ҳам ёйилади ва унинг маркази самарқанд эди. сарбадорларнинг ҳаракатлантирувчи кучлари мадраса толиблари, шайхлар, умуман, оддий аҳолидан иборат эди. ҳаракат қатнашчиларининг асосий мақсади муғул истилочилари ва зулм ўтқазувчи маҳаллий қатламларга қарши кураш эди. хуросонда бўлгани каби самарқандда ҳам бу кураш ҳаракатлантирувчи кучлари таркиби бир хил эди. илёсхўжа қўшинлари самарқандга йўл олиб уни қамал қилганларида сарбадорлар мудофаани ташкил қилдилар. мудофаага мадраса мударриси мавлонзода, ҳунарманд абу бакр калавий, мерган хурдаки бухорийлар бошчилик қиладилар. шаҳарни осонликча эгаллашни режалаштирган муғулларнинг бир неча ҳужумлари мувафаққиятсиз чиққач, улар шаҳар атрофини ўраб олиб, узоқ вақт қамал …
4
тоатига ўтиб “уни имом ва амир (сифатида) қабул қилганлар”. яъни, самарқандда ҳам диний, ҳам сийсий ҳокимият мавлонзода қўлига ўтган. унинг бу “имомлиги ва амирлиги” самарқанднинг ўзида деярли бир йил давом этган. шу боис ҳам амир ҳусайн сарбадорлар ҳаракатининг бошлиқлари ва фаолларини омон қолдирмаслиги аниқ эди. амир ҳусайн учун ўз сиёсий рақибларини заифлаштириш ва мавриди келса улардан қутулиш сиёсати нечоғлик муҳим бўлганини конигил воқеасидан сўнг юз берган жараён орқали ҳам билиб олиш мумкин. 1366-1370 йиллар амир темур ва амир ҳусайн ўртасидаги зиддиятлар кучайиб, бу кураш ҳусайиннинг ўлдирилиши билан якун топди. 1370 йил 9 апрел чоршанба куни ўз даврининг нуфузли амирларидан бўлган шайх мухаммад сулдўз, кайхисрав хутталоний, ўлжойту апарди, довуд дуғлот, сарбуғо жалойир, жоку барлос, муаййад дуғлот, бадахшон ҳокими шайх мухаммад, ҳусайн баҳодир, саййид барака, термезлик ака-ука саййидлар абу маолий ва али акбар кабилар ҳузурида амир тумр ҳокимияти тан олинди. мовароуннаҳрнинг амалдаги хонлиги чингизхон авлодига мансуб бўлган суюрғатмиш қўлига ўтди. давлат бошқарув …
5
ар қўйиб бориш ниҳоятда оғир эди. зеро, мамлакат ё бирон-бир вилоят, ёки ижтимоий табақа доирасида каттагина мавқега эга бўлган амирлар аввал бошда унинг ҳукмронлигини тан олган бўлсалар-да, улар билан амир темур ўртасидаги муносабат бундан буён уларга ва уларнинг намоёндаси бўлмиш ижтимоий муҳитга нисбатан юргизиладиган сиёсат билан кўп жиҳатдан боғлиқ эди. айнан шунинг учун ҳам 1370 йилнинг ўрталарида самарқандда ўтказилган қурултойда амир темур барча вилоятлардан нуфузли амирлар, лашкарбошиларни йиғиб, уларга ҳар бирининг мавқеи ва мартабасига қараб бирон-бир мансаб ва мулк (вилоят, туман, шаҳар) тақсимлаб беради, катта-катта совғалар улашади. бу ҳақда соҳибқироннинг “тузукларида” шундай дейилади: “булардан мол-дунёга ҳирс қўйган очқўз ва таъмагирларига мол-ашё ваъда қилдим, мансаб-мартабага ва мамлакатларни бошқаришга кўз тиккан амалпарастларга қўлим остидаги мамлакат ва вилоятлардан бирининг ҳокимлигини бердим”. амир темур мовароуннаҳрнинг қонуний ҳукмдори сифатида мамлакат ҳудудларини бирлаштиришга киришар экан, ҳудудлар устига дабдурустдан ҳарбий юришлар қилмасдан, келишувчилик сиёсатини тутди. шу боис ҳам у амударё ва сирдарё оралиғидаги ерларни, фарғона, шош вилоятларини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"амир темур ва темурийлар даврида моварауннаҳр ва хуросонда давлатчилик ривожи" haqida

1555325823_74103.doc амир темур ва темурийлар даврида моварауннаҳр ва хуросонда давлатчилик ривожи режа: 1. амир темурнинг сиёсий ҳокимиятни қўлга олиши ва марказлашган давлат асосларининг яратилиши. 2. амир темур зукко, тажрибали ва сиёсатдон, буюк давлат арбоби. давлат бошқарувидаги ислоҳотлар. 3. амир темурнинг эл юртни ўз тасарруфи ва итоатида тутиш учун тузган ўн икки «тузуг»и: давлат бошқарувида даргоҳ ва девонлар. амир темурнинг ҳокимият тепасига келиши ва марказлашган давлат тузиши. мовароуннаҳрдаги сиёсий тарқоқлик. ўзбекистон давлатчилиги тарихининг ўрта асрлар давридаги янги босқичи буюк саркарда ва давлат арбоби амир темур ибн тарағай баҳодир номи билан боғлиқдир. амир темур 1336 йил 8 апрелда (ҳижрий 376йил, шаъбон ойининг 25 кунида) кеш туманига қарашли хўжа илғор (ҳоз. қашқа...

DOC format, 103,0 KB. "амир темур ва темурийлар даврида моварауннаҳр ва хуросонда давлатчилик ривожи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.