кўксарой

DOC 94.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1549525934_73977.doc кўксарой режа: 1. ургут 2. ойқор 3. бахмал 4. кетмон чопти ва кампир кўл 5. “қирқ қизлар” кўксарой самарқанд вилоятининг ғарбироғида оқтоғ ёнбағрида кўксарой, деб аталган водий жойлашган. унинг ўртасида ўзига хос шаклга эга бўлган кичик тоғ бўлиб, у жинўтти, деб аталади. умуман олганда, у тоғ эмас, кўпроқ қоя бўлиб, унинг ёнбағирлари тик ва устида текис майдонча бор. маҳаллий чўпонлар жинўтти олдида подаларни боқишмайди. бунинг сабаби у ерда ўтнинг камлиги ёки сув йўқлигидан эмас. балки жинўтти тўғрисида илгаридан афсоналар тўқилган. “қадим-қадим замонда, - ҳикоя қилинади ривоятда, - одамлар кўксаройни ўзлаштира бошлаганлар. у ерда жинлар ҳам ўзларига макон қурган, деган тахминлар бор. кўп ўтмай қўшничилик жинларга ёқмай одамларга зарар етказа бошлади. гоҳида қўй-қўзилар йўқолади, гоҳида сел уйларни олиб кетади, гоҳида тоғлардан тош ёғилади. одамлар қўшниларнинг бу қилиқларига чидай олмай, уларга қарши жангга отланадилар. жангни тезроқ тугатиш учун одамлар орасидан тар деган баҳодир чиқади. у улкан калтак ясаб олиб, жинлар яшаётган …
2
ни жин ўтган йўл, деб номланади. қишлоқнинг номи баҳодир номи билан – тарпай, деб атала бошланди. ўша даврлардан сақланиб қолган дарахтлар эса ўзининг улканлиги билан киши ақлини ҳамон лол этади”. (4.82) ҳақиқатан ҳам, кўксаройга саёҳат қилган сайёҳ оқтоғ учун хос бўлган хилма-хил манзараларни учратади. бу жойларда май ойидан ноябргача бир томчи ҳам ёмғир ёғмаган йиллар бўлади. кўпчилик дарё ва булоқларнинг суви камаяди. лекин кўксарой водийси табиатнинг бу қонуниятига гўёки бўйсунмайди. ҳамма вақт қалин ўтлар билан қопланиб ётадиган бодомзорлару қалин қамишзорлар бошқа жойлардан фарқ қилади. ёши 150 дан 400 йилгача етган ёнғоқ, тут дарахтлари учрайди. энг қизиғи шундайки, кўксаройда учровчи арча на оқтоғда, на қўшни нурота тоғида учрайди. бу ерда баъзи бир арчаларнинг ёши 700-800 йил атрофидадир. водийнинг кўп жойида қурғоқчилик йиллари ҳам қоялар ёриғидан булоқлар чиқиб ётади. дарёда балиқлар мўл. тушиш қийин бўлган йўл билан улкан сувсиз майдонни ўтиб, бу ерларда ондатра пайдо бўлган. дарё этагида республикамизда кам учровчи қора …
3
т машрутлари очиш имкониятини беради. тоғнинг тик ёнбағирлари эса юқори малакали альпинистлар тайёрлаш учун махсус ўқув майдони бўлиши мумкин. ривоятлар эса бу жой учун қўшимча файз беради. ургут чакилкалон тоғларининг тик ёнбағрида зарафшон водийсининг йирик шаҳарларидан бири – ургут шаҳри жойлашган. эҳтимол, қардош тожикистон майдонидаги панжакент шаҳри ўзининг аҳолиси сони ва жойлашган ўрни билан ургутга ўхшаб кетар. лекин ургут қўшни шаҳардан фарқлироқ тоғ олдида эмас, ўзида жойлашган. ургут шаҳри тоғнинг ичига ёриб кирган сой бўйида жойлашиб, икки томондан улкан қоялар билан ўраб олинган. шаҳарнинг ўртасида ёзда сершовқин, баҳорда эса улкан тошларни копток сингари ўйнатиб оқизадиган дарё бор. ургутнинг илонизи кўчалари водийнинг рельефига бўйсунган бўлиб, ундаги барча паст-баландлик ва қияликларни такрорлайди. ургутга келган вақтингизда беихтиёр ўзинингизни тоғда эканлигингизни сезасиз. ёзнинг саратонида қуёш чарақлаб турган тақдирда ҳам ҳамма вақт салқин бўлади ва осмон мусаффо тиниқлиги билан ажралиб туради. салқин ҳаво дарёнинг бошланишидаги кўп сонли булоқ сувлари хисобига пайдо бўлади, улар эса ўз …
4
қаъридаги номаълум овчи бошига тушган мусибат ҳақида хабар беради. қоя ёнида елкаси билан чалқанча ётган одам тасвирланиб, қўллари икки тарафга ёйилган. унинг ёнида ерга ташланган камон ва отилмаган ўқ, унинг ёнида икки илон ётибди. эҳтимол, бу одам заҳарли илонлар қурбони бўлган бўлса керак. антик давр юнон тарихчиларидан бири аррианнинг искандар зулқарнайн тарихий жангларидан бирини таърифлаб ёзишича, македонияликлар мароқанд (самарқанд) ёнидаги диндан қайтганлар шаҳрини вайрон этишган. уларнинг авлодлари анча олдин грециядан суғдиёнага келиб, тоғ олдида кичик қишлоқ ташкил қилишган экан. ургутга яқин жойдаги сўфиён қишлоғида археологлар христианларга оид гарффитлар (ганчдаги расмга ўхшаш тошга қабариқ ҳолда туширилган расмлар) топишган, унда хоч расми ва эрамизнинг биринчи асрига хос арий хатлари бўлган. х асрда яшаган араб тарихчиси истахрининг қуйидаги маълумоти эътиборга молик: “ибн хаукал бу жойда (ургутда) кўп месопатамиялик христианларни кўрган, улар бу ерга ҳоли жой ва тоза ҳаво қидириб келишган”. христианлар жамоаси жойлашган жой аниқ кўрсатилган, у вазкерт қишлоғи (ҳозирги қинғир қишлоғи)дир. (13.58) …
5
шаҳарларнинг шон-шуҳратини йўқ қилган. лекин ургутнинг шифобахш ҳавоси ҳақидаги шуҳрати сақланиб қолган. бу жойда ёзнинг жазирамасидан қочиб, вақт ўтказиш учун бухоро амири келадиган бўлган. маҳаллий аҳолининг айтишига кўра, ургутга сангижуман ва магитан довонлари орқали махсус йўл қурилган. ўша вақтларда саккиз қорабайир от қўшилган арава суткада тоғ йўлларида 50 километрга қадар йўл босган. бу йўлнинг қолдиқлари баъзи жойларда сақланиб қолган. 1868 йилнинг май ойида рус подшо армияси кучли жанглардан кейин ургутни эгаллаб, қалъа деворлари ва ички истеҳкомларни бузиб ташлаган. келаси йил бу жойни келиб кўрган ўрта осиёнинг биринчи текширувчиси а.п.федченко ўз ҳисоботида қуйидагиларни ёзади: “ургут шаҳри 5000 аҳолига эга ва шаҳрисабз тоғларининг тор дарасида жойлашган. кенггина бозори, бир неча масжиди ва ҳозир бузилган қалъаси бор”. (18.83) ҳисобот даврида олим шаҳарнинг эътиборга лойиқ жойларини таърифлайди: “чорчинор боғи элликлар атрофидаги кекса дарахтлардан ташкил топади. кўпчилик дарахтларда улкан коваклар бўлиб, улардан бири ва энг каттаси кенггина хона шаклида бўлиб, унда мўйсафид қоровул яшайди”. (18.84) …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "кўксарой"

1549525934_73977.doc кўксарой режа: 1. ургут 2. ойқор 3. бахмал 4. кетмон чопти ва кампир кўл 5. “қирқ қизлар” кўксарой самарқанд вилоятининг ғарбироғида оқтоғ ёнбағрида кўксарой, деб аталган водий жойлашган. унинг ўртасида ўзига хос шаклга эга бўлган кичик тоғ бўлиб, у жинўтти, деб аталади. умуман олганда, у тоғ эмас, кўпроқ қоя бўлиб, унинг ёнбағирлари тик ва устида текис майдонча бор. маҳаллий чўпонлар жинўтти олдида подаларни боқишмайди. бунинг сабаби у ерда ўтнинг камлиги ёки сув йўқлигидан эмас. балки жинўтти тўғрисида илгаридан афсоналар тўқилган. “қадим-қадим замонда, - ҳикоя қилинади ривоятда, - одамлар кўксаройни ўзлаштира бошлаганлар. у ерда жинлар ҳам ўзларига макон қурган, деган тахминлар бор. кўп ўтмай қўшничилик жинларга ёқмай одамларга зарар етказа бошлади. гоҳида қўй-қўзил...

DOC format, 94.5 KB. To download "кўксарой", click the Telegram button on the left.

Tags: кўксарой DOC Free download Telegram