бадиий адабиётда рус истилоси талқини

DOCX 23,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1509449867_69561.docx бадиий адабиётда рус истилоси талқини россия империяси томонидан туркистоннинг босиб олиниши собиқ шўро тарихнавислигида бир ёқлама талқин этилиб, гўё зиёлилар, шоирлар, олимлар рус истилосига хайрихоҳ бўлган сифатида кўрсатилди. мустамлакачиларнинг зўравонли-ги, оммавий қирғин сиёсати хаспўшланиб, вақтида бош губернаторликнинг кўрсатмаси асосида ёзилган ва маърифат, савдо, санъат соҳасидаги ўзгаришлар руслар келишига боғлаб мадҳ этилган шеърлар дарсликларга киритилди. бугина эмас, чор россиясининг марказий осиё, жумладан, туркистон тарихини ўрганишга сафарбар этилган бир гуруҳ тарихнавислари илмий холислик йўлидан чекиниб, мустабид-лар раъйини ифодаладилар. таниқли рус олимларидан бири в.в. бартольд, масалан, ўрта осиё халқлари xvii асрда бирги-на махтумқулини билар эдилар, дейди. бу, тарихимизни, би-нобарин, қадимий маданиятимизни, илм-фан ва мумтоз адаби-ётимизни сохталаштиришга, мустамлакачилик манфаатига хиз-мат қилдиришга интилиш оқибати эди. ҳолбуки, ўша xvii асрнинг ўзида бобораҳим машраб, турди фароғий, саидо на-сафий, андалиб сингари кўпгина шоирлар ижод қилган эди. шоир турди фароғий туркистоннинг уч хонликка бўлиниб қолишига уруғчилик ва бош-бошдоқлик асосий сабаб деб айт-ган эди. кейинги асрларда яшаб, ижод этган …
2
ил кишилар, шоирлар яратган асарлар тарихий қиммати беқиёсдир. қайд этилгани сингари, вақтида рус маданиятпар-варлигини улуғловчи шеърлар кенг тарғиб этилиши бараварида мазлум халқнинг дардини, кўргуликларини акс эттирувчи, рус қабоҳатини ифода этадиган асарлар йўқ қилинди. бундай шоирлар ва асарлар бор эди. улар халқ бошидан тегирмон тоши юритилганда ҳам меҳнатдан, ижоддан тўхтамаганлар. подшолик цензураси нечоғлик монеълик қилмасин, барибир, ватанпарвар ноширлар озодлик ғояси билан суғорилган асарларни панд-насиҳат китоблари орасида, диний рисола-лар қатида бериб, халққа еткиздилар. бундай китобларнинг бир қисми шу кунларга қадар сакданиб қолган. ватанпарварлик, озодлик, миллий ғурур руҳи билан суғорилган бундай асарлар ҳақида алоҳида китоб ёзиш лозим бўлади. xix аср иккинчи ярми бошларида ижод этган, бевосита рус истилосига гувоҳ бўлган шоирлардан бири мавлоно хаёлий-дир. шоирнинг номи ҳам, салмоқли шеърлар девони ҳам ҳозирга қадар унутилиб келинди. қарши шаҳрида яшаган, амир музаффар ва унинг ўғли катта тура — абдумаликнинг рус босқинчиларига қарши курашини бутун вужуди билан қўллаб-қувватлаган шоир чинакам ватанпарварлик руҳи билан суғорилган шеърлар яратади. …
3
дилар. шоир хаёлий озодлик ва эрк курашчиларининг ўша пайтдаги кайфиятини шундай тасвир этади: умидим бор, шояд хуружи кофир йўқолғай деб, тўрамни жабҳасиға икки давлат тавомон келмиш. муборак макдами қаршиға етти, бўдди жаннатдек, худо лутф айлади, бизларга гўё хумо келмиш. худое, кофир элатни поймоли тўражон қилғил, сабаб недур, бу дизах мулкига ул баднамо келмиш1. шоир хаёлий абдумалик тўранинг қаршига келишини «минг икки юзу саксон учга тожи хисравон келмиш», деган сатрда кўрсатади. бу милодий 1866 йилга тўғри келади. руслар ғалабасидан умидсизликка тушмаган шоир, «дўстлар, айб эт-мангиз, кофир аҳли ғолиб ўлди деб, иншооллоҳ, нусрати ҳақ бўлғай ислом устина», дейди қатъият билан. босқинчи руслар тўккан қонлар совумай туриб ёзилган бу сатрларнинг аҳамияти беқиёсдир. ижод аҳли орасида бевосита рус босқинчиларига қарши ку-рашда иштирок этган ва қалам тебратганларнинг яна бири мулло холбек ибн мусо андижонийдир. у амири лашкар алимқул бошчилигида рус босқинчиларига қарши олиб борил-ган жангларда қатнашади ва босқинчилар қўқонни ўз тасарру-фига олгач, 10 йилга бадарға …
4
итишга, маҳаллий аҳолини хўрлашга асос-ланган сиёсати боис, норозиликлар, озодлик, ор-номус учун бўлган интилишлар, курашлар ҳам кучая борди. хусусан, дук-чи эшоннинг подшоликни тахликага солган миллий-озодлик ҳаракати истибдод ва зулмга қарши қаратилган эди. шу боис, ўзларини киборлар, маданиятли кишилар деб фа-раз қилган подшо россиясининг туркистон генерал-губерна-торлиги муҳаммад али эшон ва унинг исёнини шафқатсизлик билан бостирибгина қолмай, ўрта осиё халқларини маънавий яксон этишга ҳам ҳаракат қилди. аввало, ахли қаламга, матбуотга дукчи эшон шахсини таҳқирловчи, исёнини лаънатловчи асарлар яратиш буюрилди. оқибатда, санкт-петербургни даҳшатга солган исён ва унинг йўлбошчиси, миллий-озодлик яловини кўтарган, истиклол учун ҳаёт-момот жангига кирган муҳаммад алини масхара этувчи талай шеърлар, манзумалар яратилди. маҳаллий бошқарув вакилларининг, зобитларнинг зулми муттасил тарзда амалга оширила борганлигига қарамай, аввал бошданоқ халқнинг дарду ҳасратини, қора кунларини ифода этган шоирлар бундам таъсирга тушмадилар. аксинча, ўрна-тилган қаттиқ назорат-цензурани чалғитиш, қандай қилиб бўлса-да, босқинчиларнинг кирдикорини, мудҳиш жиноятла-рини элу халққа шеърий сатрларда ошкор этиш йўлидан бордилар. 1911 йилда тошкентда ғулом ҳасан орифжонов …
5
ида, бойдур деб оти чиққанлар, бировлар ҳовлисинда ётибон хонавайронлар, ҳамиша хавф бирлан ранглари чун заъфарон бўлди. бу шеърда муҳаммад амин ҳўқондий қўқоннинг олини-ши, беаёв таланиши воқеаларини ҳаққоний акс эттиради. рус солдатлари бойларнинг мол-мулкини, харислик билан йиққан олтинларини тортиб олади, уларга катта жарималар солади. аён бўлишича, шулардан бири абдураҳмонбойга ҳам 1500 сўм микдорида тавон солинади. бундай торождан нафақат оддий фуқаро, балки бойлар ҳам хонавайрон бўлган, уй-жойидан айрилган эди. юқорида келтирилган сатрларда айтилгани каби, жон ҳовучлаб, яшириниб юрган бойлар мустамлакачи — қароқчилар азми иродасини бажармай қўлга тушса, отиб ташланган. истилодан сўнг ҳам қўқонда кечган бедодликларнинг чеки бўлмаган. шу асарга киритилган, «ҳикмат» деб номланган икки шеърда рус босқинчиларининг аянчли, таҳқирли қилми-ши надомат билан таъриф этилади: дўстларим, охир замон бўлди, кўринг, бедин кофирлар оламға тўлди, кўринг. мўминларнинг ўғил-қизин қилди ҳалок, асир қилиб, фарзанд доғин содди, кўринг. шарқона қадриятлар, исломий ахлоқ руҳида тарбияланган халқимиз учун бундан ортиқ ҳақорат бўлиши мумкин эмасди. шу боис, қасоскорлик ҳаракатлари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бадиий адабиётда рус истилоси талқини" haqida

1509449867_69561.docx бадиий адабиётда рус истилоси талқини россия империяси томонидан туркистоннинг босиб олиниши собиқ шўро тарихнавислигида бир ёқлама талқин этилиб, гўё зиёлилар, шоирлар, олимлар рус истилосига хайрихоҳ бўлган сифатида кўрсатилди. мустамлакачиларнинг зўравонли-ги, оммавий қирғин сиёсати хаспўшланиб, вақтида бош губернаторликнинг кўрсатмаси асосида ёзилган ва маърифат, савдо, санъат соҳасидаги ўзгаришлар руслар келишига боғлаб мадҳ этилган шеърлар дарсликларга киритилди. бугина эмас, чор россиясининг марказий осиё, жумладан, туркистон тарихини ўрганишга сафарбар этилган бир гуруҳ тарихнавислари илмий холислик йўлидан чекиниб, мустабид-лар раъйини ифодаладилар. таниқли рус олимларидан бири в.в. бартольд, масалан, ўрта осиё халқлари xvii асрда бирги-на махтумқулини билар ...

DOCX format, 23,3 KB. "бадиий адабиётда рус истилоси талқини"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.