илк урта асрларда ҳиндистон

DOC 154.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1480328047_66280.doc илк урта асрларда ҳиндистон режа: 1. гупта даврида ҳиндистоннинг ижтимоий тузуми 2. феодал муносабатларнинг янада ривожланиши 3. ҳиндистонга араб ва туркларнинг кириб келиши гупта давлати. iv асрнинг бошларида ҳиндистон бир неча ўнлаб майда ва йирикроқ давлатлардан иборат бўлиб, бу дав-латлар тепасида кичик-кичик подшолар — рожалар турар эди, улар ҳукмрон табақаларга—брахманлар табақасига (коҳинлар-га) ва кшатрийлар табақасига (ҳарбий зодагонларга) суянар эди. 320 йилда шимолий ҳиндистоннинг шундай рожаларидан бири чандрагупта i (320—340) теварак-атрофидаги подшолар-ни ўзига бўйсундириб, ганг дарёси ҳавзасида хийла катта бир давлат тузди, бу давлат гупта давлати деб аталиб, vi аср-нинг бошларигача яшади. чандрагупта i нинг ворислари замо-нида,— улардан айниқса самудрагупта (340—380) ва чандрагугы та ii (380—414) ўзларининг истилолари билан машҳур эди*. лар.— гупта давлати ганг дарёсининг қуйи оқимини ҳам, то; унинг денгизга қуйиладиган жойигача, шунингдек, декан ясен тоғларининг бир қисмидан то нарбад дарёсигача бўлган ерларч ни ўз ичига олар эди. гупта давлатининг пойтахти паталипутра шаҳри эди. гупта подшолари сосонийлар эрони …
2
га (табақаларга) қараб бўли-нишида ҳам намоён бўлган эди, бу бўлиниш гупта даврида ҳам сақланиб, янада ривожланмоқда эди. қадимий касталарнинг тўртта асосий тури — брахманлар (коҳинлар), кшатрийлар (жангчилар), вайшиялар (деҳқонлар, ҳунармандлар, савдогар-лар) ва шудралар (собиқ қулларнинг ва ҳар тоифадаги қарам кишиларнинг энг паст табақаси бўлиб, булар «киши ҳазар қила-диган» ишларни бажарувчи кишилар эди) —ҳали жуда қадим замонларда таркиб топган ҳинд жамияти социал стрўктураси-нинг турли босқичларини ифода этади. урта асрнинг бошларида ҳинд касталари анча эволюционлашди. брахманлар ва кшат-риялар коҳин ва ҳарбий табақаларга айланиб кетдилар, давлат ҳокимияти уларнинг қўлида эди, шу билан бирга улар жуда кўп қуллари бўлган энг йирик ер эгалари эдилар. иккинчи бир ўрта-ча ва паст даражадаги касталар вақт ўтиши билан майдалашиб* бордилар. гупта даврида касталарнинг миқдори бир неча ўн турдан ошди. жамиятнинг шудрага оид энг тубан кастаси «ҳа-зарли кишилар» деб аталар эди, чунки улар олий каста вакилла-рига яқинлашеа, бу олий зотларни гўё ҳаром қилади деб ҳисоб-ланарди. энг паст касталарнинг ҳақ-ҳуқуқсизлиги, …
3
«млакат юзасига ёйилган аҳоли-си кичкина-кичкина марказларни ташкил қилиб, бу марказлар саноат билан қишлоқ хўжалиги ўртасидаги хонаки алоқа асоси- " да яшайди...»1. ҳар бир қишлоқнннг маълум миқдорда экинзор ери ва яйлови бор эди. ҳар бир қишлоқнинг тепасида оқсоқол вз яна бир неча мансабдор киши турар эди. қишлоқ жамоаси бир неча ўн ёки бир неча юз оиладан иборат бўлиб, ҳунармандлик-кинг қишлоқ хўжалиги билан қўшилишига асосланган бошлан-ғич ишлаб чиқариш ячейкасини ташкил қилар эди. «бу оила жа-моалари хонаки саноатга асосланган бўлиб, унда қўлда тўқиш,. қўлда йигириш, қўл кучи билан ер ишлаш усули алоҳида бир тарзда бир-бирига қўшилиб кетган эди,— бундай қўшилиш бу жамоаларнинг ҳар қайсисини ўзига мустақил бир тусга киритиб цўйган эди»'. гупта подшоларининг иқтисодий қудрати биринчи навбатда худди ана шу беҳисоб деҳқон жамоаларини эксплуа​тация қилишга асосланган эди. бироқ гупта даври қулдорлик системасининг тушкунликка юз тута бошлаганлиги билан тавсифланади. қулдорлик тузумв замирида феодал тузуми элементлари ташкил топаётган эди. ғарбий европа ва араб халифалиги мамлакатларида …
4
юритиш мумкин бўлиб қолди. катта оилалар майда-майда оилаларга бўлиниб кетди; катта оилага қарашли чек ерлар ҳам парчаланиб кетди; бунда тўнғич ўғилга укаларига қараганда ер кўпроқ ажратиб берилар эди. оддий жамоачиларнинг бир қисми хонавайрон бўлиб, жамоанинг анча бойроқ аъзоларига қарам ҳолига тушиб қолар эди. жамоа ичида эксплуататорлар қатлами бунёдга келар эди, буларнинг жуда кўп мол-ҳайвонлари ва меҳнат қуроллари бўлиб, хонавай​рон бўлган жамоачиларни эксплуатация қилар эдилар. булар​нинг ҳаммаси оқибат-натижада феодал қарамлиги муносабатла-рининг ўрнатилишига олиб келар эди. маданиятнинг равнақ топиши. гупта давлати давридаги ма-даният аввало, классик монументал архитектуранинг ривожла-нйши билан тавсифланади, бу даврда жуда кўп ибодатхона в^а саройлар қурилган эди. гупта даврида қурилган биноларнинг ку​пи кейинчалик хорижий истилочиларнинг ҳиндистонга қилган ҳужумлари натижасида вайрон қилиб ташланган эди. лекин ҳар ҳолда ўша даврдан сақланиб қолган баъзи бир биноларга қа-раб уларнинг жуда моҳирлик билан қурилганлиги тўғрисида таеаввур ҳосил қилиш мумкин. масалан, баҳайбат яхлит тош-ларнинг ичини ғор қилиб ўйиб ишланган зллара ва ажанта ибо-латхоналари ўшандай қурилишлар жумласидандир. …
5
ташқарисидаям машҳур эди. булар орасида v—vi асрларда яшаган, грек фани ва астрономияси билан та-ниш бўлган арьябхата, варахамихира ва брахмагупта айниқса ажралиб туради. ҳиндистонда бу'даврда тиббиёт, айниқса ўт-гиёҳлар билан даволаш жуда ривож топган эди. адабиёт, поэзия ва драма соҳасида гупта даври ўзидан ке-йинги кўпгина авлодлар учун тақлид бўлиб хизмат қиладиган жуда юксак намуналарини қолдирди. iv аср охири ва v асрнинг биринчи ярмида ўтган гениал ҳинд шоири калидасанинг асар-лари айниқса катта аҳамиятга эга бўлди. калидаса қаҳрамонлик темаларида бир нечта достон ҳамда мифологик ва тарихий те-маларда кўп драмалар езди. «алқишланган шакунтала» драма-си айниқса катта донг қозонди, бу асарда ниҳоятда назокатли ва шу билан бир вақтда ўз йўлида учраган жуда оғир машаққатли тўсиқларни енга олган жўшқин жасоратли оддий ҳинд аёлининг ажойиб образи берилган. бу асар ғарбий европага 1789 йилда маълум бўлиши биланоқ қадимий ҳинд адабиётига жуда катта қизиқиш уйғотди. калидаса ўз қаҳрамонларини қисман классик китоб тилида — санскритда, қисман турли маҳаллий лаҳжаларда гапиртиради, бу …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "илк урта асрларда ҳиндистон"

1480328047_66280.doc илк урта асрларда ҳиндистон режа: 1. гупта даврида ҳиндистоннинг ижтимоий тузуми 2. феодал муносабатларнинг янада ривожланиши 3. ҳиндистонга араб ва туркларнинг кириб келиши гупта давлати. iv асрнинг бошларида ҳиндистон бир неча ўнлаб майда ва йирикроқ давлатлардан иборат бўлиб, бу дав-латлар тепасида кичик-кичик подшолар — рожалар турар эди, улар ҳукмрон табақаларга—брахманлар табақасига (коҳинлар-га) ва кшатрийлар табақасига (ҳарбий зодагонларга) суянар эди. 320 йилда шимолий ҳиндистоннинг шундай рожаларидан бири чандрагупта i (320—340) теварак-атрофидаги подшолар-ни ўзига бўйсундириб, ганг дарёси ҳавзасида хийла катта бир давлат тузди, бу давлат гупта давлати деб аталиб, vi аср-нинг бошларигача яшади. чандрагупта i нинг ворислари замо-нида,— улардан айниқса самудраг...

DOC format, 154.5 KB. To download "илк урта асрларда ҳиндистон", click the Telegram button on the left.