мухаммад рахимхон

DOC 49,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403254227_43987.doc www.arxiv.uz муҳаммад раҳимхон қўнғирот сулоласининг асосчиси умбай иноқ (1600)нинг авлодлари бўлмиш иноқлар хоразмдаги ҳокимият учун бўлган курашларда ғолиб чиқиб xix аср бошида, яъни 1804 йилда тахтга ўтирган элтузар ибн аваз иноқ (1804-1806) қўнғирот уруғидан биринчи бўлиб, расмий равишда ўзини хива хони деб эълон қилди. хивадаги мадрасалардан бирида таълим олган ва ҳарбий таълимни пухта эгаллаган хон, бухоро билан муносабатларни кескинлаштирди. бунга сабаб, бухоро амири марказий осиёда ўзига қарам ўлка даражасидаги ҳудудда сиёсий ўзгаришлар натижасида янги давлатни ташкил топишига ҳамиша қарши бўлган. натижада 1806 йилда амир ҳайдарнинг қўшинлари хоразмга юриш бошлаб, шаббоз яқинидаги жангда хива қўшинларига шикаст етказдилар. амударёнинг сўл қирғоғиа ўтишга уринган элтузархон кема ағдарилиши натижасида чўкиб кетган. хон бу вақтда 37 ёшда бўлган. бухоро амирлиги билан урушдаги мағлубият хива хонлигининг ҳарбий-сиёсий мавқеини пасайтириб юборди. айрим амалдорлар марказий ҳокимиятни тан олмай қўйдилар. 1806 йилда солиқларнинг кўплигидан норози бўлган бешқалъа ҳудудидаги чимбой, қипчоқ, манғит, хўжаэли ва қўнғирот атрофидаги аҳоли қўзғолон кўтарди. …
2
тўлаганлар. янги солиқ тизимининг афзаллиги шундаки, мулкдорларнинг ери ва даромади қанчалик пасайса, солиқни шунчалик кам тўлаган. демак, у фуқораларда хусусий мулкни кўпайтиришда манфаатдорликни оширган. шунингдек, ҳарбий хизматдаги навкарлар, руҳонийлар, боқувчисини йўқотган оилалар ва ногиронлар хонликнинг солиқ ва натурал (қозув, қочув, бегор) мажбуриятларидан озод қилинган. ушбу вазиятдан фойдаланган муҳаммад раҳим тўрт ой тахтда ўтирган абулғози v ўрнига давлатни бошқаришни ўз қўлига олди. янги хоннинг салкам 20 йиллик ҳукмронлиги даврида мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. рус элчиси н.муравьев ўз ҳисоботида “муҳаммад раҳимхон бутунлай янги давлат барпо қилди, дейиш мумкин. эндиликда бу давлат ўрта осиёдаги энг кучли хонликлар жумласига киради”, – деб ёзганди. муҳаммад раҳимхон кучли қўшин тузишга ва унинг ёрдамида хонлик ҳудудларини кенгайтиришга интилди. хонликдаги мунтазам отлиқ қўшинлар 15-20 мингдан зиёд бўлиб, унда ўзбек, туркман ва қозоқлар асосий ўринни эгалларди. навкарларга ҳарбий хизматлари учун ер ажратиб берилган ва улар солиқлардан озод этилганди. хива навкарлари 1810 йил баҳоридан кеч кузгача …
3
атижада бухоро амирлигига қарашли мари ва тажан вилоятларида яшаётган туркманларнинг човдур, гўклан, така, сариқ ва ёвмут уруғлари хива хонлиги қарамоғига ўтди. хоннинг фармони билан ахал-така туркманларининг бир қисми кўҳна урганч ва илонли қалъалари атрофига кўчирилди. хива қўшинларида навкарлик хизматларини ўташ шарти билан туркманларга ер ажратиб берилди ва солиқлар миқдори камроқ қилиб белгиланди. солиқ тизимини тартибга солишга жиддий эътибор берган хон давлат хазинасини тўлдириш йўлларини излади. эндиликда солиқнинг миқдори мулкдорларга қарашли экин майдони ҳамда олинган ҳосилининг ҳажмига қараб белгиланадиган бўлди. солиқ тўплаш иши маҳаллий ҳокимлар қўлидан марказий ҳукумат тасарруфига ўтказилди. давлат солиқларини йиғиш вазифаси қушбеги ва меҳтарга, закот тўплаш эса девонбегига топширилди. фуқаролардан солғут усули билан хазинага олинадиган даромад ва харажатлар махсус дафтарларда қайд этилиб, хоннинг назорати остига олинди. муҳаммад раҳимхон ўзининг хонлик даврида давлат асосини белгилавчи тахт ясаттирган. у ёғочдан ясалган бўлиб, хива наққошлигига хос узликсиз жимжимадор безаклар туширилган кумуш “тасма” ва тахтачалар билан безатилган. тахтнинг орқа суянчиғига мадоҳил (эзгу …
4
қи савдонинг жонланиши давлат хазинаси даромадининг ўсишига имкон яратди. хивага келган рус элчиси н.муравьев хон хазинасининг бир йиллик даромади 4 млн. сўмдан ошиб кетганлиги ҳақида маълумот берганди. хон даставвал феодал тарқоқликка чек қўйиш, давлат ҳокимиятини марказлаштириш ва мустаҳкамлашни ўзининг асосий вазифаларидан бири, деб ҳисоблади. амалдорларнинг қобилиятига қараб иш топширадиган хон давлат аҳамиятига молик тадбирларини амалга ошириш учун ўз атрофига ишончли, нуфузли, ишбилармон амалдорлар, руҳонийлар ва ҳарбийларни тўплади. хива хонлиги тобелигига ўтган туркман, қозоқ ва қорақалпоқларнинг бадавлат ва нуфузли арбобларини ўзига яқинлаштириб уларга ер мулк ва юқори лавозимлар инъом этди. мусулмон диндорларининг эл-юрт орасидаги обрў-эътиборини ҳисобга олиб, ўзини уларга яқин тутиш мақсадида пайғамбар авлодларидан ҳисобланган саййидлар қизига уйланди. саройда йирик дин арбобларига жой ва лавозим берди, мол-мулк инъом этди, кўпларини солиқ ва тўловлардан озод қилди. давлатни бошқариш ишларини ислоҳ қилиш билан жиддий шуғулланган муҳаммад раҳимхон абулғози баҳодирхон даврида жорий этилган бошқарув тартибини ўзгартирди. хива хонлигининг маъмурий марказлари сифатида хива, ҳазорасп, хонқа, …
5
кенгашда қатнашган мансабдорлар орасида девонбеги, қушбеги, меҳтардан ташқари нақиб, шайхулислом, мутавалли, мироб, қози, фармончи, дарға, шиғовул, дастурхончи, арбоб, мирохўр, тўшакчи, оқо-оғо ва бошқа амалдорлар қатнашардилар. кенгаш қатнашчилар ҳафтанинг жума кунлари кўринишхонада тўпланардилар. уларга ош тортилгандан кейин, маслаҳат кенгаши қуюқ зиёфат жараёнида давом этарди, баъзан кеч тундан эрта тонггача давом этарди. меҳтар ва қушбеги лавозими юқорида тўхталганимиздек, саройдаги энг юқори мансаблардан бўлиб уларнинг ҳуқуқи деярли тенг. уларга жуда катта ваколат берилган. улар хонликда турли хўжалик ва ирригация қурилишларига, қазув, қочув солиқ тўплаш, лавозимларга тайинлаш, қўшин тўплаш, хорижий элчиларни қабул қилиш каби ишлар шуғулланганлар. юқоридаги иккита мансабга жуда обрўйли, билимли кишилар тайинланган. қушбеги хонликнинг шимолий вилоятларидан, меҳтар эса жанубий вилоятлардан тўпланадиган солиқ мажбуриятларига жавоб берганлар. хонликнинг барча амалдорлари уларга итоат этган, улар хон тахтининг икки ёнида тик турганлар. девонбеги (бош девон) эса саройдаги 3 та девонлар ишига раҳбарлик қилган. девонлар саройда хўжаликни ижтимоий-сиёсий, ҳарбий ва бошқа ишларни, ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси билан шуғулланиб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мухаммад рахимхон" haqida

1403254227_43987.doc www.arxiv.uz муҳаммад раҳимхон қўнғирот сулоласининг асосчиси умбай иноқ (1600)нинг авлодлари бўлмиш иноқлар хоразмдаги ҳокимият учун бўлган курашларда ғолиб чиқиб xix аср бошида, яъни 1804 йилда тахтга ўтирган элтузар ибн аваз иноқ (1804-1806) қўнғирот уруғидан биринчи бўлиб, расмий равишда ўзини хива хони деб эълон қилди. хивадаги мадрасалардан бирида таълим олган ва ҳарбий таълимни пухта эгаллаган хон, бухоро билан муносабатларни кескинлаштирди. бунга сабаб, бухоро амири марказий осиёда ўзига қарам ўлка даражасидаги ҳудудда сиёсий ўзгаришлар натижасида янги давлатни ташкил топишига ҳамиша қарши бўлган. натижада 1806 йилда амир ҳайдарнинг қўшинлари хоразмга юриш бошлаб, шаббоз яқинидаги жангда хива қўшинларига шикаст етказдилар. амударёнинг сўл қирғоғиа ўтишга уринга...

DOC format, 49,5 KB. "мухаммад рахимхон"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: мухаммад рахимхон DOC Bepul yuklash Telegram