вазири акбар ислом хужа

DOC 82.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1402833055_43100.doc www.arxiv.uz вазири акбар ислом хўжа xix аср охири хх аср бошларида хоразм тарихида муҳим ўрин тутган тарихий шахслар қаторидан иброҳимҳўжа ибн сайид муҳаммадхўжа ва унинг авлодлари вазири акбар сайид исломхўжалар ақлли, доно ва ишбилармонлиги билан ажралиб турардилар. улар халқ осойишталиги учун жавобгар эканликларини ҳис қилиб сидқидилдан хизмат қилганлар. муҳаммад раҳимхон саройида нуфузли лавозимлардан бирига кўтарилган арбоблар орасида иброҳимҳўжа сайид муҳаммадхўжа алоҳида ажралиб турарди. хонқадаги сайид отойи хўжалар авлодидан бўлган ушбу серҳаракат йигит хоннинг хотини тарафидан жияни бўлиб, отаси сайид муҳаммадхўжа мутавалли вазифасида ишлаган. табиатан чаққон бўлган иброҳимхўжани хон човдир туркманлари сардори холмуҳаммад эшоннинг шубҳали ҳаракатларини назорат қилиш учун юборган эди. иброҳимхўжа ғозавот, анбар, қиличбой ва тошҳовузга бориб эшоннинг барча ишларини таҳлил қилиб қайтди. унинг ҳаракатларидан мамнун бўлган хон иброҳимхўжага меҳтар ва қушбеги юритадиган ҳисоб дафтарларининг барини ишониб топширди. 1882 йилда россияга йўл олган хон ўрнига иниси тўрамурод тўрани тайинласада, жумлат мулкни (барча мамлакат мулки) вазир иброҳимхўжага топшириб кетганди, чунки …
2
возимларидан бенасиб қилинган айрим арбоблар ўз мансабларига қайтарилди. шу аснода иброҳимхўжанинг амакизодаси сайид абдуллахўжа ҳазораспга ҳоким этиб тайинланди. ҳазорасп ўша пайтда хивадан кейинги иккинчи катта шаҳар бўлиб, унинг ҳокими хоннинг энг яқин кишилардан тайинланган. чунки хонликда тўрт киши иноқ унвонига эга бўлиб, улардан иккитаси хоннинг яқин қариндоши, бошқа иккитаси эса ана шу уруғга мансуб одамлардан тайинланган. улардан бири, анъанага мувофиқ ҳазораспга ҳоким бўлган. шу йили сайид абдуллахўжа хоразмнинг ўтин ва кўмир тайёрлаш учун қорақумга борган бир гуруҳ фуқароларини така туркманлар асирлигидан қутқариб қайтди. 1888 йилда амакиси иброҳимхўжа вафотидан сўнг (иброҳимхўжа ҳижрий 1307, милодий 1889 йилда вафот этади. бу вақтда сирчали ёпи бўйида, қаландархона рўпарасида, “моҳирўйи жаҳон” мақбараси қурилган эди. мухаммад раҳимхон буйруғига биноан, иброҳимхўжа ана шу жойга иззат-икром билан қўйилади. ундан 4 ўғил қолган бўлиб, исмоилхўжа, исломхўжа, исҳоқхўжа ва муҳаммад яқубхўжалар ақлли, доно ва илмли йигитлар эдилар), бош вазир лавозимига тайинланган саййид абдуллахўжа ўрнига жияни исломхўжани ҳоким қилиб юбордилар. муҳаммад …
3
инг тадбиркорлиги ва давлатни бошқаришдаги қобилияти билан хива хонлиги амалдорлари орасида бетакрор из қолдирган арбоблардан бири ҳисобланади. исломхўжа иброҳимхўжанинг иккинчи ўғли бўлиб, 1872 йилда туғилган. бадавлат ва обрўли оилада ўсган исломхўжа ёшлигидан яхши тарбия олди. олдин у махсус ўқитувчилар ёрдамида савод чиқарди, кейинчалик эса мадрасада ўқиди. отаси 1882 йилда вазир лавозимига тайинланиб, оиласи хивага кўчгандан сўнг, ёш исломхўжа хоннинг фарзандлари билан бирга саройда тарбияланди. 1889 йилда вазир иброҳимхўжа вафот қилган вақтда унинг ўғли 15 ёшлик исломхўжа хонликнинг бош закотчиси ҳисобланарди. амакиси сайид абдуллахўжа вазир қилиб тайинлангач, исломхўжа ҳазораспга ҳоким қилиб юборилди. ҳазораспдаги 10 йиллик фаолияти давомида исломхўжа етук давлат арбоби сифатида танилди. оқибатда 1898 йилда муҳаммад раҳимхон уни яқинда вафот қилган бош вазир сайид абдуллахўжанинг ўрнига тайинлади. 26 ёшида бош вазир бўлган исломхўжа кейинги 15 йил давомида жуда катта ишларга бошчилик қилди. исломхўжа хон билан муносабатини янада яхшилаш мақсадида муҳаммад раҳимхон ii билан қуда бўлган, қизи азизпошшабикани муҳаммад раҳимхон ii …
4
бир пахта тозалаш заводи қурдирди. бундан бироз олдин, 1888 йилда “большая ярославская мануфактура” савдо-саноат ширкати вакили и.д.кузин хон қабулида бўлиб, пахта тозалаш заводи қуриш учун рухсат олганди. шу мақсадда янги урганчлик ёқуб иброҳимбойдан 2,5 таноб ер сотиб олиниб, пахта тозалаш ва мой заводи қурила бошланди. буғ билан ишлайдиган ва ақшдан келтирилган 5 та жин, 2 та ярим автомат тарзда ишловчи пресс билан жиҳозланган корхона 25 минг пуд пахтани тозалаш қувватига эга бўлганди. 1891 йилда хивада хусусий пахта тозалаш заводи қурилди. 1893 йилда ҳазорасплик маҳаллий мадраҳимбой ҳам хусусий пахта тозалаш заводи қурди. заводга 3 та жин ускунаси, 1 та пресловчи дастгоҳ, 2 та электр энергияси етказиб берувчи дизел ўрнатилган эди. исломхўжа билан бирга россияга борган муҳаммад расул мирзабоши, худайберган девонов ва бошқалар хонликнинг манфаатлари учун зарур бўлган алоқаларни ўрнатдилар. хусусан, худайберган девонов исломхўжанинг розилиги билан петербургда қолиб сураткашликни ўрганди ва дастлабки кинофильмларни ярата бошлади. шу билан у туркистонда илк бор кино …
5
баъзи бир ислоҳий ҳаракатларни ўтказишга мажбур бўлдилар. шу асосда хива хони ҳам 1910 йилда беш бандли махсус қарорни имзолади, уларда қуйидаги чекинишлар ўз аксини топганди. 1. бегор мавсумида қазувчилардан йиғиладиган 50 тийинлик салкам 3 танга солиқни бекор қилиш. 2. қазув даврида қатнашган кишиларга хон хазинасидан ҳар одамга икки танга 40 тийин хизмат ҳақи тўлаш. 3. бегор даврида деҳқонлар ва ишчиларнинг қазувдан бошқа ишларга, бой аъёнларнинг шахсий хўжаликларига мажбурий ишга жалб қилиш ҳам бекор қилинди. 4. мансабдор шахсларга маълум миқдор мояна тайинланди, пора олиш қатъий тақиқланди. ҳукумат одамлари, ҳокимлар ўз олдига иш юзасидан келган кишилардан хизмат ҳақи олиши шариат қоидаларига зид деб эълон қилинди. 5. ер солиғини аниқ белгилаш мақсадида ерларни ва вақф ерларни қайта ҳисобга олиш ва қайта ўлчаб чиқиш белгилаб қўйилди. юқоридаги тадбирлар хоннинг ўлими туфайли амалга ошмай қоғозда қолиб кетди. 1910 йил 17 август куни исфандиёрхонни мамлакатни идора қилишга киришиши муносабати билан паҳлавон маҳмуд макбарасида қасамёд қилиш маросими …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "вазири акбар ислом хужа"

1402833055_43100.doc www.arxiv.uz вазири акбар ислом хўжа xix аср охири хх аср бошларида хоразм тарихида муҳим ўрин тутган тарихий шахслар қаторидан иброҳимҳўжа ибн сайид муҳаммадхўжа ва унинг авлодлари вазири акбар сайид исломхўжалар ақлли, доно ва ишбилармонлиги билан ажралиб турардилар. улар халқ осойишталиги учун жавобгар эканликларини ҳис қилиб сидқидилдан хизмат қилганлар. муҳаммад раҳимхон саройида нуфузли лавозимлардан бирига кўтарилган арбоблар орасида иброҳимҳўжа сайид муҳаммадхўжа алоҳида ажралиб турарди. хонқадаги сайид отойи хўжалар авлодидан бўлган ушбу серҳаракат йигит хоннинг хотини тарафидан жияни бўлиб, отаси сайид муҳаммадхўжа мутавалли вазифасида ишлаган. табиатан чаққон бўлган иброҳимхўжани хон човдир туркманлари сардори холмуҳаммад эшоннинг шубҳали ҳаракатларини назор...

DOC format, 82.5 KB. To download "вазири акбар ислом хужа", click the Telegram button on the left.

Tags: вазири акбар ислом хужа DOC Free download Telegram