мухаммад аминхон

DOC 76.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403084806_43331.doc www.arxiv.uz муҳаммад аминхон раҳимқулихон вафотидан кейин тахтга оллоқулихоннинг ўғли муҳаммад амин иноқ (1846-1855) кўтарилди. у шу вақтда акаси раҳимқулихонни таклифи билан ҳазораспда ҳоким бўлиб, тахтга кўтарилишдан олдин, 1845 йилда муҳаммад амин иноқга хон томонидан кўҳна урганч атрофларида деҳқончилик қилиш учун янги ерларни ўзлаштириш мақсадида катта ариқ қазиш вазифаси топширилди. сув чиқарса экинзорлар ва боғ-роғлар барпо этса бўладиган ерлар кўп эканлигини эътиборга олган ҳолда бир эмас, балки икки ариқ қазилди. янги қазилган ариқлар қазувига бош бўлган шомурод иноқ ва унинг қарамоғидаги қарадошли (ёмут қабиласининг бир тармоғи) туркман аскарлари қатнашгани учун янги ариққа “сипоҳи ариқ” деб ном берилди. муҳаммад амин иноқ ариқ яқинидан ўғли абдуллага 20 минг таноб яхши ер ажратди ва бир қисм ерларни сипоҳийларга инъом қилди. кўҳна урганчнинг об-ҳавоси ёққанлиги боис тўрам ўзи учун сипоҳи ариқ яқинида катта боғ барпо эттирган, ҳозирги кунларимизда ушбу ариққа кўҳна урганч аҳолиси хон ёп деб ном берган. 1847-1848 йилларда муҳаммад аминхон хива шаҳри …
2
57 ботмон ғалла топширилган. ҳолбуки, ушбу дон-дуннинг барчаси хон оиласи эҳтиёжи учун, эмас балки аксарияти даромад олиш мақсадида бозорларда сотиларди. хива хонлиги тахтига ўтиргач, муҳаммад амин ўз амалдорлари таркибида катта ўзгаришлар қилмади, фақат девонбеги эрниёз маҳрам ўрнига бекниёз маҳрамни тайинлади. муҳаммад аминхон даврида русларнинг хонлик атрофидаги ерларни ўрганишга эътибори янада ортди. русларнинг 1839-1840 йилларда хива хонлигига қилган ҳарбий сафари ҳақида маълумотларни тўплаган м.и.иванин 1846 йилда манғишлоқ, орол денгизи ва сирдарё атрофларини текширишга киришди. натижада хоразм воҳаси ва орол бўйи ҳудудлари топографик харитаси тайёрланди. тўпланган материаллар асосида м.и.иванин “хива ва амударё”, “амударёнинг эски ўзани ҳақида” номли каттагина мақолалар ҳам ёзган, уларда бир вақтлар амударёнинг каспий денгизига қараб оққан ўзани тўғрисида батафсил маълумот беришга ҳаракат қилинган. 1847 йилда руслар сирдарёнинг оролга қуядиган жойидан 90 км. масофада раим (ҳозирги аральск) ҳарбий истеҳкомини барпо этдилар. xix асрнинг ii ярмидан бошлаб хивадан россияга чиқариб сотилаётган маҳсулотлар орасида пахта ва пахтадан тайёрланган газламалар ва калаваларга талаб …
3
раҳимхон, оллоқулихон ва улардан кейинги ўтган хонлар даврида хива, янги урганч, маноқ, ҳазорасп ва бошқа қалъаларнинг атрофларида кўплаб мевазор боғлар ҳамда манзарали дарахтларга бурканган хиёбонлар барпо этилди. фақат хива шаҳрининг атрофи ҳар бири 6-10 гектар майдони ўз ичига олган рофаник боғи, нуруллабой боғи, нуруллабек боғи, ангарик боғи, соёт боғи, гуллан боғи, оқ масжид боғи, чанашик боғи, боғи шамол, қибла тоза боғ каби мевазор боғлар ва оромгоҳлар билан ўраб олинган эди. бу боғлар хонга, унинг қариндош-уруғларига ва сарой амалдорларига қарашли эди. ҳар бир мулкдорларнинг ҳовлиси атрофида ана шундай боғлар барпо этиш одат тусига кирди. мевазор боғлар мулкдорлар учун энг муҳим даромад манбаи ҳам эди. ўша боғларда хоразмнинг ширин-шакар меваларининг ҳамма турларидан бўлган, айниқса, ҳазорасп олмаси, хива анори ва узумлари, урганч нашвотиси, янгибозор анжирлари, қўшкўпир ва ғозиободнинг нуқул ўриклари ўзининг ширин-шакарлиги билан хорижий давлатларда ҳам машҳур бўлган. серфайз боғлар ва ям-яшил дарахтлар бутун хоразмга, хусусан, хивага алоҳида кўркамлик бахш этган. ўша даврда …
4
маълумотлар бор. ҳатто хива савдогарлари россиядаги савдо ярмаркаларида ҳам ўз маҳсулотлари билан фаол иштирок этганлар. россиядан хивага металл, тўқимачилик маҳсулотлари, балиқ елими, турли бўёқлар, мўйна терилар, қурол-аслаҳалар ва бошқа товарлар келтирилиб сотилган. муҳаммад аминхон даврида марв ва серахс қалълалари атрофидаги така, сариқ ва ёвмут каби туркман қабилаларининг қўзғолонлари кучайди. қўзғолончилар хон юборган солиқ йиғувчи амалдорларни қатл қилдилар. натижада бир неча бор қўшин тортиб, туркманлар овулларини вайронага айлантирди. 1854 йилдаги шиддатли жанглардан сўнг марв қалъаси яксон қилинди. муҳаммад аминхон давлат ишларидан чалғиганда шаҳар ободончилиги устида кўп қайғуриб ўз номига бир мадраса ва минора қурдирди. хива шаҳрида 64 та мадраса мавжуд бўлиб, шулар ичида энг йириги ва чиройлиси хива хони муҳаммад аминхон томонидан қурилган мадраса ҳисобланади. мадраса ичан қалъанинг ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, шаҳарнинг бош дарвозаси ота дарвозадан кириб келганда, ўнг томонда жойлашган. бу меъморчилик обидаси ўз даврига хос услубда энг катта ва ҳашаматли қилиб қурилган. мадраса пишиқ ғиштдан қурилиб, унинг деворларини …
5
н кейин битди. хон хушҳол бўлиб бекниёз девонбегига катта тўй ва шоҳона зиёфат анжомини тайёрлатди. тўйга келган хоннинг оға-ини ва яқинларига зарбоф тўнлар кийгизилди, бедов отлар ҳадя қилинди. тўйда иштирок қилган ҳамма инъом олмасдан қолмадилар. мадрасанинг биносига замон шоирлари тарихлар айтиб, хондан инъомлар олдилар. мадраса пештоғида бир минора қурилиши бошланган эдики, ҳали битмаган минорани шоирлар “фалак айвонига қўйилган устундек” деб таърифладилар. мадрасанинг пештоқига чиройли кошин тахталар ўрнатилди ва уларга настаълиқ хатида қуйидаги сўзлар ёзиб қўйилди: “кад васаллоҳу таоло ба ихтитом бинои қазо ал мадрасаи муқаддаса ул тоҳи хайрул мадорис фил олам биамри султонуззамон абул ғозий муҳаммад амин баҳодирхон ибн оллоқулихон наввароллоҳи марқадиҳи 1270”. таржимаси: “оллоҳ таолонинг инояти билан замон султони абулғозий муҳаммад аминхон ибн оллоқулихон (унинг қабри нурли бўлсин)нинг амрига биноан ушбу муқаддас мадраса яхшиликлар маскани бўлсин дея бино этилди”. ҳижрий сана 1270 (милодий 1854 йил). мадраса меъморий жиҳатдан бошқа шу каби биноларга ўхшаш, бино симметрик тарзда, икки қаватли қилиб …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мухаммад аминхон"

1403084806_43331.doc www.arxiv.uz муҳаммад аминхон раҳимқулихон вафотидан кейин тахтга оллоқулихоннинг ўғли муҳаммад амин иноқ (1846-1855) кўтарилди. у шу вақтда акаси раҳимқулихонни таклифи билан ҳазораспда ҳоким бўлиб, тахтга кўтарилишдан олдин, 1845 йилда муҳаммад амин иноқга хон томонидан кўҳна урганч атрофларида деҳқончилик қилиш учун янги ерларни ўзлаштириш мақсадида катта ариқ қазиш вазифаси топширилди. сув чиқарса экинзорлар ва боғ-роғлар барпо этса бўладиган ерлар кўп эканлигини эътиборга олган ҳолда бир эмас, балки икки ариқ қазилди. янги қазилган ариқлар қазувига бош бўлган шомурод иноқ ва унинг қарамоғидаги қарадошли (ёмут қабиласининг бир тармоғи) туркман аскарлари қатнашгани учун янги ариққа “сипоҳи ариқ” деб ном берилди. муҳаммад амин иноқ ариқ яқинидан ўғли абдуллага 20 мин...

DOC format, 76.0 KB. To download "мухаммад аминхон", click the Telegram button on the left.

Tags: мухаммад аминхон DOC Free download Telegram