урта осиёда неолит даври ёдгорликлари

DOC 426,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402650834_42948.doc www.arxiv.uz ўрта осиёда неолит даври ёдгорликлари режа: 1. неолит даври умумий тавсифи. ишлаб чиқарувчи хўжалик шаклининг шаклланиши ва тараққиёти. 2. жойтун маданияти. 3. калтаминор доирасидаги маданиятлар. 4. ҳисор маданий-тарихий бирлиги. 5. ўрта осиёнинг неолит даври қабилалари моддий маданияти ва хўжалиги. неолит даврида ишлаб чиқаришга асосланган кўп тармоқли хўжалик соҳалари мавжуд бўлган. тарихий тараққиёт ва ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши юз берди, натижада янги ҳудудлар ўзлаштирилди. деҳқончилик, чорвачилик хўжаликлари кириб келди, овчилик ва термачилик хўжалиги ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. инсонлар янги ҳудудларни ўзлаштириб, шу ерларда жойлаша бошладилар. натижада турли географик шарт-шароитга тушиб қолиб, шу муҳитга хос хўжалик йўналишини олиб борганлар. марказий осиёнинг барча ҳудудида табиий шароит бир хил эмас эди. бу эса хўжалик маданий ривожланишининг нотекис бўлишига олиб келган. неолит даврида жанубий ҳудудлар иссиқ минтақа бўлиб, деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчиликнинг ривожланишига имконият яратган. марказий ва шимолий ҳудудларда овчилик, термачилик, ҳунармандчилик хўжалик йўналишлари мавжуд бўлган. неолит даврида тош болғалар хўжаликда кенг ишлатилган. бу …
2
да, қамиш ва лой ишлатилган. манзил ички қисмида 0,20 см айлана шаклидаги чуқурчалар бўлиб, улар устунлар учун мўлжалланган. чайла ўртасида тўғри бурчакка эга бўлган оташгоҳ жойлашган. ҳар устун атрофида ўчоқ излари жойлашган, чайлада 120–125 киши яшаган. маданий қатламда найза ўқлари, қирғич, пластинка каби меҳнат қуроллари, балиқ, ёввойи чўчқа, қирғовул, сув қушлари суяклари, ўрдак, тоғ ва тошбақа тухумлари пўчоқлари, жийда данаклари топилган. суякларнинг 90% и балиқ суяклари бўлган, айниқса лаққа суяклари кўпчиликни ташкил қилган. бу қабилалар томонидан яратилган маданият тарихда «калтаминор маданияти» номини олди. калтаминорликлар ҳаётида ўзлаштирувчи хўжалик бўлиб, овчилик ва термачилик билан шуғулланганлар. калтаминор маданияти зарафшон воҳасига ҳам тарқалган. қашқадарё ва зарафшон дарёларининг қуйи оқимида катта ва кичик тузкон, гужайли ва мохондарёнинг қуриб қолган ўзанларидан 75 та неолит даври манзиллари топиб ўрганилди. неолит даври манзиллари катта тузкон атрофидан 35та, кичик тузконда эса 3та манзил аниқланди. мохондарё, эчки қирон, қоронғи шўр ва қумсултондан ҳам топилган. дарвозақир-i – катта тузкон кўли яқинида …
3
сопол идишлар парчалари олинган. қоронғишўр жой-макони – катта тузкон кўлидан 100 км шимоли- ғарбдаги шу номдаги кўл атрофида жойлашган. маданий қатламдан 750 та тош ашёлари ва идиш синиқлари топилган. қизилқир-i – бухоро воҳасидаги неолит даври манзили. шу билан бирга шу номдаги устахона ҳам топилди. пайкент маконлари – қашқадарё этакларидаги қумсултон ва пайкент пасттекисликларида топилган. бу манзиллар маданий қатламларидан тош болға, қирғич, тешгич, ўроқ қадамалари ва идиш-товоқ синиқлари топилган. чинкелди жой-макони – қизилқумда топиб ўрганилган бўлиб, манзил зарафшон дарёсининг қуриб қолган ўзани дарёсой соҳилида жойлашган. маданий қатламдан йўнғич, қирғич, тош болға ва бошқа меҳнат қуроллари топилган. шимолий-ғарбий устюрт пасттекислигида ҳам неолит даври манзиллари жойлашган. булар жайронқудуқ ва айдобол номидаги маконлар эди. бу жой–маконлар маданий қатламларидан парраклар, тешгич, қирғичлар, ўқ учлари, идишлар парчалари олинган. неолит даврига оид шуманай ҳудудида касанжол қабристони топиб ўрганилди. қабрда одам суяклари, унинг атрофидан эса денгиз чиғаноғидан ишланган мунчоқ, охра қолдиқлари, ўткир учли пайкон, чиғаноқдан ясалган санчқи, сопол …
4
ирғич, кесгичлар, рандалар, геометрик қуроллар олинган. шундай қилиб, турон заминида неолит даври қабилалари иқтисодиётида чорвачилик хўжалиги устун бўлган, уй-жойлар тузилиши оддий ертўла шаклида бўлган, уруғчилик жамоаси равнақ топган давр эди. қабилалар ўртасида қарама-қаршиликлар мавжуд эмас эди. инсоният тарихий тараққиётга хос бўлган хўжалик фаолиятини олиб бориб, янги жамият сари қадам ташлади, бу бронза даври эди. туркманистон республикаси ҳудудида неолит даври манзиллари жебел ғор-манзили маданий қатламидан ёрматошлар, қирғичлар, тарашлагич, балиқ суяклари олинган. жойтун – очиқ шаклдаги манзил бўлиб, ашхабоддан 25 км шимолий томондаги тепаликка қурилган. манзилда 30та уй-хоналари ўрганилган бўлиб, уларнинг майдони 25–30 кв. м, пахсадан қурилган, пахса лойга сомон қўшилган. уй хоналари деворлари гувалакдан тикланган, ҳар уйда 5-6 киши яшаган, жами аҳоли 320 киши бўлган. жойтун ёдгорлигидан буғдой, арпа қолдиқлари, тош болғалар, ўроқлар, қирғичлар, камон ўқлари олинган. қадаматепа – кахка тумани ҳудудидаги чаач қишлоғи ҳудудида жойлашган. маданий қатламдан жойтун меҳнат қуролларига ўхшаш ашёлар топилган. сопол идишлардан косалар, тоғорачалар ҳам олинган. чопонтепа, …
5
ликда тутковул қишлоғи ҳудудида жойлашган. манзил кўп қатламли бўлиб, улардан 40 мингга яқин тош қуроллар ва идиш-товоқ парчалари топилган. шундай қилиб, ўрта осиёдаги мустақил давлатларда неолит даври манзиллари кенг суратда ўрганилган. табиий шароитга хос хўжалик йўналиши мавжуд бўлган, бу хослик меҳнат қуролларида, уй-жой қурилишида намоён бўлган. шимолий ҳудуд хўжалиги термачилик овчилик чорвачилик ҳунармандчилик ўзлаштирувчи хўжалик жанубий ҳудуд хўжалиги деҳқончилик ҳунармандчилик ва чорвачилик уй-жой курилиши, пахса, гувалак, сомон ишлаб чиқарувчи хўжалик неолит даври меҳнат қуроллари тошболта, теша, кесгич, тешгич, майда меҳнат қуроллари, бигиз, тош пичоқ, игна, пластинкалар, ўроқ-рапунлар неолит даври ҳайвонлари жайрон, ёввойи чўчқа, буғу сайғоқ, ёввойи от ва х. марказий осиё ва шарқ ҳудуди неолит даврида турон олд осиё кичик осиё туркманистон тожикистон дарвозақир калтаминор иерихон тел-ес-саван чатал-гуюк хаджилар жойтун чақмоқли хисор дарвозақир маконидан топилган неолит даври тош қуроллар» (бухоро вилояти қоракўл тумани). * адабиётлар рўйхати 1. толстов с.п. древний хорезм. -м., наука, 1948. 2. толстов с.п. по древним делтам …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"урта осиёда неолит даври ёдгорликлари" haqida

1402650834_42948.doc www.arxiv.uz ўрта осиёда неолит даври ёдгорликлари режа: 1. неолит даври умумий тавсифи. ишлаб чиқарувчи хўжалик шаклининг шаклланиши ва тараққиёти. 2. жойтун маданияти. 3. калтаминор доирасидаги маданиятлар. 4. ҳисор маданий-тарихий бирлиги. 5. ўрта осиёнинг неолит даври қабилалари моддий маданияти ва хўжалиги. неолит даврида ишлаб чиқаришга асосланган кўп тармоқли хўжалик соҳалари мавжуд бўлган. тарихий тараққиёт ва ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши юз берди, натижада янги ҳудудлар ўзлаштирилди. деҳқончилик, чорвачилик хўжаликлари кириб келди, овчилик ва термачилик хўжалиги ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. инсонлар янги ҳудудларни ўзлаштириб, шу ерларда жойлаша бошладилар. натижада турли географик шарт-шароитга тушиб қолиб, шу муҳитга хос хўжалик йўналишини олиб борганлар...

DOC format, 426,5 KB. "урта осиёда неолит даври ёдгорликлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.