neolit davri arxeologiyasi

PPTX 30 sahifa 3,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 30
презентация powerpoint мавзу: неолит даври археологияси режа: 1. неолит даври умумий хусусияти 2. олд осиё неолит даври археологияси 3. ўрта осиё ишлаб ишлаб чиқарувчи хўжалик шаклидаги маданиятлари. неолит - (юнонча неос, литос-тош) ўзоқ давом тош асрининг сўнгги босқичи. неолит атамасини 1865 йилда инглиз археологи леббок таклифи билан киритилган. неолит бошланишининг асосий аломатларидан бири одамзод ҳайвонларни қўлга ўргатиш ва ўсимликларни маданийлаштиришга ўтишнинг бошланиши. matriarxatning gullab yashnashi табиий шароити қулай бўлган ўлкаларнинг неолит даври хусусиятлари мил. ав.viii-vii минг йилликларда намоён бўлса, бошқа ҳудудларда бу жараён мил.ав. iii/ii минг йилликларда ҳам давом этади. деҳқончилик табиий-географик шароит қулай ва маданийлаштириш учун ўсимликларга бой бўлган ҳудудларда пайдо бўлган. мазкур жараённи инглиз археологи гордон чайлд “неолит инқилоби”, деб атайди. р.брейвуд эса “озиқ-овқат етиштириш инқилоби” номи билан аташни маъқул кўрган. хўжаликнинг деҳқончилик шаклига ўтиш мил.ав. viii минг йилликнинг бошларида яқин шарқ ҳудудида содир бўлади. бу ердаги илк деҳқончилик мезолит даври натуфий маданияти асосида шаклланган қадимги илк деҳқон …
2 / 30
нликларнинг ижтимоий ҳаётида маълум ўзгаришлар содир бўлади. уйлари режалаштириш асосидаги маълум ўлчамда қурилади. тошдан ясалган камон ўқлари, ўроқ қадамалари, пармаловчи қуроллар, кели, дон янчгич, турли рўзғор идишлари ва силлиқланган тош болтачалари аниқланган. суяклардан кесувчи қурол сифатида фойдаланилган. жанубий-ғарбий туркиядаги хожилар ёдгорлигининг неолит даврига оид маданий қатламлари (мил. ав.viii минг йиллик охири-vii минг йиллик бошлари) илк деҳқончилик маданияти ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. кичик осиёда неолит даври ишлаб чиқарувчи хўжалик шакллари чейюнюдепе ёдгорлиги (мил ав. 7250-6750 йиллар) топилмалари орқали тўлиқ номоён бўлишини кузатиш мумкин. аҳоли сунъий қурилган уйларда яшаган. кичик осиёдаги илк деҳқончилик маданиятининг тараққий этган шакли марказий туркиянинг жанубидаги коня водийсидаги чаталхююк ёдгорлигида (мил. ав. vii минг йиллик иккинчи ярми- vi минг йиллик биринчи ярми) аксини топган. бу ерда мазкур даврда 20 дан ортиқ илк 24 деҳқон жамоаларининг кичик қишлоқлари мавжуд бўлиб, улардан йириги чатал хююкнинг майдони 13 га ни ташкил этган. ёдгорликда аниқланган уйлар йирик ўлчамдаги хом ғиштлардан барпо қилинган. …
3 / 30
асосланган жойтун маданиятлари шаклланади. бир томондан туркманистоннинг илк деҳқончилик марказларига яқинлиги сабабли уларнинг маълум таъсири, иккинчи томондан эса, иссиқ ҳароратли табиий-геогарафик шароитнинг мавжудлиги мезолит даври маҳаллий аҳолисининг ишлаб чиқарувчи хўжалик шаклига ўтишлари учун асос бўлган. жойтун маданиятига оид ёдгорликлардан жойтун, чўпонтепа ва тўғалоқтепа ёдгорликларининг қуйи қатлами - илк босқичига, монжуқлитепа, боми, чагиллитепа, гиёвжиктепа, келята ва янги нисо ёдгорликларнинг қуйи қатлами ривожланган босқичига, боми, ярти гумбаз, чагиллитепа ёдгорликларининг юқори қатлами эса сўнгги босқичига оид оид. жойтун маданияти даслабки ўрганилган ёдгорлик номи билан юритилиб, мил. ав. vi минг йилликнинг иккинчи ярмида (радиокарбон 5300±70) туркманистоннинг жанубида копетдоғ тизмалари ёнбағрида шаклланган. бу маданият шунингдек эроннинг шимолий ҳудудларига ҳам тарқалган. жойтун маданияти тараққиёти илк, ривожланган ва сўнгги босқичлардан иборат. жойтуннинг илк босқичида шу номдаги ёдгорлик яхши ўрганилган. у vi-v минг йилликларга манзилгоҳда бетартиб қурилган 30 та уйнинг ўрни очиб ўрганилган. уйлар ясси-қавариқ шаклидаги йирик ғиштлардан илгаридан режалаштириб қурилган бир хонали уйлардан иборат. ягона режага асосланган …
4 / 30
ида шарқий каспий бўйи ва балханбўйи ҳудудларида мезолит даври ўзлаштирувчи хўжалик шаклидаги маданиятнинг давомида чорвачиликга асосланган маданияти жебел маданияти ривожланади. бу маданият нисбатан яхши ўрганилган жебел ёдгорлиги номи билан юритилади. бу ердаги мезолит даврига оид жебел, дамдамчашма 1,2, қайлу, дефичиғаноқ ва бошқа шу турдаги ёдгорликларнинг неолит даврига оид юқори маданий қатламларидан. бу маданият мил. ав. vi-iv минг йилликлар билан саналиб ғорларда ҳаёт бронза даврига қадар сақланиб қолади. тош қуролларига ишлов бериш техникаси юқори чўққисига чиқади. текис томонларга эга призма нуклеуслари ва микролитлар хос. шунингдек, ёрғучоқлар ҳам топиб ўрганилган. қўй ва эчкига тегишли суяк топилмаларининг аксарияти хонакилаштирилган ҳайвонларга тегишли. хоразм, ўзбой, орол бўйи, қуйи зарафшон ҳудудларида хўжаликнинг овчилик ва балиқчилик турларига асосланган калтаминор маданияти кенг тарқалган бўлган. айниқса, амударёнинг қуйи оқими ва хоразм вилоятларидан бу маданиятга оид кўплаб манзилгоҳлар топиб ўрганилган. улардан ёнбошқалъа iv макони археологик жиҳадан яхши ўрганилиб, унда иккита маданий қатлам аниқланган. асосий топилмалар пастги маданий қатламда учрайди. бу …
5 / 30
ида, зарафшон тизмасининг жануби-ғарбий ёнбағирларидаги сазоғонсой атрофида тарқалган. бу маданиятга оид сазағон, жангал ва бошқа ёдгорликлар археолог олим м.жўрақулов ва унинг шогирдлари томонидан ўрганилган. бу ердаги аҳоли мезолитнинг охирларидан бошлаб ҳайвонларни қўлга ўргата бошлаб, неолит даврида чорвачиликга асос солишган. овчилик ва термачилик аҳамиятини сақлаб қолган. тош қуроллари микролитлардан иборат. қўлда қўпол ишланган сопол идишларининг сиртига содда нақшлар берилган. неолит даври сополлари неолит даври тош индустрияси неолит даври тош индустрияси каменные орудия неолита 1- — наконечники стрел; 7 — нож; 8 — рубящее орудие; 9-11 — наконечники; 12-14 — негеомсгрические микролиты (пластинки с ретушью); 15-18 — геометрические микролиты; 19-21 — скребки; 22, 23, 27 — шлифованные топоры из сланца; 24 — кремневый топор; 25, 26— нуклеусы неолит даври тош индустрияси неолит даври тош индустрияси чатал-гуюк неолит даври санъати зараут-сой (узбекистон) неолит даври санъати неолит даври санъати бесов мыс (онежское озеро) неолит даври санъати image1.png image2.png image3.png image4.jpeg image5.png image6.png image7.jpeg image8.jpeg …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 30 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"neolit davri arxeologiyasi" haqida

презентация powerpoint мавзу: неолит даври археологияси режа: 1. неолит даври умумий хусусияти 2. олд осиё неолит даври археологияси 3. ўрта осиё ишлаб ишлаб чиқарувчи хўжалик шаклидаги маданиятлари. неолит - (юнонча неос, литос-тош) ўзоқ давом тош асрининг сўнгги босқичи. неолит атамасини 1865 йилда инглиз археологи леббок таклифи билан киритилган. неолит бошланишининг асосий аломатларидан бири одамзод ҳайвонларни қўлга ўргатиш ва ўсимликларни маданийлаштиришга ўтишнинг бошланиши. matriarxatning gullab yashnashi табиий шароити қулай бўлган ўлкаларнинг неолит даври хусусиятлари мил. ав.viii-vii минг йилликларда намоён бўлса, бошқа ҳудудларда бу жараён мил.ав. iii/ii минг йилликларда ҳам давом этади. деҳқончилик табиий-географик шароит қулай ва маданийлаштириш учун ўсимликларга бой бўлган ҳ...

Bu fayl PPTX formatida 30 sahifadan iborat (3,7 MB). "neolit davri arxeologiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: neolit davri arxeologiyasi PPTX 30 sahifa Bepul yuklash Telegram