дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши

DOC 57,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1698046549.doc дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши режа: 1. дастлабки цивилизацияларнинг ижтимоий-иқтисодий асослари. 2. яқин шарқда деҳқончилик маданиятлари ва ёдгорликлари. 3. шарқий осиё ва ганг водийсида деҳқончилик муаммоси. маданий инқилоб муаммолари. инсоният ибтидоий жамоа даврида узоқ тарихий жараённи босиб ўтди. л.морган таъкидлаганидек, ёввойиликдан оловдан фойдаланиш, кийим-кечак кийиш ва турар жойларни яратиш орқали варварлик босқичига ўтиб, деҳқончилик, чорвачилик, яъни ишлаб чиқаришга асосланган хўжалик турлари орқали цивилизация босқичига ўтади. бу ҳолат неолит даврида юз бериб, инсоният бу даврда тошни йўниш, синдириш техникасидан ташқари силлиқлаш, арралаш ва пармалаш техникасини ҳам ўрганди, сопол ихтиро қилинди. неолит даврида чорвачилик тараққиёти билан ип йигириш ва тўқувчилик йўлга қўйилди. қичитқи ўт, ёввойи наша, дарахт пўстлоғи, зиғир толаси, юнг тўқувчилик материалларини билиб олди. ҳайвонларни қўлга ўргатиш мезолит даврида бошланган бўлсада, бу неолит даврида ягона соҳа чорвачиликни шаклланишига олиб келди. териб-термачлаш орқали деҳқончиликнинг вужудга келиши захира озиқ-овқатнинг пайдо бўлишига замин ҳозирлади. жамиятнинг тараққий этиб бориши билан аста-секин ёзув пайдо бўла бошлади. сўнгги …
2
р маълум бир тизимда шаклланади. бу эса, ўз навбатида деҳқончилик асосларига боғлиқ эди. бу асосдаги илк шаҳарлар месопотамиядаги ур, умма, лагаш, ниппур, эриду, ларса, киш бўлса, мисрда бусирит, ксонс, уауат, мемфис, фива..., финикия ва фаластинда цертхон, дур шаруккин, библ, сидон, аврот, тир... ҳиндистонда моҳенжо даро, чатху даро, хараппа, равалпинди, таксилла...дир. бу шаҳарлар хўжалик тараққиёти ва мулкий тенгсизликнинг вужудга келишидан, серсув дарёларни жиловлаш, ташқи душмандан ўзини муҳофаза қилиш сабабларидан шаклландилар. қадимги шаҳарлар қиёфаси ўша даврлардаёқ икки қисмга бўлинганлигини кўрсатади. масалан: мил. авв.2800 йилликка оид афсоналарда гилгамиш урук ва куллаб ҳокими сифатида тилга олинади. демак, куллаб урук шаҳрининг аристократлар яшайдиган қисми. бу юқоридаги фикримиз тасдиғи бўлиб ҳисобланади. илк цивилизацияларда ҳашаматли қурилишлар алоҳида аҳамиятга эгадир. қадимги дунёнинг эҳромлар, иерихон, осма боғлар, баҳайбат ҳайкалу, деворлари ҳукмдорларнинг оддий инсон эмас илоҳий зот эканлигига ишора бўлиши лозим эди. ҳашаматли биноларга қўплаб қўл кучи ва узоқ йиллар сарф этилар эди. неолит замонида чорвачилик, деҳқончилик, ҳунармандчилик соҳаларининг вужудга …
3
бу маданият аҳолиси асосан буғдой ва арпа экиб тирикчилик қилган. ғалла омборининг мавжудлиги жамоа (ёки давлат) захирасининг маълум бир тизим томонидан бошқарилишини англатади. уйлар тош пойдеворли бўлиб, девор лой пахса билан тикланган. уйларнинг аксарияти бир хонали 4-5 диаметрли айлана шаклга эга. мудофаа деворларининг эни 1,64 метрни, баландлиги 3,9 метрни ташкил этади. шунингдек, 5 метрли минора қазиб ўрганилган. иордан дарёсининг шимолидаги бу шаҳар аҳолиси савдо-сотиқ билан ҳам шуғулланган деган фикрлар мавжуд. мил.авв.viii-vii минг йилликларга оид чейюню ва чаталгуюк ёдгорликлари жанубий-шарқий кичик осиё ҳудудида жойлашган бўлиб, бу ёдгорликларда деҳқончилик маданиятининг илк излари инсон хўжалик фаолиятида уй ҳайвонларининг роли ошиб бораётганини кўрсатади. чатал гуюк майдони 13 гектарни ташкил этиб, уйлар тўртбурчак, ғишт ва тошдан қурилган. уйга томдан кирилиб, томга зиналар орқали чиқилган. уйларда махсус қувурлар ҳавони тозалаб турган. чатал гуюкликлар буғдой, арпа, нўхат, мурч каби ўсимликлар етиштирганлар. шунингдек, чорвачилик, овчилик, балиқчилик билан ҳам шуғулланган л ар. чатал гуюкда кўплаб шифобахш ўсимликларнинг уруғлари топилган …
4
р топилган. жойтунликлар деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланганлар. чорва молларидан қорамол, қўй ва эчки боққанлар. мил.авв. vii-vi минг йилликларда вужудга келган месопотамиянинг жармо, эрон ва месопотамия оралиғидаги эроннинг шимолий-ғарбида загрос маданияти ҳам инсоннинг ўзлаштирма хўжаликдан ишлаб чиқарувчи хўжалик (деҳқончилик, ҳунармандчилик) турларига ўтиб бораётгани кўрсатади. загрос маданиятида сопол идишларга қизил бўёқ берилиб, содда геометрик белгилар чиза бошлаганлар. 3. шарқий осиё, жумладан, ҳиндистонда мил.авв. iii-ii минг йилликларда деҳқончилик тараққий этиб, сулаймон тоғларида дунёдаги илк буғдойнинг хонакилаштирилганлиги археологик маълумотларда ўз аксини топган. ҳинд дарёси водийсидаги кенг далаларда буғдой, арпа, нўхат, қовун етиштирилган. бироз кейинроқ эса, мато тўқиш учун пахта ҳам етиштирила бошланган. хурмочилик ҳам тараққий этган. ерлар омочда ишланиб, ўрим вақтида мис ўроқлар ишлатилган. хараппа харобаларидан топилган йирик омборлар бошқарув тартибларининг мавжудлигидан далолат беради. қадимги ҳинд цивилизациясининг моҳенжо даро (ўликлар водийси), хароппа каби катта шаҳарлари улардаги архитектура, шаҳарсозлик анъаналарининг ўзига хослиги, ёзув мавжудлиги, ибодатхоналар бу ерда ҳам орийлар келмасидан давлат ва маданият гуллаб яшнаганлигини …
5
ор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси. 2017 йил 7-февраль. пф 4947-сонли фармон. //халқ сўзи, 28-сон, 2017 йил, 8 февраль. 3. мирзиёев ш.м. таныидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. - т.: ўзбекистон, 2017. - 104 б. 4. эшов б. цивилизация тизимида илк шаҳарлар. тошкент, 2005. 5. островский а.в. история цивилизаций. санкт-петербург. 2000 6. яковец ю.в. история цивилизаций. м., 1997. 7. “древние цивилизации”. под общей редакцией бангарда-левина г. м. м., 1989. 8. “древнеиндийская философия. начальный период” м., 1963. 9. “мифология древнего мира”. м., 1977. 10. крамер с. “история начинается в шумере”. м., 1991. 11. ғуломов х.ғ., татибоев а.с. “ўрта осиё ва жахон тарихи”. т., 1993.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши" haqida

1698046549.doc дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши режа: 1. дастлабки цивилизацияларнинг ижтимоий-иқтисодий асослари. 2. яқин шарқда деҳқончилик маданиятлари ва ёдгорликлари. 3. шарқий осиё ва ганг водийсида деҳқончилик муаммоси. маданий инқилоб муаммолари. инсоният ибтидоий жамоа даврида узоқ тарихий жараённи босиб ўтди. л.морган таъкидлаганидек, ёввойиликдан оловдан фойдаланиш, кийим-кечак кийиш ва турар жойларни яратиш орқали варварлик босқичига ўтиб, деҳқончилик, чорвачилик, яъни ишлаб чиқаришга асосланган хўжалик турлари орқали цивилизация босқичига ўтади. бу ҳолат неолит даврида юз бериб, инсоният бу даврда тошни йўниш, синдириш техникасидан ташқари силлиқлаш, арралаш ва пармалаш техникасини ҳам ўрганди, сопол ихтиро қилинди. неолит даврида чорвачилик тараққиёти билан ип йигириш ...

DOC format, 57,0 KB. "дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.