ёзма манбалар тарихидан

DOC 117,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402660388_42976.doc ёзма манбалар тарихидан www.arxiv.uz ёзма манбалар тарихидан режа: 1. ёзув тарихи ва қўлёзма манбалар. палеография. 2. турли ёзувда ва даврларда юзага келган манбаларга обзор 3.туркий адабиётнинг энг қадимги манбалари ёзув нутқ билан бир қаторда иккинчи алоқа воситаси ҳисобланади. маълумки, ёзувларнинг энг қадимийси пиктографик ёзувдир. улар тоғ қояларида, ғор деворларида учрайди. бу ёзув белгилари махсус товуш ифодаламай, воқеани яхлит ҳолда билдиради. тошдан кейин бигиз, бамбук, тери, папирус, қоғоз, сиёҳлар каби ёзув ашёлари юзага кела бошлагач, айрим расмларининг ўзлари ифодалаган нарсага ўхшашлиги аста-секин йўқола боради. ниҳоят, ёзув айрим сўзларни билдирадиган алоҳида белгилардан иборат бўлиб қолди. бу иероглифик ёзувдир. бундай ёзув энг аввал хитой билан мисрда пайдо бўлган. бу ёзув алифбе ёзувининг яратилиши учун замин тайёрлаб берди. унинг асосида кейинроқ япон фонетик бўғинли (силлабик) ва корейс фонетик (алифбо) ёзуви юзага келди. қадимги миср иероглифик ёзуви кейинчалик (эр. ав. 4-минг йиллик) алоҳида бўғин ва нутқ товушларини ифодалайдиган бўлди. худди шу даврларда пиктографик ёзувдан …
2
бошларида араб ёзувининг яратилишига асос бўлган. «ислом дини пайдо бўлгунга қадар араб қабилалари, гарчи асрлар давомида ёзув маданияти юксак даражада тараққий этган халқлар билан қўшни бўлиб, ёнма-ён яшаб келган бўлсалар-да, ўз ёзувларига эга бўлмаганлар. оромей-сурия ёзувининг араб тилига мослаштирилган варианти юзага келган (холидов а.б. книжная кулüтура, с. 215). *** ёзувнинг пайдо бўлиши тарихи, тарихий тараққиёт босқичлари, ҳарф ёзув белгиларининг ўзгариб бориши филологияда алоҳида бир фан сифатида палеография ўрганади. бу фан яна қўшимча равишда китоб ва қўлёзмаларни безаш ва ясаш—китобат санъатини ҳам, қадимги ёзув ёдгорликларининг материаллари, қуроллари, ёзув билан алоқадор безаклар ва ҳ.к. ларни ҳам тадқиқ этади. палеографиянинг энг кенг тадқиқ соҳаси қўлёзмалар билан боғлиқ. бунда биринчи навбатда ёдгорликнинг яратилиш вақти, жойи, кейин муаллифи аниқланади. ундан кейин матнни тўғри ўқишга киришилади. буларни аниқлашда ёдгорликнинг яратилиш вақтидаги ёзувнинг хили (жумладан, марказий осиё ҳудудида турли даврларда руний, сўғд, уйғур, хоразм, тоҳар, араб ёзувлари бўлганлиги), имло, қоғоз, сиёҳ тури, хаттотлик, рассомлик, саҳҳофлик усуллари эътиборга …
3
а ва қайси даврларда қўлланилганини эслаб кўришнинг ўзи кифоя. бунинг устига бир пайтнинг ўзида қўлланилган турли ёзувларнинг ўзига хос вазифалари бўлгани кузатилади. жумладан, араб тилидаги илмий асарларга кўпроқ насх хати, форсийдаги адабий-тарихий асарларга настаълиқ хати лозим кўрилган. форсий ва туркий матн ичидаги арабий иқтибослар учун насх хати маъқул ҳисобланган. оромей—сурия ёзуви негзида авеста, хоразмий, сўғд, кушон, руний, уйғур ёзувлари вужудга келди. 1. авеста ёзуви. бу ёзув эрамиздан 2000 йил аввал юзага кела бошлаган ва оғзаки тарзда сақланиб келган зардуштийлик динининг муқаддас китобидир. бу дин эрон, озарбайжон ва марказий осиё халқлари орасида исломгача асосий диний эътиқод сифатида кенг тарқалган эди. «авеста» китоби эронда сосонийлардан анушервон (хусрав i) даврида (531–578) ёзув маданиятининг яхши ривожланган бир пайтда хатга туширилди. бу даврда сосонийларда паҳлавий ёзуви, оромий-сурия ёзуви кенг расм бўлган бўлса ҳам, «авеста» китобидаги диний аҳкомларнинг қироатини ўрнига қўйиб ўқилиши талабига жавоб бериши учун «авеста» тили фонетикасини яхши ифодалай оладиган махсус ёзув ишлаб чиқилган. …
4
20—25 орасида фарқланиб туради. сўғд ёзуви фақат ундош товушларнигина ифодалаган. унли товушлар ёзувда ифода этилмаган. а, е, у унлилари ундошлар ёрдамида берилган. бу ёзувнинг милод бошларига оид энг қадимги намунаси самарқанд яқинидаги fолий барзу деган жойдан топилган. бу ёзувнинг энг сўнгги ёдгорлиги ix аср бошларга оид. бу ёдгорликнинг кўпчилиги шинжондан топилган. шулардан бири 808—821 йиллар ҳукмронлик қилган хоқон шарафига битилган қабр тоши ёзувидир (тошга сўғд, туркий ва хитой тилида ёзилган) . булар қаторида «каван китоблари» деб аталган ҳамда «калила димна» асосида яратилган ибратомуз ҳикоя ва масаллардан иборат ёдгорлик ҳам бор. 4. кушон ёзуви. сўғд ёзуви билан олдинма-кейин пайдо бўлган ёзувдир. эр. ав. i —милоднинг iii асрида марказий осиё, афғонистон, ҳиндистоннинг турли вилоятларини бирлаштирган кушон подшоҳлиги даврларида кенг қўлланилган ёзув. танга ва зеб-зийнатларда сақланиб қолган. марказий осиёда бу подшоҳлик даврида ҳиндларнинг кҳароштий ёзуви ҳам қўлланилгани маълум. 5. рун ёзуви (дулбаржин). эрамизнинг биринчи асрларидан туркий ёзув сифатида вужудга келди. ўрхун-энасой битиклари шу …
5
б келинган. xiv—xv асрларда темурийлар саройларида қисман бўлса-да шу ёзувдан фойдаланишган (беляев уни мўғул ёзуви дейди). бу ёзувда xv асрда (еттисувда) кўчирилган «ўғузнома» достони бор. бу ёзувда «қутадғу билиг» нинг вена нусхаси, аҳмад югнакийнинг «ҳибатул ҳақойиқ» асари, хоразмийнинг «муҳаббатнома»си, «ўғузнома», «мерожнома»лар сақланиб қолган. тўхтамиш ва тумур қутлуғларнинг ҳам ёрлиқлари уйғур ёзувида битилган. бу ёзувга маҳмуд кошғарий турк ёзуви деб таъриф беради ва унинг алифбосини қуйидагича тавсиф этади: «турк тилларида ишлатиладиган ҳарфларнинг ҳаммаси 18 та асосий ўзак ҳарфдан иборат. улардан ташқари 7 та тармоқ ҳарф бўлиб, улар ёзувда акс этмаган, бироқ сўзлар улардан ҳоли бўлмайди». уйғур ёзуви сўғд ёзувидан, сўғд ёзуви оромей ёзувидан пайдо бўлгани учун у ўрхун ёзувига нисбатан туркий тилларнинг фонетик хусусиятини яхши ифодалай олмайди. уйғур ёзуви ўнгдан чапга, ҳарфлар бир-бирига икки ёки бир ёндан қўшиб ёзилади. шунинг учун ҳар бир ҳарф уч элементдан иборат. i асосий элемент бўлиб, у ҳарфнинг ҳамма кўринишларида ҳам сақланади ва товушни шу элемент …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ёзма манбалар тарихидан" haqida

1402660388_42976.doc ёзма манбалар тарихидан www.arxiv.uz ёзма манбалар тарихидан режа: 1. ёзув тарихи ва қўлёзма манбалар. палеография. 2. турли ёзувда ва даврларда юзага келган манбаларга обзор 3.туркий адабиётнинг энг қадимги манбалари ёзув нутқ билан бир қаторда иккинчи алоқа воситаси ҳисобланади. маълумки, ёзувларнинг энг қадимийси пиктографик ёзувдир. улар тоғ қояларида, ғор деворларида учрайди. бу ёзув белгилари махсус товуш ифодаламай, воқеани яхлит ҳолда билдиради. тошдан кейин бигиз, бамбук, тери, папирус, қоғоз, сиёҳлар каби ёзув ашёлари юзага кела бошлагач, айрим расмларининг ўзлари ифодалаган нарсага ўхшашлиги аста-секин йўқола боради. ниҳоят, ёзув айрим сўзларни билдирадиган алоҳида белгилардан иборат бўлиб қолди. бу иероглифик ёзувдир. бундай ёзув энг аввал хитой билан мисрд...

DOC format, 117,5 KB. "ёзма манбалар тарихидан"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ёзма манбалар тарихидан DOC Bepul yuklash Telegram