шимолий қора денгиз бўйларидаги юнон шаҳар-давлатлари

DOC 47,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1353506214_40086.doc шимолий қора денгиз бўйларидаги юнон шаҳар-давлатлари www.arxiv.uz режа: 1. шимолий қора денгиз бўйларидаги маҳаллий халқлар. юнон мустамлакачилиги. 2. боспор подшолиги. 3. скиф подшолиги. ольвия, херсонес ва танаис. шимолий қора денгизи бўйлари унумдор ер ва савдо-сотиқ учун қулай бўлиб, қадим замонларда турли қабила ва халқлар яшаганлар. унинг ғарбида ва қисман қримда скифлар, қримда таврлар, дон ва кубанда меотлар, шимолий кавказда синдлар, қавказортида колхлар, абазглар яшаганлар. бу халқлар дастлаб уруғдошлик тузумида яшаганлар, сўнгра бу тузум бузилиб синфий муносабатлар шаклланган. скифлар, синдлар ва колхлар юнон мустамлакачилиги даврида ўз давлатларини тузганлар, меотлар ва таврлар эса давлатларини туза олмаганлар. шимолий қора денгиз бўйлари тарихига оид манбалар - қадимги муаллифларнинг асарлари ва турли хилдаги бошқа ёзувларда мавжуд. шунингдек мифлар (афсоналар)да ҳам қимматли маълумотлар учрайди. милоддан аввалги vi-v асрларда яшаган милетлик гекатийдан бошлаб юнон муаллифлари шимолий қора денгиз бўйлари ва кавказ ҳақида ёзганлар. айниқса, геродот, страбон ва птолемей асарларида қимматли маълумотлар мавжуд. шимолий қора денгизи бўйларида …
2
тини юзага келтирганлар. юнонистон ва унинг мустамлакалари учун хавфли, эрон билан урушлар бораётган бир замонда мустамлакалар ўзларининг ички мустақилликларини сақлаганлари ҳолда бирлашганлар. дастлаб боспорни тиранлар идора қилган, кейинроқ улар подшо бўлганлар. милоддан аввалги v асрда пантикапей гарчи афинани ғалла билан таъминлаб турган бўлса-да, лекин ҳали катта иқтисодий равнаққа эришмаган эди. милоддан аввалги vi асрдан бошлаб, кумуш тангалар зарб қилган пантикапей иқтисодий мустақил бўлганлигини билдирар эди. милоддан аввалги vi асрдан эътиборан боспорликларнинг ҳарбий юриш ва истилочиликлари бошланиб, нимфей ва феодосияни босиб оладилар. синдикани забт этиш бошланади. давлатни милоддан аввалги v асрда археанактийларнинг юнон сулоласи, милоддан аввалги v аср охиридан бошлаб спартокийлар сулоласи подшолари идора қилган. милоддан аввалги iv-iii асрларда қишлоқ хўжалиги ривожланган. қримнинг текислик қисмида ҳамда шимолий кавказдаги синдика ерларида дон экинлари, асосан буғдой етиштирилиб, ўз эҳтиёжини қондириб, ҳатто афинага ҳам ғалла етказиб берган. бу ҳақда демосфен хабар беради. дон экинларидан ташқари мўл-кўл мева дарахтлари ва токзорлар булганлиги ҳақида эса страбон …
3
ярим ороли, қрим ярим оролининг бутун шарқий қисми ҳудудлари кирган. милоддан аввалги ii асрда боспор тушкунликка туша бошлаган. /алла савдоси деярли тўхтаган. четдан ҳатто ўрта денгизнинг атрофидаги барча мамлакатлар ҳам бу замонда мисрдан ғалла келтира бошланган (полибий). боспорнинг сиёсий ва иқтисодий тушкунлигининг сабаби маҳаллий қабилаларнинг фаоллашиб, боспордан ажралиб чиқиб, ҳатто унга ҳужум ҳам қилишларида эди. бу хавфни олдини олиш учун подшо перисад понт подшоси митридат vi евпатордан ёрдам сўраганлиги учун савмак бошчилигида скиф қуллар қўзғолони кўтарилади. қўзғолончилар милоддан аввалги 107 йилда перисадни ўлдириб, савмакни подшо деб эълон қиладилар. унинг бир йилча подшолигидан сўнг митридат қўзғолонни бостириб, боспорни ҳам ўзига қўшиб олган. қримда боспор подшолиги билан бир қаторда кучли скиф подшолиги ҳам мавжуд эди. давлатнинг бош шаҳри скиф неаполи эди. бу давлат милоддан аввалги ii асрда равнақ топган. подшо скилур ва унинг ўғли палак атоқли ҳукмдорлар эдилар. шу замонда скиф подшолиги херсонесга ҳужум қилиб, боспор давлати учун хавфли рақибга айланган. шимолий …
4
улланишган. херсонес ҳам ольвия сингари авал соф юнонча қиёфада бўлсган. унинг атрофларида тавр қабилалари яшаб, улар аста-секин шаҳарга кириб яшай бошлаганлар, иқтисодий-сиёсий ва маданий ҳаётга таъсир кўрсатганлар. дин ва маъбудларга сиғиниш соҳасида таврларнинг таъсири катта бўлган. херсонеснинг асосий маъбудаси дева аслида маҳаллий тавралар маъбуди эди. давлат милоддан аввалги iv асрда равнақ топган. милоддан аввалги ii асрда эса унга скиф подшолиги ҳужум қилган. шу замонда у боспор давлати таркибида эди. милоддан аввалги i асрда юлий цезарь херсонесга элевтерия - тўла мустақиллик инъом этган. танаис юнонларнинг энг шимолий колонияси бўлиб, дон дарёси қуйиладиган ерда жойлашган эди. уни милоддан аввалги iii асрда боспорликлар барпо этган эди. кейинчалик танаис мустақилликка эришди. шаҳар атрофларида маҳаллий халқлар меотлар яшарди. шу туфайли танаис аҳолиси дастлабки пайтларданоқ маҳаллий тус олган эди. милоддан аввалги i асрда уни боспор қўшинлари вайрон қилди. лекин тез орада қайта тикланган. милоддан аввалги ii-i асрлар танаиснинг равнақ топган даври бўлиб, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ва …
5
шимолий қора денгиз бўйларидаги юнон шаҳар-давлатлари - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"шимолий қора денгиз бўйларидаги юнон шаҳар-давлатлари" haqida

1353506214_40086.doc шимолий қора денгиз бўйларидаги юнон шаҳар-давлатлари www.arxiv.uz режа: 1. шимолий қора денгиз бўйларидаги маҳаллий халқлар. юнон мустамлакачилиги. 2. боспор подшолиги. 3. скиф подшолиги. ольвия, херсонес ва танаис. шимолий қора денгизи бўйлари унумдор ер ва савдо-сотиқ учун қулай бўлиб, қадим замонларда турли қабила ва халқлар яшаганлар. унинг ғарбида ва қисман қримда скифлар, қримда таврлар, дон ва кубанда меотлар, шимолий кавказда синдлар, қавказортида колхлар, абазглар яшаганлар. бу халқлар дастлаб уруғдошлик тузумида яшаганлар, сўнгра бу тузум бузилиб синфий муносабатлар шаклланган. скифлар, синдлар ва колхлар юнон мустамлакачилиги даврида ўз давлатларини тузганлар, меотлар ва таврлар эса давлатларини туза олмаганлар. шимолий қора денгиз бўйлари тарихига оид манб...

DOC format, 47,5 KB. "шимолий қора денгиз бўйларидаги юнон шаҳар-давлатлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.