диний экстремизм ва фундаментализм

DOC 157,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1353416372_39996.doc www.arxiv.uz режа: 1. диний фундаментализм, экстремизм ва фанатизм тушунчаларининг таҳлили. 2. ўзбекистон республикасининг конституциясида миллий ва диний рухдаги сиёсий партиялар тузишнинг тақиқланиши. 3. ваҳҳобийлик ва бошқа диний экстремистик ҳаракатлар, унинг ижтимоий-сиёсий ғоялари, мақсадлари, кўринишлари 4. ўзбекистонда ақидапарастликнинг ўзига хос кўринишда намоён бўлиши. диний фундаментализм, экстремизм ва фанатизм тушунчаларининг таҳлили диний экстремизм-муайян диний конфессия ва ташкилотлардаги ашаддий мутаассиб, фанатик унсурларнинг фаолияти мафкураси. фанатизм ўз ақидасининг шак-шубҳасиз тўғрилигига ишониб, бошқа фирқа ва мазҳабларни бутунлай рад этган ҳолда уларни тан олмаслик, балки уларни диний асосларни бузушда айблаб, уларга қарши уруш очишга олиб борадиган омиллардандир. диний фанатизм диний экстремизм ва терроризмга замин тайёрлайди. ислом модернизми-ислом диний ва ижтимоий таълимотини янги замон шароитларига мувофиқлаштириш, ислом динининг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий муаммоларга таалуқли ақидаларини янгича талқин этиш, хўжалик ҳаётини тартибга солиш ва ислом принциплари асосида янги тараққиёт моделларини ишлаб чиқишини ислом модернизми ўз олдига асосий мақсад қилиб олади. кенг маънода-ислом модернизми ҳозирги ижтимоий ҳаёт ва илмий-техника …
2
и, уларни бир-биридан ажратиш мумкин эмас деган консепцияни илгари сурадилар ислом фундаментализми. и.каримов “ўзбекистон xxi аср бўсағасида; хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” деган чуқур мазмунли китобининг “диний экстремизм ва фундаментализм” номли бўлимида мазкур муаммо сарлавҳасидаги масала ҳам батафсил ёритилган. ҳақиқатан ҳам диний фундаментализмнинг келиб чиқиши ўзининг узоқ тарихига эга бўлса-да, бу жараённинг жонланиши xx асрнинг охирги чорагида юз берган эди. ҳўш, диний фундаментализм, шу жумладан ислом фундамен-тализми ва унинг келиб чиқиши, моҳияти деганда нимани тушунмоқ керак? бу саволга қисқа жавоб қуйидагилардан иборат: фундаментализм тушунчасининг асл келиб чиқиш илдизини республикамиз олимларидан проф. ҳ. кароматов ўзининг “фунда-ментализм ёҳуд тўқликка шўхлик” деган мақоласида жуда ўринли далиллар билан асослаб берган. бу олимнинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда фундаментализм деганда аксарият ҳолларда ислом фундамен-тализми назарда тутиляпти. “аслида,-деб ёзган эди у, -фундаментализм 20 асрда христиан “модернизми”нинг ривожига қарши вужудга келган ўзига хос христиан оқимига берилган номдир. мазкур модернизм турли соҳаларда акс таъсир туғдириб, америка қўшма штатларида …
3
ш йўлига ўтган эдилар. натижада асримизнинг 80-90 йилларида уларда юз берган ижтимоий-иқтисодий силжишлар негизида бутун дунёда диний омил, айниқса ислом омили фаоллашган эди. бу даврда икки бир-бирига зид майл дунёга келган эди. бир томондан, бутун дунёда диний эътиқоднинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётдаги мавқеи тиклана бошлаган эди; иккинчи томондан бу майлга қарши мафкураларга мойиллик шаклланган эди: бу икки майл орасида зиддиятлар юзага келган эди. мазкур ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий зиддиятлар асосида “ислом омили”, “ислом уйғониши”, “ислом феномени”, ислом фундаментализми деган атамалар, “исломлаштириш”, “сиёсийлашти-рилган ислом” каби тушунчалар ва улар байроғи остида турли оқимлар пайдо бўлди. булар қаторига “мусулмон биродарлари”, “хизбуллох”, “ваҳобийлик” “ҳезби исломия” каби ўнлаб ташкилот, партия, уюшмалар кирарди. булар экстремистик, террористик хусусият касб этган эди. ваҳҳобийлар фундаментализмда, бинобарин, ақидапарастликда ибн ҳанбал таълимотидан ҳам сўллашиб, мақсад ва таълимотлари ўтмаган ҳудудларда куч, ҳатто қилич ишлатишга жаҳду-жадал қилганлар. уларнинг таълимотича пайғамбар, мусулмон оламининг азизлари қабрларини зиёрат қилиш бидъат ҳисобланган, фақат оллоҳга сиғиниш фарздир …
4
га мазҳаб ва ҳаракатлар устидан ҳарбий ва мафкуравий жиҳатлардан тез, осон ғалаба қилиб, бутун арабистон ярим .оролига тарқалганлар, ҳокимиятни қўлга олганлар. ойбек ҳамдамовнинг “эзгуликка чоғланмаган мусулмон эмас” деган мақоласида қайд қилганидек, “ваҳҳобийлар ўтган асрда ҳокимият тепасига келиш учун 3000 одамни каъбанинг олдида шаҳид қилганлар” . бундай ёвузликлар ҳақида тарих тажрибасидан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. хулоса шуки, фундаментализм ҳаракати ханбалия мазҳаби доирасидан келиб чиққан ва турли кўринишда ривожланган. 2.ваҳҳобийлик ва бошқа диний экстремистик ҳаракатлар, унинг ижтимоий-сиёсий ғоялари, мақсадлари, кўринишлари. маълумки, сунизм оқимида фақат 4 мазҳаб мусулмон фақиҳ-лари, муфассирлари, муҳаддислари, энг нуфузли уламолари эътироф қилган мазҳаб деб ҳисобланади. булар ханафия, моликия, шофиийя, ханбалия бўлиб, уларнинг ичида энг кенг тарқалгани ханафия мазҳабидир. олимларимизнинг фикрича, дунёда 1,2 миллиард мусул-мон аҳолиси бўлиб, шундан 92,5 фоизини суннийлар ташкил этади. жами суннийлардан ханафийлар 47 фоиз, шофиийлар 27 фоиз, молийкийлар 17 фоиз ва ханабийлар 1,5 фоизни ташкил этади. қолган 7,5 фоизи шиалар, ибодийлар ва хорижийлардан иборат. исломнинг 14 …
5
аҳҳобийлик ҳаракати ҳозирги саудия арабистони ҳудудида, viii асрда, шу мақсадда вужудга келган. унинг ғоявий асосини исломнинг дастлабки ҳолатига қайтишни мақсад қилиб олган ақидапарастлик ташкил қилади; сиёсий сифатини жамиятнинг маънавий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ҳаётини шу ақидапарастлик асосига қурилган сиёсий тузумни барпо қилиш ғояси ташкил қилади. асримизнинг бошларида ташкил топган хорижий мусулмон давлатларида юзага келган бундай диний оқим, ташкилот, партиялар эса ўз олдига асосан миллий мустақилликка эришиш вазифасини қўйганлар. аммо исломдаги бундай оқимларнинг деярли барчаси ҳам бу ҳаракатларга восита деб қарамасдан, охирги мақсад деб қараганлари учун ё муваффақиятсизликка учраганлар, ё муайян бир даражадаги салбий оқибатларга олиб келганлар. ўрта асрлар тарихи шуни кўрсатдики, бу ҳаракатларнинг аксарияти фақат хаёлдагина (утопия) бўлиб қолган; айрим ҳолларда эса бутун бир мамлакатлар ва халқлар ўртасида даҳшатли, беқиёс бўлган қонли урушларга олиб келган. масалан, хvi асрда бошланган шиизм (сафавийлик) ва суннизм (шайбонийлар) ўртасидаги гўё ҳақиқий дин учун кураш ниқобидаги урушлар бутун бир хуросон ва мовароуннаҳр ўлкаларини бир неча аср …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"диний экстремизм ва фундаментализм" haqida

1353416372_39996.doc www.arxiv.uz режа: 1. диний фундаментализм, экстремизм ва фанатизм тушунчаларининг таҳлили. 2. ўзбекистон республикасининг конституциясида миллий ва диний рухдаги сиёсий партиялар тузишнинг тақиқланиши. 3. ваҳҳобийлик ва бошқа диний экстремистик ҳаракатлар, унинг ижтимоий-сиёсий ғоялари, мақсадлари, кўринишлари 4. ўзбекистонда ақидапарастликнинг ўзига хос кўринишда намоён бўлиши. диний фундаментализм, экстремизм ва фанатизм тушунчаларининг таҳлили диний экстремизм-муайян диний конфессия ва ташкилотлардаги ашаддий мутаассиб, фанатик унсурларнинг фаолияти мафкураси. фанатизм ўз ақидасининг шак-шубҳасиз тўғрилигига ишониб, бошқа фирқа ва мазҳабларни бутунлай рад этган ҳолда уларни тан олмаслик, балки уларни диний асосларни бузушда айблаб, уларга қарши уруш очишга олиб бор...

DOC format, 157,5 KB. "диний экстремизм ва фундаментализм"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.