ўзбекистон ривожига таҳдид солаётган ғайриқонуний диний оқим ва террорчилик ташкилотлари. тариқатчилик, аслият ва моҳият

DOC 620,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
ривожига таҳдид солаётган ғайри.doc мустақилликка эришгач ўзбекистонда пайдо бўлган диний экстремистик оқим ва террорчи ташкилотлар page 17 ўзбекистон ривожига таҳдид солаётган ғайриқонуний диний оқим ва террорчилик ташкилотлари. тариқатчилик, аслият ва моҳият «яшаб турган жойдаги осойишталик учун ҳар бир раҳбар, ҳар бир фуқаро, бутун жамоатчилик масъулдир. ичимиздан чиққан ақли қусурлар, қалби мажруҳлар бўлмаса, бизни четдан келиб ҳеч ким енга олмайди» и.каримов xx аср ниҳоясида жамият барқарорлиги, хавфсизлигига таҳдидлар мажмуасида мафкуравий таҳдиднинг таркибий қисмига айланган диний экстремизм ҳамда у билан узвий боғлиқ халқаро терроризм бош омил ва кенг қўлланилаётган услуб сифатида ўзини намоён қилди. кўп асрлик ислом маданияти, халқнинг турмуш тарзи ва тафаккурига сингиб кетган қадриятларни қатъий ҳимоя қилишга қаратилган мавқеи туфайли ҳам экстремистик ҳаракатлар минтақа давлатлари ичида ўзбекистонга алоҳида эътибор қаратдилар ва бир қанча бузғунчи тоифалар вужудга келишига сабаб бўлдилар. бу ўринда мустақилликка эришган ўзбекистон республикаси ҳам ташқи хуружларни четлаб ўта олмади. бу ҳуружлар хозирга қадар давом этсада юртбошимизниг ўзига хос …
2
рини англаб олиб, унга қарши маърифий асосда курашни ташкиллаштириш учун хизмат қилади деган умиддамиз. муаллиф ўзбекистон республикаси ривожланишига таҳдид солаётган диний экстремистик оқим ва террорчилик ташкилотлар “ҳизбут таҳрир ал-исломий” (“ислом озодлик партияси”) норасмий диний-сиёсий партиясига 1953 йилда тақиюддин набаҳоний (1909-1979) томонидан асос солинган. у 1948 йилга қадар террорчилик амалиёти билан ном чиқарган “ал-ихвон ал-муслимун” (“мусулмон биродарлар”) гуруҳининг фаластин бўлинмасида фаолият юритган. 1953 йили асад тахминий, холид ҳасан каби маслакдошлари билан “ал-ихвон ал-муслимун” гуруҳининг ўз ҳудудидаги аъзоларини янги диний-сиёсий партия - “ҳизб ут ат- таҳрир ал исломий” га бирлаштирган. даставвал, фаластинни яҳудийлардан озод қилишни кўзлаган набаҳоний, кейинчалик мусулмон мамлакатларини бирлаштирувчи ягона халифалик давлатини қуришни партиянинг мақсади деб эълон қилди. набаҳоний ва унинг издоши абдул қадим заллумнинг “ислом низоми”, “ислом давлати”, “халифалик”, “исломий оламга қайноқ нидолар” ва “ҳизбут таҳрирнинг тушунчалари”, “демократия – куфр низоми”, ва “сиёсий онг”, “идорий қонун”, ”идорий тўплам” каби китобларида оқим таълимоти баён этилган. ушбу адабиётларда ғарб цивилизацияси ва …
3
га бўйсунадилар. мусоидлар фаолияти минтақавий раҳбар – “муътамад” томонидан бошқарилади. ташкилот раҳбари – “амирул-аъзам” ташкилотнинг олий бўғини – “қиёдат” орқали муътамадларнинг фаолият йўналишини белгилаб туради. бундай тузилиш ташкилот фаолиятини мумкин қадар яширин олиб бориш имконини беради. байрутда ташкилотнинг “ал-ваъй” (“онг”) журнали чоп этилади. “ҳизбут таҳрир” фаолияти 1970-80 йиллардан буён покистон, индонезия, филиппин, 1990-йиллар бошидан эса марказий осиё давлатларида, 2003-2004 йиллардан қрим ярим ороли ва россиянинг баъзи минтақаларида кузатилмоқда. “ҳизбут таҳрир” шариат асослари ҳамда инсонийлик тамойилларидан умуман узоқ бўлган фаолиятини қуръон оятлари ва ҳадисларни нотўғри талқин қилиш орқали исботлашга уринади. гарчи “ҳизбут таҳрир” ўз фаолиятида фақат ғоявий кураш усулларидан фойдаланишни эълон қилса-да, ташкилот мафкурасини ифодаловчи ҳужжатлар ҳамда унинг фаолларининг мусулмон дунёсига мансуб бир қатор давлатларда конституциявий тузумга қарши қаратилган террорчилик амалиётларида иштирок этгани бунинг аксини кўрсатади. жумладан, 1989 йил ақшнинг миссури штатида “мусулмон талабаларнинг байналминал алоқалари” номи остида ўтган анжуманида “ҳизбут таҳрир” раҳбариятининг вакили “мусулмон бўлмаган ҳукуматларга қуролли жиҳод эълон қилиш …
4
и террорчи-худкуш (камикадзе)ларни “шаҳидлар” қаторига киритилгани ҳам буни тасдиқлайди. “ҳизбут таҳрир” фаоллари яқин шарқ ва шимолий африка давлатларида кўплаб қуролли хуружларни амалга оширган. жумладан, 1968, 1974 ва 1977 йиллар мобайнида “ҳизбут таҳрир” аъзолари иорданияда бир неча бор қуролли қўзғолон кўтаришга ҳаракат қилишган. ушбу ғалаёнлар ҳукумат қўшинлари ва махсус хизматлар саъй-ҳаракати билан бостирилган. 1974 йили эса мисрда “ҳизбут таҳрир” ташкилотининг фаластин бўлинмаси аъзоси салоҳ сарийя бошчилигидаги экстремистлар миср ҳарбий-технологик академияси кадетларини жангари диний ғоялар билан заҳарлаб, уларни ҳарбий исён кўтаришга ундашган. ҳарбийлар томонидан “ҳизбут таҳрир”нинг бузғунчи моҳияти тўғри англанилгани боис ушбу амалиёт ҳам муваффақиятсизликка учраган. бундан ташқари, 1999 йил декабрь ойида ливан шимолида “ҳизбут таҳрир” жангарилари ливан хавфсизлик хизмати ва сурия ҳарбий қўшинлари билан қуролли тўқнашувларни содир этган. 2000 йил январь ойида сурия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ҳукуматга қарши ғалаёнлар кўтаришга тайёргарлик кўраётган “ҳизбут таҳрир” фаолларининг 800 нафари қамоққа олинган. ўз навбатида, 1993 йили иордания махсус хизмати “ҳизбут таҳрир” ташкилоти …
5
мар шариф ва ушбу мамлакатда уя қуриб олган “ал-муҳожир” экстремистик гуруҳи аъзоси осиф ҳаниф исроилнинг тель-авив шаҳрида жойлашган “майкс плейс” кафесида ўзларини портлатиб юбориши натижасида кўплаб бегуноҳ инсонлар ҳаётдан кўз юмган. шу билан бир қаторда, “ҳизбут таҳрир” фаоллари ўз мақсадлари йўлида ҳукумат раҳбарларига суиқасд уюштириш амалиётидан фойдаланишни давом эттирмоқда. масалан, 2003 йили декабрь ойида ташкилотнинг қуддус шаҳри бўлинмаси аъзолари “ал-ақсо” масжиди ичида миср ташқи ишлар вазири аҳмад моҳирга ҳужум уюштиришган. исроил маъмурияти ушбу ҳаракатни ташкиллаштирган бўлинма раҳбари муҳаммад ҳаммури устидан тергов ишлари қўзғатган. “ҳизбут таҳрир” раҳбарияти ҳар сафар қуролли амалиёт мувафаққиятсизликка учраган заҳоти гўёки ушбу ҳаракатлар ташкилотнинг “ажралиб” чиққан қисми томонидан амалга оширилди, деган даъво билан айбни бўйнидан соқит қилишга интилиб келган. шу муносабат билан, “ҳизбут таҳрир” раҳбариятининг 2004 йил март-апрель ойларида тошкент ва бухорода, июль ойида тошкентда амалга оширилган террорчилик хуружидаги иштирокини инкор этиши юқоридаги стратегиянинг давоми эканига ҳеч шубҳа қолмайди. “ҳизбут таҳрир” бошқа террорчи ташкилотлар учун жангарилар тайёрлаб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон ривожига таҳдид солаётган ғайриқонуний диний оқим ва террорчилик ташкилотлари. тариқатчилик, аслият ва моҳият" haqida

ривожига таҳдид солаётган ғайри.doc мустақилликка эришгач ўзбекистонда пайдо бўлган диний экстремистик оқим ва террорчи ташкилотлар page 17 ўзбекистон ривожига таҳдид солаётган ғайриқонуний диний оқим ва террорчилик ташкилотлари. тариқатчилик, аслият ва моҳият «яшаб турган жойдаги осойишталик учун ҳар бир раҳбар, ҳар бир фуқаро, бутун жамоатчилик масъулдир. ичимиздан чиққан ақли қусурлар, қалби мажруҳлар бўлмаса, бизни четдан келиб ҳеч ким енга олмайди» и.каримов xx аср ниҳоясида жамият барқарорлиги, хавфсизлигига таҳдидлар мажмуасида мафкуравий таҳдиднинг таркибий қисмига айланган диний экстремизм ҳамда у билан узвий боғлиқ халқаро терроризм бош омил ва кенг қўлланилаётган услуб сифатида ўзини намоён қилди. кўп асрлик ислом маданияти, халқнинг турмуш тарзи ва тафаккурига сингиб кетган қад...

DOC format, 620,5 KB. "ўзбекистон ривожига таҳдид солаётган ғайриқонуний диний оқим ва террорчилик ташкилотлари. тариқатчилик, аслият ва моҳият"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.