диний ақидапарастлик ва терроризм – ёшлар келажаги ва жамият тараққиётига таҳдид

PPT 64 pages 3.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 64
четдан кириб келаётган бузғунчи ва зарарли оқимларга қарши кураш чоралари диний ақидапарастлик ва терроризм – ёшлар келажаги ва жамият тараққиётига таҳдид диний экстремизм – жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидавий аҳкомларни рад этиш ва ўз ғояларини муросасизлик ва зўрлик билан тарғиб қилишдир. ўзбекистон республикаси "терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги қонуни (15 декабрь 2000 йил, № 167-ii): терроризм - сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, ўзбекистон республикасининг жиноят кодексида жавобгарлик назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар ислом дунёсидаги дастлабки террорчилик ҳаракатини қўллаган жамоа сифатида 657 йили …
2 / 64
афғонистон билан чегарадош ҳудудида очилган “мактаби хидомат” ташкилотига келган жангарилар асосида вужудга келган. ғарб ва ақшнинг глобал етакчилигига қарши кураш, исломнинг фундаментал асосларига қайтиш ва ягона исломий халифат қуришдек мақсадлар дастурига монанд равишда 1992 йилда ҳартум (судан)да қайта шакллантирилган. “ал-қойида” етакчилари усама бин ладен ва айман аз-заваҳирий “ал-қоида” ироқда ўзини портлатиш усули билан террорчилик амалиёти ўтказишда фойдаланиш учун ёш гўдаклардан иборат «туйур ал-жанна» («жаннат қушлари») ва аёллардан ташкил топган «харим ал-қоида» («ал-қоида аёллари») гуруҳлар тузган. 2010 йилнинг апрель ойида ироқнинг боғдод ва фаллудж шаҳарларида полиция 13 ва 10 ёшли гўдакларни ўзларини портлатишга ҳаракат қилаётган вақтда қўлга олган. “толибон” ҳаракати 1990 йилларда покистонда вужудга келган ҳарбий-сиёсий ташкилот. бош мақсади - афғонистон ва покистонда уруш йўли билан ислом халифалигини тиклаш. ҳаракатнинг асосий қисмини пуштун миллатига мансуб одамлар ташкил этиб, уларни муҳаммад омар етакчилигидаги раҳбарлик кенгаши («кветта кенгаши») бошқаради. афғон толибонларининг раҳбари муҳаммад омар афғонистонда ҳар ой 1600 дан зиёд террорчилик ҳаракатлари амалга …
3 / 64
ши халок бўлди, 90 дан зиёди ярадор бўлди. 2011 йил 24 январь куни москванинг “домодедово" аэропорти кутишзалида амалга оширилган қўпорувчилик оқибатида 35 киши ҳаётдан кўз юмди. 2010 йил 15 декабрь куни кабардин-булғория муфтиси анас пшихачев, кейин ушбу республиканинг чегем тумани губернатори михаил мамбетов “жиҳодчи”лар томонидан ўлдирилди. афсуски, 2010 йилда марказий осиёда ҳам ақидапараст жангарилар томонидан қатор хунрезликлар амалга оширилди. жумладан, 3 сентябрда тожикистон республикаси хўжанд шаҳрида террорчи-худкуш портловчи модда тўлдирилган автомашинани туман ички ишлар бўлими ёнида портлатиб юборди. 19 сентябрь куни тожикистоннинг гарм вилоятида террорчилар томонидан 25 нафар ҳарбий хизматчи ўлдирилди. 1 декабрда эса хатлон вилояти болжувон тумани дўланамайдон қишлоғида бўлган отишмадан ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларнинг бир неча ходими халок бўлган. «жиҳод» сўзи “жидду-жаҳд”, яъни инсон ўз мақсадига эришиш йўлида бор имкониятларини ишга солиб, ҳаракат килиши маъносини англатади. дарсини ўзлаштириш учун барча имкониятларини ишга солиб ҳаракат килаётган ўсмир мужтахид талаба деб аталади. бинобарин, уни илмий жиҳод килмокда деса бўлади. имом …
4 / 64
дамга мусулмон инсонни «кофир», деб ҳукм чиқариш ҳуқуқи берилмаган. 2005 йил июлида оммон (иордания) шаҳрида ислом дунёсининг етакчи уламолари томонидан қабул қилинган фатвода «тўрт сунний мазҳабга эътиқод қилувчиларнинг барчаси мусулмон ҳисобланади. уларни имонсизликда айблаш, жонига, номусига ва мулкига қасд қилиш мумкин эмас», деб эълон қилинган. ислом таълимотида юрти ва миллатига хиёнат қилишлик, бегуноҳ одамларнинг қонини тўкиш оғир гуноҳ саналади. исломнинг муқаддас китоби бўлган қуръоннинг «бақара» сурасининг 205-оятида «аллоҳ бузғунчилик-фасодни севмайди» дейилган. ҳадисда: “ватанни севмоқ иймондандир”, дейилган. «нисо» сураси, 59-оятида «эй мўминлар, аллоҳга, пайғамбарига ва ўзларингиздан бўлган бошлиқларга итоат қилинглар», дейилган. қуръонда «бирор жонни ўлдирмаган ёки фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир» (моида, 32) дейилган. бошқа оятда «кимда ким бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳанамда абадий қолишдир..» (нисо, 93) дейилган. ҳадиси-қудсийда «эй бандаларим, бу дунёда зулм қилишни қўйинглар, шу сизларга охират азобидан енгилроқдир», деб кўрсатилган. шаҳид - ислом динига кўра, аллоҳнинг ризоси йўлида фидоийлик қилган, имони, …
5 / 64
адий ҳаром қилдим”. “ҳижрат” сўзи луғатда бирор нарсадан ажраш, шариатда эса, пайғамбаримизнинг маккани тарк этиб, мадинага боришга қиёсан ислом дини йўлида мусулмонларнинг яшаб турган ерларини ташлаб, бошқа юртларга кўчиб кетиши назарда тутилади. ҳозирда ислом дини ақидасини бузиб, аслида ғараз мақсадларни кўзлаётган кимсалар «хижрат килмаганлар кофир, кофир юртда яшамоқлик куфир» деган даъво билан диндошларимизни тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилмоқдалар. 2008 йил 12 ноябрь куни қандоҳорда толибонлар дарсга бораётгани учун 15 нафар ўқувчи ва ўқитувчи устига кислота сепди. 2009 йилнинг 7 декабр куни “ал-койда” ташкилоти террорчилари ироқнинг боғдод шаҳрида мактаб ёнида бомба портлатиши оқибатида 12 нафар одам, шу жумладан, 6 нафар 6-12 ёшли гўдак халок бўлди. толибонлар покистоннинг сват водийсининг ўзида 200 дан зиёд мактабни ёқиб юборишди. 2010 йилнинг март-май ойларининг ўзида афғонистонда толибонлар 5 та мактабда ўнлаб ўқувчи ва ўқитувчиларга заҳарловчи газ билан ҳужум уюштирди. покистонда толибонларнинг таҳдиди оқибатида кинотеатр, театр ва бошқа маданий масканлар фаолияти тўхтаган. толибонлар интернет марказларининг фаолияти, …

Want to read more?

Download all 64 pages for free via Telegram.

Download full file

About "диний ақидапарастлик ва терроризм – ёшлар келажаги ва жамият тараққиётига таҳдид"

четдан кириб келаётган бузғунчи ва зарарли оқимларга қарши кураш чоралари диний ақидапарастлик ва терроризм – ёшлар келажаги ва жамият тараққиётига таҳдид диний экстремизм – жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидавий аҳкомларни рад этиш ва ўз ғояларини муросасизлик ва зўрлик билан тарғиб қилишдир. ўзбекистон республикаси "терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги қонуни (15 декабрь 2000 йил, № 167-ii): терроризм - сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни муракка...

This file contains 64 pages in PPT format (3.5 MB). To download "диний ақидапарастлик ва терроризм – ёшлар келажаги ва жамият тараққиётига таҳдид", click the Telegram button on the left.