ишид – диний экстремизм, миссионерликнинг жамият, хусусан, ёшлар маънавиятига салбий таъсири

PPT 34 sahifa 12,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 34
слайд 1 маъруза мавзуси: “ишид” – диний экстремизм, миссионерликнинг жамият, хусусан, ёшлар маънавиятига салбий таъсири. республика маънавият ва маърифат кенгаши республика маънавият тарғибот маркази “маънавият тарғиботчиси” нодавлат таълим муассасаси тошкент ислом институти билан ҳамкорликда тошкент – 2015 йил ишид фитнаси ва унинг марказий осиёга таъсири * кимки шу ислом динини ўзига маъқул топиб, шунга берилиб ҳаёт кечираётган бўлса, битта нарсага ҳаммамизни чақирадики, ягона бўлайлик. мусулмонлар бир-бирига қарши чиқмасин, мусулмонлар бир-бирига хўнрезликка йўл қўймасин. ҳеч қачон бир-бирини ҳақорат қилмасдан, бир-бирини хафа қимасдан, бир-бирига яхшилик тилаб (ҳаёт кечирсин). қуръони каримда фақат шу ёзилган. яхшилик бизларни бучимиз. бир-биримизни ҳурмат қилиш, бир-биримизга яхшилик қилиш ва ёвуз душманлардан ҳам хабардор бўлиб яшашни қуръони карим бизларга ўқтиради. шундай экан, мана шунақаларни ҳам орасида бир оқим бошқа оқимга қарши чиқиши, янги-янги турлари чиқяпти. мана ироқда кўряпсизлар... мана сурияда кўряпсизлар... ироқда бўлган янги бир оқимлар ҳеч ақлга сиғмайдиган бемаза йўналишларни ўқтиряптики, одамларни ўлдириб, одамларга азоб бериб..., шу қилаётган …
2 / 34
рия ҳудудида қуролли “жиҳод” ғояси остида фаолият олиб бораётган қатор диний-экстремистик гуруҳларнинг етакчи ташкилоти ҳисобланади. бош мақсад сифатида ироқ, иордания, сурия мамлакатлари негизида сунний мусулмонларнинг ягона давлати – “халифалик”ни барпо этиб, уни босқичма-босқич яқин шарқ ва шимолий африка мамлакатлари ҳисобига кенгайтиришни эътироф этади. * * 2013 йилнинг охирида ишид суриянинг раққа шаҳрини эгаллаб, ўзининг қароргоҳига айлантирган. 2014 йилнинг бошидан гуруҳ жангарилари ироқдаги фаолиятини кенгайтирган. гуруҳ мамлакатнинг шимоли ва ғарбида найнава, салоҳиддин, анбар вилоятларидаги катта ҳудудда, жумладан, мосул, рамади, сулейманбек, тикрит, фалужа шаҳарларида тўлиқ ўз назоратини ўрнатган. 2014 йилнинг 29 июнь куни ишид томонидан назорат ўрнатилган ҳудудда “халифалик” тузилгани, эндиликда гуруҳ “халифалик” деб номланиши эълон қилган. * гуруҳнинг фаолияти тадбиркорларга “солиқ” солиш, одамларни гаровда ушлаб товон олиш ва босқинчилик ҳисобидан молиялаштирилади. қатор мутахассислар форс қўлтиғи сунний монархия мамлакатларидаги айрим мутаассиб шайхлар яширин тарзда ишидга моддий ёрдам кўрсатиб келаётгани ҳақида фикр билдирмоқда. ҳозирда назорат остига ўтган ҳудудлардаги нефт хомашёсини сотиш терорчиларнинг муҳим …
3 / 34
مُلْكُ сафина абу абдураҳмон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “мен расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим, у зот халифалик ўттиз йил, сўнгра подшоҳлик бўлади, дедилар”. имом аҳмад, ибн ҳиббон, табароний ривояти * шу ўринда юртбошимизнинг бундан 13 йил аввал афғонистон тоғларида беркиниб олган террорчи-каллакесарлар бошлиғи ўзини «мусулмонлар раҳбари» деб эълон қилганини қоралаб айтган сўзларини келтириш ўринлидир: “ислом тафаккури, ислом фалсафаси, ислом маданияти марказлари деганда барча мусулмонларнинг кўз олдига, энг аввало маккаю мадина, бағдод ва дамашқ, қоҳира ва машҳад, самарқанду бухоро каби кўпгина табаррук масканлар келиши табиий. лекин бугун ўзи уя қуриб олган тоғу тошларни ислом маркази деб даъво қилаётган террорчи газандаларнинг сурбетлиги шу даражага етмоқдаки, уларнинг бошлиғи ўзини, нима эмиш, “амирул-мўминин”, яъни ер юзидаги барча мусулмонларнинг амири, подшоси деб эълон қилибди. ўз-ўзидан савол туғилади: дунёдаги бир ярим миллиарддан ортиқ мусулмон номидан гапиришга ким уларга ваколат ва ҳуқуқ берибди? ахир, ўзингиз бир ўйлаб кўринг, қуръони карим нозил бўлган муқаддас замин – саудия арабистони …
4 / 34
ули ваъда қилинган. дунёдаги етакчи уламолар ишид томонидан амалга оширилаётган хунрезликлар ва “халифалик” эълон қилинишини қаттиқ қораламоқда. жумладан, 2014 йил 3 июлда дунё мусулмон уламолари кенгаши ташкилоти ишид томонидан эълон қилинган “халифалик”ни кескин қоралаб, уни шаръан ботил деб фатво чиқарди. * 1. ишид жангарилари 2015 йил феврал ойининг охирида суриянинг шимоли-шарқидаги ал-хосиқ вилоятида жойлашган хормуз қишлоғида юздан ортиқ тинч аҳолини қатл этди. жангарилар 23 февраль куни мазкур вилоятда курдлар ва христиан-ассирияликлар билан жангларда мағлубиятга учрагандан сўнг 40га яқин қишлоқдаги турли миллат ва дин вакилларини асирга олган эди. жангарилар мағлубият аламини тинч аҳолидан олган. * * 2.«ислом давлати» гуруҳи жангарилари осиё кубоги −2015 доирасидаги ироқ ва иордания терма жамоалари ўртасидаги ўйинни ироқнинг мосул шаҳрида томоша қилган 13 нафар ўсмир бола пулемётдан отиб ташланган. * * * 3. жорий йилнинг 17 февраль куни ишид жангарилари 40 нафар сунний мусулмонларни қафасга солган ҳолда тириклайин ёқиб ўлдирди. 21 февралда эса ироқнинг ғарбидаги анбар минтақасида …
5 / 34
сулмон аёлларни “кофир”га чиқариб асирга олиш “ҳалол” қилиб берилган бўлса, ислом динида “аҳли-китоб” саналадиган христиан ва яҳудий аёлларни тўғридан-тўғри асирга олиш мумкин экани баён этилган. * ишид раҳбарлари асира хотин-қизларга 50-150 ақш доллари миқдорида нарх белгилаб, бозорларда сотиш каби разил тартибларни жорий қилган. 2014 йил декабрь ойининг ўрталарида ироқнинг ал-фалужа шаҳрида ишид етакчиларидан бири абу анас ал-ливийнинг буйруғи билан ўз ор-номусини ҳимоя қилиб, қулликдан бош тортган 150 нафар мазлума аёллар ваҳшийларча қатл этилди. * * * * 7. ишид томонидан ироқнинг мосул шаҳрида дунё тарихи ва маданиятига доир нодир китоблар сақланадиган марказий кутубхонани ёқиб юборилди. 1921 йилда ташкил этилган мазкур кутубхонада қадимий тилларда ёзилган манускриптлар, xviii асрининг маданият ва тарих китоблар, усмонийлар давлати ҳужжатлари, 100 дан зиёд шахсий коллекциялардан ҳадя этилган нодир китоблар, қадимий тарих ва ўрта асрларга мансуб артефактлар мавжуд бўлган. умуман, сўнгги ҳафталарда жангарилар ироқда ўнлаб кутубхоналарни вайрон қилиб, 100 мингдан зиёд нодир китобларни ёқиб юборганлар. қадимий тарихга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 34 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ишид – диний экстремизм, миссионерликнинг жамият, хусусан, ёшлар маънавиятига салбий таъсири" haqida

слайд 1 маъруза мавзуси: “ишид” – диний экстремизм, миссионерликнинг жамият, хусусан, ёшлар маънавиятига салбий таъсири. республика маънавият ва маърифат кенгаши республика маънавият тарғибот маркази “маънавият тарғиботчиси” нодавлат таълим муассасаси тошкент ислом институти билан ҳамкорликда тошкент – 2015 йил ишид фитнаси ва унинг марказий осиёга таъсири * кимки шу ислом динини ўзига маъқул топиб, шунга берилиб ҳаёт кечираётган бўлса, битта нарсага ҳаммамизни чақирадики, ягона бўлайлик. мусулмонлар бир-бирига қарши чиқмасин, мусулмонлар бир-бирига хўнрезликка йўл қўймасин. ҳеч қачон бир-бирини ҳақорат қилмасдан, бир-бирини хафа қимасдан, бир-бирига яхшилик тилаб (ҳаёт кечирсин). қуръони каримда фақат шу ёзилган. яхшилик бизларни бучимиз. бир-биримизни ҳурмат қилиш, бир-биримизга яхшилик ...

Bu fayl PPT formatida 34 sahifadan iborat (12,2 MB). "ишид – диний экстремизм, миссионерликнинг жамият, хусусан, ёшлар маънавиятига салбий таъсири"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ишид – диний экстремизм, миссио… PPT 34 sahifa Bepul yuklash Telegram