халифаликда маданиятнинг шаклланиши

DOC 83.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1664132251.doc халифаликда маданиятнинг шаклланиши режа: 1. араб маданиятининг ташкил топишининг ўзига хос хусусиятлари. “форс-ислом” уюшмаси. 2. “байт-ул-ҳикма (маъмун академиясининг)нинг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти. 3. “ихвон ус-сафо” таълимотининг пайдо бўлиши ва унинг илм-фан ривожига таъсири. арабларнинг ижтимоий-маданий тараққиёти vii аср бошларида араб қабилаларининг бирлашиши ва умумлашувига олиб келди. ислом дини, бу бирлашувни мафкуравий тасдиқловчи, оқловчи бўлди: хамма учун баб баравар принциплар, миллатларнинг этник келиб чиқишига қарамай, дин олдида хамманинг ҳуқуқ тенглиги араблар олдида катта имкониятлар тўғдирди. натижада ислом байроғи остида бирлашган араб қабилаларининг босқинчилик сиёсатини амалга оширишга қодир вазият юзага келди. расулуллоҳдан кейин чаҳориёрлари абубакр, умар усмон алилар бирин кетин халифа бўлдилар ва забт этиш, ислом динини тарқатиш сиёсатини давом эттирдилар. араблар хайратомуз тезликда африканинг шимолий қисмини, марказий осиё, закавказ ўлкаларини, ғарбда приней ярим оролларини забт этдилар. хитой чегараларидан испаниягача бўлган ерларда, ўша вақтларда маълум бўлган ойкуменалар (ер куррасининг инсон яшайдиган жойлари) ярмини бирлаштирган халифалик давлатини туздилар. араблар византияга …
2
қўйилди, маданлар қазиб олиш ва қайта ишлаш тараққий эттирилди. қишлоқ хўжалиги соҳасида халифаликдаги ривожланган мамлакатлар, айниқса, марказий осиё халқлари ютуғи суний суғориш, гидротехник иншоатлардан фойдаланиш, тўғонлар, ариқлар, сув омборлари қуриш, боғдорлик, полиз, техник (пахта, шакарпоя) ўсимликлар экиш кабилардан бошқа халқлар ҳам бахраманд бўлдилар. халифаликни ташкил этган минтақаларда хунармандчилик, бозор учун буюмлар ишлаб чиқариш, ички савдо алоқалари, товар алмаштиришлар кенг йўлга қўйилди. бу даврда қуруқлик орқали амалга оширилган қитъалараро савдо йўли (буюк ипак йўли) билан қаноатланмай, денгиз, океан йўллари ҳам очилди, дарё, сув йўлларидан хам кенг фойдаланилди. савдо ва хунармандчилик, жамият ҳаётидаги ўзгаришлар турли муаммоларни келтириб чиқарди. уларнинг ечимини топиш илм-фаннинг ривожига эхтиёж тўғдирди. жумладан, математика, астраномия, табиат фанлари, кемасозлик ва катта иншоатлар қуриш кабилар учун ўта зарур эди. аҳолининг кўпайиши, шаҳарлар сонининг ошиши ва умумий тараққиёт даражаси табобат фани ривожини тақозо қилди. саноат, хунармандчилик тараққиёти маданчиликни юксалтирди. бу даврда ал-кимё (алхимия) фани ҳам кенг тараққий этди. ислом дин сифатида шаклланган …
3
илидаги қатор асарларни сурёний тилига ағдардилар. оббосийлар хокимият тепасига келиши (749) билан маданий ҳаётда ҳам бир қнча ўзгаришлар рўй берди. араб – ислом маданияти, илм-фани ривожининг энг юқори чўққиси оббосийлар даврига тўғри келди. давлат тузими ва идораси, урф-одатлар, ҳаёт тарзи, маданият, меъморчилик каби соҳаларда халифаликнинг шарқи вилоятлари эрон ва моварауннахрдан кўпроқ ибрат олганини, бу минтақалардан чиққан арбобларга суянилганини кўрамиз. бу даврда ижтимоий ҳаётнинг турли томонларини исломлаштириш кучаяди. забт этиш сиёсати давом этади. илм фанда қадимги гретсия роли аввалгидан хам ортади. г.э. фон грюнебаумнинг фикрича, агар грек сурёний ва эроний маданият орқали ўтган эллинистик мерос таъсири бўлганда классик мусулмон маданияти юксак даражада эриша олмаган бўлур эди. мисрдаги александрия, эдесса, нисибин, селевкия,антиохия, жундишапур, бактрия каби эллинистик маданият марказлари халифаликга қарам ва мусулмон маданияти шакллантиришида ижобий рол ўйнаган эди. бу даврда грек, сурёний, сансикрит а форсий тилидаги асарларни араб тилига ағдариш ва шу йўл билан улардан жамоатчиликни баҳраманд этиш муаммоси олдинга сурилади. viii …
4
й даражага кўтарилдики, энди табиат ва ижтимоий хаётдаги у ёки бу ходисани диний ёки адабий афсоналар ёрдамида изоҳлаш имкони қолмайди. натижада диний муаммоларда ҳам ислом ақидаларига сўзсиз бўйсиниш ўрнига рационал қарашни ислом, исавия, яхудийлик, зардўштийлик динлари масалалари бўйича илмий баҳслар уюштиришни кўрамиз. оббосийлар хокимият тепасига келар эканлар, асосан моварауннахр, хуросон, эрондаги халифалик, уммавийларга қарши қаратилган, миллий мустақиллик учун курашган кучларга суянар эди. оббосийлар даврида табиийки бу минтақаларда, айниқса, сўғдиёна, бахтарий, хоразмдан чиққан аслзодалар, илм, маданият аҳллари халифаликнинг мафкуравий, сиёсий ва иқтисодий ҳаётида ҳал этувчи рол ўйнайдилар. худди ана шу ватандошларимиз томонидан халифаликнинг маънавий бойлиги яратилган эди. халифаликнинг пойтахти 762 йили дамашқдан боғдодга кўчирилади. олимлар ҳам янги пойтахтга ўтади. тез орада боғдод давлатнинг илмий марказига айланади. оббосий халифалар ал-мансур (754-775), хорун ар-рашид (786-809) ва унинг ўғли ал-маъмун (813-833) илм-фан, айниқса фалсафа, математика, астраномиянинг ривожига хайрихохлик билдирибгина қолмай, унинг ривожига хомийлик қиладилар. хорун ал-рашид даврида боғдодда кўплаб кутубхоналар ташкил этилади. уларнинг энг …
5
3-йили халифа лавозимига ўтиради. ал-маъмун халифа бўлгач, моворауннаҳрда бошланган хайрли илм фан ривожига ҳомийлик қилишни кенгроқ миқёсда давом эттирди. маъмун давридан бошлаб, табобат, фалсафа, фалакиёт, математика каби фанларга оид рисолалар (платон – “қонунлар”, “гнимей”, “аристотел”, “сиёсат”, “категориялар”, “анатомика”, “одоб”, қалб ҳақида” ва бош.) грек сурёний, санскрит, паҳловоний ва хоразм тилларидан араб тилига ағдарилади. халифа ал-маъмун марвдаги олимлар гуруҳини (алмаровиза) боғдодга таклиф этади. кейинчалик “байт-ул хикма” (“маъмун академияси”) уюшмасини ташкил этади. кейинчалик “байт-ул хикма”ни араб, эрон, сурёний, юнон, яҳудий миллатларига мансуб бошқа олимлар, ҳаттотлар, таржимонлар хисобига кенгайтиради. олим ашраф ахмедов немис тадқиқотчиси ҳ.зутерга суянган ҳолда олимларнинг деярли ҳаммаси “нуқул хуросон, мовороуннахр, бактрия ва фарғоналиклардир” деб таъкидлайди. яқин вақтларгача “араб фани” деб аталиб келинган аслида эса бошқа миллат вакиллари томонидан араб тилида яратилган илм-фаннинг юзага келишида моварауннаҳр ва ҳуросонда чиққан олимлар катта рол ўйнаганлар. булар муҳаммад мусо хоразмий, абу маъшар ал-балхий, абу наср фаробий, абул оббос ибн мухаммад ибн касир аҳмад фарғоний, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "халифаликда маданиятнинг шаклланиши"

1664132251.doc халифаликда маданиятнинг шаклланиши режа: 1. араб маданиятининг ташкил топишининг ўзига хос хусусиятлари. “форс-ислом” уюшмаси. 2. “байт-ул-ҳикма (маъмун академиясининг)нинг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти. 3. “ихвон ус-сафо” таълимотининг пайдо бўлиши ва унинг илм-фан ривожига таъсири. арабларнинг ижтимоий-маданий тараққиёти vii аср бошларида араб қабилаларининг бирлашиши ва умумлашувига олиб келди. ислом дини, бу бирлашувни мафкуравий тасдиқловчи, оқловчи бўлди: хамма учун баб баравар принциплар, миллатларнинг этник келиб чиқишига қарамай, дин олдида хамманинг ҳуқуқ тенглиги араблар олдида катта имкониятлар тўғдирди. натижада ислом байроғи остида бирлашган араб қабилаларининг босқинчилик сиёсатини амалга оширишга қодир вазият юзага келди. расулуллоҳдан кейин чаҳори...

DOC format, 83.0 KB. To download "халифаликда маданиятнинг шаклланиши", click the Telegram button on the left.