қадимги кавказорти ўлкаларининг цивилизациялари

DOC 62.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1698046678.doc қадимги кавказорти ўлкаларининг цивилизациялари режа: 1. мил.авв. vi-v минг йилликларда кавказорти. урарту давлатнинг вужудга келиши. 2. қадимги арман ва колхида давлатлари. 3. иберия. кавказ албанияси давлатлари. 4. қадимги кавказорти ўлкалари маданияти. кавказорти ўлкалари ҳам қадимги цивилизация ўчоқларидан бири бўлиб ҳисобланади. археологик изланишлар бу ўлкада мил.авв. v-iv минг йилликлардаёқ деҳқончилик маданияти юзага келганлигини кўрсатади. илк деҳқончилик маданиятлари шомтепа (озарбайжон), шулавери (грузия), техут (арманистон), шунингдек, кура ва аракс дарёлари ҳавзалари бўлиб ҳисобланади. дастлаб ерга тош қуроллар, кейинчалик металл қуроллар билан ишлов берила бошланган. буғдой, арпа, тариқ, нўхат асосий ўсимликлар бўлиб, ерга жамоа бўлиб ишланганини археологик ашёлар исботлаб турибди. мил.авв. iii минг йилликларда кура ва аракс дарёлари номи билан аталувчи деҳқончилик маданиятларида бронза меҳнат қуроллари ишлатила бошланганини кўриш мумкин. хўжалик тараққиёти билан бир қаторда деҳқончилик манзиллари, қишлоқлар девор билан ўраб олина бошланди. қишлоқлар савдо, ҳунармандчилик марказларига айлана борди. табиий шароит тоғликлардан иборат бўлгани учун деҳқончиликда терассали усул кўпроқ қў лланилган. боғдорчилик ҳам …
2
зиб қолдирган. хiii аср охирида юриш қилган оссур подшоси тиглатпаласар i 23 та подшони енггани ҳақида ёзиб қолдирган. демак, урарту давлати конфедерация, яъни қабилалар бирлашувидан ташкил топган. пойтахти ван кўли яқинидаги тешабайни шаҳри бўлса, диний-маданий марказ муссасир шаҳри ҳисобланган. урарту подшолари ташқи душман (оссурия)ларга қарши қарийб 3-5 аср курашиб, мил.ава. iх асрда подшо араму (мил.авв. 864-845 йй.) даврида ягона давлат бўлиб бирлашдилар. араму оссур подшоси салмонасор iii га қарши муваффақиятли курашлар олиб боради. подшо сардури i (835-825 йй.) даврида урартуда подшо ҳокимияти мустаҳкамланди. урарту давлати пойтахти тешабаини (тушпа)га асос солинди. шоҳ импулнинг (мил. авв. 825-810 йй.) марказий ҳокимияти кучайди. давлат ҳужжатларини юритишда оссур тилидан воз кечиб, урарту тилида юритила бошланди. урартуликларнинг қадимги диний тасаввурлари табиат ҳодисаларига асосланган. асосий худолар холди-осмон, тейшеба-ёмғир, шивини-қуёш худолари учун мусассир шаҳрида ибодатхоналар қурилган. импулнининг ўғли менуа (мил. авв. 810- ??? йй.) даврида шимолга кавказортига ва жанубий ғарбга сурияга ҳарбий юришлар қилинган. бу даврда урарту қадимги …
3
лан қариндошчилик алоқаларини ҳам йўлга қўйганлар. арман подшоси ерван iiаҳамонийлар подшоси артаксеркс ii синглисига уйланади. форс маданияти аста-секинлик билан бобил, оссур маданиятини арманистондан сиқиб чиқара бошлайди. эрон аҳамонийлари давлати қулагач, арманистон қисқа вақт “мустақил” бўлади. лекин а.македонский давлати таркибига киради. эллинизм даврида арманистонда юнон маданияти гуллаб яшнайди. юнон-македонлар асос солган фасис, диоскуриада шаҳарлари мамлакат иқтисодий-маданий ҳаётига катта таъсир кўрсатади. мил.авв. vi асрдаги юнон колониячилиги бошланиши билан юнон дунёсида колхида ва унинг афсонавий бойликлари ҳақидаги афсоналар пайдо бўлади. мил.авв. v асрга оид аёл қабридан 1600 та олтинга ишлов берилиб, тайёрланган буқа, шер, шаклидаги ҳайкалчалар ва тақинчоқлар, шунингдек, темир буюмлар топилиши колхида кавказортидаги муҳим металга ишлов берувчи ҳудуд бўлганини тасдиқлайди. о.д. лоркипонидзе ва г.а. лоркипанидзелар ҳозирги кунда колхида маданиятини археологик асосда ўрганишда кўплаб тадқиқотлар олиб бормоқдалар. қадимги юнон афсоналарида аргонавтларнинг олтин мўйна излаб колхидага келиши, колхида ҳақида юнонларнинг мил.авв. i минг йиллик бошларидаёқ билганликларини кўрсатади. страбон асарларида ёзилишича, колхидада кемасозлик ривожланган, савдо …
4
шуви асосида ўзига хос маданият яратилганлигини кўрсатади. колхидадаги синоп ва героклея шаҳарлари соф юнон маданитига хос бўлиб, улар юнон колонияларидан шаҳар даражасига ўсиб чиққан. мил.авв. iii асрда ташкил топиб, милодий iii-iv асрларгача яшаган иберия подшолиги шарқий грузияда ташкил топган. унинг тарихини антик давр тарихчилари асарлари орқали, яъни ибериянинг илк тарихи ҳақида муҳим маълумотларни билиш мумкин. археологик тадқиқотлар натижасида мил.авв. iii-i асрларга оид дедоплис мендори ёдгорлигидан юнон македония ёдгорликлари кўплаб топилган. қалъа шимолдан жанубга томон чўзилиб, 6 га майдонни ташкил қилади. қалъа баланд тош девор билан ўралган. қалъанинг жанубида 46 га 30 метрли 4 та залдан иборат ибодатхона жойлашган. 90 метр шимолда, яъни қалъанинг шимолий қисмида яна бир кичик ибодатхона бўлиб, ҳар икки ибодатхонадан қалъанинг шарқи ва ғарбидаги дарвозаларга борадиган йўл бўлган. археолог ю.м. гагонидзе бошчилигида археологлар бу комплекс ибодатхонани ўрганиб, уни маздакийлар ибодатхонаси бўлган, дейди. ибодатхона деворларидаги ёзувларда маҳаллий диний эътиқод мабудлари билан бирга авестодаги анаҳита илоҳасининг номи ҳам сақланиб …
5
а эга. антик давр муаллифлари асарларида ҳам умумий фикрлар мавжуд холос. албанияга римликлар мил.авв. i асрда кириб келганлар. гобустун тоғидаги тошга ўйиб ёзилган ёзувда рим армиясининг хii легиони бу ҳудудда турганлиги қайд этилпди. боку шаҳри яқинидаги бу ёдгорлик рим парфия урушлари ва уларнинг натижалари ҳақида ҳам муҳим маълумотларни беради. албанияда шаҳарсозлик анъаналари мил.авв.i минг йиллик ўрталарида мавжуд бўлсада, уларда дастлаб эрон, кейин эллин маданиятлари устунлик қилади. парфия давлатига қарам бўлган албания мил.авв.i асрда рим маданияти таъсирига берилади. албаниянинг йирик ва марказий шаҳри кабала эди, археологик тадқиқотлар унинг майдони 50 гектар эканлигини кўрсатмоқда. бундан ташқари нимаха, мингечауре, тозакент каби кўплаб шаҳар харобалари ҳам топиб ўрганилган. асосий қурилиш материаллари ёғоч, тош ва ғишт бўлиб, бой хонадонларнинг уй томлари черепица билан ёпилган. юнон драхмаларига ўхшаш танга пуллар зарб этилган. ҳайкалтарошликда тош, сопол ва бронза ашё бўлиб хизмат қилган. турли ҳайвонлар, инсонлар, худолар ҳайкаллари топилган. кабаладаги қазишларда ҳайкалтарошликда юнон услуби кенг тарқалганлигини кўриш мумкин. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қадимги кавказорти ўлкаларининг цивилизациялари"

1698046678.doc қадимги кавказорти ўлкаларининг цивилизациялари режа: 1. мил.авв. vi-v минг йилликларда кавказорти. урарту давлатнинг вужудга келиши. 2. қадимги арман ва колхида давлатлари. 3. иберия. кавказ албанияси давлатлари. 4. қадимги кавказорти ўлкалари маданияти. кавказорти ўлкалари ҳам қадимги цивилизация ўчоқларидан бири бўлиб ҳисобланади. археологик изланишлар бу ўлкада мил.авв. v-iv минг йилликлардаёқ деҳқончилик маданияти юзага келганлигини кўрсатади. илк деҳқончилик маданиятлари шомтепа (озарбайжон), шулавери (грузия), техут (арманистон), шунингдек, кура ва аракс дарёлари ҳавзалари бўлиб ҳисобланади. дастлаб ерга тош қуроллар, кейинчалик металл қуроллар билан ишлов берила бошланган. буғдой, арпа, тариқ, нўхат асосий ўсимликлар бўлиб, ерга жамоа бўлиб ишланганини археологик ашё...

DOC format, 62.0 KB. To download "қадимги кавказорти ўлкаларининг цивилизациялари", click the Telegram button on the left.