ўртаер денгиз буйи цивилизацияси

PPTX 285,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1680080673.pptx /docprops/thumbnail.jpeg o`rta yer dengiz bo`yi sivilizatsiyasi ўртаер денгиз буйи цивилизацияси кавказорти ўлкалари ҳам қадимги цивилизация ўчоқларидан бири бўлиб ҳисобланади. археологик изланишлар бу ўлкада мил.авв. v-iv минг йилликлардаёқ деҳқончилик маданияти юзага келганлигини кўрсатади. илк деҳқончилик маданиятлари шомтепа (озарбайжон), шулавери (грузия), техут (арманистон), шунингдек, кура ва аракс дарёлари ҳавзалари бўлиб ҳисобланади. дастлаб ерга тош қуроллар, кейинчалик металл қуроллар билан ишлов берила бошланган. буғдой, арпа, тариқ, нўхат асосий ўсимликлар бўлиб, ерга жамоа бўлиб ишланганини археологик ашёлар исботлаб турибди. мил.авв. iii минг йилликларда кура ва аракс дарёлари номи билан аталувчи деҳқончилик маданиятларида бронза меҳнат қуроллари ишлатила бошланганини кўриш мумкин. хўжалик тараққиёти билан бир қаторда деҳқончилик манзиллари, қишлоқлар девор билан ўраб олина бошланди. қишлоқлар савдо, ҳунармандчилик марказларига айлана борди. табиий шароит тоғликлардан иборат бўлгани учун деҳқончиликда терассали усул кўпроқ қўлланилган. боғдорчилик ҳам қадимдан тараққий қилган бўлиб, асосан узумчиликка катта эътибор қаратилган. ерларни суғоришда кориз усулидан кенг фойдаланилган. эр.авв. ii минг йилликдан бошлаб кавказорти ўлкаларида …
2
қабилалар бирлашувидан ташкил топган. пойтахти ван кўли яқинидаги тешабайни шаҳри бўлса, диниймаданий марказ муссасир шаҳри ҳисобланган. урарту подшолари ташқи душман (оссурия)ларга қарши қарийб 3-5 аср курашиб, мил.ава. iх асрда подшо араму (мил.авв.864-845 йй.) даврида ягона давлат бўлиб бирлашдилар. араму оссур подшоси салмонасор iii га қарши муваффақиятли курашлар олиб боради. подшо сардури i (835-825 йй.) даврида урартуда подшо ҳокимияти мустаҳкамланди. урарту давлати пойтахти тешабаини (тушпа)га асос солинди. шоҳ импулнинг (мил.авв.825810 йй.) марказий ҳокимияти кучайди. давлат ҳужжатларини юритишда оссур тилидан воз кечиб, урарту тилида юритила бошланди. урартуликларнинг қадимги диний тасаввурлари табиат ҳодисаларига асосланган. асосий худолар холди-осмон, тейшеба-ёмғир, шивини-қуёш худолари учун мусассир шаҳрида ибодатхоналар қурилган. импулнининг ўғли менуа (мил.авв.810- ??? йй.) даврида шимолга кавказортига ва жанубий ғарбга сурияга ҳарбий юришлар қилинган. бу даврда урарту қадимги дунёнинг энг қудратли давлати бўлиб қолади. менуа пойтахт тушпани сув билан таъминлаш мақсадида 70 км узунликда канал қаздирган. канал унинг номи билан аталган. шунингдек, кўплаб чегара истеҳкомлари, қалъалар …
3
л, оссур маданиятини арманистондан сиқиб чиқара бошлайди. эрон аҳамонийлари давлати қулагач, арманистон қисқа вақт “мустақил” бўлади. лекин а.македонский давлати таркибига киради. эллинизм даврида арманистонда юнон маданияти гуллаб яшнайди. юнон-македонлар асос солган фасис, диоскуриада шаҳарлари мамлакат иқтисодий-маданий ҳаётига катта таъсир кўрсатади. мил.авв. vi асрдаги юнон колониячилиги бошланиши билан юнон дунёсида колхида ва унинг афсонавий бойликлари ҳақидаги афсоналар пайдо бўлади. мил.авв. v асрга оид аёл қабридан 1600 та олтинга ишлов берилиб, тайёрланган буқа, шер, шаклидаги ҳайкалчалар ва тақинчоқлар, шунингдек, темир буюмлар топилиши колхида кавказортидаги муҳим металга ишлов берувчи ҳудуд бўлганини тасдиқлайди. о.д. лоркипонидзе ва г.а. лоркипанидзелар ҳозирги кунда колхида маданиятини археологик асосда ўрганишда кўплаб тадқиқотлар олиб бормоқдалар. қадимги юнон афсоналарида аргонавтларнинг олтин мўйна излаб колхидага келиши, колхида ҳақида юнонларнинг мил.авв. i минг йиллик бошларидаёқ билганликларини кўрсатади. страбон асарларида ёзилишича, колхидада кемасозлик ривожланган, савдо кемалари халқаро аҳамиятга эга бўлган, мил.авв.v-iv асрларда колхиданинг ўз танга пуллари бўлиб, уни “колхитка” деб атаганлар. тангалар бир томонига …
4
шарқий грузияда ташкил топган. унинг тарихини антик давр тарихчилари асарлари орқали, яъни ибериянинг илк тарихи ҳақида муҳим маълумотларни билиш мумкин. археологик тадқиқотлар натижасида мил.авв. iii-i асрларга оид дедоплис мендори ёдгорлигидан юнон македония ёдгорликлари кўплаб топилган. қалъа шимолдан жанубга томон чўзилиб, 6 га майдонни ташкил қилади. қалъа баланд тош девор билан ўралган. қалъанинг жанубида 46 га 30 метрли 4 та залдан иборат ибодатхона жойлашган. 90 метр шимолда, яъни қалъанинг шимолий қисмида яна бир кичик ибодатхона бўлиб, ҳар икки ибодатхонадан қалъанинг шарқи ва ғарбидаги дарвозаларга борадиган йўл бўлган. археолог ю.м. гагонидзе бошчилигида археологлар бу комплекс ибодатхонани ўрганиб, уни маздакийлар ибодатхонаси бўлган, дейди. ибодатхона деворларидаги ёзувларда маҳаллий диний эътиқод мабудлари билан бирга авестодаги анаҳита илоҳасининг номи ҳам сақланиб қолинган. антик муаллифлар страбон ва плиний кичик асарларида ибериянинг биринчи подшоси парнавоз армози тоғида богинети шаҳрини қурганини ёзиб қолдирганлар. археологик тадқиқотларда, мустаҳкам мудофаа деворлари, саройлар, ибодатхона, ҳунармандчилик устахоналари топилган. қурилишлар маҳаллий анъаналар асосида олиб борилган. …
5
к рим парфия урушлари ва уларнинг натижалари ҳақида ҳам муҳим маълумотларни беради. албанияда шаҳарсозлик анъаналари мил.авв.i минг йиллик ўрталарида мавжуд бўлсада, уларда дастлаб эрон, кейин эллин маданиятлари устунлик қилади. парфия давлатига қарам бўлган албания мил.авв.i асрда рим маданияти таъсирига берилади. image2.jfif image3.jfif image4.jfif

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўртаер денгиз буйи цивилизацияси" haqida

1680080673.pptx /docprops/thumbnail.jpeg o`rta yer dengiz bo`yi sivilizatsiyasi ўртаер денгиз буйи цивилизацияси кавказорти ўлкалари ҳам қадимги цивилизация ўчоқларидан бири бўлиб ҳисобланади. археологик изланишлар бу ўлкада мил.авв. v-iv минг йилликлардаёқ деҳқончилик маданияти юзага келганлигини кўрсатади. илк деҳқончилик маданиятлари шомтепа (озарбайжон), шулавери (грузия), техут (арманистон), шунингдек, кура ва аракс дарёлари ҳавзалари бўлиб ҳисобланади. дастлаб ерга тош қуроллар, кейинчалик металл қуроллар билан ишлов берила бошланган. буғдой, арпа, тариқ, нўхат асосий ўсимликлар бўлиб, ерга жамоа бўлиб ишланганини археологик ашёлар исботлаб турибди. мил.авв. iii минг йилликларда кура ва аракс дарёлари номи билан аталувчи деҳқончилик маданиятларида бронза меҳнат қуроллари ишлатила бош...

PPTX format, 285,8 KB. "ўртаер денгиз буйи цивилизацияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.