қадимги африка ва жанубий арабистон цивилизацияси

DOC 84,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1698046634.doc қадимги африка ва жанубий арабистон цивилизацияси режа: 1. қадимги африкада цивилизация ўчоқлари. 2. ўрта асрларда африка цивилизацияси. 3. арабистон цивилизацияси (исломгача бўлган). африка қитъасининг мисрдан сўнг энг қадимий маданий ўзаги бу куш давлатидир. куш нил дарёсининг ўрта оқимида 4 остонадан юқорида жойлашган. бу давлат миср билан мил.авв. ii минг йилликдан бошлаб тарихда яқин алоқада бўлиб келган. шу даврдан бошлаб миср маданияти кушда устунлик қила бошлайди. лекин мил.авв. 700 йилда куш подшоси кашта, кейинроқ пианхи ва тахарка мисрни истило қилади. напата шаҳри мил.авв. vi асргача куш пойтахти эди. vi асрда (мил.авв. 540 й.) куш давлати марказий шаҳри мероэ бўлиб, нил дарёси бўйида, серҳосил водийда жойлашган. бу шаҳар африканниг жанубий, ғарбий, шимолий қисмларини боғлаб турувчи савдо маркази ҳам эди. бундан ташқари мероэликлар арабистон, ҳиндистон билан ҳам савдо алоқалари олиб борган деб тахмин қилинади. бунга мероэликлар динида ҳиндларникига ўхшаш уч бошли шер худо (апедемок) ва фил минган худолар тасвирининг пайдо бўлишига қараб …
2
га ишлов бериш мероэда мил.авв. iv асрдан бошланган деб хулоса қилинади. чунки мил.авв. 360 йилда вафот этган подшо хорсиотеф пирамидасидан металл буюмлар топилмаган, ундан кейинги ёдгорликларда эса учрайди. шундай бўлсада, мероэ африкадаги энг қадимги темир ишлаб чиқариш марказларидан бири бўлиб ҳисобланади. куш, напата, мероэ ёдгорликлари умумий ном билан одатда мероэ цивилизацияси деб номланади. чунки фақат мероэ шаҳри куш маркази бўлгач, ўзига хос анъаналар, цивилизация шаклланди. мероэда турар жойлар ҳам ўзига хос бўлиб, ҳовли девор билан ўралган ва бир неча хоналардан иборат бўлган. мероэ шаҳрини археологик жиҳатдан ўрганиш чоғида мил.авв. viii-милодий iv асрларда бу шаҳар мавжуд бўлганлиги, унинг энг гуллаган даври эса мил.авв. iii милодий ii асрларга тўғри келиши, хўжалик ҳаётда савдо-сотиқнинг ўрни катта аҳамиятга эгалиги аниқланган. милодий iv асрда эфиопияда пайдо бўлган аксум давлатининг савдодаги рақобатчисини кучсизлантириш учун қилган талончилиги мероэ цивилизациясининг емирилишига асосий сабаб бўлган деб ҳисобланади. тропик африка цивилизациясида чад кўлининг аҳамияти катта бўлиб, бу ерда кўплаб халқларнинг …
3
ш туареглар борну давлати билан доимий сиёсий, маданий алоқада бўлганлар. туарегларда алфавит тартибдаги ёзувлариннг энг ғаройиби тифанг ёзуви мавжуд. айрим қабилаларда бу ёзувнинг 24 ҳарфлиси мавжуд бўлса, айримларида 40 тагача ҳарфлар мавжуд. ҳозир араб алифбосидан фойдаланилсада, тифанг ёзувини туареглар ҳали ҳам ўз кийимлари ва қуролларига туширадилар. ғарбий суданда ташкил топган илк давлатлардан гана ҳақида iv асрда ярим афсонавий маълумотлар мавжуд бўлса, viii асрда дастлабки маълумотлар мавжуд деб қараш лозим. гана давлати қадимий туз йўлида ташкил топган бўлиб, ўша давр сайёҳлари уни олтинга бой ўлка деб таърифлайди (ал-маъсудий). гана давлати 1203 йили сосо қабиласи томонидан қулатилади. гана ҳудудларини 1235 йил мали давлати босиб олади. нигер дарёсининг юқори оқимида мандинго халқи хi асрда кичкина кангаба князлигини тузади. альморавий сулоласи (шимолий африка) мандинго халқини ислом динига киришида катта таъсир кўрсатади. сосо қабиласи етакчиси сумангуру гана давлатини босиб олган даврда кангаба давлатини ҳам босиб олади. кейинчалик сундиатта мандинго қабиласини озод қилиб, кангаба давлатини тиклайди. …
4
лиги яшаб қола билди. мали давлати қудратли даврида томбукти, соннар, гао, валата каби шаҳарлар гуллаб яшнади. ибн батута маълумотларига кўра, бир йилда фақат шимолга қараб 12 минг туяларга ортилган юк йўлга тушган. давлатнинг иқтисодий ҳаётида туз йўлининг аҳамияти катта бўлган. сонгаи қабиласи нигер дарёсининг ўрта оқимида деҳқончилик ва балиқчилик асосида кун кечирган. сонгаи қабиласи дастлаб мали давлатига қарам бўлсада, кейинчалик (1463 й.) нафақат мустақил бўлиб қолди, балки мали давлатини, нигер дарёсининг ўрта ва қуйи оқимлари ҳавзаси ерларини, томбукти, шинне, волата, гао ва бошқа кўплаб савдо-сотиқ, маданият марказларини босиб олади. биринчи ҳукмдор сонни али вафотидан сўнг, аския (олий ҳарбий бошлиқ) муҳаммад даврида давлатда бошқарув, хўжалик, фан тараққиётини яхши йўлга қўя олди. хiv аср охири-хv аср бошларида сонгаи ғарбий судандаги энг қудратли давлат эди. томбуктидаги мадрасалар африкадаги донғи кетган олий таълим даргоҳи эди. 1589 йил марокаш султонининг ҳарбий юриши натижасида сонгаи давлати парчаланиб, бу ердаги гуллаб яшнаган давлатлар, шаҳарлар инқирозга юз тутди. …
5
рубадан мустақил бўлиб олади. нигерия ҳудудидаги ашанти қабила иттифоқи ҳам тропик африка ва ғарбий судандаги халқлари сингари қадимда африканинг шарқидан кўчиб келганлиги ҳақида афсоналар мавжуд. ашантилар хiv асрдаёқ давлат бирлашмаларига эга бўлсаларда, хvii асрда осеи туту уларни конфедерация шаклида бирлаштирди ва асантехена (ашанти халқи бошлиғи) номини олди. марказий африканинг ғарбий қирғоқ бўйларидан куба халқи хv асрда ҳозирги габон ҳудудларига келиб ўрнашади. хvii асрда улар касан ва санкуру дарёлари оралиғига қўшни қабилалар ҳужумидан қочиб борадилар. бу ерда улар деҳқончилик билан шуғуллана бориб, давлат туздилар. давлат раҳбари бушанго деб атала бошланган. хvii аср охирларида бушанго луалаба дарёси ҳудудларига кўчиб боради. бу ерда улар ўзига хос маданият шакллантирадилар. айниқса, ёғочдан тайёрланган рўзғор буюмлари, барабанлар, стаканлар, фил суягидан ишланган санъат асарлари. бу маданиятнинг юксаклигидан далолат беради. африканинг марказида кўллар оралиғида уганда халқлари, хvii-хviii асрларда урунди, руанда анколе, буганда, буньоро каби давлат бирлашмаларини туздилар. уларнинг маданиятида дашт чорвачилиги, бутун бошлиқ жамоалар, яйловларнинг чуқур хандаклар билан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қадимги африка ва жанубий арабистон цивилизацияси" haqida

1698046634.doc қадимги африка ва жанубий арабистон цивилизацияси режа: 1. қадимги африкада цивилизация ўчоқлари. 2. ўрта асрларда африка цивилизацияси. 3. арабистон цивилизацияси (исломгача бўлган). африка қитъасининг мисрдан сўнг энг қадимий маданий ўзаги бу куш давлатидир. куш нил дарёсининг ўрта оқимида 4 остонадан юқорида жойлашган. бу давлат миср билан мил.авв. ii минг йилликдан бошлаб тарихда яқин алоқада бўлиб келган. шу даврдан бошлаб миср маданияти кушда устунлик қила бошлайди. лекин мил.авв. 700 йилда куш подшоси кашта, кейинроқ пианхи ва тахарка мисрни истило қилади. напата шаҳри мил.авв. vi асргача куш пойтахти эди. vi асрда (мил.авв. 540 й.) куш давлати марказий шаҳри мероэ бўлиб, нил дарёси бўйида, серҳосил водийда жойлашган. бу шаҳар африканниг жанубий, ғарбий, шимолий қисмл...

DOC format, 84,5 KB. "қадимги африка ва жанубий арабистон цивилизацияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.