ёғоч ашёларнинг турлари. ёғочни ҳимоя қилиш

DOC 296,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1483381375_66931.doc ёғоч ашёларнинг турлари. ёғочни ҳимоя қилиш қурилишда ишлатиладиган ёғоч ашёлар икки: тилинган ва тилинмаган турларга бўлинади. ўз навбатида улар хари ва хода деб юритилади. учининг диаметри 14 см ва бундан катта бўлган ҳамда ҳар икки сантиметрдан кейин бир текисда йўғонлашиб борадиган тилинмаган ёғочлар хари деб аталади. агар тилинмаган ёғоч учининг диаметри 14 см. дан кам бўлса, у ҳолда хода (диаметри 8– 11 см) ёки ходачалар (диаметри 3–7 см) дейилади. хариларнинг узунлиги давлат стандартларига музофиқ, 3–9 метр атрофида бўлади. лекин, қурилишда ўртача 4–7 метр узунликдаги харилар кўпроқ ишлатилади. уларнинг диаметри тубидан учига қараб ҳар 1 метрда 1 см. дан 1,5 см. гача камайиб боради. тилинган ёғочлар олишда, ҳар метрда 1,5 см. дан кўпроқ ингичкалашган харилар яроқсиздир. чунки, тахта тилишда уларнинг кўп қисми чиқитга чиқиб кетади. тилинмаган ёғочлар сифатига кўра навларга бўлинади. биринчи навга юқори сифатли харилар киради. улардан биноларнинг оғирлик кучи таъсир этувчи конструкциялар, дурадгорлик ва мебел буюмлари тайёрланади. иккинчи …
2
масалан, харининг диаметри 140 ёки 180 мм бўлса, ярим хари 140/2 ёки 180/2 деб ёзилади. бутун харини бўйламасига баравар тўрт қисмга арралаб, чорак хари олинади. давлат стандартларига мувофиқ, тилинган ёғочлар кўндаланг кесимнинг шаклига ва катта-кичиклигига қараб, қурилиш бруслари, брусчалар ҳамда бошқа хилларга бўлинади. 1-расм. харилар: а–қурилишбоп хари; б– ярим хари (пластин); в–чоракхари хари тўрт томонидан арраланса, тўғри тўртбурчак ёки квадрат кесимли тоза кесилган брус ҳосил бўлади. бруслар кесимининг ўлчами 100– 220 мм чегарасида белгиланади. қурилишда асосан устунлар сифатида квадрат кесимли бруслар томбоп ёпма тўсинлар, стропил тўсинлари ва тўртбурчак кесимли (2-расм) бруслар ишлатилади. кўпинча, кўндаланг кесими тўғри тўртбурчакли тоза қирқил​ган брус ҳосил қилишга зарурат бўлмайди. ёғочни тежаш мақсадида харининг тўрт томони чала арраланиб, юмалоқ қиррали брус ҳосил қилинади. фақатгина икки томони арраланган хари икки қиррали брус деб аталади. қурилиш учун узунлиги 1 дан 7 м. гача, эни 120 дан 300 мм. гача ва қалинлиги 110 дан 225 мм. гача бўлган бруслар …
3
ўлинади. юпқа тахталарнинг қалинлиги 8, 16, 19 ва 25 мм, қалин тахталарники эса 40, 50, 60 ва 100 мм бўлади. қурилишда олдиндан йўниб тайёрлаб қўйилган ёғоч элементлардан, полбоп шпунтли тахталар (4-расм), часпаклар, полнинг деворга туташган бурчагига қоқиладиган плинтуслар ва зинапоя тутқичи каби ярим фабрикат буюмлар кенг ишлатилмоқда. йўнилган тахталар кўндаланг кесимнинг шаклига кўра: тўғри тўртбурчакли (рандалангандан кейин ҳам ўзининг аввалги шакли ўзгармайди) ва шпунтли хилларга бўлинади. шпунтли тахталар пол учун, деворларни қоплаш ва пардеворлар қуриш учун ишлатилади. бундай тахталар рандаланган бўлиб, бир четида шпунт (ариқча), иккинчи четида чизиғи бўлади. шу туфайли, уларни бир-бирига зич қилиб бирлаштириш мумкин. часпаклар (5-расм) девор сувоғи билан эшик кесакисининг бир-бирига туташган жойини беркитиб туриш учун, шунингдек, ёғоч уйларда дераза ҳамда эшик ўринларига шакл бериш учун ишлатилади. часпаклар тахталарнинг узунлиги бўйлаб махсус ранда билан йўниб тайёрланади. галтель ва плинтуслар полнинг девор билан туташган жойини беркитиб туради. зина панжарасининг юқориги томонига ҳар хил кесимли тутқичлар маҳкамланади (6-расм). …
4
83 см, қалинлиги 0,15–1,2 см бўлади. фанер тайёрлашда ишлатиладиган елим хоссаларига қараб, у сувга чидамсиз ва сувга чидамли хилларга бўлинади. сувга чидам лиси қайин дарахтининг шпонидан тайёрланади, бундай фанернинг шпонлари махсус синтетик смолалардан (формальдегид, карбамид ва ҳ.к.) олинган елимлар билан ёпиштирилади ва 7, 9 ҳамда 11 қатлам бўлади. оққайин ёғочидан шилинган шпонларни бакелит елими билан ёпиштириб фанерлар олинади. уларни тайёрлашда елимнинг қандай смоладан ишланганлигига кўра бфс (спиртда эрувчан смолалардан), бфв-1 (спиртда ва сувда эрувчан смолалардан) ва бфв-2 (сувда эрувчан смолалардан) сингари маркаларга бўлинади. бакелит билан ёпиштирилган фанер жуда мустаҳкам, зарарли муҳитга чидамли бўлади. фанерларни ўзаро ёпиштириб, елимланган конструктив элементлар тайёрланади. паркет – турли ёғочдан тайёрланган, узунлиги 15–50 см, эни 3,5–9 см ва қалинлиги 1,2; 1,7; 2,0 см келадиган тахтача. унинг ариқчали, шпунтли, фальцли ва қия қиррали (7расм) турлари ишлаб чиқарилади. эндиликда донали паркет тахтачаларнинг қалинлиги 1,5 см, узушшги 15 дан 40 см. гача, эни 3 дан 6 см. гача бўлган …
5
и. иккиламчи ёғочлардан қалинлиги 2,6–5 см. гача бўлган дурадгорлик плиталари ишланади (4.31-расм). бундай плита майда рейкаларни бир-бирига ёпиштириб тайёрланади. юқорида айтиб ўтилган ярим фабрикат ва буюмлардан ташқари заводда тайёрланган ёғоч конструкциялардан ҳам қурилишда кенг фойдаланилади. қурилишга ёғоч конструкциялар тайёр ёки қурилиш майдонининг ўзида йишладиган ҳолда ҳам келтирилади. ёпма ва қаватлараро конструкциялар сифатида кесими тўғри тўртбурчак, шунингдек, т шаклида елимланган тўсинлар, йиғма қолиплар қурилишда кўплаб ишлатилади. бундай конструкцияларни тайёрлашда елим сифатида сув таъсирига чидамли бўлган казеинли цемент, сувга чидамли фенолформальдегидлар ишлатилади. ёғочнинг чидамлилигани ошириш усуллари. ёғоч буюмлар ва конструкцияларнинг чидамлилигини оширишнинг осон ва арзон усули – қуритишдир. қуруқ ёғочдан ишланган буюм ва конструкциялар сифатли бўлади. шунинг учун янги кесилган дарахт табиий (очиқ ҳавода) ёки сунъий (қуритиш камераларида) қуритилади. айрим ҳолларда дарахтдаги намни уни кесмасдан туриб ҳам камайтириш мумкин. бунинг учун ер сатҳидан 70 см юқорида дарахт танасидан пўстлоқ ҳалқа шаклида тасмасимон қилиб шилинади, натижада, озиқа ўтмайди ва дарахт қурийди. республикамиз шароитида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ёғоч ашёларнинг турлари. ёғочни ҳимоя қилиш" haqida

1483381375_66931.doc ёғоч ашёларнинг турлари. ёғочни ҳимоя қилиш қурилишда ишлатиладиган ёғоч ашёлар икки: тилинган ва тилинмаган турларга бўлинади. ўз навбатида улар хари ва хода деб юритилади. учининг диаметри 14 см ва бундан катта бўлган ҳамда ҳар икки сантиметрдан кейин бир текисда йўғонлашиб борадиган тилинмаган ёғочлар хари деб аталади. агар тилинмаган ёғоч учининг диаметри 14 см. дан кам бўлса, у ҳолда хода (диаметри 8– 11 см) ёки ходачалар (диаметри 3–7 см) дейилади. хариларнинг узунлиги давлат стандартларига музофиқ, 3–9 метр атрофида бўлади. лекин, қурилишда ўртача 4–7 метр узунликдаги харилар кўпроқ ишлатилади. уларнинг диаметри тубидан учига қараб ҳар 1 метрда 1 см. дан 1,5 см. гача камайиб боради. тилинган ёғочлар олишда, ҳар метрда 1,5 см. дан кўпроқ ингичкалашган харилар яро...

DOC format, 296,0 KB. "ёғоч ашёларнинг турлари. ёғочни ҳимоя қилиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.