қурилиш қоришмалари

DOC 55.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1483383277_66974.doc қурилиш қоришмалари режа: 1. қурилиш қоришмаларининг синфланиши. 2. қурилиш қоришмалари. 3. қоришмаларнинг пластиклигини 4. қурилиш қоришмаларининг турлари қумли (ёки йирик тўлдиргичсиз) бетон қоришма сув, қум ва ҳар хил қўшилмалар билан қориштириб тайёрланади. қурилиш қоришмалари сувоқчиликда, тош, ғишт, блоклар ва бошқалардан деворлар қуришда, деворбоп блоклар, плита-тахталар тайёрлашда ишлатилади. бунда тўлдиргичларнинг йириюшги 5 мм. дан ортмаслиги лозим. зичлигига кўра оддий – зичлиги 1500 кг/м3 дан катта ва енгил – зичлиги 1500 кг/м3 дан кичик бўлган қурилиш қоришмалари фарқланади. оддий қоришмалар учун тўлдиргич сифатида зичлиги (1500 кг/м3 дан) катта бўлган дарё тошларидан майдалаб ишланган қумлар, енгил хили учун эса говакли енгил қумлар (керамзит, аглопорит, пемза) ишлатилади. қоришмадаги боғловчи моддаларнинг хилига кўра оддий қоришмалар – цемент, оҳак, гипс ёки мураккаб қоришмали цемент-оҳак, цемент-тупроқ, оҳак-гипсли каби турларга бўлинади. ишлатилишига кўра қоришмалар деворбоп, пардозбоп ва махсус қоришмаларга бўлинади. қурилиш қоришмалари учун боғловчи моддалар сифатида портландцемент, тошқол-портландцемент, пуццолан-портландцементлар ишлатилади. бундай боғловчилар билан тайёрланган қоришмалар сув, нам …
2
ибида тупроқ бўлаклари ёки зарарли аралашмалар бўлса, элакдан ўтказиб тозаланади. ғишт теришда йириклиги 2 мм. дан катта бўлмаган қумлар ишлатилади. маркаси м 50 бўлган қурилиш қоришмаларида соз тупроқчанглари 20 %гача бўлиши мумкин. қоришмаларнинг пластиклигини оширишда пластификатор-қўшилмаларнинг аҳамияти катта. чунки, ғовак асосга (ғишт, енгил бетон, серғовак тошлар) юпқа қоришма билан ғишт терганда ёки сувоқ қилганда, у ўзидаги сувни саклаган ҳолда қотишини таъминланмаса асос сувни тезда ўзига сингдиради ва қоришманинг мустаҳкамлиги кескин камаяди. қоришманинг сув ушлашлигини ва пластиклигини таъминлашда анорганик ва органик қўшилмалар ишлатилади. сув ва намни ўзида саклаб турадиган қўшилмалар (оҳак, кул, тупроқ, диатомит, туйилган тошқол ва ҳ.к.) қоришманинг пластиклигини оширади. бундай қўшилмаларда органик аралашмалар, сувоқ юзасида оқ доғлар ҳосил қилувчи тез эрувчан тузлар бўлмаслиги керак. тупроқни қоришмага сувли қуйқа ҳолатда қўшилади. қурилиш қоришмапарига сирти фаол пластикловчи ва хаво пуфакчаларини ўзига сингдирувчи органик қўшилмалардан совунсимон ёғоч пеки, канифол совуни, милонафт, лст лар қўшилади. бундай қўшилмаларнинг афзаллиги шундаки, улар қоришманинг совуққа чидамлилигини …
3
чокларни тўлғазмайди ва тегишли сирт билан мустаҳкам бирикмайди. шу сабабли, сувоқбоп қоришмалар юқори ёйилувчи, яъни майин қилиб тайёрланади. оддий сувоқ уч қатламдан иборат. биринчи қатлам – қора сувоқ деб аталувчи юзани тайёрлаш қатлами бўлиб, унинг қалинлиги 5–8 мм. га тенг. бунда, қоришманинг ёйилувчашгаги ёки конуснинг чўкиш чуқурлиги 3–12 см бўлиши керак. иккинчи – асосий қатламнинг қалинлиги 5–12 мм, қоришманинг ёйилувчанлиги эса 7–8 см бўлади. учинчи – пардозлаш ёки текислаш қатламининг қалинлиги 1,5–2 мм. бу қатлам учун қоришманинг ёйилувчанлиги 7–10 см бўлиши керак. бино деворларининг ички сиртини сувашда, асосан, оҳакли ва оҳак-гипсли қоришмалар ишлатилади. бунда биринчи қатлам учун қоришма таркиби 1:3, иккинчи қатлам учун эса 1:2 нисбатда олинади. агар девор ёғочдан бўлса, кўпинча оҳак-гипс қоришмаси ишлатилади. кўприклар, пойдеворлар, гидротехник иншоотлар – канал қирғоқдарига ётқизиладиган темирбетон плиталарнинг сув ўтказувчанлигини камайтириш мақсадида уларнинг сирти (1:2, 1:3 таркибдаги) «ёғлиқ» қоришмалар билан сувалади. «ёғлиқ» қоришмали сувоқларнинг зичлигини ва сув ўтказмаслигини ошириш учун қоришма босим остида …
4
илан қоришма тайёрланади. ишлатилган цементнинг қуюқланишининг охирига 2–3 соат қолганда сувоқ юзаси сув билан ювилади ва рангли тўлдиргичлар юзаси очилади. рангли қум бўлмаса, оддий қумни ишқор ва сувга чидамли силикат бўёқиарда бўяб ҳам ишлатилади. табиий тошни эслатувчи рангли қоришма қотгандан кейин, унинг мустаҳкамлиги юқори бўлиши керак. сиқилган ҳаво босимида ишловчи болғалар билан текис сувоқ юзасига урилади ва нотекис тасвир берилади. сунъий мармар тасвирини берувчи рангли сувоқ қориш​малари, асосан, гипс боғловчилар ва бўёқлар асосида тайёрланади. рангли пигментлар қўшилган чала қориштирилган гипс бўтқаси ёки икки-уч хил рангли гипс бўтқалари остки юзаси ойнали қолипга қуйилади. кейин ҳар хил рангли пардозбоп гипс тахтанинг юзаси суюқ парафин билан силлиқланади. сунъий мармар юзали гипс тахта олиш учун қолипнинг остки юзасига дағал тўқилган бўз (мешковина) ёзилади ва унинг устига рангли қуруқ гипс аралашмаси юпқа қатламда ётқизилади, кейин гипс бўтқаси қуйилади. қолипдан олинган гипс тахтадаги бўз олинади ва юзаси силлиқланади. махсус қоришмалар. акустик қоришмалар гипсли ёки гидравлик боғловчиларни …
5
ндцемент ва ҳавойи боғловчи шамот-боксид асосида тайёрланади. бундай боғловчининг таркибида маркаси 400 дан кичик бўлмаган портландцемент, шамот кукуни, пластификаторлардан ўтга чидамли ва бентонит лойи ҳамда сульфит-дрожали бражка (сдб) бўлади. агар ўчоқдаги ҳарорат 1150°с дан паст бўлса, боғловчи модда сифатида портдландцемент, 1350°сгача бўлса, шамот-боксидли қоришмалар ишлатилади. ер ости қазилма бойликларини излашда, газ ва нефт олишда ер юзасидан 6–7 минг метргача чуқурликка қудуқлар қазилади (бурғиланади). тор қудуқ деворлари орқали юқори босимда чиқаётган газ ва нефтнинг сингиб кетмаслигини таъминлаш ҳамда ер ости сувларининг йўлини тўсиш мақсадида қудуқ деворлари тампонаж цемент асосидаги қоришма билан сувалади. қоришма тайёрлаш учун тампонаж цементи, қум ва қумоқ тупроқ керак бўлади. бундай қоришма аталасимон майин бўлиши, қотганда сув, зарарли суюқликлар таъсирига чидамли бўлиши зарур. радиация нурларидан сақловчи қоришмалар тайёрлашда портланд ёки тошқол цементи, жуда оғир тоғ жинсларидан олинган тўлдиргич (барит қуми) ишлатилади. қоришманинг зарарли муҳитга чидамлилигини ошириш учун унга кадмий, бор ва бошқа қўшилмалар қўшилади. зичлиги камида 2200 кг/м3 …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қурилиш қоришмалари"

1483383277_66974.doc қурилиш қоришмалари режа: 1. қурилиш қоришмаларининг синфланиши. 2. қурилиш қоришмалари. 3. қоришмаларнинг пластиклигини 4. қурилиш қоришмаларининг турлари қумли (ёки йирик тўлдиргичсиз) бетон қоришма сув, қум ва ҳар хил қўшилмалар билан қориштириб тайёрланади. қурилиш қоришмалари сувоқчиликда, тош, ғишт, блоклар ва бошқалардан деворлар қуришда, деворбоп блоклар, плита-тахталар тайёрлашда ишлатилади. бунда тўлдиргичларнинг йириюшги 5 мм. дан ортмаслиги лозим. зичлигига кўра оддий – зичлиги 1500 кг/м3 дан катта ва енгил – зичлиги 1500 кг/м3 дан кичик бўлган қурилиш қоришмалари фарқланади. оддий қоришмалар учун тўлдиргич сифатида зичлиги (1500 кг/м3 дан) катта бўлган дарё тошларидан майдалаб ишланган қумлар, енгил хили учун эса говакли енгил қумлар (керамзит, аглопорит, ...

DOC format, 55.5 KB. To download "қурилиш қоришмалари", click the Telegram button on the left.

Tags: қурилиш қоришмалари DOC Free download Telegram