минерал боғловчи моддалар

DOC 476.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1523772935_71092.doc минерал боғловчи моддалар режа: 1. цемент саноатининг ташкил топиши 2. минерал боғловчи моддалар таснифи 3. хавоий боғловчи моддалар 4. магнезиал боғловчи моддалар. цемент саноатининг ташкил топиши боғловчи моддаларнинг бундан 4—5 минг йил аввал оҳак, қум ва кварц уни ва органик қўшилмалар асосида сунъий йўл билан ҳосил қилинганлиги маълум. англиялик талқиқотчи жозефо аспдин шу соҳада иш олиб борган. у 1824 йили яратган «сунъий тош ишлаб чиқаришнинг такомиллашган усули» иши учун патент олди. бу сунъий тош портланд шаҳрида ихтиро этилганлиги сабабли портланд цемент деб аталган. рус ҳарбий техниги егор челиев сувга чидамли цементнинг янада такомиллашган турини яратиш хусусида изланиш олиб бориб, 1825 йили оҳак билан тупроқ аралашмасини 1200°с — 1300°с гача, яъни оқариб тоблана бошлагунга қадар қиздирганда ўзаро ёпишадиган, маҳсулот (клинкер) ҳосил бўлди. уни туйиб сувда қорилса, сувга чидамли ва ажойиб механик хоссага эга бўлган тошга айланди. е.челиевнинг москвада нашр этилган «арзон ва яхши мергелдан пишиқ цемент тайёрлашга доир йўл-йўриқлар» номли …
2
ъсирида бўлмаган шароитда қотиш хоссасига эга. гидравлик боғловчилар — фақат ҳавода эмас, балки сувда ва намликда ҳам қотади. масалан, гидравлик оҳак, портландцемент, гилтупроқли цемент, пуццолан портландцеменг, тошқолли поргландцемент, кенгаювчи цементлар ва ҳоказо. бундай боғловчиларни қотиш муддатига кўра уч гуруҳга бўлиш мумкин: — тез қуюқланувчи — қуюқланишнинг бошланиш даври 3—10 дақиқа. бундай боғловчиларни ишлатиш ноқулай бўлганлиги сабабли, унга қуюқланишини сусайтирувчи маҳсус моддалар масалан, қурилиш гипси қўшилади; — нормал қуюқланувчи — қуюқланишнинг бошланиш даври 30 дақиқадан кейин бошланиб, 12 соатгача давом этади. бундай боғловчиларга бетон ва қоришмалар тайёрлашда кўп ишлатиладигаи барча цементлар киради; — секин қуюқланувчи қуюқланиши 12 соатдан кейин бошланадиган ашёлар. барча боғловчилар қуюқланиш ва қотиш жараёнида ўзидан иссиқлик ажратиб чиқаради. боғловчиларнинг қуюқланиш даври ва қотиш жараёни тез бўлса, унинг иссиқлик чиқариши ҳам ортади. айрим боғловчилар, масалан, 1кг портландцемент 7 кун давомида ўзидан 65 ккал гача иссиқлик чиқаради. боғловчиларнинг ўзидан иссиқлик чиқариш хусусияти, айниқса совуқда бетон ва бошқа қоришмалар тайёрлашда катта …
3
онденсацияли боғланиш жараёнида микрозаррачалар холатидаги кимёвий бирикмалар юзаси фаоллашади, кейин ўзаро кимёвий таркиби ўзгармаган равишда боғланади, аморф ёки кристалл тузилишдаги модда ҳосил бўлади. бундай гуруҳга гидротацияланган техник силикатлар ва алюмосиликатларнинг чиқиндилари асосида олинган боғловчи моддалар киради. (*конденсация – энергиянинг тўпланиши, яъни модда ёки сув буғининг сувга айланиши). хиллари цемент боғловчи пуццоланли порт ланд- цемент композицио н цемент олтингугурт цемент гилтупроқл и цемент магнезиал боғловч и ишқорли цемент оҳаккулли боғловчи фосфат цемент 10.1-расм. қурилишда ишлатиладиган минерал боғловчи моддалар таснифи. коагуляцион қотиш жараёнида микрозаррачаларнинг ўзаро боғланиши суюқ парда орқали эластик коллоид холатда бўлади. бунга гилтупроқ боғловчиларни киритиш мумкин. боғловчи моддаларни поликонденсацион қотиш жараёнида конденсация бирикмалар ваелимсимон гел ҳосил бўлади ёки юқори ҳароратдаги эритма аста-секин сунъий тошга айланади. ушбу гуруҳга эрувчан суюқ шиша, фосфат ва олтингугурт цементлари киради. хавоий боғловчи моддалар қурилиш оҳаги оҳак таркибида 8 %гача тупроқ бўлган кальций ва магнийли карбонаттоғ жинсларидан — бўр, оҳактош, доломитлашган ва мергелли оҳактошни куйдириб жуда …
4
и 500 кг/м3, туйилган оҳакники эса 600 кг/м3. га тенг. оҳак сўниш тезлигига кўра, тез сўнувчи (20 дақиқагача) ва секин сўнувчи (20 дақиқадан кўп) турларга бўлинади. сўниш тезлиги деб, оҳакни сув билан қориштиргандан кейин, қоришманинг юқори ҳароратга кўтарилиши учун кетган вақтга айтилади. оҳакнинг қотиши. оддий сўндирилган оҳак хамири билан тайёрланган қурилиш қоришмасининг қотиши бир неча кун давом этса, сўндирилмаган оҳак кукуни қоришмаси 30—60 дақиқа қотади. бундан ташқари, сўндирилмаган оҳак кукуни кам сув талаб этади. шунинг учун бундай оҳак қотишмасининг сиқилишдаги мустаҳкамлик чсгараси, зичлиги ва чидамлилиги сўндирилган оҳакникидан бирмунча катта бўлади. оҳакни ташиш, сақлаш ва уни ишлатиш. ғишт ва тошдан дсвор теришда, сувоқчиликда оҳак қум, оҳак-тошқол ва оҳак-цемент қоришмалари кўп ишлатилади. аммо, оҳакли қоришмаларни доимий нам таьсир этадиган жойларда, пойдеворлар ҳамда кўп қаватли уй деворларини қуришда ишлатиш мумкин эмас. оҳак, асосан, силикат бетонлар, ғиштлар ва бошқа буғ қозонида қотириладиган(автоклав) буюмлар учун боғловчи ашё ҳисобланади. ўрта осиёда оҳак қурилишда xix асрнинг ўрталарида …
5
ланган сўнмаган оҳак, сўнган гидрадли оҳак, оҳакли қоришма олишда ишлатилади 2. автоклав силикат буюмлари ва ғовакли бетон олишда ишлатилади. 3. қурилиш қоришмаси олишда ишлатилади. 4. боғловчи модда олишда ишлатилади. 5. оҳак бўёғи тайёрлашда ишлатилади майдаланган сўнмаган 1. автоклав силикат буюмлари ва ғовакли бетон олишда ишлатилади. 2. қурилиш қоришмаси олишда ишлатилади. 3. боғловчи модда олишда ишлатилади. 4. оҳак бўёғи тайёрлашда ишлатилади. 5. қўшилма сифатида ишлатилади. сўнган гидратли (пушонка) 1. автоклав силикат буюмлари ва ғовакли бетон олишда ишлатилади. 2. қурилиш қоришмаси олишда ишлатилади. 3. боғловчи модда олишда ишлатилади. 4. оҳак бўёғи тайёрлашда ишлатилади. гидратли 1. қурилиш қоришмаси олишда ишлатилади. 2. паст маркали бетон олишда ишлатилади. 3. силикат ғишт олишда ишлатилади. магнезиал боғловчи моддалар. каустик магнезит ёки доломитни айланма хумдонларда 750-8500с ҳароратда куйдириб магнезиал хавоий боғловчилар олинади. каустик магнезит оддий сувда қотмайди. уни хлорли магний mgcl2.6h2o эритмаси билан аралаштирганда mg(он)2 ва 3mgо.mgcl2 ларни ҳосил қилиб, аста-секин қота бошлайди. каустик магнезитни (mgco3) куйдириш жараёнида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "минерал боғловчи моддалар"

1523772935_71092.doc минерал боғловчи моддалар режа: 1. цемент саноатининг ташкил топиши 2. минерал боғловчи моддалар таснифи 3. хавоий боғловчи моддалар 4. магнезиал боғловчи моддалар. цемент саноатининг ташкил топиши боғловчи моддаларнинг бундан 4—5 минг йил аввал оҳак, қум ва кварц уни ва органик қўшилмалар асосида сунъий йўл билан ҳосил қилинганлиги маълум. англиялик талқиқотчи жозефо аспдин шу соҳада иш олиб борган. у 1824 йили яратган «сунъий тош ишлаб чиқаришнинг такомиллашган усули» иши учун патент олди. бу сунъий тош портланд шаҳрида ихтиро этилганлиги сабабли портланд цемент деб аталган. рус ҳарбий техниги егор челиев сувга чидамли цементнинг янада такомиллашган турини яратиш хусусида изланиш олиб бориб, 1825 йили оҳак билан тупроқ аралашмасини 1200°с — 1300°с гача, яъни оқариб т...

DOC format, 476.5 KB. To download "минерал боғловчи моддалар", click the Telegram button on the left.