сиёсий институтларнинг глобаллашуви

DOC 94.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1556542672_74185.doc сиёсий институтларнинг глобаллашуви режа: 1. иқтисодий, экологик хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда сиёсий қарорларни қабул қилиш глобал тизими яратилишининг аҳамияти. 2. дунёвий ҳокимият тармоқлараро ҳокимият аҳамияти. 3. суверинитетнинг қарор қабул қилиш глобал тизимининг муҳим муаммоси. 4. манипулятив демократия ҳаракатининг легитим характери. сиёсий институтларнинг глобаллашуви бугун дунё турли қарашлар, ғоялар, нуқтаи-назарларнинг тамомила янгича ривожланиш палласига кириб, бу унда яшовчи халқларнинг турмуш тарзи, ғоя ва мафкураларига ҳам бирдек катта таъсир кўрсатмоқда. аслида, турли жамият аъзолари муносабатларининг ўзаро интеграцияси сифатида танилган глобаллашув жараёни вақт ўтиши билан, унинг фаолият йўналиши “траектория” си ҳам ўзгариб бормоқда. атоқли сиёсатчи карл ясперснинг “ҳар бир давр ўзича бир таҳдиддир” деган сўзлари бугун яна бир бор исботини топаётгандек гўё. инсон олий мавжудот аммо бу-уни хатолардан ҳоли эканлигини билдирмайди. жамиятда инсонларнинг ҳатти- ҳаракатлари ва хулқ-атворларини тартибга солиш, уларнинг ўзаро алоқаларга асосланган муносабатларини шакллантириш-инсонларнинг ўзлари томонидан турли институтлар, яъни, том маънодаги “тартибга солиш қурилмалари” ташкил этилган. жамиятда сиёсий институтларининг глобаллашувнинг айнан …
2
нг “салбий” хусусиятлари учун айни муддаолик касб этмоқда. маълумки, ҳар бир жамият хоҳ у тоталитар, хоҳ у демократик ёки монархия бошқаруви бўлсин, шу сиёсий тузумнинг манфаатларини ифода этишга хизмат қилувчи ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий институтларига эга бўлади. бу институтлар жамиятнинг маълум қатламларини ўзида бирлаштирган ҳолда, шу жамият тараққиёти ва албатта хавфсизлиги учун хизмат қилади. одатда, сиёсий институтлар дейилганда, инсонларнинг сиёсат доирасида манфаатларини ифода этувчи институтлар ёки давлатни ўзини тушунилади холос. аммо сиёсий институтлар бугун ҳаётнинг турли жабҳаларини тартибга солувчи, назорат қилувчи, хавфсизлиги учун ҳам жавобгарлик маъсулиятини ҳам ўзида мужассамлаштиради. масалан, xvii асрнинг энг қудратли усмонлилар сулоласининг бирданига таназзули сабабларини туркияда биринчи матбуот асосчиси, иброҳим мутафаррика ўзининг “умматларни бошқаришда ақл-заковат билан иш юритиш” асарида институтларни, хусусан сиёсий ва ҳарбий институтларни эскириб қолганлиги, шунингдек, ҳар қандай янгиликларга қаршилик ҳаракатлари билан ифодаланган институтларининг жамият бутун тараққиётига ғов эканлигини кўрсатиб берган эди . глобаллашув аслида салбий тушунча эмас. балки, бу жараён иштирокчилари ва уни …
3
иллий-сиёсий қатъиятлиликни қўллаб-қувватлашга мойил бўлишади. бу эса ўз навбатида, ижобий мақсадлар билан бир қаторда, бузғунчи, ёт ғоялар “натижавийлиги” учун катта кучни тақдим этади. масалан, гитлер сиёсий тузумининг 12 йил давомидаги (1933-1945) нуфузи “гитлерюгенд” ёшлар ташкилотининг, японияда замонавий “манқуртлар” тайёрлаш маркази “аум сенрикё” ёки хитойдаги “сталини” мао цзедун тузуми “ҳимоячилари” сифатида тузилган “хунвейбинлар” ҳаракати аъзолари ҳам айнан ёшлар эканлиги фикримизнинг яққол исботидир.жамиятдаги сиёсий институтларнинг тараққиёти аввало, жалб этиш ғояси ва мафкураси билан бевосита боғлиқдир ва мафкуранинг кучлилиги, маълум манфаатларга ифодаланиши, аъзоларни ортишига ҳам олиб келади. сиёсий институтларнинг давлат, парламент, партия, консерватизм, неоконсерватизм, лоббизм ва ҳатто оммавий ахборот воситалари каби кўринишлари аҳоли турли қатламларини ўзида мужассамлаштирган ҳолда, катта сиёсий бошқарув механизмлари сифатида намоён бўлмоқда.глобаллашув жараёни ўз навбатида салбий аҳамият касб этиши ва буни тамаддунлар тараққиётига таъсирини ҳисобга олиб, бу жараёнда сиёсий институтларнинг фаолияти даражаси бизнинг фикримизча, қуйидаги асосий омиллар асосида ислоҳ қилиниши мақсадга мувофиқ: · сиёсий институтларнинг энг асосийси сифатида давлат намоён …
4
т сиёсий тузумининг асосий “сақловчиси” вазифасини бажариши, ўз навбатида турли ижодкор, ғайратли, шижоаткор қатлами, яъни, ёшларни ўзида бирлаштириши юқоридаги омилларни амалийлиги ва албатта давомийлигини таъминлаб беради. зеро, ёш авлод, кейинги авлодга етказиб бериш кучлари ҳамдир. · сиёсий институтларнинг глобаллашув жараёнидаги энг муҳим аҳамиятга эга томони ҳам мавжуд бўлиб, айнан у ёки бу турдаги сиёсий институт ўз ғояси орқали маълум бир аҳоли қатламини ўзида бирлаштирар экан, глобаллашув “сояси” да кириб келаётган турли ёт ғояларга қарши курашиш кучига эга эканлигини алоҳида эслатиб ўтиш лозим. · сиёсий институтлар ҳар қандай жамият модернизациялашув жараёни учун асосий таянч сифатида намоён бўлиши ва бу омилни мустаҳкамлашда аҳоли сиёсий маданияти ва онгини ошириш жараёни билан чамбарчас боғлашда асосий нуқтадир.таниқли сиёсатшунос с.хантингтон “тартиботсиз (бу ерда сиёсий тузум назарда тутилмоқда) озодлик бўлиши мумкин, аммо озодлик тартиботсиз бўлиши мумкин эмас” . бу ерда кўриниб турганидек, сиёсий институтлар аввало ички муносабатларни тартибга солиш, аҳоли сиёсий онги ва маданиятини ошириш йўли билан …
5
аъзоларини бошқариш ва шунингдек, ўз обьекти бўлган давлатнинг ягона бирлиги, хавфсизлигига доир барча масалаларда маъсул, етакчи бошқарув тизимлари бирлиги сифатида намоён бўлади. жамият давлат муносабатлари интеграцияси мавжуд экан, демак, глобаллашув ҳам тўхтовсиз жараён. бу муносабатларнинг даврий ҳолати эса у ёки бу давлат аҳолиси манфаатлари асоси, яъни, етакчи сиёсий институтлари белгилаб беради. б.жувенель “жамиятнинг ичида ўзаро ишонч муносабатларини шакллантирилганлиги давлат, жамият олға интилиши учун мезон ва бу сиёсий институтлар томонидан шакллантирилади” деган эди. сиёсий фандаги модернизация, вестернизация, универсализация каби глобализация ҳам универсал дефиницияга эга эмас. бу феномен олимлар ва фан арбоблари томонидан турлича талқин этилади. шунга қарамасдан улар моҳиятан ягона мазмунни англатади, яъни глобаллашув французча «умумий» деган маънони англатиб, бутун инсоният ҳамжамиятининг ўзаро иқтисодий, сиёсий, ижтимой ва маданий алоқаларини қамровчи жараён сифатида талқин этилади. илмий адабиётда глобализация жараёни ҳақида дастлаб америкалик олимлар фикр юритишган деб қабул қилинган. «глобализация» терминини биринчи бўлиб т.ливетту ўзининг 1983 йилда нашр этилган «гарвард бизнес ревью» мақоласида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сиёсий институтларнинг глобаллашуви"

1556542672_74185.doc сиёсий институтларнинг глобаллашуви режа: 1. иқтисодий, экологик хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда сиёсий қарорларни қабул қилиш глобал тизими яратилишининг аҳамияти. 2. дунёвий ҳокимият тармоқлараро ҳокимият аҳамияти. 3. суверинитетнинг қарор қабул қилиш глобал тизимининг муҳим муаммоси. 4. манипулятив демократия ҳаракатининг легитим характери. сиёсий институтларнинг глобаллашуви бугун дунё турли қарашлар, ғоялар, нуқтаи-назарларнинг тамомила янгича ривожланиш палласига кириб, бу унда яшовчи халқларнинг турмуш тарзи, ғоя ва мафкураларига ҳам бирдек катта таъсир кўрсатмоқда. аслида, турли жамият аъзолари муносабатларининг ўзаро интеграцияси сифатида танилган глобаллашув жараёни вақт ўтиши билан, унинг фаолият йўналиши “траектория” си ҳам ўзгариб бормоқда. атоқли сиёс...

DOC format, 94.0 KB. To download "сиёсий институтларнинг глобаллашуви", click the Telegram button on the left.