институтлар ва уларнинг жамият ривожланишидаги роли

DOC 14 pages 174.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
2 - мавзу. институтлар ва уларнинг жамият ривожланишидаги роли маъруза машғулоти режаси: 2.1. “институт” ва “норма” тушунчаларининг моҳияти. 2.2. расмий ва норасмий нормалар ва уларнинг шаклланиши. 2.3. институционал матрица. таянч сўз ва иборалар: институт, расмий қоидалар, норасмий нормалар, институтларнинг ўзгариши, институционал матрица, институционал ўзгаришлар, мафкура, институтларнинг ўзаро боғлиқлиги, ташкилотлар, ўйинчилар, ўйин қоидалари, норма, ҳамкорлик стратегияси, қоида, келишув, ижтимоий танлов назарияси, келишувлар иқтисодиёти назарияси, уриниш, муроса, оқилона ҳаракат, ташкилот. 2.1. “институт” ва “норма” тушунчаларининг моҳияти институтлар жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. агар бир дақиқага барча институтлар йўқ бўлиб кетишини тасаввур қиладиган бўлсак, у ҳолда тартибсизлик бошланиб кетган бўларди ва бу ҳол, ўз навбатида, абадий давом этмас эди. чунки инсонларнинг ўз ҳаётини тартибга келтиришга уринишлари янги институтларнинг пайдо бўлишига олиб келган бўларди. институтлар табиатини янада чуқурроқ таҳлил қилиш глобал хусусиятларга эга қатор саволларга, хусусан, нима учун бозорлар “ишлайди” ёки “ишламайди”? иқтисодий сиёсатнинг у ёки бу тадбирлари нима учун самарали ёки самарасиз бўлди? …
2 / 14
тлар. институтлар алмашув жараёнини соддалаштиради. улар – қарорлар қабул қилиш жараёнининг якка тартибдаги қарорларни ижобий қарорларга айлантирувчи ажралмас қисми”, дея таърифланган. ж.ходжсоннинг таърифлашича [55], “институтлар – анъана, урф-одат ёки қонунчилик чеклови орқали узоқ муддатли ва барқарор ҳулқ-атвор намуналарининг яратилишига олиб келувчи ижтимоий ташкилот”. институтларни кўз билан кўриб, уларни жисмонан ҳис этиб ёки ўлчаб бўлмайди. бу инсон онги билан яратилган ўзига хос конструкциялар, кўзга кўринмайдиган механизмлардир. институтлар инсонларнинг муайян жамоасига хос бўлган тафаккур тарзини акс эттиради. институтларнинг яна бир таърифи б.з.милнер томонидан д.норт [46] ёзган сўз бошида келтирилган: “институтлар – инсонлар томонидан ишлаб чиқилган чекловлар ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таркиблаштирувчи мажбурлаш омиллари. буларнинг барчаси биргаликда жамият ва иқтисодиётнинг ундовчи таркибини ҳосил қилади”. юқорида келтирилган таърифлар институтларнинг асосий хусусиятларини қамраб олган ҳолда, уларнинг асосий вазифаларини ҳамда ривожланиш қонунларини акс эттиради ҳамда жамиятни ривожлантириш учун институтларнинг муҳимлигини таъкидлайди. юқорида кўрсатилган барча ҳолатларни умумлаштирган ҳолда, институтционализмнинг ҳозирги замон талқинларига асосан институтларни қуйидагича таърифлаш мумкин: …
3 / 14
таркиб беш унсурдан иборат: · индивидларнинг гуруҳланиш белгилари; · муқаррарлик омили (керак ёки керак эмас); · мақсад; · норма ҳаракатда бўлган шарт-шароитлар;  санкциялар. ажратилган ушбу 5 та унсур нормалар турлари, яъни ҳамкорлик стратегиясини, хусусан, норманинг ўзини (тор маънода) ва қоидаларни чеклаш имконини беради. норма турлари қуйидагилардан иборат: ҳамкорлик стратегияси = белги + мақсад + шарт-шароит; норма = белги + муқаррарлик омили + мақсад + шарт-шароит; қоида = белги +муқаррарлик омили + мақсад + шарт-шароит + санкция. шаҳарда ёки супермаркетда бир-бирларини йўқотган киришларни қидириш ҳамкорлик стратегиясига мисол бўлади. бунда: индивидларнинг гуруҳланиш белгиси – бир-бирини йўқотганлик факти; мақсад - бир-бирини топиш; шарт-шароит – учрашиш эҳтимоли яқин бўлган кўзга ташланувчи нарса ёки буюмнинг мавжудлиги бўлади. торроқ маънода норма келишув тушунчасига мос келади. чунки келишув кўрсатмасини бажариш ўта ихтиёрий хусусиятга эга. қоидага ўтишда кўрсатмаларни бажаришнинг ихтиёрий хусусияти йўқолади, яъни бунда санкция ишга тушади. норманинг инсон хатти-ҳаракатига таъсири ҳақидаги мунозара социология ва иқтисодий назария …
4 / 14
берилган хатти-ҳаракат натижасини эмас, балки англаб етилган танлов натижасини кўришга интилади. умуман, ижтимоий танлов назариясида нормалар: оқилона танлаш натижаси сифатида қаралади. келишувлар иқтисодётида эса нормалар оқилона хатти-ҳаракат омили сифатида таҳлил қилинади. ижтимоий танлов назарияси (д.бьюкенен) биринчи галда сиёсий танлов натижасини акс эттирувчи ва ҳуқуқда қайд этиладиган юридик нормани ўрганади. юридик нормаларни изоҳлаш учун оқилона танловнинг неоклассик моделидан фойдаланилади. хусусан, шу нарса назарда тутиладики, бьюкенен учун сиёсат – инсонлар бозорда фақат ўз афзалликларига амал қилган ҳолда товарни харид қилгани сингари, у асосида улар турли муқобил вариантларни ўз қадр-қимматлари билан қиёслаган ҳолда, танлайдиган мураккаб институционал жараён ҳисобланади. бошқача айтганда, норма ва қоидалар сиёсат бозорида шахслар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик натижасида пайдо бўлади. бундан нормаларни баҳолашнинг навбатдаги мезони – уларнинг самарадорлиги келиб чиқади. нормалар фақат улар ўзига хос қадр-қимматга асосланганда самарали бўлиб, якка манфаатларни ўзаро фойдали тарзда амалга оширишга кўмаклашади [47]. ижтимоий танлов назариясига хос бўлган оқилона танлов модели ёрдамида нормаларни талқин қилишдан фарқли …
5 / 14
атига нисбатан бир-бирини истисно этувчи талабларни мувофиқлаштириш ва ўз томонларининг ҳаракатларига нисбатан ишончли фикрларни билдиришга қодир бўлмай қолади. кўриб чиқилаётган ёндашув доирасида келишувлар нисбатининг қуйидаги вариантлари таҳлил қилинади. 1. экспансия – унда ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш илгари бошқа келишувлар устуворлик қилган соҳалардаги келишувлардан бирининг нормалари асосида амалга ошадиган келишувлар нисбати. масалан, сиёсий соҳа сиёсий бозорга айланиши мумкин, бунда фуқаролик келишуви нормалари бозор келишуви нормалари томонидан сиқиб чиқарилади. бозор келишувининг экспансияси ўта хавфли, у бойликнинг ўта номутаносиб тақсимланишига ва ундан сиёсий ҳокимият омили сифатида фойдаланишга олиб келган ҳолда жамият ривожланишини барқарорликдан маҳрум этади. 2. уриниш – унда бир ўзаро ҳамкорликнинг ўзи бир-бирини истисно этувчи нормалар асосида амалга оширилиши мумкин бўлган келишувлар нисбати. шу нуқтаи назардан илк бор к.эрроу томонидан тадқиқ этилган қон топшириш бунга айнан мос мисол бўлади. гап шундаки, қон одатда пулга (бозор келишуви) ёки бирдамлик нуқтаи назардан бепул (фуқаролик келишуви) топширилади. ушбу номутаносиблик шахсларнинг қон топшириш юзасидан ўзаро ҳамкорлигида …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "институтлар ва уларнинг жамият ривожланишидаги роли"

2 - мавзу. институтлар ва уларнинг жамият ривожланишидаги роли маъруза машғулоти режаси: 2.1. “институт” ва “норма” тушунчаларининг моҳияти. 2.2. расмий ва норасмий нормалар ва уларнинг шаклланиши. 2.3. институционал матрица. таянч сўз ва иборалар: институт, расмий қоидалар, норасмий нормалар, институтларнинг ўзгариши, институционал матрица, институционал ўзгаришлар, мафкура, институтларнинг ўзаро боғлиқлиги, ташкилотлар, ўйинчилар, ўйин қоидалари, норма, ҳамкорлик стратегияси, қоида, келишув, ижтимоий танлов назарияси, келишувлар иқтисодиёти назарияси, уриниш, муроса, оқилона ҳаракат, ташкилот. 2.1. “институт” ва “норма” тушунчаларининг моҳияти институтлар жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. агар бир дақиқага барча институтлар йўқ бўлиб кетишини тасаввур қиладиган бўлсак, у ҳолда тартибсизл...

This file contains 14 pages in DOC format (174.0 KB). To download "институтлар ва уларнинг жамият ривожланишидаги роли", click the Telegram button on the left.