институтлар ва уларнинг жамият ривожланишидаги роли

DOCX 14 pages 141.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
институтлар ва уларнинг жамият ривожланишидаги роли асосий кўриладиган масалалар: 1. “институт”, “норма” тушунчаларининг моҳияти ва мазмуни. 2. расмий ва норасмий нормалар ва уларнинг шаклланиши 3. расмий ва норасмий нормаларнинг ўзига хос хусусиятлари. 4. институционал матрица. 5. институционал ўзгаришлар ва институтларнинг ўзаро боғлиқлиги. мавзуга доир тавсия этиладиган адабиётлар 1. ўзбекистон республикаси президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришни таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-4707-сонли фармони. www.lex.uz 4.03.2015 2. ўзбекистон республикаси президентининг 2015 йил 11 февралдаги (пп-2298) “2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар бутловчи қисмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш давлат дастури тўғрисида”ги қарори. www.lex.uz 11.02.2015 3. беркинов б.б. институционал иқтисодиёт: ўқув қўлланма. 2-нашр, қайта ишланган. – т.: иқтисодиёт, 2013. –16-27 б. 4. олейник а.н. институциональная экономика: учебно-методическое пособие. м., 2008. -с 19-24. 5. дроздов н.д. институциональная экономика: учеб. пособие -тверь: твер. гос. ун-т, 2006. 12-25 с., 6. лемещенко п. с. институциональная экономика: учеб.пособие. – мн.: ооо «фуаинформ», …
2 / 14
жтимоий меъёрлар ва қоидалар. институт – бу жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилаб берувчи расмий қоидалар ва норасмий нормалар тизими. институт опровайдер – неоинституционал назария доирасида – ишлаб чиқариш институтлари ва келишувлар ишлаб чиқувчиси ва тарқатувчиси ролини, институтлар инкубатори ролини (тегишли институционал муҳитда янги институтларни етиштириш), якка тартибдаги институционал интегратор ролини (ушбу нормага амал қилувчилар таркибига янги индивидларни жалб қилиш) бажарган ҳолда неоинституционал таркибга таъсир кўрсатувчи ташкилот. институционал матрица – бу тарихан барқарор шаклланган, дастлабки давлатларнинг пайдо бўлишини ва барча кейинги институционал тузилмаларнинг ривожланишини белгилаб берган, ўз навбатида, моҳияти ҳамон сақланиб қолган бирламчи моделни такрор яратишга хизмат қилувчи базавий ижтимоий институтлар тизими. норма – институционал муҳитда индивидларнинг ўз танловини амалга оширишда фойдаланиладиган асосий унсур ҳисобланади расмий қоидалар – конституциялар, қонунлар, суд қарорлари, маъмурий ҳужжатлар. институтлар – иқтисодий субъектлар харакатини чекловчи, уларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи меъёрлар, қоидалар хамда ушбу меъёр ва қоидаларни бажарилишини назорат қилиш механизмлари. мавзуга доир амалий машқлар …
3 / 14
н бўлган жойда харид қилиши лозим. 3–мисол.институционал назариянинг қайси йўналиши вакиллари “дўстинг кимлигини айт, мен эса сенинг кимлигини айтаман” деган иборани маъқуллашган бўларди? а) "эски" институционализм; б) "янги" институционал иқтисодиёт; в) неоинституционал иқтисодиёт. жавоб: а), гап холизмтамойили ҳақида бораяпти. 4–мисол. институционал назариянинг қайси йўналиши вакилларини навбатдаги семинарга тайёрланмаган талабанинг қуйидаги баҳонаси қизиқтирмайди: "университет кутубхонаси ёпиқ эди, бошқа кутубхонада керакли китоб топилмади ва умуман олганда бизда ушбу ҳафтада тайёргарлик кўриш лозим бўлган иккита тест ва битта курс иши бор эди"? а) "эски" институционализм; б) "янги" институционал иқтисодиёт; в) неоинституционал иқтисодиёт. жавоб: в), методологик индивидуализм тамойилига кўра фақат талабанинг ўзи ўз ишининг ташкил этилишига жавоб беради, ташқи институционал омиллар эса иккинчи даражали бўлиб, талабанинг ўқишга бўлган муносабатини акс эттиради. кейслар расмий ва норасмий институтлар: талабаларнинг кўчиришларига қарши қандай курашиш мумкин? талабаларни дастур ёрдамида чиқариб олинган кўчирма учун ҳайдашади. виржиния штати университети физика факультетининг профессори лу блумфилд (lowbloomfield), талабалар ўртасида кўп сонли адабий …
4 / 14
тушмаган талабаларга олий таълимнинг моҳияти нимадан иборат эканлигини англаб етишга ёрдам беришига умид қилмоқда. бундан ташқари, ходимларнинг эътироф этишларича, ҳозирги вақтда компьютер техникасининг ривожланганлиги муносабати билан ўзгалар матнларини ўзлаштириш жараёни аввалги ўн йилликка қараганда ғоят соддалашди, чунки илгари китоблардан ёки бошқа ишлардан ахборотни қўлда кўчириш ёки босмалаш лозим эди. в.в. радаев билан сухбатдан бугунги кунда кўчирмачилик муаммоси барча ўқув корхоналарида мавжуд. лекин биз университетимиз (гу вшэ) алоҳида, энг яхши бўлишини хоҳлаймиз. шунинг учун ҳозирда биз кўчирмачиликка қарши курашишни фаоллаштирмоқдамиз. биз талабани адабий ўғирлик, кўчириш ёки соҳтакорлик устида ушлаган ўқитувчилар нима қилиши кераклиги аниқ ёзиб қўйилган шундай ҳужжатни тайёрладикки, унда талабани университдан ҳайдашгача кескин чоралар назарда тутилган. бунда талаба ўқитувчининг ҳатосидан кафолатланган бўлиши керак. ўқувчиларнинг ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қилиш лозим. шунинг учун талаба шикоят аризасини беришга ҳақли. лекин агар унинг айби исботланса, жазо қатъий бўлиши керак. ўқитувчи сифатида мен барча қоидаларни биринчи машғулотнинг ўзидаёқ эълон қиламан. кўчирмачиликка нисбатан муносабат оддий: аниқланган …
5 / 14
гил-елпилик ҳаётда ҳам, ўқишда ҳам бўлмаслиги лозим. саволлар: нима учун талабалар расмий қоидаларнинг мавжудлиги ҳақида била туриб, норасмий қоидаларга амал қилишади? ушбу мисолда расмий ва норасмий қоидалар қандай боғланишли? талабалар муҳитида мавжуднорасмий институтни таърифланг? қуйида келтирилган фикрлар тўғрими ёки нотўғрими? танқид қилма – барча фикрлар тенг қадрли! 1. “ким учун ишлаб чиқариш керак” муаммосини давлат аралашувисиз ҳал этиб бўлмайди. 2. “кўринмас қўл механизми” ни асослаш билан адам смит, иқтисодиётни давлат бошқариши, лекин буни жамият сезмаслигини назарда тутган. 3. амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, кўп ҳолатларда норасмий нормалар жамиятда “тартибни” таъминлашда расмий қоидаларга қараганда ғоят катта роль ўйнайди. 4. аралаш иқтисодёт давлат ва хусусий мулкдорлар қарори асосида ривожланади. 5. институтлар асосини унинг таркибий қисмлари ҳисобланган нормалар ташкил этади. 6. институтларнинг асосий хусусиятларини қамраб олган ҳолда, уларнинг асосий функцияларини ҳамда ривожланиш қонунларини акс эттиради. 7. товар (хизмат) лар ва ресурслар доиравий айланиши иқтисодий моделида уй хўжалигини ресурсларга бўлган эҳтиёжи ифодаланади. 8. қоидаларга зарурат ҳамма …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "институтлар ва уларнинг жамият ривожланишидаги роли"

институтлар ва уларнинг жамият ривожланишидаги роли асосий кўриладиган масалалар: 1. “институт”, “норма” тушунчаларининг моҳияти ва мазмуни. 2. расмий ва норасмий нормалар ва уларнинг шаклланиши 3. расмий ва норасмий нормаларнинг ўзига хос хусусиятлари. 4. институционал матрица. 5. институционал ўзгаришлар ва институтларнинг ўзаро боғлиқлиги. мавзуга доир тавсия этиладиган адабиётлар 1. ўзбекистон республикаси президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришни таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-4707-сонли фармони. www.lex.uz 4.03.2015 2. ўзбекистон республикаси президентининг 2015 йил 11 февралдаги (пп-2298) “2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар бутловчи қисмлар ва материалларни маҳаллийла...

This file contains 14 pages in DOCX format (141.5 KB). To download "институтлар ва уларнинг жамият ривожланишидаги роли", click the Telegram button on the left.