сиёсий партиялар 2

DOC 96,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404398222_53282.doc мавзу сиёсий партиялар режа: 1. сиёсий партия: келиб чиқиши, тушунчаси ва концепциялари 2. партия ва партиявий тизимнинг турлари 3. ўзбекистонда кўппартиявий тизимнинг шаклланиши сиёсий партиялар: келиб чиқиши, моҳияти, функциялари одамлар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳокимиятта эришиш учун ҳамма даврларда бирлашганлар. шу маънода сиёсий партиялар жуда қадимдан мавжуд. замонавий партиялар англияда xvii асрда вужудга келган, аммо 1832 йил сайлов ислоҳотидан кейингина ҳозирги кўринишини олган. ақшда партиялар 1830-йилларда, президент жексон даврида, ташкил топа бошлаган. франция ва европанинг бошқа мамлакатларида парламент гуруҳлари ва сиёсий клубларнинг оммавий ташкилотларга айланиши 1848 йил инқилоби 6илан боғлиқ. ғарб институтларини биринчилардан бўлиб импорт қилган шарқ мамлакатларидан бири — японияда партиялар биринчи жаҳон урушигача бўлмаган. сиёсат назариясида сиёсий партиялар тарихини босқичларга бўлишда м.вебер томонидан таклиф этилган қуйидаги даврлаштириш қабул қилинган: аристократик котериялар (тўгарак); сиёсий клублар; оммавий партиялар. амалда юқорида санаб ўтилган даврларни фақат икки инглиз партияси — либерал партия (виглар) ва консерватив партия (торилар) ўтган. тори ва …
2
бошчилигидаги умумий герман иттифоқи тузилади. xix асрнинг иккинчи ярмига келиб ғарбий европанинг деярли барча мамлакатларида оммавий партиялар мавжуд эди. оммавий партияларнинг ташкил топишига бу мамлакатларда жорий қилинаётган умумий сайлов ҳуқуқи ва кенгайиб бораётган ишчилар харакати сабаб бўлди. шу ўринда, ҳар бир минтақада партиялар ташкил топиши жараёни ўзига хос хусусиятларга эга бўлганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. ақш аввал бошданоқ буржуа давлати сифатида шакланган. бу ерда тараққиёт йўли масаласида якдиллик мавжуд бўлгани ҳолда ички сиёсатда республикачилар фермерларга таянсалар, федералистлар савдо — саноат ва молия капиталига таянганлар. ташқи сиёсатда республикачилар францияга мойиллик кўрсатсалар, федералистлар — англия билан иттифоқ тарафдори эдилар. европада вазият бошқачароқ эди: бу ерда тараққиёт йўли ҳақидаги мунозаралар жуда кескин кечган, кўтарилиб келаётган буржуа синфига иқтисоднинг феодал уклади, феодал анъаналар ва кучли ҳукмрон элиталар қарши турган. шунинг учун сиёсий ҳаётдаги кураш қаттиқ бўлган ва мафкура жуда муҳим омил ролини ўйнаган. ўзбекистон ва ўрта осиёда партиялар шаклланиши ҳам ўз йўлида борган. уларнинг пайдо …
3
нфаат гуруҳларининг кўплаб хусусий манфаатларини ягона сиёсий манфаатга келтиришдан иборат. шу маънода улар жамият сиёсий тизимининг муҳим таркибий қисмига айланганлар. улар мавжуд сиёсий тизим доирасида жамият тараққиётига оид рақобатлашувчи дастур эгалари сифатида чиқадилар. жамият сиёсий тизимида партиялар турли ижтимоий гуруҳлар манфаатини ифодалабгина қолмай, бу манфаатларни шакллантиришда ҳам фаол қатнашдилар. партиялар ваколат вазифаси билан бир қаторда воситачилик вазифаларини ҳам бажарадилар. улар давлат даражасида қарор қабул қилиш жараёнини мувофиқлаштирувчи ва назорат этувчи институт сифатида шаклланган. партиялар фуқаролик жамиятини давлат билан боғлайди, улар ўртасидаги табиий зиддиятларни юмшатади. партиялар ваколат тизими орқали парламент ва ҳукумат фаолиятида иштирок этади. таъкидлаш лозимки, кучли партиялар жамият ва давлат алоқаларини мустаҳкамлаш, давлат устидан назоратни кўпайтириш орқали давлатни кучайтиради, заиф партиялар – давлатни ҳам заифлаштириши мумкин. партиялар жамиятнинг ҳам вертикал, ҳам горизонтал бўйича барча соҳаларини қамраб у ерда ахборот тарқатиш ва ташвиқот фаолиятини олиб боради, тарбиявий вазифаларни бажаради, сиёсий арбобларни тайёрлайди. барча сиёсий институтларни қамраб олган ҳолда партиялар давлат …
4
ъёрлар билан тартибга солинади. дунё конституцияларида сиёсий партияларнинг роли масаласига беш хил ёндошув мавжуд: 1) биринчи ёндошувда партияларга "фуқаролар клуби" тарзида қараш устунлик қилади. канада, ақш, австралия, швейцария, буюк британия в.ҳ. давлатларнинг конституцияларида партиялар тўғрисида ҳеч нарса ёзилмаган. уларда сиёсий партиялар фаолияти ва тузилишини тартибга солувчи махсус қонунлар ҳам йўқ. аввал британия мустамлакаси бўлган айрим мамлакатларда ҳам шундай аҳвол мавжуд. масалан, хиндистонда биринчи марта сиёсий партия тушунчаси конституцияга 52— тузатишда 1985 йилда ишлатилган. у ҳам бўлса, парламент ички тартибига оид бўлган тузатишдир. шу билан бирга, кейинги йилларда, буюк британия, канада ва ақшда партияларнинг сайлов кампаниясида иштироки, уларнинг молиявий таъминотига доир айрим қонунлар қабул қилинди. 2) иккинчи ёндошувда конституцияларда сиёсий партияларнинг жамиятдаги роли тўғрисида батафсил тўхтаб ўтилди. гфр (1949), франция (1958), португалия (1976), испания (1978), болгария (1991), руминия (1991), белоруссия (1996), ўзбекистон (1992) йилги конституциялари. уларда, шунингдек, партияларни ташкил этиш ва фаолиятига доир айрим тамойиллар акс этган. масалан, "партиялар миллий суверенитет …
5
ланган. ислом қонунчилигига кўра, партияларга бирлашиш — умма (жамоа) бирлигига зиён етказади, деб ҳисобланади. 5) айрим авторитар давлатларда қўлланиладиган бешинчи ёндошувнинг моҳияти шундаки, уларда конституция ёки махсус қонунларда аниқ кўрсатилган партияларгина амал қилиши мумкин. масалан, бразилияда 19б4 йилги ҳарбий тўнтаришдан сўнг ўтган 25 йил ичида фақат икки партия фаолияти руҳсат этилган: улардан бири — ҳукумат партияси, иккинчиси унга нисбатан ҳайрихоҳ муҳолифот ролини ўйнаган. индонезияда 1975 йил қонуни билан давлат мафкураси — парчаланишини тан олувчи учта партия фаолиятигина руҳсат этилган в.ҳ. партияга берилган ҳуқуқий таъриф ҳам умумий, ҳам алоҳида белгиларни ўз ичига олади. бу белгилардан энг муҳимлари: сайловларда иштирок этишнинг мажбурийлиги, партиялар фаолиятининг доимийлиги, сиёсий иштирок этишнинг, уюшганликнинг даражаси, аъзоларнинг сони ва партиянинг номидир. бу таърифга кўра, фаолияти доимий бўлмаган ташкилотлар, масалан, фақат сайловолди даврида фаолият юритувчи сайловчилар иттифоқи каби ташкилотлар партия, деб ҳисобланмайди. партиянинг расмий тан олинишини кўрсатувчи, унга давлат ҳимоясини берувчи муҳим адолат — бу рўйхатдан ўтказишдир. партия рўйхатдан …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сиёсий партиялар 2"

1404398222_53282.doc мавзу сиёсий партиялар режа: 1. сиёсий партия: келиб чиқиши, тушунчаси ва концепциялари 2. партия ва партиявий тизимнинг турлари 3. ўзбекистонда кўппартиявий тизимнинг шаклланиши сиёсий партиялар: келиб чиқиши, моҳияти, функциялари одамлар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳокимиятта эришиш учун ҳамма даврларда бирлашганлар. шу маънода сиёсий партиялар жуда қадимдан мавжуд. замонавий партиялар англияда xvii асрда вужудга келган, аммо 1832 йил сайлов ислоҳотидан кейингина ҳозирги кўринишини олган. ақшда партиялар 1830-йилларда, президент жексон даврида, ташкил топа бошлаган. франция ва европанинг бошқа мамлакатларида парламент гуруҳлари ва сиёсий клубларнинг оммавий ташкилотларга айланиши 1848 йил инқилоби 6илан боғлиқ. ғарб институтларини биринчилардан бўлиб импорт қилга...

Формат DOC, 96,0 КБ. Чтобы скачать "сиёсий партиялар 2", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сиёсий партиялар 2 DOC Бесплатная загрузка Telegram