сиёсий хокимият ва кўппартиявийлик

DOC 163.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1444141897_61721.doc сиёсий хокимият ва кўппартиявийлик режа: 1. сиёсий хокимият, уни амалга ошириш механизми. легитимлик тушунчаси 2. ўзбекистонда шахс ва хокимият муносабатларини демократлаштириш 3. сиёсий партияларнинг келиб чиқиши, вазифалари ва турлари. партиявий тизимлар 4. ўзбекистонда сиёсий партиялар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари сиёсатшунослик категориялари орасида марказий ўринни эгалловчи хокимият тушунчаси жамият ва сиёсатнинг негизларидан биридир. хокимият бой ва хилма-хил шаклларда, даражаларда намоён бўладиган ижтимоий ходиса бўлиб, у одамларнинг барқарор уюшмалари: оилада, ишлаб чщаришда, турли ташкилот ва муассасаларда, шунингдек, давлатда мавжуд. хокимиятнинг энг асосий ва ўзига хос кўринишларидан бири — сиёсий хокимиятдир. сиёсий хокимият — сиёсат субъектларининг сиёсатда ифодаланган иродасини турли йўллар, усуллар ва воситалар ёрдамида амалга ошириш фаолиятининг ўзига хос шаклидир. у жамият хаётида алохида ўринни эгаллайди. бу шу билан белгиланадики, сиёсий хокимият жамият ва давлат хаётини бир бутунлигича ва яхлитлигича қамраб олади, уни йўналтиради хамда тартибга солади, хокимиятнинг бошқа кўринишларини бирлаштиради, уларни халқ манфаатларига бўйсундиради. жамият хаётини сиёсий хокимиятсиз тасаввур этиб …
2
бўлса, чеклаши ёки уларни умуман тугатиши мумкинлиги; — оммавийлиги, яъни умумийлиги ва шахссизлиги. бунинг маъноси шуки, сиёсий хокимият кичик, контакт гурухларда бўладиган шахсий хокимиятдан фарқли улароқ, хуқуқ ёрдамида барча фуқароларга бутун жамият номидан мурожаат қила олади; — бир марказлилиги, яъни қарорлар қабул қилишда моноцентрик, ягона марказнинг мавжудлиги. бозор иқтисодиётига асосланган демократик жамиятда иқтисодий, ижтимоий ва маданий-ахборот хокимиятлари полицентрик, яъни кўп марказлидир. бунда кўплаб мустақил мулкдорлар, оав, ижтимоий фондлар ва бошқалар мавжуд бўлади; — сиёсий хокимият имкониятларининг (ресурслари) хилма-хиллиги. кенг маънода хокимият имкониятлари индивид ёки гурух бошқаларга таъсир этиш учун фойдаланадиган барча нарсани англатади. тор маънода эса субъектнинг хокимият объектига таъсир этишини таъмин-лашда қўлланиладиган барча воситалар тушунилади. „ижтимоий айирбошлаш" назариясига (п.блоу ва бошқа​лар) кўра хокимият асосида ноёб имкониятларнинг тенгсиз тақсимоти ётади. имкониятларга эга бўлмаган шахслар уларни бунга эга бўлган кишиларнинг фармойишларини (буйруқларини) бажаришга алмаштиришдан оладилар. бу билан айримлар бошқаларга боғлиқ холга тушиб қоладилар, уларга бўйсунадилар. сиёсий хокимият ўз фаолиятида нафақат мажбурловчи, …
3
ваколатлар, даражалар, лавозимлар, имтиёзларни тақсимлаш қобилиятини англатади. албатта, бу тақсимотда иқтисодий имкониятларнинг хам муайян таъсири бор масалан, даромад ёки бойлик иқтисодий имкониятлар бўлишига қарамай, ижтимоий мақомни (статус) хам тавсифлайди. бироқ, ижтимоий имкониятлар амал, обрў-эътибор, маълумот, тиббий хизмат, ижтимоий таъминот каби кўрсаткичларни хам ўз ичига олади. жамоатчилик фикри хокимияти (ижтимоий хокимият) демократик сиёсий тизимда катта роль ўйнайди. шунинг учун хозирги замон ривожланган давлатлари кучли ижтимоий имкониятларга эгадирлар. улар бундай имкониятлар ёрдамида ахоли кенг қатламларининг ижтимоий ахволини яхшилашга сезиларли таъсир кўрсата оладилар. маданий ахборот (информацион) имкониятлари — билим ва ахборотлар, уларни олиш ва тарқатиш воситалари: фан ва таълим муассасалари, оав ва бошқалардир. хозирги кунда илғор мамлакатларда маънавий таъсир этишнинг барча кўринишлари орасида илмий ахборот имкониятлари биринчи ўринга чиқмоқда. билимдан хокимият қарорларини тайёрлашда, кишиларнинг онгига бевосита таъсир этищда кенг фойдаланилмоқда. бундай таъсир ижтимоийлашув муассасалари (таълим, оав) орқали амалга оширилмоқда. мажбурлаш (куч ишлатиш) имкониятлари — қурол, жисмоний мажбурлаш ва бунинг учун махсус тайёрланган кишилар …
4
жтимоий зинапоядаги мавқе (мақом, амал, имтиёзлар)ни; — маданий ахборот хокимияти билимлар, ахборотлар ва уларни тарқатиш воситалари ёрдамида кишилар устидан хукмронлик қилишни; — мажбурлаш хокимияти эса жисмоний куч ишлатиш ёки қўллаш тахдиди асосида одамларни назорат қилишни билдиради. хокимият турлари юқорида қайд этилганлар билан чекланмайди. у субъектига кўра — давлат, партия, касаба уюшмаси, армия, оила ва бошқалар хокимиятига; қандай функцияларни бажаришига кўра — қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятига; хокимият субъекти ва объекти ўзаро харакатининг услубига кўра — демократик, авторитар ва тоталитар хокимиятларга хам бўлинади. шунингдек, хокимият тарқалиш кенглиги бўйича — халқаро ташкилотларга; макродаражада — давлатнинг марказий органларига; мезодаражада (ўрта даражада) — вилоят, туман ташкилотларига; микродаражада — бошлағич ташкилотлар хокимиятларига ажралади. сиёсий хокимият хокимиятнинг бошқа турларидан қуйидаги асосий хусусиятлари билан фарқ қилади. 1. суверенитет — хокимиятнинг мустақиллиги ва бўлинмаслигидир. масалан, мамлакатда коалицион хукумат ва кўп партияли парламент бўлган тақдирда хам сиёсий хокимият турли сиёсий кучларнинг келишилган сиёсати орқали амалга оширилади. 2. …
5
ишнинг негизи, сиёсий-хуқуқий, конституциявий принцип сифатида хокимиятлар бўлиниши тамойилига риоя қилиниши лозим. зеро, а. гамильтон айтганидек, „одамлар хокимиятни яхши|кўрадилар, хокимиятни кўпчиликка беринг, улар озчиликни эза бошлайдилар, хокимиятни озчиликка беринг, улар кўпчиликни эза бошлайдилар. шунинг учун хам хокимият улар ўртасида тенг бўлиниши ва шундай бўлиниши керакки, токи хар икки томон ўзини бошқасидан химоя қила олсин". хокимиятлар бўлиниши тамойилини назарий жихатдан асослаб берган мутафаккирлар джон локк ва шарл луи монтескьелар қайд этганидек, бунинг учун давлат хокимияти қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятига бўлиниши керак. хокимиятни суиистеъмол қилиш имконияти бўлмаслиги учун шундай тартиб ўрнатилиши керакки, унда турли хокимиятлар ўзаро бир-бирини тутиб туришлари керак. хокимиятлар бўлиниши тамойилининг қоидалари 1787 йилги ақш конституциясида, кейинчалик франсузлар қабул қилган „инсон ва фуқаро хуқуқлари декларацияси"да, бугунги демократик давлатлар, жумладан, ўзбекистон республикаси конституциясида хам акс этган. сиёсий хокимият яхлит ва бир бутун ижтимоий ходиса бўлиб, субъект ва объект унинг таркибий кдемлари хисобланади. субъект —хокимиятнинг фаол йўналтирувчи қисми. у …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сиёсий хокимият ва кўппартиявийлик"

1444141897_61721.doc сиёсий хокимият ва кўппартиявийлик режа: 1. сиёсий хокимият, уни амалга ошириш механизми. легитимлик тушунчаси 2. ўзбекистонда шахс ва хокимият муносабатларини демократлаштириш 3. сиёсий партияларнинг келиб чиқиши, вазифалари ва турлари. партиявий тизимлар 4. ўзбекистонда сиёсий партиялар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари сиёсатшунослик категориялари орасида марказий ўринни эгалловчи хокимият тушунчаси жамият ва сиёсатнинг негизларидан биридир. хокимият бой ва хилма-хил шаклларда, даражаларда намоён бўладиган ижтимоий ходиса бўлиб, у одамларнинг барқарор уюшмалари: оилада, ишлаб чщаришда, турли ташкилот ва муассасаларда, шунингдек, давлатда мавжуд. хокимиятнинг энг асосий ва ўзига хос кўринишларидан бири — сиёсий хокимиятдир. сиёсий хокимият — сиёсат субъектларининг ...

DOC format, 163.0 KB. To download "сиёсий хокимият ва кўппартиявийлик", click the Telegram button on the left.